cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Qonun talabi

Ғиждувон туман адлия бўлими

Mostrar más
El país no está especificadoEl idioma no está especificadoLey7 902
Publicaciones publicitarias
198
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
-630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 📚 Биринчи синф, “Меҳрибонлик” уйи, махсус мактаб, мактаб-интернатлари ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари мактабнинг кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. 📝 Бунда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ўқувчилари рўйхати 1 сентябргача фуқаролар йиғини илтимосномаси ва ота-оналар қўмитаси хулосаси асосида мактабнинг педагогик кенгаши томонидан тасдиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Европротокол нима? ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчиларнинг ўзаро келишуви бўйича 5 та саволга жавоб Йўл транспорт ҳодисаларини аввалдан режалаштириб, тайёргарлик кўриб бўлмайди. Бирданига содир бўлади ва авто эгалари олдига янги жумбоқлар, вазифалар, муаммоларни қўяди. Шундай шароитда муаммони камроқ зарар билан тезроқ битириш учун нима қилмоқ керак? Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=17670 Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз Савол: Турмуш ўртоғим туғуруқхонада ишлайди, олий маълумотли. 3 ёшга тўлмаган фарзандимиз бор. Шундай бўлишига қарамасдан, тунги навбатчиликда ишлаб келмоқда. Қонунан бу тўғрими? Турмуш ўртоғимга қандай имтиёзлар бор? (Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан Р.Арслонов) Жавоб: Меҳнат кодексига кўра, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бунда иш берувчи мазкур ходимларни тунги ишлардан, иш вақтидан ташқари ишлардан, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишлардан ёки хизмат сафаридан воз кечиш борасидаги ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилиши шарт. Ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Сўраган эдингиз, жавоб берамиз 

Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Амал_қилинг 🔰 Қонунчиликка кўра: 🔹 умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. ☑️ Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин: ▫️БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн 300 минг сўмдан 6 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима; ▫️ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш. ⚠️ Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
#Биласизми ❗️Ўқувчини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби Батафсил инфографикаларда Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
01:12
Video unavailableShow in Telegram
#Биласизми ❗️Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга? Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
tayyor.mp414.94 MB
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъий назар) “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълимда таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) тўлов-контрактини тўлаб бериш белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми ✅ Бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари компенсация қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми 🔰Қонунчиликка кўра, ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида "Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб" танловини ташкил этиш белгиланган. ▶️ Унга кўра, танловда ғолиб деб топилган муаллифларга биринчи ўрин учун — 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун — 75 миллион сўм, учинчи ўрин учун — 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
#Сўраган_эдингиз_жавоб_берамиз ❓Савол: Менинг тўрт нафар фарзандим бор. Тўнғичим 21 ёшда, талаба. Фарзандимиз 18 ёшдан ошганлиги туфайли биз кўп болали оилаларга берилиши мумкин бўлган имтиёзлардан фойдалана олмаймизми? Умуман, кўп болали оилаларга қандай имтиёзлар бор? (Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан С. Шуҳратова) Жавоб: Қонунчиликка кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади. ❕Шунга кўра, Сизнинг оила кўп болали оила ҳисобланади. 🔰Давлат кўп болали оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди, жумладан: 💰Тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан молиявий ёрдамлар кўрсатилади. 💼 Кўп болали ота-оналар учун иш ўринларининг энг кам сони туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади. Бунда, болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўрни яратилади. 🏫 Кўп болали оилаларнинг болалари давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда имтиёзли рўйхатга киритилади. ✅ Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.