cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Zarnigorbegim ⚜️

Консультациялар пуллик, мурожаат учун @help_ZO Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
4 840
Suscriptores
-524 horas
-367 días
+7030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бугун сиз учун қандай кун?Anonymous voting
  • Дам олиш куни
  • Иш куни
  • Билмайман
0 votes
😢 5 2🤩 1
САВОЛ Ҳаётингда тутгансан мақсад Тўйдан бошқа яна нимани? Эшитгансан бошингни серкаб Куйдан бошқа яна нимани? Фикр жим-жит, қафасда куйдинг, Бориб-бориб ўзингдан тўйдинг. Дўстим, гўзал эркига қўйдинг Ўйдан бошқа яна нимани? Икки дунё ораси - девор, Оч эшикни, ортидан қўйвор. Осмон қадар қурдинг улуғвор Уйдан бошқа яна нимани? Холиқ тутган дунёга келдинг, Унутдинг ва ўйнадинг-кулдинг. Аллоҳ учун қурбонлик қилдинг Қўйдан бошқа яна нимани? Хайрулла Ҳамидов @zarnigor1
Mostrar todo...
👍 46 9🔥 3🕊 3
Қурбон ҳайити муборак бўлсин, яхшилар 🎉 Дуоларда мазлумларни унутмайлик @zarnigor1
Mostrar todo...
👍 69 17🎉 4🕊 3🔥 1
02:19
Video unavailableShow in Telegram
Видеода турк полициячиси гапириб бераяпти. Абитуриент тугмага камера ва оёқ кийимига кичик роутерлик ўрнатибди. Бу қурилма саволни ўқиб, GPT сунъий интеллектига юбораркан. Сунъий интеллект саволга жавобни абитуриентнинг қулоғидаги микронаушникка овозлаштириб айтиб бераркан (Алисага ўхшаб). Ҳар эҳтимолга қарши абитуриентнинг учта қурилма ўчиб қолмаслиги учун назорат қилувчи ташқарида бир ўртоғи ҳам бор эдикан. Уддабурон абитуриентни ҳам, унинг дўстини ҳам ҳибсга олишибди. Энди энг аҳамиятли нарсага тўхталсак. Бу имтиҳондан ўтказиб қўядиган уч қурилманинг умумий нархи 50 доллардан арзон. 50 долларни ичига GPT ҳам киради. Яхши университетга кириш эса 50 доллардан анча қиммат. Демак, бундай уддабуронликка ҳали кўп мурожаат қилинади ва фақат Туркияда эмас, албатта. Шунинг учун университетлар имтиҳонларга ёндашувларини ўзгартириши керак. @zarnigor1
Mostrar todo...
IMG_8051.MP427.38 MB
🔥 20😁 16👍 7
Йиғдик керакли суммани 😍😍😍 Барча эҳсон қилганларга катта раҳмат, Аллоҳ зиёдаси билан қайтарсин, илоҳим. Эҳсон эгаси номма-ном сизларни билмас, лекин Аллоҳ Билади. Аллоҳ Ҳаммасини Кўриб, Билиб турибди. Ҳеч биримизнинг Аллоҳ учун қилган эҳсонимиз жавобсиз, савобсиз қолмайди. Яхшилик қилган одам бошқача завқ ҳис қилади. Байрам арафасида шу эҳсонни ёпиб ажойиб енгиллик, хурсандчилик қалбга кирди. Сезаяпсизми? Аслида шу бахт, мана шу ҳис 🥳🎉 Яна бир карра инсонийлик нима эканини кўрсатиб қўйганингиз учун барчангизга раҳмат, Аллоҳ ҳеч бирингизни Ўзидан бошқасига муҳтож қилмасин 🤲🏼 @zarnigor1
Mostrar todo...
52👍 17🕊 1💯 1
Қурбон ҳайити намози вақти: Москва/Москва областида эрталаб 7да ўқилади Питерда эрталаб 8да Татарстонда саҳар 3:30да Ҳамма жойда намоздан бир соат аввал ҳатми Қуръон бошланади. Санкт-Петербургдаги муфтият таҳорат билан жойнамозингизни олиб келинг, деб ёзибди расмий сайтида @zarnigor1
Mostrar todo...
👍 38🔥 4 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун улух кун. Қандайдир яхшилик қилгинг, инсонларни кўнглини кўтаргинг келади. Шунинг учун талаб ва истакларингизга биноан (иш профилимга эҳсон қилайлик деб ёзганлар бўлди) бир оилага ёрдам пули йиғиб бермоқчиман. Албатта, ёрдамингиз ва қўлловингиз билан. Оила кўпфарзандли. Эл қатори оила боши Россияга келиб ишлар эди. Лекин охирги марта келганида қаттиқ жароҳат олиб, саломатлигини тиклолмай қолди. Ҳозир фарзандларини таъминлаши ва рўзғорни қайтадан юритиши учун соғлигини тиклаши керак. Бу эса маблағга бориб тақалади. Оила Ўзбекистонда. Эҳсонни Ўзбекистонга юбораман. 31 минг рубль йиғишни мўлжалладим. Доимгидек, ҳисоботлар берилади. Астойидил қизиққанларга ҳужжат ва керак бўлса ҳатто видеоларни ташлаб бераман. Эҳсонни ўзимдан бошладим. Эҳсон учун карта: 2202206144455529 Зарнигор Абдумалик кизи Омониллаева бўлиб чиқади. @zarnigor1
Mostrar todo...
👍 37 11🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
Болалигимда Арафа кунини роса яхши кўрардим. У вақтлар гап-сўзсиз ҳамма бир-бирига ош олиб кирар эди. Ўзимиз қилган ошдан деярли икки коса ўзимизда қолса қоларди, бўлмаса йўқ. Онам рўза тутиб, ош тайёрларди. Ифторга яқин ҳамма қўшнилар, яқинлар бир-бириникига ош киргизар эди. Ман мазза қилиб тарқатардим: фалончи ўртоғимникига ман олиб кирай, пистончи синфдошимга қанд ҳам қўшиб беринг деб 😅 Тарқатиб бўлиб, дастурхонга ўтириларди — қатор-қатор қилиб териб қўйилган қўшни ва яқинларнинг ҳар хил чинниларда ошлари турарди. Киноларда ҳам бунақа дегустация бўлмайди, ишонаверинг. Бирма-бир ҳар бир ошдан татиб-татиб, ўз таъбингизга кўра энг мазали деб билганингизни еб қўйишингиз мумкин эди 😋 Яхши байрамлар шунақа бўлади. Беозор гашти бор эди Арафани. Афсуски, ҳозир бу одат камайиб кетибди биз тарафда. Шунинг учун қувноқ хотиралар билан, йилнинг энг яхши куни — Арафа муборак, яхшилар! Дуоларингизда бизни ҳам эслаб туринг 🤲🏼 @zarnigor1
Mostrar todo...
62👍 28🎉 7🔥 6🕊 3🤩 2💯 1
Инсон доим икки хил йўналишда ҳаракатда бўлади. Ёки олдинга — Жаннат томон, ёки орқага — дўзах томон. Тўхташ деган нарса йўқ. #Жумамуборак💚 @zarnigor1
Mostrar todo...
50👍 11😢 8🔥 7🤩 1
Курс доллари ошиб кетгани ваҳимага солаяптими? Ваҳима бўлманг. Ҳозир доллардан фойдаланмай турган яхши. Санкциялар долларни бозор нархи белгиланишига таъсир қилади холос. Россия банки янги тизим бўйича курсни белгиланишини эълон қилди. Билишимизча, тез орада курсни белгиловчи маълумотлар банклардан йиғиладиган янги платформа (янги тартиб) киритилади. Бу янги тартиб ишга тушгунча доллар шунақа баланд бўлиб туради. Россия Марказий банки икки йилдирки, ҳар очиқ мажлисида (деярли ҳар ой онлайн ўтказишади) Миллий клиринг марказига санкция киритилишига тайёрланаётганини билдириб келарди. Балки шунинг учун кеча санкция киритилгани маълум бўлиши билан Россия банки расмий маълумот билан чиқди. Яхши хабар шундаки, бир-икки ҳафтада Марказий Банк тайёргарлик кўрган янги тартиб ишга тушади. Шундан кейин курс яна пастлайди. Санкциялар доллар курсининг бозор нархини аниқлашнинг имконсизлигини келтириб чиқаради холос. Шунинг учун Россия банки янги тартиб бўйича доллар курсини банклар ва биржадан ташқари ташкилотлар берган маълумотларни бирлаштириш орқали баҳолайди. Баёнотларга қараганда бунинг учун ҳаммаси тайёр. Доллар банкларда харид қилиш, сотиш, юборишларга санкциялар таъсир қилмайди. Ҳаммаси аввалгидек ишлайверади. Банк SWIFT дан узилмаган бўлса Россиядан ташқарига ва ташқаридан Россияга ўтказмаларни амалга ошираверади. Ким нима демасин, Россия Марказий Банки мустақил идора. Улар курс бозор нархида қолиши учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилишларига ишончим комил. Афсуски, ўз манфаатлари учун хизмат қиладиган курс бўлишига уринадиган сиёсатчилар топилиши ҳам аниқ, лекин айтганимдек, Россия банки мустақил орган. Ҳозир вақтинчалик янги тартиб ишга тушиб, ҳаммаси барқарорлашмагунча баланд курсда доллар сотиб олмасликни тавсия қиламан. Бир-икки ҳафтада ҳаммасига изига тушиб кетади. Ўшанда кейин долларни олаверамиз аввалгидек. Ҳозирча шунчаки техник моментлар туфайли курснинг ошишига гувоҳ бўлаяпмиз холос. Яна бир марта, қўрқинчли эмас, ваҳимасиз кутиб туриш керак. Курс пастлайди. Қолаверса, Россиядагилар ҳар қандай санкцияларга ва кескин ўзгаришларга мослашиб кетаверишини неча марта кўрдик-ку, тўғрими?😉 @zarnigor1
Mostrar todo...
👍 61💯 9🤩 4 3😁 1🤔 1