cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
319 062
Suscriptores
+3 48624 horas
-7 3957 días
-71230 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови МИҚДОРЛАРИ https://lex.uz/docs/6903878 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
10Loading...
02
#Кадровик Пенсия қандай ҳисобланади? 1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади. 2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади: 👉 ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас; 👉 ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас. Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади? Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
40 248405Loading...
03
Автомобилни рўйхатдан ўтказиш 34 минг сўмми? Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўлов амалга оширилади. Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига ИЛОВА Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 12086Loading...
04
⚡️Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон
54 376261Loading...
05
Вазир маслаҳатчисининг компанияси 665 минг долларлик шартномани қўлга киритди 2024 йил 6 май куни «Агробанк» АТБ томонидан «консалтинг компаниясини жалб қилиш» юзасидан тендер ўтказилган. Бошланғич нархи 675 минг АҚШ доллари этиб белгиланган тендерда Буюк Британиянинг икки компанияси иштирок этиб, 665 минг АҚШ доллари нарх таклиф қилган «Finasia Capital Ltd» ғолиб деб топилган. «Finasia Capital Ltd» — 2023 йил 25 май куни Буюк Британияда рўйхтга олинган, унинг бошварув раиси ва бош директори Одилбек Исаков ҳисобланади. 2023 йил 31 август куни Одилбек Исаков Иқтосодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Манбаа 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 33432Loading...
06
Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади? Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси; 2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари; 3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари; 5) прокурор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 86592Loading...
07
1-июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
50 118272Loading...
08
Гулчилик фаолияти учун 1 гектаргача ер берилади.
45 686155Loading...
09
Давлат божидан имтиёз Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларига давлат божи масаласида жуда катта имтиёз берилган. "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунинг 8-моддаси 35-бандида ва мазкур қонуннинг 9 - моддасининг 20-бандида "Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари" — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
38 72617Loading...
10
#Солиқ_имтиёз Кўпчилик қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари бу солиқ имтиёзи борлигидан хабардор эмас. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган. Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари; 2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари; 3) ипакчилик маҳсулотлари; 4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. Солиқ имтиёзидан фойдаланинг my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 677199Loading...
11
ТОИФА УЧУН УСТАМА ҚАЧОНДАН ҲИСОБЛАНАДИ 📍ЖАВОБ: 572-сонли Вазирлар маҳкамасининг Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 47-48-бандига асосан Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади. Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. ❗️Яъни ойлигингиз сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Аммо бир ойдан ўтиб кетиши мумкин эмас Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
58 867478Loading...
12
"Eng yaxshi maktab" Республика ижтимоий лойиҳасининг тугашига 14 кун қолди Жараён ўзининг энг қизғин палласига кирди 24 май куни ғолиб мактаблар эълон қилинади ва умумий қиймати 100 000 00 сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Ғолиб мактабларнинг ижобий фаолияти ижтимоий тамоқларда ёритилади Ўз мактабингизга овоз беринг бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради. Битта шахснинг фақат битта мактабга овоз бера олиши жараённи адолатли боришини таъминлайди. Мактаблар рўйхати👇 @eng_yaxshi_maktab_bot
61 555574Loading...
13
Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги ёки тўламаганлиги важи билан ходим пенсияга чиқаётганда иш стажининг камайтирилиши пенсиянинг кам ҳисобланиши мумкин эмас. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 42-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддаси талабига кўра, меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 44-сонли “Давлат пенсия таъминоти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори 9- бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича қарздорлиги мавжудлиги сабабли иш даврини стажга қўшмаганлик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда, бу ҳолат иш фаолияти даврини ходимнинг иш стажидан чиқариш учун асос бўлмаслигини инобатга олишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий кўрсатма берилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
46 21581Loading...
14
#Бизнес_солиқ Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли Қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 59-бандида сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддати ва мақсадлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилади. Солиқ тўловчилар томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилиши, шу жумладан, улар томонидан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши бўйича сайёр солиқ текширувларини ташкил этиш Давлат солиқ қўмитасининг “Soliq hamkor” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Фуқаролардан тушган мурожаатлар ва ўтказилган солиқ текширувлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг ахборотларни қайта ишлаш маркази тизимида жойлаштирилади. Низомнинг 115-бандида сайёр солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахснинг ҳудуди ва биноларига киришига тўсқинлик қилинган тақдирда, сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс томонидан ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи текширилаётган шахс тўғрисида ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ёки худди шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини мустақил тарзда аниқлашга ҳақли. Далолатнома сайёр солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахс ва текширилаётган шахс томонидан имзоланади. Текширилаётган шахс кўрсатилган далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, мазкур далолатномага бу ҳақида тегишли ёзув киритилади. Текшириш бўйича тузилган далолатнома оилавий корхонаси вакили томонидан имзоланмаган. Юқоридаги тартибга риоя қилмасилик солиқ органи томонидан расмийлаштирилган қарорнинг бекор бўлишига аолиб келади. Солиқ кодексининг 157-моддасига кўра, солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тартибтаомилининг муҳим шартларини бузиш юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш ва (ёки) солиқ суммаларини қўшиб ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш учун асос бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
43 77765Loading...
15
Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди а) кадастр паспортини расмийлаштиришда: 👉 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда; 👉 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига; 👉 реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда; 👉 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан); 👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно); б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда: 👉 фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда; 👉 аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш; 👉 қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно); 👉 тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
49 459648Loading...
16
#Кадровик Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тузилмасидаги фаолияти Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришда қўлланадиган КОЗФФИЦИЕНТЛАР ВА УСТАМАЛАР миқдари белгиланди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
57 895389Loading...
17
Қўлсиз оёқсиз қолаётган қонун. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилинганига яқинда 2 йил бўлишига қарамасдан мазкур муносабатларни қўллаш соҳасини кўрсатиб берувчи қонун ости хужжати ҳалига қадар қабул қилинмади. Қонуннинг 3-моддасида Қонуннинг амал қилиш доираси келтирилан бўлиб унга кўра Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилади дейилган. Бироқ ҳалигача бу рейстер тасдиқланмаган. Яъни хозирги вазиятда ким Давлат фуқаролик хизматчиси деган саволга аниқ бир ечим ва маълумот мавжуд эмас. Балки, бу рейстернинг қабул қилиниши кимларнингдир манфаатларига тўғри келмас тағинам билгучилар бор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
51 26930Loading...
18
💰 9800$ тўлов билан янги хонадонга эга бўлинг! "NUR HAYAT" уйларини энди сиз бошланғич 30% тўлов билан харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун менежерларимизга боғланинг! 👨‍💻 Менежерларимиз: 78-147-50-50 👨‍💻 Админга ёзиш Қўнғироқ қилиб туша олмасангиз рақамингиз ва исмингизни ёзиб қолдиринг! 📍Манзил: Тошкент, Янгиҳаёт тумани, Қипчоқ кўчаси Локация: Кўриш учун устига босинг
37 12557Loading...
19
Корхонага қисқартириш келганида кимлар ишда қолиши керак. Аввало имтиёзли ҳуқуқ ишхонада малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади: 👉 қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; 👉 оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга; 👉 мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга; 👉 ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида; 👉 ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга; ногиронлиги бўлган шахсларга; 👉 меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга; Бир нарсага этибор бериш керак. Юқоридаги кетма-кетли аҳамиятга эга эмас. Мазкур модданинг 3-қисмида шундай дейилган: "Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас" Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
44 760341Loading...
20
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарорида апрел ойида амала оширилиши керак бўлган юқоридаги лойиҳалар бўлган. Стратегияда белгиланган мақсадлар амалга ошмаса, қуруқ қоғоздан бошқа нарса эмас Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
44 63029Loading...
21
Миллий сертификатга устама олиш учун ўқитувчилар неча балл йиғиши кераклиги маълум бўлди Тайёрланган лойиҳага кўра, эндиликда янги Раш модели бўйича фан ўқитувчиларига А+, А ва B+ даражадаги, Бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) йўналиши учун эса минимум C ёки ундан юқори даражадаги сертификат учун устама бериш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ҳозирча бу лойиҳа расман тасдиқланиши билан эълон қилинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
44 562194Loading...
22
#бизнес #солиқ Корхонага келган текширувчини қайтариб юбориш усули Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 376255Loading...
23
#Кадровик Меҳнат муносабатларида иш берувчи билан низолашаётганлар билиши муҳим бўлган қоидалар. Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган, меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги меҳнат шартларини тиклайди. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишнинг қонунийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилаётганда суд ходим билан меҳнат муносабатларини тугатишнинг асослилигига баҳо беради. Якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқаётган суд ходимга мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган бутун вақти учун иш ҳақидаги фарқни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ғайриқонуний равишда ҳукм қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёхуд ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан ишдан (лавозимидан) четлаштирилган ходимга аввалги иши (лавозими) берилиши керак, агар бунинг имкони бўлмаса (ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши, қисқартиришга олиб келган штатлар ўзгариши ёки ишига (лавозимига) тикланишига тўсқинлик қилувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда), аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши керак. Ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ҳолларда ёки ишга (лавозимга) тиклашга монелик қиладиган, қонунда назарда тутилган ўзга асослар мавжуд бўлган тақдирда, бошқа тенг иш бериш маҳаллий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади. МК-561-модда Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
46 093181Loading...
24
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши мажлисидаги нутқи 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 92347Loading...
25
❗️Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгарди Қўшни Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришлари тавсия қилинади. Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ, Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади. Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Шу муносабат билан, Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти “Хизматлар” бўлимида (https://сервисы.гувм.мвд.рф) махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
70 271412Loading...
26
Яқинда ректорларни сайлаш масаласини кўтариб чиққандик бугун тайёр эмасмиз деб баёнот берилди Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида гапириб, бу масала «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига киритилгани ва муҳокамада эканини айтди. «Ректорларни сайлашга тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин қилсак бўлади», — деди у. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 94320Loading...
27
⚡️Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади: ➖таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади; ➖ соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади; (Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади)
66 8701 658Loading...
28
⚡️ Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланиши кутилмоқда (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл). Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
54 601396Loading...
29
#Бизнес_солиқ Солиқ органи томонидан айрим маҳсулотлар миқдори киримига нисбатан онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали кўп реализация қилинганлиги аниқланди. Киримсиз маҳсулотлар реализацияси яширилмаган, ўша киримсиз ортиқча урилган маҳсулотлар суммаси ҳисоботларда реализацияда тўлиқ акс этган ва фойда солиғи ҳисоботларида умумий даромадига киритилган ҳамда харажатлар қисмига юқоридаги киримсиз реализация қилинган маҳсулотлар билан боғлиқ ҳеч қандай харажатлар киритилмаган. Ушбу ҳолатда аниқланган киримсиз маҳсулотлар реализацияси суммасига қўшимча фойда солиғи ҳам ҳисобланадими 📍ЖАВОБ: Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, (улардан фойдаланиш ва реализация қилиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади. Бунда, яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фонзи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ соликларни. Хисоблаш амалга оширилади (Солиқ тўловчи томонидан солиқ текширувига қадар расмийлаштирилмаган кирим қилинмаган товарларни реализапия қилиш бўйича солиқлар ҳисобланганда солиқ текшируви давомида қўшимча солиқ ҳисобланмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
49 33727Loading...
30
Жуда муҳим қоида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс”нинг 67-моддаси 2- қисмида маъмурий органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) қонунийлигини исботлаш мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига юклатилади. Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
47 46137Loading...
31
❗️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак! Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Эртага 9 май — Хотира ва қадрлаш куни. Дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
69 469894Loading...
32
#Кадровик ❗️Иш берувчиларга эслатма Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади ✅Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармони 9-бандига асосан: 🗓2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш мумкин эмас. ⚠️Бундай ҳужжатларни бериш ва расмийлаштириш тегишли тиббиёт муассасалари томонидан электрон шаклда амалга оширилиши лозим. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
58 669427Loading...
33
Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифлари ММТВ нинг 2024 йил 1-апрелдаги 105-сонли буйруғи Лавозим малака талаблари тўғрисида Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
62 850713Loading...
34
Хусусий университетнинг шикоятини Олий суд ҳам қаноатлантирмади. Хабарингиз бор "TOSHKENT TEXNALOGIYALAR UNIVERSITETI TTU" лицсензияси бекор қилингандан сўнг аппеляция ва тафтиш шаклида шикоятлар берганди. Бироқ Олий суд ҳам шикоятларни ассоссиз деб топиб. Лицензияси бекор қилингани тўғрисидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди.
60 359221Loading...
35
#Бизнес_солиқ КОРХОНАМИЗ СОЛИҚ ИМТИЁЗИДАН ФОЙДАЛАНА ОЛАДИМИ Assalomu aleykum korxonamiz boshqa bir korxonadan ish olmoqchi. Ish oladigan korxonamiz Prezident qarori asosida shu loyiha bo'yicha QQS to'lashdan ozod qilingan. Ish beruvchi bizga ham QQSsiz faktura berishimiz kerakligini aytdi.1) Shu vaziyatda biz ham shu qarorni ko'rsatgan holda shu loyiha bo'yicha QQSsiz faktura yozish uchun Soliq qo'mitasiga murojaat qilishimiz kerakmi. 2) Agar soliq qo'mitasi bizga aynan shu loyiha bo'yicha QQSsiz faktura yozishga ruxsat bersa bizga hisobga olingan QQSlarni qaytarib olamizmi yoki tannarxga kiritamizmi. 3) Agar hisobga olsak import xizmatlar uchun ham QQS to'lasak uni ham hisobga ololamizmi. 4)Yoki biz ham qolgan korxonalarga aynan shu loyiha bo'yicha QQSsiz faktura yozishi kerakligini aytib shartnoma va qarordan namuna berishimiz kerakmi? 📍ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддаси 23-бандига асосан халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, агар уларни солиқдан озод этиш қонунда назарда тутилган бўлса қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун лойиҳа доирасида товар(хизмат)лар етказиб берувчи лойиҳа иштирокчилари шахсий кабинет орқали “Солиқ имтиёзидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда асослантирувчи ҳужжатлар, шартнома нусхаси, имтиёз учун асос бўлган норматив ҳужжатни илова қилган мурожаат қилган ҳолда имтиёзни бириктириши лозим бўлади. ҚҚСдан имтиёз қўллаб бажарилган иш ҳажм бўйича харид қилинган товар(хизматлар)нинг қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотиб олинган товар(хизматлар ҚҚС суммаси ) бажарилган ишлар (товарлар) таннархига киритилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
53 78530Loading...
36
#бизнес #солиқ Солиқ жаримасини 2 баравар кам тўласа бўладими? Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
49 229141Loading...
37
Энг яхши мактаб ўқитувчиларига ва рахбарларига 40 фоизгача ойликларига устама тўланиши белгиланмоқда Қандай қилиб ўқитувчиларага устама ҳисобланади? Жараён 2 босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич, Мониторинг гуруҳи томонидан баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган мактабларнинг электрон журнал маълумотлари асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг йиллик ўртача баҳолари таҳлил қилинади ҳамда тегишли ҳудуднинг жами умумтаълим мактаблари сонига нисбатан энг яхши натижа кўрсатган биринчи 20 фоиз умумтаълим мактаблари саралаб олинади; Иккинчи босқич, 2-боскичда 1-босқич доирасида саралаб олинган умумтаълим мактаблари Мониторинг гуруҳи томонидан қуйидаги мезонлар асосида таҳлил қилинади: 👉 баҳолашнинг янги тартиби бўйича тарғибот ишлари олиб борилганлиги ҳамда ўқувчилар билими белгиланган мезонлар асосида баҳоланганлиги; 👉баҳолаш ишларининг тўғри йўлга қўйилганлиги; 👉фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалар БСБ таҳлиллари олиб борилганлиги ва ўқувчилар томонидан бажарилган лойиҳа ишлари таҳлили; 👉 сўровномалар ўтказилганлиги ва уларнинг таҳлили. ❗️ 1-босқич якуни бўйича саралаб олинган ва 2-босқич доирасида таҳлил қилинган 20 фоиз умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрларига ушбу мактаблар томонидан иккита босқич доирасида жами тўпланган балларга қараб қуйидаги миқдорларда устама белгиланади: 👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган биринчи 5 фоиз умумтаълим мактаблари 40 фоиз миқдорда 👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 10 фоиз умумтаълим мактаблари 30 фоиз миқдорда 👉 Таҳлил қилинган жами мактаблар сонига нисбатан баллар кетма-кетлигида энг яхши натижа кўрсатган кейинги 15 фоиз умумтаълим мактаблари 20 фоиз миқдорда 👉 Таҳлил қилинган қолган умумтаълим мактаблари 10 фоиз иқдорда Бунда устама баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўкув йилидан (1 сентябрдан) бошлаб бир календар йил давомида тўланади. Яна бир муҳим маълумот! Умумтаълим мактабларининг раҳбар ва педагог кадрлари устама олиш учун баҳолаш ўтказилган ўқув йилида (I-IV чораклар давомида) тўлиқ ишлаган бўлишлари лозим. Устама умумтаълим мактаблари раҳбар ва педагог кадрларининг ойлик маошларига кўшиб тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
72 282944Loading...
38
Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижаларга эришаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. ВМҚ-263 6.05.2024 йил
75 1721 270Loading...
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови МИҚДОРЛАРИ https://lex.uz/docs/6903878 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 1
#Кадровик Пенсия қандай ҳисобланади? 1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади. 2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади: 👉 ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас; 👉 ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас. Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади? Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 118 21🎉 7🔥 3👌 1
Автомобилни рўйхатдан ўтказиш 34 минг сўмми? Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўлов амалга оширилади. Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига ИЛОВА Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 40😨 4 2🙈 1
⚡️Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон
Mostrar todo...
👍 68🔥 4😨 3👌 2
Вазир маслаҳатчисининг компанияси 665 минг долларлик шартномани қўлга киритди 2024 йил 6 май куни «Агробанк» АТБ томонидан «консалтинг компаниясини жалб қилиш» юзасидан тендер ўтказилган. Бошланғич нархи 675 минг АҚШ доллари этиб белгиланган тендерда Буюк Британиянинг икки компанияси иштирок этиб, 665 минг АҚШ доллари нарх таклиф қилган «Finasia Capital Ltd» ғолиб деб топилган. «Finasia Capital Ltd» — 2023 йил 25 май куни Буюк Британияда рўйхтга олинган, унинг бошварув раиси ва бош директори Одилбек Исаков ҳисобланади. 2023 йил 31 август куни Одилбек Исаков Иқтосодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Манбаа 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 49🤬 32👏 5😁 3 1
Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади? Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси; 2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари; 3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари; 5) прокурор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 49👏 5😁 3 2
1-июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 81😨 6🤬 5🔥 3😢 3😁 2 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Гулчилик фаолияти учун 1 гектаргача ер берилади.
Mostrar todo...
👍 36😨 2 1🤩 1
Давлат божидан имтиёз Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларига давлат божи масаласида жуда катта имтиёз берилган. "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунинг 8-моддаси 35-бандида ва мазкур қонуннинг 9 - моддасининг 20-бандида "Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари" — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Mostrar todo...
👍 27 2👏 1🤔 1

👍 75 2😨 1