cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

MIB XORAZM FAOLIYATIDAN

Majburiy ijro byurosi Xorazm viloyati boshqarmasi rasmiy Telegram-kanali 📞 1107 ☎️ 62-224-76-06 👉 www.mib.uz 👉 https://www.facebook.com/xorazm.mib

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
337
Suscriptores
-124 horas
+17 días
+730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Bosh prokuratura
18:16
Video unavailableShow in Telegram
"O'zbekiston" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Бир жиноят изидан" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди. Кўрсатувда Самарқанд шаҳрида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
UZB_BIR_JINOYAT_IZIDAN_11_07_2024_SAMARQAND_2_EFIR_TELEGRAM.mp444.28 MB
Repost from MIB faoliyatidan
37:34
Video unavailableShow in Telegram
Студия 24 ток-шоу | Алимент тўлаш ва ундириш тартиблари: Ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар, амалиёт, самара ва айрим муаммолар ! Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати бўлим бошлиғи Ф.Тошпулатов ҳамда Тошкент шаҳар Миробод туман бўлими давлат ижрочиси А.Рустамхўжаевлар алимент ундирувларини ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чоралар, келиб тушаётган мурожаатлар, оилаларни яраштириш, ишсиз алимент тўловчиларнинг иш бандлиги ва бу борадаги айрим муаммолар юзасидан ўз фикрларини билдиришди. “O`zbekiston 24” телеканали “Студия 24” ток-шоусида намойиш этилди. (09.07.2024 йил, соат 20-20 да) Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X
Mostrar todo...
МИБ_маҳкама_ва_Тошкент_ш_Ўз_24_09_07_2024_AVC_360p.mp4130.13 MB
01:07
Video unavailableShow in Telegram
Xushmuomalalik – xorijlik millionlab sayyohlarda iliq taassurot qoldirish asosi Xizmat koʻrsatish tarmoqlari (turizm) infratuzilmasini tashkil qiluvchi tarmoqlarni shakllantirish va rivojlantirishda inson omili eng ahamiyatlidir. 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Mostrar todo...
1Hushmuomilalik_FullHD~1.mp44.55 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Солиқ қарзи ихтиёрий тўланмаса, мол-мулкка қаратилиши мумкин Жорий йилнинг 6 июль куни фуқаро И.Аҳмадов ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси ходими томонидан телефони ва 200 АҚШ доллар пули олиб қўйилгани, телефони ва пулини қайтариб олишда амалий ёрдам беришни сўраб видеомурожаат йўллаган. Мазкур видеомурожаат Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 27.05.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Боғот тумани, Қораёнтоқ қишлоғи, “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи И.Аҳмадовдан ундирувчи Боғот туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 2022 йил 10 май ҳолатига ер ва мол-мулк солиғидан бўлган 2.094.800 сўм миқдорида қарздорлик ҳамда 270.000 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига 29.06.2022 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳужжати юзасидан қарздорга белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган ва қарздорликни бартараф этиш юзасидан бир неча марта огоҳлантирилган. Бироқ қарздор И.Аҳмадов ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 4 июль куни давлат ижрочиси томонидан МФЙ раиси ва холислар иштирокида қарздор И.Аҳмадовга тегишли бўлган бир дона “SAMSUNG” русумли уяли алоқа воситаси хатлаб олинган ва бу ҳақда тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Шунингдек, ижро ҳужжати юзасидан қарздор И.Аҳмадовдан давлат ижрочиси томонидан 200 АҚШ доллари олинганлиги ҳолати аниқланмади. @mibxorazmvil
Mostrar todo...
Хоразм вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан семинар ўтказилди. Унда вилоят суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари У.Бакдурдиев, судьялар, вилоят прокуратураси, ДХХ, ИИБ, божхона бошқармаси, МИБ, ИЖҚК Департаменти ва Адвокатлар палатаси вакиллари иштирок этишди. Судьялар мазкур фармон билан 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар – тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби йўлга қўйилиши бўйича тушунтириш беришди. Семинар иштирокчилари билан мулоқотларда мазкур янгилик фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаган ҳолда судларнинг иш юкламасини камайтириши, судьяларнинг жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнларида қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиши билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди. Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ижтимоий тармоқларда “SHER-BEK-STROY” МЧЖ фойдасига “Боғот туман йўллардан фойдаланиш” УК ва “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКларидан ундирилиши лозим бўлган пуллар ундириб берилмаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Аниқланишича, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 11.12.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Боғот туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Sher-Bek-Stroy” МЧЖ фойдасига жами 263.307.635,07 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувига 27.12.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Боғот туман йўллардан фойдаланиш” УКнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган. Ижро ҳаракатлари давомида 08.01.2024 йилда қарздордан ундирилган пул маблағлари қарздорнинг бошқа ташкилотлардан суд қарорига асосан қарздорлиги бўлганлиги сабабли тенг тақсимланиб, “Sher-Bek-Stroy” МЧЖга жами 40.907.285 сўм тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Бундан ташқари, қарздор “Боғот туман йўллардан фойдаланиш” УКнинг номидаги 1 та енгил ва 1 та юк автомашиналари хатланган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу хатланган мулкларни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, Шовот туманлараро иқтисодий судининг 24.02.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш “ УКдан ундирувчи “Sher-Bek-Stroy” МЧЖ фойдасига жами 40.024.000,0 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қўшкўпир туман бўлими иш юритувига 03.05.2023 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Бундан ташқари, бўлим иш юритувида, қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи давлат ва ташкилотлар фойдасига жами 53 та жами 6,4 млрд.сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Давлат ижрочиси томонидан қарздор “Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш” УК банкдаги мавжуд барча ҳисоб рақамларига электрон тарзда банд солиниб, инкассо топшириқномалари қўйилган. Худди шунингдек, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан 28.11.2023 йилда 12.350.000 сўм ва 05.03.2024 йилда 2.323.614,0 сўм ундирилиб, ундирувчи “Sher-Bek-Stroy” МЧЖнинг тегишли ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланган. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 80-моддасида қарздордан ундирилган пул маблағлари биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига, бешинчи навбатда кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари қаноатлантирилиши, 79-моддасида ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қаноатлантирилгандан кейин қаноатлантирилиши белгиланган. Келгусида қарздорнинг мол-мулки сотувидан тушган ва ундирилган пул маблағлари белгиланган тартибда ундирувлар навбати бўйича тақсимланади. @mibxorazmvil
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Бино пойдевори суд қарори билан ноқонуний деб топилган Ижтимоий тармоқларда “МИБ ходими айбдорми? Ногироннинг уйини бузиб ташлашди” сарлавҳаси остида видеоёзув тарқалди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Б.Алимова томонидан Хива тумани, "Журён" қишлоғи қишлоқ хўжалик харитасининг 443-қисм контурида туман заҳирасидаги 150,0 кв.метр ер майдонида қурилган пойдевор биносини унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Хива тумани бўлими иш юритувига 13.03.2023 йилда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Б.Алимовага ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат белгиланган. Бироқ, тегишли огоҳлантиришга қарамасдан, қарздор ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда белгиланган муддатда бажармаган ва ноқонуний қурилмани бартараф этиш чорасини кўрмаган. Шундан сўнг, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилма 23.02.2024 йилда мажбурий тартибда махсус техника ёрдамида буздирилган ва қарздордан 25.02.2024 йилда 1,5 млн. сўм ижро йиғими тўлиқ ундирилган. Ҳозирда ижро иши тамомланган. @mibxorazmvil
Mostrar todo...
👍 1
02:28
Video unavailableShow in Telegram
Telegram akkauntingizni qandaydir onlayn-savdo doʻkonlari yoki turli xizmatlar taklif qilinadigan guruhlar, umuman shunga oʻxshash oʻzingiz istamagan kanallarga qoʻshib qoʻyish holatlari koʻpaymoqdami? ✈️ Mediasavodxonlik boʻyicha navbatdagi videolavhada Telegram akkauntlarini tashqi xavflardan himoyalash qoidalari haqida batafsil maʼlumot berilgan. 🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram
Mostrar todo...
tg_konfedetsialnost_tg.mp425.29 MB
Repost from Bosh prokuratura
Photo unavailableShow in Telegram
👍 4🔥 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.