cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 155
Suscriptores
+1024 horas
+57 días
+2730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Янгибозорда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди Хоразм вилоятида фуқаролар билан “маҳаллабай” мулоқот қилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тасдиқланган режага асосан Янгибозор туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоят суди раиси Ш.Камолов ва вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султановалар аҳолининг судга доир мурожаатларини эшитиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди. Фуқароларнинг мурожаати асосан, апелляция шикоятини бериш ва мулкий низолар каби масалаларда бўлди. Шундан келиб чиқиб, уларга судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳамда биринчи инстанция суди қарорлари устидан шикоят беришнинг янги тартиби тушунтирилди. Жараёнларда ҳеч бир фуқаронинг масаласи эътибордан четда қолмади. Қабуллардан мақсад ҳам туманларда истиқомат қилувчи аҳолини овора қилмасдан, яшаш ҳудудларига бориб мулоқотлар ўтказиш ва мурожаатларини ҳал этиш бўйича аниқ йўналиш беришдир. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
Хоразм вилоят маъмурий суди томонидан Хива шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан тадбиркорларни яқиндан таништириш мақсадида вилоят маъмурий суди томонидан Хива шаҳрида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова, вилоят маъмурий суди судьяси Д.Юсупов, туман солиқ инспекцияси ва давлат хизматлари маркази вакиллари иштирок этиб, тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифларини эшитишди. Мулоқотларда судьялар қонунчилигимизда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш ёки мулкдорлар ҳуқуқини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг қатъий жавобгарлиги белгилаб қўйилганлигига тўхталишди. Шунингдек, маъмурий судларда кўриладиган ишлар тоифаси, тадбиркорлар қайси ҳуқуқлари бузилса маъмурий судга мурожаат қилиши кераклиги аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
Судда “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди Фуқароларни судлар фаолияти билан яқиндан таништириш ва жамоатчиликка суд интерактив хизматлари ҳақида маълумот бериш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди. Унда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар, жамоатчилик фаоллари, вилоят юридик техникумида таълим олаётган ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этишди. Тадбирда иштирокчилар туманлараро суди биносида ташкил этилган адвокатлар хонаси, прокурор хонаси, фуқароларни қабул қилиш жараёни, суд мажлислар зали ҳамда судга ташриф буюрувчилар учун яратилган бошқа шароитлар билан танишдилар. Суднинг архиви ва девонхонаси фаолияти бўйича ҳам тушунтиришлар берилди. Кейин эса судьялар ва қатнашчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Унда маърузачилар судда кўриладиган ишлар тоифаси, суднинг ваколатлари, фуқаролик ишларни кўришнинг процессуал тартиблари ҳамда туманлараро судида кўрилган ишлар таҳлили ҳақида гапиришди. Мулоқотларда судьялар томонидан суд тизимидаги ислоҳотлар ва коррупцияга қарши курашишда судларнинг роли масалаларига ҳам алоҳида тўхталинди. Жумладан, судьялар томонидан “Ўзбекистон - 2030” стратегияси ва унга мувофиқ жорий этилаётган тергов судьяси лавозими каби янгиликлар бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, “Очиқ эшиклар куни” тадбири доирасида судга мурожаат қилувчи фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий этилган ўндан ортиқ суд интерактив хизматлари, улардан фойдаланиш тартиби ва суд мажлисларида ҳамда вилоят суди раҳбариятининг қабулида масофадан туриб қатнашиш имкониятлари иштирокчиларга тўлиқ тушунтирилди. Айниқса, бу каби тадбирлар бўлажак ҳуқуқшунослар учун назарий билимларини амалиёт орқали янада мустаҳкамлаш, соҳа мутахассислари билан яқинда фикр алмашиш имкониятини яратгани билан фойдали бўлди дейиш мумкин. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
56:08
Video unavailableShow in Telegram
Очиқ мулоқот | Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳамда суд-ҳуқуқ тизимига доир бошқа янгиликлар тушунтирилди Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
OCHIQ MULOQOT 10.07 tg .mp4519.93 MB
Судьялар тадбиркорлар билан мулоқот қилди Урганч шаҳрида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И. Тешаев ва вилоят суди судьялари, вилоят прокуратураси, давлат солиқ бошқармаси ҳамда савдо саноат палатаси вакиллари иштирок этиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитишди. Мулоқотларда Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилаётган имкониятлар ва улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган имтиёзлар тушунтирилди. Шунингдек, судьялар ўз маърузаларида иқтисодий судларга тааллуқли ишлар, судга мурожаат қилиш тартиби ва амалиётда кўп учраётган тадбиркорлик фаолиятига доир низолар таҳлилига тўхталишди. Тадбирнинг фойдали жиҳати тадбиркорлар шу ернинг ўзида соҳалар бўйича масъул ходимлардан фаолиятига оид муаммоли вазиятлар вужудга келса қонун йўли билан ҳал қилиш тартибини билиб олишди. Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari
Mostrar todo...
Archivo de publicaciones
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.