Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 858
Suscriptores
-124 horas
-117 días
-5330 días
Archivo de publicaciones
1 858
* * *
Баҳоринг баҳорми менингсиз...
Қизиқ,
Ёниб ёғадими менсиз ҳам ёмғир?
Исмим пешонангга эмасми ёзиқ,
Менга сени дейиш эмасми тақдир!
Соғинч кўзларинга иморат қуриб,
Уйқулар тентираб кетмасми тунлар.
Муҳими юрагинг турарми уриб,
Кундузми, айтгинчи, менингсиз кунлар?!
Тирикликни ўзи эмасми тухмат,
Ўзгани бир лаҳза эта олсанг ёд!
Қадаринг қадарми, қисматинг - қисмат,
Менингсиз бутунлай бўлмаса барбод?!
Оддий одамларга ўхшамагин сен,
Учмасанг осмонлар нимага керак?!
Бир лаҳза соғинмай яшолмайман мен,
Мендек соғинмасанг, севмайсан демак!
Менсиз ҳам лолалар рангларими ол,
Менсиз ҳам кунларинг байрамми...
Наҳот!
Муқаддас ниманг бор, қўлларинга ол,
Қасам ич, менсиз ҳам ҳаётми ҳаёт?
Малика Тавфиқ
1 858
Қиёматли ЖИГАРЛАРИМ
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Аллоҳим сиз ва яқинларингизга жаннатидан жой ато қилсин!
🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺
Кўришмасакда биз шу ердамиз
1 858
Келаётган ♥️
Қурбон ҳайити 🍃
муборак бўлсин. ♥️
Менинг мехрибон углим 🙏🏻 ♥️
🍃
♥️🍃🍃♥️🍃🍃♥️
Кўришмасакда биз шу ердамиз
1 858
Арафа куни рўза тутиш жуда эътиборли амалдир.»
Арафа рўзаси – икки йиллик (кичик) гуноҳлар каффоратидир!
(Саҳиҳ ҳадис).
Зулҳижжа – исломий тақвимнинг сўнгги ойи. Бу ой:
⚫️ Қурбонлик ойи,
⚫️ Қурбон ҳайити байрам қилинувчи ой,
⚫️Аллоҳ таоло муқаддас деб белгилаган, уруш ва қон тўкиш ҳаром қилинган ой.
📝Шундай экан, бу улуғ кунларни ғанимат билиб, кўп зикр қилайлик:
Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳ, Алҳамдулиллаҳ!
📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шундай экан, бу кунларда такбир, таҳлил ва таҳмидни кўпайтиринглар!»
(Имом Аҳмад ривояти).
📎Ушбу ўн кунликда амал қилиш тавсия этиладиган амаллар:
⚫️Нафл намозлар – ҳар бир ракатга мукофот бор, иншааллоҳ!
⚫️ Нафл рўзалар – хоссатан Арафа кунини унутманг!
⚫️Кўп дуо қилиш – бу кунларда дуо рад этилмайди!
⚫️ Такбир, (Аллоҳу акбар) таҳлил, (Лаа илаҳа иллоллоҳу) таҳмид (Алҳамдулиллаҳи) – кўчада ҳам, уйда ҳам, ишда ҳам айтинг!
⚫️ Қуръон тиловати – қалбларни покловчи нур!
⚫️ Садақа ва хайриялар – камбағалларни хурсанд этинг!
⚫️ Силаи раҳм – қариндошлар билан алоқани тикланг!
🔖Хулоса ўрнида, Йил мобайнида жуда кўп кунлар ўтиб кетди. Фурсатлар қўлдан кетди. Аммо Аллоҳ бизга яна бир неъмат ☘️ фазилатли ўн кунни насиб этди. Ундан унумли фойдаланайлик!
Умида Абдуқодирова
1 858
ФАЗИЛАТЛИ ЎН КУН ☘️ ЖАННАТГА ЙЎЛ ОЧИҚ‼️
Эй, мўмин биродарим! Эй, мўмина синглим!
Агар сиз Зулҳижжанинг аввалги ўн куни қай даражада улуғ эканини чинакам ҳис қилганингизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кечаларида қандай ибодат қилган бўлсалар, сиз ҳам худди шундай ибодат қилишга ғайрат қилар эдингиз.
Аллоҳ таоло бу ўн кунга қасам ичган:
«Вал-фажр! Ва лаялин ашр!»
("Фажр" сураси, 1-2-оятлар)
Уламоларнинг таъкидлашича, бу ердаги «ўн кеча» – айнан Зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир.
Ушбу кунлар йилнинг энг фазилатли кунлари ҳисобланади.
Абдуллоҳ ибн Аббос ▫дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ таоло ҳузурида ҳеч бир амал ушбу ўн кунликда қилинган амаллардан маҳбуброқ эмас…»
(Имом Бухорий ривояти).
🔖Рўза тутиш фазилати:
Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ:
«Бу ҳадис Зулҳижжанинг ўн кунида рўза тутишнинг фазилатига далилдир.»
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ:
«Бу тўққиз кун рўза тутиш учун мустаҳаб кунлардир. Хусусан, 9-куни
1 858
Осмон узра оппоқ булутлар,
Кема каби эркин сузади.
Сўнгра осмон тафтига улар,
Рассом каби сурат чизади.
Дайди шамол бу суратларни,
Бир хамлада барин бузади.
Писанд қилмай булут уларни,
Само тафтин яёв кезади.
Яна қайта шамол қутуриб,
Суратларни бузиб ташлайди.
Булутнинг хам хўрлиги келиб,
Бирданига кўзин ёшлайди.
Кўз ёшлари сингиб тупроқда,
Ўсимликка озиқ бўлади.
Булутларнинг умри одатда,
Ана шундай қисқа бўлади.
Абдулла Пулатов
1 858
Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
....Хафа бўлма!
....Хар доим кулиб юр!
....Нимагадир мухтожмисан?
....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сура нега дейсанми?
....Чунки ҳеч ким эшитмаса хам Аллоҳ эшитади.
....Ўксинма, сиқилма.
....Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди.
....Табассум қил!
....Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин.
....Сабр қил!
....Сабр оғириқларни тухтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди.
....Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда.
....Шунинг ўзи қувончку?!
....Доим табассум қил !!!
1 858
Ҳар кимнинг ичида бир қуш, ҳар кимнинг ичида бир орзу, ҳар кимнинг ичида бир мақсад ва севги бор!!
Бор инсон зоти бор-ки, ўзига яраша ҳислари бор, ҳислар бор бўлган кўнгилда эса умидлар абадий яшайди!😊
Ассалому алейкум бугунги кунингиз орзуларингиз, мақсадларингиз рўёби тўлла кун бўлсин азизим!😇
Омонмисиз?
1 858
КЎНГЛИМНИНГ ЭНГ ЯҚИН ЮЛДУЗИ
Кўнгил ҳам баъзида боладек содда,
Бир нигоҳ деб бутун оламдан кечар.
Бир инсон бор бўлса хаёлингизда,
Юрак ундан ўзга манзилни танмас.
Сиз айтган юлдузни мен ҳам танийман,
Тунларим осмонин ёритган бир нур.
Унга етолмаслик оғриқлигин ҳам,
Кулиб яшаш қандай қийинлигин — билур.
Жимгина севмоқнинг дарди оғирдир,
На шикоят қилар, на овоз чиқар.
Кўнгил эса унга талпинар ҳар тун,
Сукут бағрида ҳам муҳаббат йиғлар.
Балки у сезмайди, балки бехабар,
Сизнинг борлигингиз бир дилга паноҳ.
Аммо баъзан энг ёрқин юлдузлар,
Энг узоқ осмонда бўлар ногаҳон.
Сиз уни юлдуз деб ардоқлаб юрсангиз,
У ҳам бир кун сизни қидириб қолар.
Чунки чин муҳаббат жим бўлса-да гар,
Бир куни юракка барибир етар.
Кўнгил айтганини қилдирадиган,
Ростдан ҳам боладек экан, беозор.
Бир боқиш, бир кулгу деб яшайверар,
Севги деганлари шундайми, дилдор…
Камола Азизова
1 858
Ҳар кимнинг ичида бир қуш, ҳар кимнинг ичида бир орзу, ҳар кимнинг ичида бир мақсад ва севги бор!!
Бор инсон зоти бор-ки, ўзига яраша ҳислари бор, ҳислар бор бўлган кўнгилда эса умидлар абадий яшайди!😊
Ассалому алейкум бугунги кунингиз орзуларингиз, мақсадларингиз рўёби тўлла кун бўлсин азизим!😇
Омонмисиз?
1 858
🌤 Азизларим ,Пайшанба Куни , Хайит аййомингиз муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
1 858
Байрам келди юраклар қувончга тўлди. Эримнинг чўнтаги пулларга тўлсин. 💸
Хайит байрами билан табриклайман бегим. Хайитлик сўрайди эрка гулингиз🌹
1 858
❗️28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни ҳам экан
Аёлингиз соғлом ва тетик бўлишини хоҳласангиз, унга кўп-кўп пул беринг, ҳурматли эркаклар!
💸💸💸💸💸💸💸
Байрам муборак, аёллар!
Хабарни кимга юборишни ўзингиз биласиз!
Юбориб қўйинг..!
