ch
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

前往频道在 Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

显示更多
1 858
订阅者
-124 小时
-117
-5330
帖子存档
* * * Баҳоринг баҳорми менингсиз... Қизиқ, Ёниб ёғадими менсиз ҳам ёмғир? Исмим пешонангга эмасми ёзиқ, Менга сени дейиш эмасми тақдир! Соғинч кўзларинга иморат қуриб, Уйқулар тентираб кетмасми тунлар. Муҳими юрагинг турарми уриб, Кундузми, айтгинчи, менингсиз кунлар?! Тирикликни ўзи эмасми тухмат, Ўзгани бир лаҳза эта олсанг ёд! Қадаринг қадарми, қисматинг - қисмат, Менингсиз бутунлай бўлмаса барбод?! Оддий одамларга ўхшамагин сен, Учмасанг осмонлар нимага керак?! Бир лаҳза соғинмай яшолмайман мен, Мендек соғинмасанг, севмайсан демак! Менсиз ҳам лолалар рангларими ол, Менсиз ҳам кунларинг байрамми... Наҳот! Муқаддас ниманг бор, қўлларинга ол, Қасам ич, менсиз ҳам ҳаётми ҳаёт? Малика Тавфиқ

Қиёматли ЖИГАРЛАРИМ Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳим сиз ва яқинларингизга жаннатидан жой ато қилсин! 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺 Кўришмасакда биз шу ердамиз

Қизимиз Жаннатга етакловчи Фариштамиз..🥰 🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷 Кўришмасакда биз шу ердамиз

Келаётган ♥️ Қурбон ҳайити 🍃 муборак бўлсин. ♥️ Менинг мехрибон углим 🙏🏻 ♥️ 🍃 ♥️🍃🍃♥️🍃🍃♥️ Кўришмасакда биз шу ердамиз

Арафа куни рўза тутиш жуда эътиборли амалдир.» Арафа рўзаси – икки йиллик (кичик) гуноҳлар каффоратидир! (Саҳиҳ ҳадис). Зулҳижжа – исломий тақвимнинг сўнгги ойи. Бу ой: ⚫️ Қурбонлик ойи, ⚫️ Қурбон ҳайити байрам қилинувчи ой, ⚫️Аллоҳ таоло муқаддас деб белгилаган, уруш ва қон тўкиш ҳаром қилинган ой. 📝Шундай экан, бу улуғ кунларни ғанимат билиб, кўп зикр қилайлик: Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳ, Алҳамдулиллаҳ! 📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шундай экан, бу кунларда такбир, таҳлил ва таҳмидни кўпайтиринглар!» (Имом Аҳмад ривояти). 📎Ушбу ўн кунликда амал қилиш тавсия этиладиган амаллар: ⚫️Нафл намозлар – ҳар бир ракатга мукофот бор, иншааллоҳ! ⚫️ Нафл рўзалар – хоссатан Арафа кунини унутманг! ⚫️Кўп дуо қилиш – бу кунларда дуо рад этилмайди! ⚫️ Такбир, (Аллоҳу акбар) таҳлил, (Лаа илаҳа иллоллоҳу) таҳмид (Алҳамдулиллаҳи) – кўчада ҳам, уйда ҳам, ишда ҳам айтинг! ⚫️ Қуръон тиловати – қалбларни покловчи нур! ⚫️ Садақа ва хайриялар – камбағалларни хурсанд этинг! ⚫️ Силаи раҳм – қариндошлар билан алоқани тикланг! 🔖Хулоса ўрнида, Йил мобайнида жуда кўп кунлар ўтиб кетди. Фурсатлар қўлдан кетди. Аммо Аллоҳ бизга яна бир неъмат ☘️ фазилатли ўн кунни насиб этди. Ундан унумли фойдаланайлик! Умида Абдуқодирова

ФАЗИЛАТЛИ ЎН КУН ☘️ ЖАННАТГА ЙЎЛ ОЧИҚ‼️ Эй, мўмин биродарим! Эй, мўмина синглим! Агар сиз Зулҳижжанинг аввалги ўн куни қай да
ФАЗИЛАТЛИ ЎН КУН ☘️ ЖАННАТГА ЙЎЛ ОЧИҚ‼️ Эй, мўмин биродарим! Эй, мўмина синглим! Агар сиз Зулҳижжанинг аввалги ўн куни қай даражада улуғ эканини чинакам ҳис қилганингизда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кечаларида қандай ибодат қилган бўлсалар, сиз ҳам худди шундай ибодат қилишга ғайрат қилар эдингиз. Аллоҳ таоло бу ўн кунга қасам ичган: «Вал-фажр! Ва лаялин ашр!» ("Фажр" сураси, 1-2-оятлар) Уламоларнинг таъкидлашича, бу ердаги «ўн кеча» – айнан Зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир. Ушбу кунлар йилнинг энг фазилатли кунлари ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос ▫дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ таоло ҳузурида ҳеч бир амал ушбу ўн кунликда қилинган амаллардан маҳбуброқ эмас…» (Имом Бухорий ривояти). 🔖Рўза тутиш фазилати: Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: «Бу ҳадис Зулҳижжанинг ўн кунида рўза тутишнинг фазилатига далилдир.» Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: «Бу тўққиз кун рўза тутиш учун мустаҳаб кунлардир. Хусусан, 9-куни

Осмон узра оппоқ булутлар, Кема каби эркин сузади. Сўнгра осмон тафтига улар, Рассом каби сурат чизади. Дайди шамол бу суратл
Осмон узра оппоқ булутлар, Кема каби эркин сузади. Сўнгра осмон тафтига улар, Рассом каби сурат чизади. Дайди шамол бу суратларни, Бир хамлада барин бузади. Писанд қилмай булут уларни, Само тафтин яёв кезади. Яна қайта шамол қутуриб, Суратларни бузиб ташлайди. Булутнинг хам хўрлиги келиб, Бирданига кўзин ёшлайди. Кўз ёшлари сингиб тупроқда, Ўсимликка озиқ бўлади. Булутларнинг умри одатда, Ана шундай қисқа бўлади. Абдулла Пулатов

Хали кеч қолмадингиз қадрлигим... Чин дилдан эшитиб аъмал қилайлик...

Абедд килайотган дустлар га йокимли иштаха келилар билла билла Абедд киламиз 👌👌👌👌 https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.33 KB

....Хафа бўлма! ....Хар доим кулиб юр! ....Нимагадир мухтожмисан? ....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сура
....Хафа бўлма! ....Хар доим кулиб юр! ....Нимагадир мухтожмисан? ....Уни ён атрофингдаги одамлардан эмас Буюк Аллоҳдан сура нега дейсанми? ....Чунки ҳеч ким эшитмаса хам Аллоҳ эшитади. ....Ўксинма, сиқилма. ....Дунёдаги ҳеч бир нарса ўксинишинггаям, сиқилишинггаям арзимайди. ....Табассум қил! ....Табассумингдан ўзгалар дили яйрасин. ....Сабр қил! ....Сабр оғириқларни тухтатувчи аччиқ малҳамга ўхшайди. Ҳам азоб беради, ҳам даволайди. ....Бир дақиқада бир неча бор урадиган юрак, умид билан урмоқда. ....Шунинг ўзи қувончку?! ....Доим табассум қил !!!

Ҳар кимнинг ичида бир қуш, ҳар кимнинг ичида бир орзу, ҳар кимнинг ичида бир мақсад ва севги бор!! Бор инсон зоти бор-ки, ўзи
Ҳар кимнинг ичида бир қуш, ҳар кимнинг ичида бир орзу, ҳар кимнинг ичида бир мақсад ва севги бор!! Бор инсон зоти бор-ки, ўзига яраша ҳислари бор, ҳислар бор бўлган кўнгилда эса умидлар абадий яшайди!😊 Ассалому алейкум бугунги кунингиз орзуларингиз, мақсадларингиз рўёби тўлла кун бўлсин азизим!😇 Омонмисиз?

Go'zal tasodifim sen bo'lsang kerak..🥰 Dostlarga ulashing🙌👻   🍃🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

Yildan qadrliroq kunlar, Kunga arzimaydigan yillar bor. ♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️♥️

КЎНГЛИМНИНГ ЭНГ ЯҚИН ЮЛДУЗИ Кўнгил ҳам баъзида боладек содда, Бир нигоҳ деб бутун оламдан кечар. Бир инсон бор бўлса хаёлингизда, Юрак ундан ўзга манзилни танмас. Сиз айтган юлдузни мен ҳам танийман, Тунларим осмонин ёритган бир нур. Унга етолмаслик оғриқлигин ҳам, Кулиб яшаш қандай қийинлигин — билур. Жимгина севмоқнинг дарди оғирдир, На шикоят қилар, на овоз чиқар. Кўнгил эса унга талпинар ҳар тун, Сукут бағрида ҳам муҳаббат йиғлар. Балки у сезмайди, балки бехабар, Сизнинг борлигингиз бир дилга паноҳ. Аммо баъзан энг ёрқин юлдузлар, Энг узоқ осмонда бўлар ногаҳон. Сиз уни юлдуз деб ардоқлаб юрсангиз, У ҳам бир кун сизни қидириб қолар. Чунки чин муҳаббат жим бўлса-да гар, Бир куни юракка барибир етар. Кўнгил айтганини қилдирадиган, Ростдан ҳам боладек экан, беозор. Бир боқиш, бир кулгу деб яшайверар, Севги деганлари шундайми, дилдор… Камола Азизова

Ҳар кимнинг ичида бир қуш, ҳар кимнинг ичида бир орзу, ҳар кимнинг ичида бир мақсад ва севги бор!! Бор инсон зоти бор-ки, ўзига яраша ҳислари бор, ҳислар бор бўлган кўнгилда эса умидлар абадий яшайди!😊 Ассалому алейкум бугунги кунингиз орзуларингиз, мақсадларингиз рўёби тўлла кун бўлсин азизим!😇 Омонмисиз?

🌤 Азизларим ,Пайшанба Куни , Хайит аййомингиз муборак бўлсин Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Байрам келди юраклар қувончга тўлди. Эримнинг чўнтаги пулларга тўлсин. 💸 Хайит байрами билан табриклайман бегим. Хайитлик сўрайди эрка гулингиз🌹

❗️28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни ҳам экан Аёлингиз соғлом ва тетик бўлишини хоҳласангиз, унга кўп-кўп пул беринг, ҳурматли эркаклар! 💸💸💸💸💸💸💸 Байрам муборак, аёллар! Хабарни кимга юборишни ўзингиз биласиз! Юбориб қўйинг..!

AnimatedSticker.tgs0.21 KB