Matnazar ABDULHAKIM | Матназар АБДУЛҲАКИМ
Ir al canal en Telegram
Xorazmni qazsangiz agar, Yer ostidan daryolar chiqar. Xorazmni qazsangiz agar, Yer ostidan dunyolar chiqar... © Matnazar Abdulhakim
Mostrar más1 213
Suscriptores
+224 horas
Sin datos7 días
+530 días
Archivo de publicaciones
ДЎСТ
Оташфеъллар келган дунёга
Юрагингни ёқмоқ учун, дўст.
Келган янглиғ баҳор булути
Гулдурак ва чақмоқ учун, дўст.
Нопокликдан чиққан тишлари,
Фасодга ғарқ ёзу қишлари.
Тил учида нокас нишлари
Юрагингни чақмоқ учун, дўст.
Макрга ёт бўлабергин сен
Жонбахш баёт бўлабергин сен.
Обиҳаёт бўлабергин сен
Юракларда оқмоқ учун, дўст.
Бўлғил доно, бўлғил мардона,
Жаҳл заққум, ақл — дурдона..
Минг бир боғни ўйла, бир дона
Данак мағзин чақмоқ учун, дўст.
Менинг Куним, менинг Қуёшим,
Ё офтобим, нурафшон бошим,
Равшан қилар кўзимни ёшим
Сенга ҳар кун боқмоқ учун, дўст.
ДАРАХТЗОР
Ғаройиб бир мулкдир дарахтзор,
Ҳар бир япроқ — бебаҳо давлат.
Бунда биров мева тўкади,
Биров эса... тўкади савлат.
Матназар Абдулҳаким
ДИЙДОР
Мукаммал бу гўзаллигингни
Ёниб қилгим келади таъриф.
Бироқ, не қилайки, қошингда
Энг қудратли каломлар ғариб.
Висолингни қилсам-да ҳавас,
Меҳрим изҳор этмадим ҳеч вақт.
Сен билан бир ҳаводан нафас
Олиш ўзи менга катта бахт.
Бир қайрилиб ташласанг нигоҳ,
Юрак тўлар сўнмас зиёга...
Сени бир бор кўриш-чун фақат
Келиб кетса арзир дунёга.
Repost from N/a
ШЕЪРИЯТ БИЗ УЧУН САЖДАГОҲ ЭДИ
( Устозим Матназар Абдулҳакимга)
Тарихда инқилоб янглиғ довруқли,
Даврондай донишманд муршидлар ўтган.
Олмос тафаккурли минглаб муридлар,
Пирларин пойини сўнгмакон этган.
Олис ўтмишимга ташласам нигоҳ,
Аждодлар шажари- фахримга сабаб.
Ҳатто ҳукмдорлар бошини эгган ,
" Авлиё қўшнисин қўллар" деган гап.
Устозлар руҳига таъзимда осмон,
Мақоми бузрукдир кўк саройида .
Хиванинг хонлари шу ҳикмат сабаб,
Балким, Полвон пир*нинг хоки пойида
Мангу бир оромни этмиш ихтиёр,
Фалакнинг тенги йуқ адлига бир боқ:
Тождорлар ҳам ётиб пирдан қуйида ,
Устоз мақомидан берарлар сабоқ.
Дунёни титратган жаҳонгир Темур...
Руҳи етти кўкни кезса- да учиб.
Балким, дунёларга бир ибрат учун
Ётар устози*нинг оёғин қучиб...
Менинг илдизларим то абад равшан,
Баъзан савашлардан бўлса- да зада.
Тариқат тарқатиб бутун оламга,
" Сарф" ," Наҳв" ўргатган арабларга- да!*
Азал маърифатни севгувчи халқмиз:
Бир ҳарф ўргатган ҳам аржуманд- азиз.
Ҳар бир қадамжода туғ тиклаб ётган
Порсолар ҳар бири устоз, шубҳасиз.
Менга ҳарф танитган муаллимимдан,
То шеърият қадар етаклаганим.
Қўлларим кўксимда , етти букилиб,
Эътироф этаман шогирд эканим.
Улуғ даргоҳларда кўп умри азиз,
Улуғ алломалар қилганида ваъз.
Шогирд мақомида хокисор- камтар,
Улуғ эҳтиромин қилганим- эваз...
Бироқ маҳзун кўнгил кенгликларида,
Бир армон улғайиб борар пайдарпай:
Матназар оғанинг хизматларини ,
Қила олмай қолдик кўнгилдагидай...
Шеърият биз учун саждагоҳ эди:
Ҳар бир ишорага -оғир, чўнг талаб.
" Шавкат Раҳмон каби заргар бўлинглар..."
Устоз таъкидларди... ҳижжа- ҳижжалаб...
Шеърият - ўй етмас бир орзу гарчанд,
Кунлар гўзал эди , жудалар гўзал...
Қушлар ҳам сайрашдан олар эди тин,
Фузулий , Бедилдан айтсалар ғазал.
Дердилар:" Паҳлавон Маҳмудни элга
Англатсам...Ҳар ҳолин теран туйдириб.
Бироқ истеҳола қиламан унга
Қўймадимми дея шапка кийдириб...
Таржима- нозик иш: ҳар муаллифнинг ,
Руҳини бермаслик жиноят- оғир.
Даврнинг руҳи ҳам муҳим бир жиҳат,
У узоқ асрда яшаган ахир..."
Биз талаба эдик, Матназар оға
Иссиқ- совуғимиз ғамин ердилар.
Совуқда юпунроқ кўриб қолсалар,
" Хизрга йўлиқиб қолинг" дердилар.
Каломга муҳаббат эди сўзлари,
Тинглардик сабоқнинг инжа бекамин.
Билмаган эканмиз , устоз ўзлари
Бизларга йўлиққан Хизр эканин...
Бугун шеърлар кўп- у , лек адабиёт,
Недандир хижолат тортгандай гўё.
Шоирларда руҳми ўзгараётир?
Ва ёки ўзгариб бормоқда дунё?!
Некбин бир илтижо яшар дилимда:
Кимнингки кўнглида Сўзнинг шукуҳи.
Матназар оғанинг руҳи қўлласин,
Ёр бўлсин Матназар оғанинг руҳи!!!
Полвон пир*- Паҳлавон Маҳмуд
*-Мир Саид Барака назарда тутилган .
" Сарф", " Наҳв" ...- Маҳмуд Замахшарий араб тили грамматикасини ишлаб чиққанлиги назарда тутилган.
Дурпошшо
* * *
Қарамайсан. Мен ҳам лоқайддек
Гўё нигоҳ захмат, ишқ зарар.
Лекин… мана, титрар қўлларим,
Лекин, ана, юзинг қизарар.
Чиндан бир-бировни билмасак,
Тинчгина кун кўрсак қани эди…
… типирчилаб шўрлик юраклар
бир-бирини дарров танийди.
УСТОЗ ҲАҚИДА СЎЗ «Мен Матназарга, хангома қилиб бўлса ҳам, кимлигини айтганман, — дегандилар устоз Абдулла Орипов бир гурунгда. — Унга: “Сен адабиётнинг маҳак тошисан”, деганман». Устознинг бу юксак баҳосига қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Матназар Абдулҳаким нафақат адабиётнинг, балки инсонийликнинг ҳам маҳак тоши эди. Унинг шеърияти ҳам, ҳаёти ҳам инсон қалбини покликка, ҳақиқатга ва эзгуликка чорлар эди. Шуҳрат Маткарим«Устоз ҳақида сўз» Матназар Абдулҳаким ҳақида эссе-хотира.
УСТОЗ ҲАҚИДА СЎЗ
«Мен Матназарга, хангома қилиб бўлса ҳам, кимлигини айтганман, — дегандилар устоз Абдулла Орипов бир гурунгда. — Унга: “Сен адабиётнинг маҳак тошисан”, деганман».
Устознинг бу юксак баҳосига қўшимча қилиб айтиш мумкинки, Матназар Абдулҳаким нафақат адабиётнинг, балки инсонийликнинг ҳам маҳак тоши эди. Унинг шеърияти ҳам, ҳаёти ҳам инсон қалбини покликка, ҳақиқатга ва эзгуликка чорлар эди.
Шуҳрат Маткарим
«Устоз ҳақида сўз»
Матназар Абдулҳаким ҳақида эссе-хотира.
* * *
Ҳақ фармони шулдир, ташриф буюрдик,
Ҳар бир нафасингдан мангулик бунёд.
Лекин, ақлим етмас, биз келмай туриб
Қандай яшай билди экан бу дунё?
Ҳақ фармони шулдир — бир кун кетамиз
Шафқат қилмас бизга йиллар шамоли.
Шунда ақлим етмас, биз кетгандан сўнг
Нима кечар экан дунёнинг ҳоли?..
Ketganingdan so'ng ham yashayotirman,
Qattiq bo'lar ekan odamning joni.
Hamon oqayotir Jayhun to'lg'onib,
Hamon tip-tiniqdir Urganch osmoni.
Hamon g'azallar bor, qo'shiq bor hamon,
Shovullab turibdi sen tark etgan bog'.
Gullar ochilmoqda hamon yo pir-ay,
Bulbul sayramoqda, astog'furulloh.
Baribir ishongim kelmaydi sira,
Sen haqda surganim bari xayol - xom.
Yoki tirikligim yolg'ondir mening,
Yoki sening meni sevganing - yolg'on!
Matnazar Abdulhakim
@meninghikoyalarim1
СОКИНЛИКДА
Жуда, жуда секин ўтаётир вақт.
Рўдапо тайсалда — юксак малака.
Тисарилиб олиб ҳар қайсар лаҳза
Сабрим, тоқатимни қилар калака.
Офтобга илтижо қиламан бот, деб,
Ҳар бир шуъласига айлаб тоатлар.
Ўзни даҳо санаб юрган тентакдек
Асрликни даъво қилар соатлар.
Тахмондан ёстиқдек қулайди харсанг,
Гўё бошимга ҳеч таҳликаси йўқ...
Парвоз қилиб келар пардек оҳиста
Юрагимга қараб узилган бир ўқ.
СОКИНЛИКДА
Жуда, жуда секин ўтаётир вақт.
Рўдапо тайсалда — юксак малака.
Тисарилиб олиб ҳар қайсар лаҳза
Сабрим, тоқатимни қилар калака.
Офтобга илтижо қиламан бот, деб,
Ҳар бир шуъласига айлаб тоатлар.
Ўзни даҳо санаб юрган тентакдек
Асрликни даъво қилар соатлар.
Тахмондан ёстиқдек қулайди харсанг,
Гўё бошимга ҳеч таҳликаси йўқ...
Парвоз қилиб келар пардек оҳиста
Юрагимга қараб узилган бир ўқ.
@M_Abdulhakim
СОКИНЛИКДА
Жуда, жуда секин ўтаётир вақт.
Рўдапо тайсалда — юксак малака.
Тисарилиб олиб ҳар қайсар лаҳза
Сабрим, тоқатимни қилар калака.
Офтобга илтижо қиламан бот, деб,
Ҳар бир шуъласига айлаб тоатлар.
Ўзни даҳо санаб юрган тентакдек
Асрликни даъво қилар соатлар.
Тахмондан ёстиқдек қулайди харсанг,
Гўё бошимга ҳеч таҳликаси йўқ...
Парвоз қилиб келар пардек оҳиста
Юрагимга қараб узилган бир ўқ.
Чапдан ўнгга: Матназар Абдулҳаким, Озод Болтаев ва Ҳасан Эшниёзов. Синфдош дўстлар. 1972 йил. Қадрли хотира.
