cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

Mostrar más
Uzbekistán36 568El idioma no está especificadoHechos6 358
Publicaciones publicitarias
804
Suscriptores
+124 horas
-117 días
+2730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
«Уста ва Маргарита» романи қандай ёзилган? Романнинг 1- вариантида Уста ва Маргарита бўлмаган экан.Ёзувчи бу вариантни ёқиб юборган.Романни янгидан ёзиб ушбу қаҳрамонларни киритган. Романга ҳам турлича номлар қўймоқчи бўлган:«Қора маг»,«Иблис»,«Воланднинг сафари». Охири «Уста ва Маргарита» деб қўйган. М. Булгаков Москвадаги Бадиий музейга бориб, Андрей Рублёвнинг «Пилатнинг суди» суратини кўргач, шу романни ёзиш фикрига келган. Романдаги Воланднинг мулозимлари номи остида аслида еттита кечирилмас гуноҳлар яширинган: Бегемот - мечкайлик, Гелла - бузуқлик, Коровьев - такаббурлик, Азазалло - ғазаб, очкўзлик. Булгаков мушук Бегемотга прообраз қилиб ўзининг «Флюшка» лақабли мушугини олган. Ёзувчи олдин ҳам мушугининг хуриллашини одам тилига ўгириб, яқинларига мушук номидан ҳазилона хатлар қолдирган. Романдаги мушукнинг Бегемот аталишига сабаб эса, қадимги мифологияда Бегемот мечкайлик шайтони ҳисобланган. Романнинг шуҳрат қозонишида шу қаҳрамонлар муҳим роль ўйнаган. А. Э. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Эски газеталардан: « 1924 йил 20 май. "Известия" 'АСРИЙ САРҚИТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ' Бухоро, 17 май. Бхоро МИКи ҳозиргача турмушда сақланиб қолган ваҳшийлик сарқитларига қарши ҳал қилувчи кураш бошлади. Бухоро жиноят кодекси аёлларни уларнинг ҳоҳишига қарши никоҳга кириш мақсадида ўғирилаганлар ёки шу мақсадда вояга етмаганларни ўғирловчиларга 10 йил қамоқ жазоси бериш тўғрисидаги моддалар билан тўлдирилди. ЭСЛАТМА: Бу Бухоро халқ совет республикасидаги янгиликлар. У 1924 йил сентябридан халқ эмас, социалистик бўлди. 1924 йил 27 октябрда республика миллий-давлат чегараланиши натижасида тугатилди. Унинг ҳудуди янги ташкил этилган Ўзбекистон ССР (шу жумладан унинг таркибидаги Тожикистон АССР) ва Туркманистон ССР таркибига кирди. Фото: Бухоро; Аркдан (Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи) Регистон майдонининг кўриниши; 1924-1925 йиллар.» А. Э. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Одамзод зўрға омон қолган! Хитойлик тадқиқотчилар янги статистик метод ва моделлаштиришдан фойдаланиб, тахминан 900 минг йил аввал ер юзида бор-йўғи 1300 тача кўпайишга қодир одам қолганини аниқлашди. Бу одамзод тарихидаги энг хавфли пайт бўлган. «Scines» журналида эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, Ер юзининг турли минтақаларидан олинган 3154 та одам геномларининг анализи, одамзоднинг 100 мингдан туғиш ёшидаги 1280 кишигача камайиб кетганлигини кўрсатган. Умумий аҳоли - болалар, кексаларни ҳам назарда тутилса, аҳоли бундан кўпроқ бўлган бўлиши мумкин. Бу кашфиёт, одамзод генетик хилма-хиллигининг бошқа приматларга нисбатан нега кам эканлигини изоҳлайди. Шунингдек у одамзод ўзининг тараққиётида қирилиб кетиш хавфи остидан ўтгани ҳақидаги тахминни ҳам тасдиқлайди. А. Э. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
«Соғлом ақлга зид равишда халқ ҳамиша унга кулфат келтирадиганларнинг тарафида туради». Сенека - қадимги Рим файласуфи. Эр. ав. 4- эрамизнинг 65 йилларида яшаган. А. Э. таржимаси. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
«Ютуқ ва бахт ўзаро боғлиқ. Ютуқ - истаган нарсангни олган пайтингдир. Бахт - оладиган нарсангни исташдир». Хитой мақоли. А.Э.таржимаси. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
... бўлаётганини чуқур ҳис қиларди. Қўшимча қилиб айтаман: у мутлақо тўғри, виждонли одам! У менга қайғу билан деди: - Агар саёҳатингиз вақтида сизга биронта жасур учраб қолса, ўша жойни белгилаб қўйинг! Мен у билан танишиш учун ўша жойга бораман. Нимагадир менга қўрқоқлик ва мослашувчанликдан бошқа нарса учрамади. Қачонлардир бизнинг мамлакатимизда улканлар яшарди. Улар қаёққа йўқолишди? Миллатни акционерлар жамиятлари директорларининг кучи билан ҳимоя қилиб бўлмайди. Бунга мард эркаклар керак! Қаерда улар? - Бирон жойда, эҳтимол, бордир, - дедим мен. - Майли, шунақалардан икки - учтасини топишга уриниб кўринг. Ҳозир уларга эҳтиёж катта! Сизга қасам ичиб айтаманки, менда бизнинг мамлакатимизда мардлик фақат негрлардагина бордек таассурот пайдо бўлди... Менга эътиқоди, қарашлари ва ғоялари умум қабул қилганларига зид келадиган ўнта тўлиқ оқ танли америкаликларни қидириб топинг, мен ўшандагина тинчланаман. Уни хавотирга солган нарса, менга кучли таъсир қилди. Йўл бўйи одамларга разм солиб, уларнинг гап-сўзларини эшитиб бордим. Ва ростдан ҳам ўз қарашларини ҳимоя қилганларни жуда кам учратдим... - Бизда илгари жуда қадрлаган нарсамиз, хазинамиз бўларди. У Халқ деб аталарди. Аниқлангчи, у қаёққа ғойиб бўлди экан? Эҳтимол, катта ҳарф билан ёзиладиган Халқ йўқдир?... Лекин Мустақиллик декларациясида ҳам у ҳақида гапирилган, Авраам Линкольн ҳам у ҳақида гапирган. Хотирамни кавлаштириб қарасам, Халқдан чиққанларни мен ҳам билардим, тўғри улар кўп эмасди. Мен дедим: - Балки, Халқ деганда биздан бир авлод олдин яшаганлар кўзда тутилгандир!» Халқ қаерга ғойиб бўлди экан???» --- Гап нима ҳақида эканлигини сездингиз деб ўйлайман. Китоб эса ўқишга арзийдиган бўлиб чиқди. Бир пайтлар Стейнбекнинг бошқа асарларини ҳам ўқигандим, улар ҳам яхши таассурот қолдирганди. Буниси ҳам зўр ёзилган. Шу канал юқорисида Стейнбекнинг СССР ҳақидаги таассуротлари китобидан ҳам парча қўйганман. А. Эргашев. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Юқоридагига илова сифатида Американинг буюк ёзувчиси Жон Стейнбек Чарли лақабли ити билан бирга 1960 йили бутун АҚШ бўйлаб сафарга чиққан. Мақсади «Бугунги америкаликлар қанақа ўзи? - деган саволга жавоб топиш бўлган. Чунки Стейнбек кўп йиллардан бери сафарга чиқмаганди. У бу сафари ҳақида «Американи излаб Чарли билан саёҳат» номли китоб ёзган. Китобни ўқиётиб мени ҳам ўйлантириб келаётган саволларга ҳамоҳанг сатрларни топдим. Шулардан бир парчасини таржима қилиб қўяяпман. Ўйлайманки ўзимизга қиёслаб кўрасизлар! «Йўлга чиқишимдан олдин дўстларимнинг кўплари, ҳар бири қўлидан келганича, менга маслаҳатлар беришди, ўргатишди, қаерга борганда ва қандай ҳолатларда нималар қилишга тайёрлашди. Улардан бири таниқли, олий даражада ҳурмат қозонган публицист бўлиб, унга президентликка номзодларни бир неча марталаб бутун мамлакат бўйлаб кузатиб боришга тўғри келган эди, у билан учрашганимда кайфияти яхши эмасди, негаки у ўз ватанини севарди, ўз юртини севаркан унга нимадир ... А.Э. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
... Ҳа, Тесла шундай дунёни орзу қилган. Лекин биз биламиз, урушдан кейин дунё тозаланмади, янги дунё қурилмади. Берилган қурбонлар одамзоднинг яхши қисмига озор етказди, қайғу-аламларга солди. Дунё эса яна илгаригидек аблаҳлар қўлида қолаверди. Бугина эмас. Вақт ўтган сари дунё ахлоқий ва маънавий жиҳатдан янада кўпроқ тубанликка ботиб борди. Ҳокимият тепасига яна илгаригидек, ҳатто ёвузликда ундагидан ҳам ўтиб тушадиган, яна ўша монополиялар, уюшган гуруҳларга, жиноятчиларга хизмат қиладиган, асл қиёфасини бўяб олган мунофиқ сиёсатчилар чиқиб олаверди. Ҳозир дунёдаги деярли ҳаммма давлатлардаги ҳокимиятларда кўпи коррупционер, порахўр, ўғри, мунофиқ бўлганлар ўтирибди. Улар ҳаммаёқни айнитиб ташлади. 21 асрга келиб ёлғончи, виждонсиз, маънавиятни фақат ташқи безак деб тушунувчи, бор яхши нарсаларни ҳам бузувчи тўдалар уялмай-нетмай дунё халқларини очиқдан-очиқ алдашга ўтди. Улар одамзодни маориф, матбуот, интернет орқали айнита бошлади, йўлдан урди, фаҳм-фаросатидан маҳрум қилаёзди ҳам. Пул бўлса ҳамма нарсани, ота-онасини ҳам сотиб юборадиган маҳлуқлар тўдалари пайдо бўлди. Келажак тобора даҳшатли кўриниб бораяпти. Она Ернинг ўзи фарёд чекаяпти. Лекин буларни тушунадиганлар, эшитадиганлар кам, йўқ ҳисоби. Ўзгартириш керак!!! Аввало бутун дунё бўйлаб эскириб, чириб кетган партиялар орқали ҳокимиятга келиш тизимини таъқиқлаш лозим. Партияларни тарқатиб ташлаш керак. Ҳокимият тепасига иши билан, маънавияти, ахлоқи билан, тўғрисўзлиги билан намуна кўрсатган кишиларгина келадиган тизим ўрнатиш ва уларни ҳам фақат бир муддат давлат тепасида турадиган қилиш шарт. Раҳбарликка номзодларни жамоат ташкилотлари, асл ишловчилар-меҳнаткашлардан қайта тузилган касаба уюшмалари, маҳаллалар кўрсатадиган бўлиши лозим. Матбуот номзодларни ҳар томонлама ўрганиб, муҳокамага олиб чиқиши керак. Матбуот эркин бўлиши лозим, шу билан бирга туҳмат уюштирадиганларга қаттиқ жазо белгиланиши зарур. Чунки туҳмат уюштириш, ҳозир асосан ҳокимиятдагиларнинг ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш воситаларидан бири бўлиб қолган. Давлат аппарати ва барча соҳалар адолатли, аниқ белгилаб қўйилган қонунлар асосидагина ишлаши шарт. Қонундан ташқарига чиқдими, ким бўлмасин ишдан олиниши, қилмишига яраш жавобгарликка тортиладиган бўлиши керак. 70 мингта бир-бирини инкор қиладиган қонунлар чиқариб қўйиб, амалда қонунларни бузиш, амалдорлар ҳимояси билангина шуғулланадиган ўғри тузумнинг шу амалдорлардан бошқа ҳеч кимга кераги йўқ. Беш мингта адолатли, лекин қатъий риоя қилинадиган, ҳамма соҳаларни қамраб оладиган қонун етарли. Шундан кейин бошқа соҳаларни ҳам тозалаш учун ўзгартиришларни бошлаш мумкин бўлади. Жамият тозаланишга, покланишга жуда муҳтож бўлиб қолди. Булар тўлиқ бўлмаган шахсий фикрлар холос. Яна: Мен бу канални ва гуруҳни тарихни сохталаштираётганларни фош қилиш ва дарслик ҳамда қўлланмалардаги хато ва камчиликларни кўрсатиш ниятида очган эдим. Вазифа қўлдан келганича бажарилди деб ўйлайман. Яқинда ўрта асрлар, 19 ва 20 аср бошларига оид кўпгина манбалар ҳамда китобларни юклаб олишга муваффақ бўлдим. Бундан буён шулар билан шуғулланмоқчиман. Шу муносабат билан айтмоқчиманки, ҳозирда олдиндан тайёрлаб қўйилган постлар тугаши билан канал фаолияти чекланади. Мабодо зарур бўлган саволларингиз туғилиб қолса, бемалол сўраб туришингиз мумкин. Қўлдан келганича жавоб бериб бораман. Агар тарихга қизиқувчи танишларингиз, дўстларингиз бўлса ёки шундай кишилар учраб қолса шу канални бошидан ўқиб чиқишни тавсия қилиб туринглар! Каналда эскирмас маълумотлар етарли. Бундан буён муҳим ҳисоблаган нарсаларимнигина эълон қилиб бормоқчиман. Эҳтимолки канал ёпилиши ҳам мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши олдиндан барча кузатиб келганларга ҳамкорликлари ва қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдириб қўймоқчиман. ҲАММАЛАРИНГИЗГА КАТТА РАҲМАТ!!! Ҳақиқат ва омад, ютуқлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Аҳмаджон Эргашев. 2024. 20. 05. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Мулоҳазалар: Н. Тесланинг «Кундаликлар.Мен кўп нарсани тушунтиришим мумкин» китобини ўқиб чиқдим.Ишонувчан,содда,лекин ғоят талантли,тинмас бўлган, Эдисон,Вестингауз каби ихтирочи ва шу билан қаллоблиги бўлганлар томонидан чув туширилган,Моргандек миллиардер томонидан ҳам маълум даражада таъқибга учраган бу олимнинг кундаликларини ўқиб яна ўйланиб қолдим. Олдин Е. Матониннинг «Никола Тесла» китобидан таржимамни келтирай: «Тарихдаги энг буюк бу уруш натижасида,одамзод томонидан келтирилаётган қурбонликларни оқлайдиган янги дунё туғилиши керак.Бу янги дунё заифлар кучлилар томонидан, яхшилар ёвузлар томонидан эксплуатация (таланмайдиган) қилинмайдиган, йўқсиллар бойлар ҳокимияти томонидан хўрланмайдиган, ақл,фан,санъат ишланмалари тўлиғича ҳаётни яхшилаш ва енгиллаштириш учун,алоҳида одамларнинг бойишига эмас,бутун жамиятга хизмат қиладиган дунё бўлади.Бу янги дунё хўрланганлар ва асоратга солинганлар дунёси эмас,озод одамлар ва халқларнинг дунёси бўлади». Н.Тесла. ... А.Э. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
«Тарихни ўқинг, тарихни ўрганинг. Тарихда сиёсий башоратнинг барча сирлари бор». Уинстон Черчилль. А.Эргашев таржимаси. https://t.me/Tarihiy_haqiqat
Mostrar todo...