cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Зокиржон домла

Publicaciones publicitarias
375
Suscriptores
+124 horas
+107 días
+1230 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Бугун 2024 йил 07 июнь, 1445 ҳижрий сананинг 30 Зулқаъда, жума куни: Ту‌хтабой жоме масжиди имом хатиби, устоз Зокиржон домла "Зулхижжа ойи дастлабки у‌н кунинингфазилати” мавзусида маъруза қиладилар. Мусулмон олами учун Зулхижжа ойи алохида му‌ътабардир. Хаж амалларини адо этиш учун дунëдаги барча хожилар мукаддас Макка шахрига жамланадилар. Расулуллоҳ сав айтдилар: -Зулхижжанинг аваалги у‌н кунлигида тутилган руза ва солих амалларнинг ажри Аллох йулида жони ва моли билан харакат килганнинг ажрига етади. ИН ША АЛЛОҲ СИЗ УЧУН МАЪРУЗА ФОЙДАЛИ БЎЛАДИ! Жуманинг баракоти, файзи, нури хонадон аҳли ва ҳаётингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин! Жума кунимиз хайр ва қувончга тўлсин! Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин муҳаббат билан салавотни кўп айтайлик! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина ва набиййина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаин!
45618Loading...
02
ЗОКИРЖОН ДОМЛА. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН. https://t.me/Zokirjondomla https://instagram.com/zokirjondomla facebook.com/ZOKIRJONDOMLA http://www.youtube.com/c/ЗокиржонДомла
41326Loading...
03
Жума айёмингиз муборак бўлсин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жума куни кунларнинг саййидидир. Бу кунда Аллоҳ азза ва жалла савобларни бир неча баробар кўпайтириб беради. Гуноҳларни ўчиради. Даражотларни кўтаради. Дуоларни ижобат қилади. Ташвишларни кетказади. Ҳожатларни раво қилади. Бу кун зиёда қилиш кунидир. Бу кунда Аллоҳ таолонинг дўзахдан озод қиладиганлари бор. Бу кунда одамлардан қай бири дуо қилса, у куннинг ҳаққи ва ҳурматини билса, албатта Аллоҳнинг зиммасида у бандани дўзахдан озод этилган бандалари қаторида қилмоғи вожиб бўлади. Агар ўша куни ёки тунда вафот этса шаҳид ҳолида вафот этган бўлади ва қиёмат куни хавфу хатардан омонда тирилади. Аммо, бирор кимса жума кунининг ҳурматини менсимаса, ҳаққини зое қилса ва бундан тавба қилмаса, албатта Аллоҳ азза ва жалла уни жаҳаннам ўтига ташламоғи вожиб бўлади. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
35613Loading...
04
#Диққат! Қурбонлик қилувчиларга эслатма! Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Зулҳижжа ойи киришидан токи жонлиғини сўйгунига қадар сочи, тирноғи ва баданидаги тукларни олмаслиги лозим эмас, мустахаб амалдир. Килган киши савоб, килмаган кишига гунох йукдир. Бу ҳақдаги ҳадисни аксар муҳаддислар Умму Салама онамиздан “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, лафзи билан; Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар эса “Кимнинг қурбонлиги бўлиб, Зулҳижжа ойи кўринса, қурбонлигини қилмагунича сочи ва тирноғидан бирон нарсани олмасин (қисқартирмасин)” тарзида ривоят қилишган. Олимларимиз бу буйрукларни мустахабликка кабул килганлар ва далиллар келтирганлар. Агар қурбонлик қилишни истаган одам ҳали қурбонлигини сўймай туриб сочи ва тирноғини олиб қўйса, унга ҳеч қандай фидя (тўлов) лозим бўлмайди. Балки, узи учун тавба қилиб, истиғфор айтади. Валлоҳу аълам.
1499Loading...
05
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир. Изоҳ. Мусибат (гам-ташвиш, кунгил хохламаган холатлар, ëмонликлар, зулм, ситам каби нохушликлар) ўз номи билан мусибат. (Унинг жисмий, рухий-маънавий, моддий ва турлари бор). Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир. Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216). Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми? Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда! “Унвонул баён”дан.
1012Loading...
06
ЧЕЛАК БЎЛСА... Бир куни Хожа Ҳасан Нурий саҳрода кетаётганди. Ҳаво жуда иссиқ эди. Йўлда бир дарахт кўринди. Хожа ўша томонга юрди. Дарахт тагида бир қудуқ бор экан. Қудуқни кўриб севинди ва: «Челак бўлганида сувдан олиб ичардим», деб ўйлади. Шу пайт бир тўда оҳу кўринди. Қудуқ бир зумда сувга лиқ тўлди. Оҳулар сувдан ичиб ортларига қайтишди. Хожа Ҳасан сув ичмоқчи бўлиб қудуққа яқин келса, сув тубига тушиб кетибди. Буни кўриб: - Илоҳим, оҳуларга сувни қудуқ лабига чиқариб бердинг, Ҳасан сув ичаман деса унинг тубига туширибсан, бунинг ҳикмати нимада? - деди. Шунда нидо келди: - Эй Ҳасан, сен Бизга эмас, челакка таваккул қилдинг, оҳулар эса фақат Бизга таваккул қилди. Ким Бизга таваккул қилса, дунё ва охиратдаги ҳожатларини бажо этамиз! «Ривоятлар» китобидан.
20011Loading...
07
Бир улуғ зот, Боязид Бастомий қуддиса сирруҳуни вафот этганидан сўнг тушида кўриб, ҳолингиз қандай деб сўради. Шунда шайх Боязид Бастомий ҳазратлари: -"Эй Боязид бу ерга нима олиб келдинг?" деб, мендан сўрашди. Мен эса уларга жавобан: -"Бир подшоҳнинг эшигига келган тиланчидан, "нима олиб келдинг?" деб, сўралмайди. Балки, "нима истайсан?" деб, сўралади" дедим. @TabreziyRumiy Эй фазл-карами, мулк ва салтанатининг чек-чегараси бўлмаган Раҳмон Эгам! Бизлар сенинг фазл ва карам эшигинг тиланчиларимиз, ўзинг ҳолимизга раҳм қил! Сенинг буюк даргоҳингга фақатгина гуноҳ ва маъсиятимиз билан келдик. Аммо сенинг фазлу марҳаматингдан кўп умид қилиб келдик. Биз ўз ожизлигимиз билан сенинг даргоҳингга келдик. Сен эса ўз қудратинг, улуғлигинг, караминг, марҳаматинг ила бизларни кутиб ол!
1202Loading...
08
Бир аъробий Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида тўхтади ва кўзларида ёш билан дуога қўл очди: “Ё Аллоҳим! Бу (қабр соҳиби) Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар, мен қулингман, шайтон эса душманингдир. Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хурсанд бўладилар, қулинг ютуққа эришади, душманинг маҳзун бўлади. Агар мени мағфират қилмасанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маҳзун бўладилар, қулинг ҳалок бўлади, душманинг рози бўлади. Сен Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни маҳзун қилишдан, қулингни ҳалок қилишдан, душманингни рози қилишдан Олий, Карийм Зотсан. Ё Аллоҳ! Агар араблар орасида саййид, раҳбар одам вафот этса, уларнинг сахийлари ўша одамнинг қабри олдида ўз қулларини озод қилиб юборар эдилар. Бу (қабр соҳиби) оламлар Саййидидирлар. Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари олдида мени дўзахдан озод эт!” Эй Роббим! Бу гуноҳкор қулинг ҳам, сенга Аъробийнинг дуоси билан юзланмоқда. Ҳолимизга раҳм қил! (Вақтимиз тўлди...)
43011Loading...
09
Қадрдон фарзандим! Сирру сирдошим, борлиғим менинг!     Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!      Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...      Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!
1316Loading...
10
"Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг етмишдан ортиқ ўрнида зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят). Солиҳ амалнинг ўзи нима, деган савол туғилиши табиий. Чунки, солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат, бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя.
952Loading...
11
#Haj2024 САМИМИЙ ЭЪТИРОФ ВА ТАШАККУРЛАР 🎞 YouTube |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
660Loading...
12
МАРДИ ХУДО БЎЛ..! Агар нидо бўлсанг, нурли нидо бўл, Билол овозидек боқий садо бўл. Дунё заҳматлари ичра ҳамиша Мард бўл, бўлганда ҳам марди Худо бўл! Устоз Мирзо Кенжабек.
1034Loading...
13
ДЎСТЛИК Саид ибн Мусайяб дедилар: «Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар».
1256Loading...
14
Макка ҳарамининг мунисалари Макка аҳлининг қадимий одатларидан бири шуки, Арафа куни Макка аёллари ва баъзи эркаклар Ҳарам масжидида ифторлик қилиш учун шом намозига чиқадилар. Намоздан сўнг Каъбани тавоф қиладилар, хуфтон намозини ҳам шу ерда адо этадилар. Бунинг ягона сабаби шуки, Арафа куни ҳожилар Арафот, Муздалифа водийларида ҳаж амаллари билан машғул бўлганлари сабабли Каъбанинг атрофи бўшаб қолади. Аллоҳнинг байти тавоф қилувчилардан холи бўлиб қолмасин учун Макка аёллари шундай қиладилар. Ўша кунда Ҳарамдаги аёлларнинг сони эркакларникидан бир неча баробар кўп бўлади. Чунки, аксарият эркаклар ҳожиларга хизмат қилиш учун Арафот ва Минога чиқиб кетган бўладилар. Шунинг учун ушбу кунда Масжидул ҳаромга чиққан аёлларни "Ҳарамнинг мунисалари" деб аташади. (Муниса юпатувчи деган маънони англатади, яъни улар атрофи зиёратчилардан бўшаб қолган Каъбага юпанч бўладилар). Муҳаммад Ротиб Набулсий
913Loading...
15
Бир киши Жунайд Боғдодийдан сўради: Кўзимни номаҳрамларга қаратишдан тийишим учун нима қилсам бўлади? У зот жавоб бердилар: Сенинг назаринг қараган нарсангга тушмай туриб сенга қараб турган Зотнинг назари сенга тушиб турганлигини бил. Жомеъул улум валҳикам – Ибн Ражаб
922Loading...
16
Ўтган асрнинг олтмишинчи саналарида Ҳинд диёрида жуда қимматчилик бўлиб кетди. Одамлар ўша вақтнинг уламоларидан бирининг олдига бориб қимматчиликдан, бозорда нарҳларнинг ҳаддан ташқари кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилишди ва бундан қутилиш чораси ҳақида сўрашди. Шунда олим уларга шундай жавоб берди: одамлар билан нарсалар Аллоҳнинг наздида гўёки тарозининг икки палласи мисолидирлар. Қачон инсоннинг қадр қиммати Аллоҳнинг наздида имон ва ихлос ила кўтарилса, нарсаларнинг қиймати тушади. Агар одамларнинг қиймати гуноҳ ва маъсиятлари туфайли Аллоҳнинг наздида қадрсизланса, бошқа нарсаларнинг қиймати кўтарилади, нарҳлари ошиб бораверади. Бас шундай экан, сизлар солиҳ амалларингизни кўпайтиринг, ихлосингизни оширинг, токи Аллоҳнинг наздида қийматингиз ошсин. Шунда бошқа нарсаларнинг нарҳи тушади, бозор арзонлайди. Ҳеч қачон одамларни камбағалликдан қўрқитманг, бу шайтоннинг ишидир. Ўзингиз сезмаган ҳолингизда шайтоннинг шеригига айланиб қолманг. Аллоҳга қасамки, агар қайсидир денгизнинг қаъридаги бирор силлиқ тошнинг ичида бирор банданинг ризқи яширинган бўлса, албатта у ризқ у ердан чиқарилиб эгасига етказилади. Шуни билингки, қимматчилик Аллоҳнинг сизга ёзган ризқини тўса олмайди. Жонингизни берган Зот нонингизни ҳам етказади. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган: وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آَمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ “Агарда (мазкур) юртларнинг аҳолиси имон келтирган ва тақво қилганларида эди, улар устига осмонлар ва Ердан баракотлар (эшиклари)ни очиб юборган бўлур эдик” (Аъроф сураси, 96-оят). Имон ва тақво ила жамиятда саодат ҳукм суради, фаровонлик бўлади, тўкин сочинлик юзага келади. Қимматчиликни, нарҳ навони ошганлигини ўйлаб ўзингизни қийнаманг, Аллоҳ ризқингизни кафолатлаб қўйган. Балки, ризқ эшикларини очадиган амаллар билан машғул бўлинг, у ҳам бўлса тавба ва истиғфордир. Зокир Найк
1234Loading...
17
Доктор Айман Сувейд шундай деди: ..Мен сизга  ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан... Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун Мен бу ҳақда ўйладим , мен ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман. 100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан... Тасаввур қилганмисиз???   Шундай қилиб, мен шундай бошладим ... Мен ўламан..ва менинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мебель керак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга  у ерда мени ёлғизлигимда  кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим... Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини  бошладим... Тасбеҳ айтарканман Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбеҳлар билан тўлдираман... Мана менинг бошимдан камида 300 та Қуръон хатми бор ... Мен ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан... Ҳамма мени ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан... балки миллион йил.. Шундай қилиб, менга нур ва дарахтлар керак ва менинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши керак ... Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим келади ва бизнинг суҳбатимизга  қўшилади.  ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт.... Мен у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч келганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан , Аллоҳ учун қилган ҳеч нарсам йўқ ва мени ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик  ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳеч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?... Бугун сизга маслаҳатим... . Қабрингизни банк қилинг... унга  сармоянгизни қўйинг... Ибодатларингизга қаттиқ эътибор беринг . Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам  менга раҳмат айтасиз. У ерга  дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг. Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,еб -ичиб , ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз... Қабр остида шундай бўлсачи.... Шунинг учун ҳар бир тасбеҳга  яхши эътибор беринг. Ва унга айтинг  мендан олдин у ерга... қабримга бориб тургин... Биз учрашамиз ва сен менга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан.... Илоҳим, бизга  гўзал хотима насиб эт.. Мен ўқиган энг яхши нарсалардан бири ...
24111Loading...
18
Дарёнинг овози карга бегона, дунёнинг пардози кўрга бегона, зар учун орингдан кечма биродар, ерда бор топганинг, гўрга бегона. Қанчалар тўғри айтилган сўзлар-а?
23010Loading...
19
Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
874Loading...
20
ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди: – Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим! – Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу. – Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил. – Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим. – Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган. Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди: – Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
1372Loading...
21
Қилдим гуноҳи беадад, қилма эгам расво мани! Лутфингдин истарман мадад, қилма эгам расво мани! Эй холиқи арзу само , эй мушфиқи шоҳу гадо! Журмимни кўрсатгин манго, қилма эгам расво мани! Шайхлик манга бўлди аълам, қалбимни куйдурди алам, Шоҳо залуму жоҳилам, қилма эгам расво мани! Нафсимга кўп қилдим жафо, амрингни келтурмай бажо! Мандин кўра ит бо вафо, қилма эгам расво мани! Фикримда ҳардам молу зар, оламдадурман дар бадар, Маҳшар кунидин бехабар, қилма эгам расво мани! Ҳамроҳларимдур золимон, тарк этмадим журмим ҳамон! Ирҳам, ағисни, ал амон, қилма эгам расво мани! Охир бўлур бу банда зор, мажнун сифат, девонавор, Чўлу биёбонларда хор, қилма эгам расво мани! Толиб қулинг ҳар рузу шаб, шуғли онинг лаҳву лааъб , Ғаффорлигинг бўлмас ажаб, қилма эгам расво мани!
1142Loading...
22
Media files
1383Loading...
23
МУШУК    Айтилишича, бир киши мушугига овқат пайтида шам ушлаб туришни ўргатибди. Буни билган бир меҳмон бир куни чўнтагига сичқон солиб келиб дастурхон устига қўйиб юборибди. Сичқонни кўрган мушук дарров шамни ташлаб сичқонни қувиб кетибди. Шам юмалаб дастурхонни куйдириб юборибди.    Кишиларни мавъизалар ва қуруқ гаплар билан ўзгартирмоқчи бўлганлар мана шу мушукнинг эгасига ўхшайди. Кишилар уни эшитиши, унинг олдида ўзини авлиёдек тутиши мумкин. Аммо уларнинг олдига бир қимматбаҳо нарса улоқтирилиши билан очкўзлик билан унга ташланишади. Воиз айтган гаплар унутилади!    Масжиддан чиқибоқ ўзгаларнинг оёқ кийимини тепиб тескари қилиб кетаётганлар,  масжид ташқарисида машинасини кишиларга халақит  қиладиган ҳолатда тартибсиз жойлайдиганлар, динни фақат масжидда деб хаёл қиладиганлар, масжиддан ташқарида одоб-ахлоқни унутадиганлар мана шу мушукка ўхшашади!
3 04926Loading...
24
Kишининг ўзи ва ота-онаси учун истиғфори بِّ ٱغْفِرْ لِى وَلِوَٰلِدَىَّ وَلِمَن دَخَلَ بَيْتِىَ مُؤْمِنًۭا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتِ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّـٰلِمِينَ إِلَّا تَبَارًۢا  ٢٨                                              Нуҳ сураси 28-оят "Роббим, мени мағфират қилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни хамда мўминлару мўминаларни ҳам (магфиратинг,фазлу карамингдан бахраманд этгин!) Золимларга ҳалокат ( йук булиб кетиш)дан ўзга нарсани зиёда қилма", деди ( хазрат Нух алайҳиссалом). •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
6697Loading...
25
Отажоним... Ҳар бир карвон бошида бир сарбон бўлар, Ўша сарбон карвонларга посбон бўлар, Сизга атаб шеърлар ёзсам достон бўлар, Ҳаётимга сарбонимсиз Отажоним! Армонларинг қаршисида бош эгмаган, Синовларнинг қаршисида бош эгмаган, Аламларнинг қаришисида бош эгмаган, Ғурурлари осмонимсиз Отажоним! Болам дея ҳалол луқма тишлатганим, Насиҳатла юрагимни хушлатганим, Қўл узатсам юлдузларни ушлатганим, Умидимсиз имконимсиз Отажоним! Барчамизнинг отамиз бахтимизга доим соғ омон бўлсинлар!
42218Loading...
26
Шайх Иҳсон Утайбининг ўн уч ўғли бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳофизи Қуръон экан. Бир киши шайхдан: Бу ютуғингиз ва бу муваффақиятингизнинг сири нимада?, деб сўрабди. Шайх шундай жавоб берибди: 1. Аҳду паймон қилиш билан; 2. Солиҳа она танлаш билан; чунки бу ишда онанинг ўрни жуда катта. 3. Дуо билан; Аллоҳдан доим менга жуфти ҳалолларимдан ва зурриётларимдан кўзимни қувонтирадиганини ато эт, дея сўрардим. 4. Турли хил тўсиқ бўладиган нарсаларга парво қилмаслик билан; 5. Таъсир кўрсатувчилардан узоқ бўлиш билан; чунки энг кўп таъсир кўрсатувчилар эр ва хотиннинг яқинлари томонидан бўлади. Шунинг учун бироз улардан йироқда яшашга қарор қилдим. Қолганини Аллоҳга топширдим. У Зот Ўзи энг яхши кафилдир.
1103Loading...
27
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ🌼          Бугун 5 июнь, чоршанба 🌧+33° +22°        Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!                         Жалолиддин Румий       🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга хайрли бўлсин, яхши режаларингиз амалга ошсин!
1 18428Loading...
28
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».
1158Loading...
29
100 ЙИЛДАН КЕЙИН… Юз йилдан кейин, яъни 2124 йилда барчамиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз. Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди). Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан, нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?! Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир. Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди, умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар этсак эди, деб орзу қиламиз. «Қалбга таскин битиклар» китобидан
55112Loading...
30
..Эй, АЛЛОҲИМ! МЕХРИБОНИМ! МЕНИНГ ГУ́ЗАЛ РАББИМ!..      Қалбларимизга нур... Юзларимизга зиё... Ризқимизга кенглик... Ҳақда сабот… Нафсимизга ризо... ЯХШИЛИКЛАРИНГНИ ИККИ ОЛАМДА АТО ЭТГИЛ!!! Бандаларинг қалбида бизга  нисбатан МУХАББАТ жо айла! 🌸 Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!🤲🏻
50411Loading...
31
Барака недир?! У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади. Шайх Али Тантовий
5707Loading...
32
Адоват, мунофиқлик ва ёмон хулқлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ 📖 Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ. 🔖Таржимаси: Эй, Аллоҳим! Мен Сендан талашиш (билан ришталарни узиб юбориш), мунофиқлик (иккиюзли булиш) ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман. Албатта яқинларингизга хам юборинг
5247Loading...
33
Пайгамбаримиз (с.а.в) дедилар: "Жаннат аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар. Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар: – Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар. Аллоҳ субҳана ва таоло: – Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар! – дейди". Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар", деганлар. Вафодор дўст – сизни Жаннатларда қидирадиган дўстдир! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: "Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтингларки, "Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди", денглар!" дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
21511Loading...
34
РИЁ (Аллоҳ ҳаммамизга ихлосни насиб қилсин, риёдан асрасин) Абу Яъқуб роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Киши ўз ихлосида ихлос кўрса демак ихлоси ихлосга муҳтож бўлади!". Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Ихлоснинг белгиси учта: 1. Кишилардан келадиган мақтов ва ёмонлашнинг баробар бўлиб қолиши. 2. Қилган яхши амалларни унутиш. 3. Амалнинг савобини охиратда исташ". Саҳл ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Риёнинг нималигини фақат мухлис киши билади!". Абу Саъид Харроз роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Орифларнинг риёси муридлар ихлосидан афзалдир!". Ҳузайфа Маръаший роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Ихлос бу- банданинг амаллари зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тенг бўлишидир!". Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Ким ўзида бўлмаган нарса билан кишилар олдида зийнатланса Аллоҳнинг наздида қадри тушади!". Саҳл ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳдан сўрашди: - Энг қийин нарса нима? Саҳл деди: - Ихлос. Чунки бундан нафсга насиба йўқ-да! Юсуф ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:    "Қалбимдан риёни чиқариб ташлашга қанча ҳаракат қилдим аммо бўлмади. У бошқа рангда униб чиқаверар эди!". "Рисолатул Қушайрийя" китобидан.
1241Loading...
35
ҚАЛБ   У муаллима ўқувчиларига "жавобинг нотўғри", дейишдан сақланар эди. Хато жавоб берган ўқувчига: "Тўғри жавобга яқинлашдинг", дер эди. Бир куни ҳатто хато жавоб берган ўқувчисига: "Сен бошқа саволга  тўғри жавоб бердинг, бу саволга эмас", деган эди. Унинг қалби қалбларни парчалашга йўл топа олмас эди!
1141Loading...
36
Субҳаналлоҳ – Аллоҳ таолога энг севимли калима. Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб бўлган каломни айтайми? Аллоҳ таоло учун каломларнинг энг яхшиси “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”, деб айтишингдир”, дедилар”.
7406Loading...
37
Иёс ибн Салама қиссаси Табарий Иёс ибн Саламадан у отасидан ривоят қилади: “Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб: “Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб: “Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди. “Ҳа”, дедим. У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва: “Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди. “Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим. “Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”. Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар. Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди. "Руҳий тарбия" китобидан.
6303Loading...
38
Имом Абу Лайс Самарқандий дедилар: “Уч нарса ҳақида ўйламанглар: 1. Фақирлик ҳақида ўйлама: Унда ғам-ташвишинг кўпаяди ва очкўзлик, ҳарисликни зиёда қилади.   2. Сенга зулм қилганни зулми ҳақида (ундан ўч олишни) ўйлама: Чунки унда қалбинг қаттиқлашади, адоватинг ортади ва ғазабинг давомий бўлади. 3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ўйлама: У ҳолда мол-дунё жамлашни яхши кўриб қоласан, натижада амални кечиктириб, умрингни зое қиласан. “Танбеҳул ғофилийн”дан.
8207Loading...
39
OTAM QARIBDI OG'A... Arslon kelbat, kuchli, zabardast, Bizlar uchun suyangan tog'-a! Charchashniyu, xorishni bilmas, Otam qarib qolibdi, og'a! Qoyadek tik, polvon qomati, Shaftolining shoxidek egik. Zo'rlik qilib yillar zahmati, Otam qarib qolibdi, og'a! Qalqon bo'lgan bizga balodan, Qancha dardu sitamni yenggan. To'zim tilab, HAQ TAOLODAN - Otam qarib qolibdi, og'a! Ishlab tolmas alp bilaklari, Aso tutar zo'rg'a, qaltirab. Aqli raso, sof tilaklari, Otam qarib qolibdi, og'a! Vaqt degani - qudratli bir kuch, O'z hukmini o'tkazar asta. Oyoqlarda qolmabdi hech kuch Otam qarib qolibdi, og'a! Mung'ayish bor boqishlarida, Ko'rib qalbim ezilib borar. Pisand bilmas yoz qishlarni-da, Otam qarib qolibdi, og'a! Tugamas bu dunyo ushlari, Chetga suring borini, bir kun. Ulug' bo'lib qoldi yoshlari... Otam qarib qolibdi, og'a! Ul tabarruk qo'llarin ushlab, Yelkasiga tirgak bo'laylik. Duo qilar ko'zlarin yoshlab, Otam qarib qolibdi, og'a. Ardoqlasin ALLOHIM o'zi Ikki olam rohatin ko'rsin. G'am ko'rmasin hech nurli yuzi Otam qarib qolibdi, og'a!   Abdirashid Urazov. 02 .06 2024.
1727Loading...
40
İbratli rivoyat: ЖИННИМИСАН ЖУНАЙД?! (Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз)    Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди: - Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер!   Жунайд сўради: - У бандангни қаердан топаман эй Роббим?! Яна нидо эшитди: - Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан!    Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади.    Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб, ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб, яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра  Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди.    Жунайд унга деди: - Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади!   У орқасига ўгирилиб деди: - Эй Жунайд! Сен жиннимисан?! - Нега энди жинни бўлар эканман?! - Мен учун сени уйқудан уйғотиб, менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб, сенга дардимни айтайми?! Abdulqodir Polvonov sahifasidan.
2106Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Бугун 2024 йил 07 июнь, 1445 ҳижрий сананинг 30 Зулқаъда, жума куни: Ту‌хтабой жоме масжиди имом хатиби, устоз Зокиржон домла "Зулхижжа ойи дастлабки у‌н кунинингфазилати” мавзусида маъруза қиладилар. Мусулмон олами учун Зулхижжа ойи алохида му‌ътабардир. Хаж амалларини адо этиш учун дунëдаги барча хожилар мукаддас Макка шахрига жамланадилар. Расулуллоҳ сав айтдилар: -Зулхижжанинг аваалги у‌н кунлигида тутилган руза ва солих амалларнинг ажри Аллох йулида жони ва моли билан харакат килганнинг ажрига етади. ИН ША АЛЛОҲ СИЗ УЧУН МАЪРУЗА ФОЙДАЛИ БЎЛАДИ! Жуманинг баракоти, файзи, нури хонадон аҳли ва ҳаётингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин! Жума кунимиз хайр ва қувончга тўлсин! Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин муҳаббат билан салавотни кўп айтайлик! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина ва набиййина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаин!
Mostrar todo...
00:27
Video unavailableShow in Telegram
Mostrar todo...
IMG_7089.MP41.45 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жума куни кунларнинг саййидидир. Бу кунда Аллоҳ азза ва жалла савобларни бир неча баробар кўпайтириб беради. Гуноҳларни ўчиради. Даражотларни кўтаради. Дуоларни ижобат қилади. Ташвишларни кетказади. Ҳожатларни раво қилади. Бу кун зиёда қилиш кунидир. Бу кунда Аллоҳ таолонинг дўзахдан озод қиладиганлари бор. Бу кунда одамлардан қай бири дуо қилса, у куннинг ҳаққи ва ҳурматини билса, албатта Аллоҳнинг зиммасида у бандани дўзахдан озод этилган бандалари қаторида қилмоғи вожиб бўлади. Агар ўша куни ёки тунда вафот этса шаҳид ҳолида вафот этган бўлади ва қиёмат куни хавфу хатардан омонда тирилади. Аммо, бирор кимса жума кунининг ҳурматини менсимаса, ҳаққини зое қилса ва бундан тавба қилмаса, албатта Аллоҳ азза ва жалла уни жаҳаннам ўтига ташламоғи вожиб бўлади. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат! Қурбонлик қилувчиларга эслатма! Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Зулҳижжа ойи киришидан токи жонлиғини сўйгунига қадар сочи, тирноғи ва баданидаги тукларни олмаслиги лозим эмас, мустахаб амалдир. Килган киши савоб, килмаган кишига гунох йукдир. Бу ҳақдаги ҳадисни аксар муҳаддислар Умму Салама онамиздан “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, лафзи билан; Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар эса “Кимнинг қурбонлиги бўлиб, Зулҳижжа ойи кўринса, қурбонлигини қилмагунича сочи ва тирноғидан бирон нарсани олмасин (қисқартирмасин)” тарзида ривоят қилишган. Олимларимиз бу буйрукларни мустахабликка кабул килганлар ва далиллар келтирганлар. Агар қурбонлик қилишни истаган одам ҳали қурбонлигини сўймай туриб сочи ва тирноғини олиб қўйса, унга ҳеч қандай фидя (тўлов) лозим бўлмайди. Балки, узи учун тавба қилиб, истиғфор айтади. Валлоҳу аълам.
Mostrar todo...
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир. Изоҳ. Мусибат (гам-ташвиш, кунгил хохламаган холатлар, ëмонликлар, зулм, ситам каби нохушликлар) ўз номи билан мусибат. (Унинг жисмий, рухий-маънавий, моддий ва турлари бор). Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир. Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216). Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми? Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда! “Унвонул баён”дан.
Mostrar todo...
00:20
Video unavailableShow in Telegram
ЧЕЛАК БЎЛСА... Бир куни Хожа Ҳасан Нурий саҳрода кетаётганди. Ҳаво жуда иссиқ эди. Йўлда бир дарахт кўринди. Хожа ўша томонга юрди. Дарахт тагида бир қудуқ бор экан. Қудуқни кўриб севинди ва: «Челак бўлганида сувдан олиб ичардим», деб ўйлади. Шу пайт бир тўда оҳу кўринди. Қудуқ бир зумда сувга лиқ тўлди. Оҳулар сувдан ичиб ортларига қайтишди. Хожа Ҳасан сув ичмоқчи бўлиб қудуққа яқин келса, сув тубига тушиб кетибди. Буни кўриб: - Илоҳим, оҳуларга сувни қудуқ лабига чиқариб бердинг, Ҳасан сув ичаман деса унинг тубига туширибсан, бунинг ҳикмати нимада? - деди. Шунда нидо келди: - Эй Ҳасан, сен Бизга эмас, челакка таваккул қилдинг, оҳулар эса фақат Бизга таваккул қилди. Ким Бизга таваккул қилса, дунё ва охиратдаги ҳожатларини бажо этамиз! «Ривоятлар» китобидан.
Mostrar todo...
6.31 MB