cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Муҳаммад Исмоил ижоди

Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
299
Suscriptores
-224 horas
+27 días
-330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Въетнамда ер ости қазилмаларини ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган. Дур, маржон, ақиқ, зумрад, гавҳар, марварид, ёқут, садаф, олмос, тилла, кумуш, лаъл, забаржад, сафсар, биллур сингари зеб зийнатларни, жавоҳирларни арзон нархга сотиб олиш мумкин. Кимнидир соғина бошласанг оёғинг ўзинг билмаган ҳолда мана шундай гўзал тақинчоқлар сотиладиган бозорга бошлаб борар экан. Менга азалдан тилладан кўра дур, бриллиант кўпроқ ёққани учун, олмосдай ярқираб турган дурларни томоша қила бошладим. Дурларни нафақат оқ, оппоқ ранглиси, балки қора рангли, қаймоқ ранглиси бор экан. Уларнинг ялтираб, ярақлаб, рангги ўзгармай товланиб туришининг кафолати 300 йил экан. Яъни дур 300 йил ярқираб турар экан. Дур мени кучли сеҳри, оҳанграбоси билан мафтун этди ва ақлимни олар даражада ром этди. Пештоқдаги дурлар бениҳоя гўзал эди. Шунда Оллоҳ таолонинг “Раҳмон” сурасидаги “Ҳурлар, дур ва маржонга ўхшарлар” деган ояти каримаси ёдимга тушди. Ҳурлар, худди дурга ўхшар экан. Дур ҳам худди тошга ўхшаган бўлсада, чиғаноқлар ичида тирик яшар экан. Аста аста улғаяр, аста аста катталашар, аста аста гўзаллашар, ярқироқлиги юксалиб, тирик ҳолатда фусункор камолотга етар экан. Фоний дунёда ҳам, боқий дунёда ҳам Оллоҳ таоло яратган энг гўзал яратиқ, бу ҳурлардир. Ҳурлар эса, дурдан яралган экан, албатта дурдан сотиб олмаслигим мумкин эмас эди. Албатта, биринчи ўринда энг катта ва энг гўзал дурдан ясалган зебигардонни Зулайҳо хожи онамга, сўнг ... , сўнг ..., сўнг ... каби севимли инсонларга олдим. Уларни шу қадар соғинган эдимки, юрагимдаги сўнгсиз туғёнлардан сўнг олмаслигим мумкин эмас эди. ( Суҳбатимиз ҳақидаги фикр мулоҳазаларни изоҳларда қолдиринг. Қизиқиб ўқиётган бўлсангиз, яна давоми бор.)
Mostrar todo...
Ҳашоратларни ҳам ейишга тайёрман Бадиҳа 2-ҚИСМ Ўзбекистоннинг яхши томони кўп. 4 сотих, 6 сотих.12 сотих ерда ҳовли қуриб бемалол яшайверасиз. Въетнамда ундай эмас. 4 сотих ер ололмайсиз. Бу ерда деярли ҳамманинг ҳовлиси бир хил: кўча тарафи 4 метр, узунаси 10 метр. Бўлди. Сизга бошқа ер йўқ. Въетнамликлар шу 4 метрлик жойга 3 қават, 4 қават уй солишади. Кўплар уйларининг биринчи қаватини ё дўкон, ё цех қилишган. Кундузи биринчи қаватга тушиб ишлашади, кечқурун иккинчи, учинчи қаватда яшашади. Въетнамликлар ота бобо катта бобо, уч, тўрт, беш авлод бир жойда жамоа бўлиб истиқомат қилади. Бекорга айтишмаган, кийган этигинг оёғингни қисиб турганда, дунёнинг кенглигидан нима наф, деб. *** Въетнамда 90 млндан ортиқ аҳоли, 125 млн мотоцикл бор экан. Ҳатто, мен яшаган меҳмонхона эгаси гоҳ гоҳида мотоциклда келади. Қулай. Катта йўлда кичкина жой олиб, шипиллаб кетаверасиз. Тирбандлик ҳосил қилмайди. 5 литр бензин билан 200 км йўл юрасиз. Ҳатто мотоцикл таксилар ҳам бор. Қиймати бизнинг пулга тенг бўлган беш минг сўм берсангиз беш км жойга олиб бориб қўяди. Мотоцикл ижараси ҳам бор. Бир кунга, яъни йигирма тўрт соатга ижара ҳақи 90 минг сўм. Ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки бошқа бирор ҳужжат сўрамайди. Фақат каска кийишингиз шарт. Оласиз-у тоғ роғларга миниб кетаверасиз. Бизда негадир кўпчилик мотоцикл минишни ўзига ор деб билади. Биров минса устидан кулади. Менимча бу нотўғри тутим. Мотоцикл минишга иштиёқмандлар бўлса, уларга имконият яратиб бериш керак. Тиқилинч камаяди, автоҳалокатлар озаяди, ҳаво ифлосланмайди, бензин, газ кам ишлатилади... Ичимиздаги кибр, манманлик, ҳашаматга ўчлик, такаббурлик пасаяди, кўз кўз камроқ бўлади. ( шу ҳақда ўз муносабатларингизни билдирсангиз, ҳарқалай жўяли фикрларнинг садағаси кетсанг арзийди). *** Бу ерни бананлари кўрсатгич бармоғингиздан сал каттароқ ва пўстлоғи жуда юқа. Ўта ширин. Килоси ўн, ўн икки сўм атрофида. Катта бананлар, яъни Ўзбекистонга борадиган одатдаги бананларнинг килоси беш ярим минг-олти минг сўм. Бу ернинг манголари жуда мазали. Мангонинг ҳам юз хил тури бор экан. Нархи бир кг манго ўртача ўн-ўн беш минг сўм. Въетнам кофе етиштириш бўйича дунёда Бразилиядан кейин иккинчи ўринда турар экан. Кофенинг манаман деганлари шу ерда экан. Энг қимматининг нархи бир кг бир ярим минг доллар экан. Дунё ишлари қизиқ. Хитой Въетнамни босиб олиш учун ўн саккиз марта хужум қилган, аммо ўн саккиз марта ҳам муваффақиятсизликка учраган экан. Ҳозир эса, Въетнамга энг кўп инвестиция киритаётганлар айнан шу хитойликлар экан. Америка Въетнамни босиб олиш учун йигирма йил давомида уруш олиб борган, аммо босиб ололмаган экан. Ҳозир, Въетнам ёшларининг кўпчилиги Америкада таҳсил олар экан, яъни Америкада энг кўп талабалари ўқиётган давлатларнинг дунё бўйича кучли бешталигига кирар экан. Россия ҳам Въетнамни социалистик давлат бўлиши учун кўп йиллар уринди. Аммо Въетнам бўйсунмади, лекин мактабларда бир пайтлар биз таққан қизил галстукларни, улар ҳали ҳамон тақиб юришибди. *** Ўзбек таомномасини ажойиб ҳазми таом билан бойитишингиз мумкин. Буни въетнамликлардан ўрганиб олдим. Бақлажонни парраклаб кесасиз. Талқон ва тухумга бақлажонни белаб қовурасиз. Товадаги ёғ оз миқдорда бўлиши керак. Кисирлаган, печенъедан каттароқ, лаззатли ҳазми таомни маза қилиб ейишингиз мумкин. Ишонмасангиз бир синаб кўринг. *** Тухумни пўстлоғини арчмасдан, хом ҳолатда сихдан ўтқазиб шашлик қилиш мумкин. Изоҳларда расмини келтираман. Сиздан нима кетди, буни ҳам бир синаб кўринг. Жуда зўр чиқар экан. Саримсоқпиёзни ҳам доналарини сихдан ўтқазиб шашлик қилиш мумкин. Буни ҳам бир синаб кўринг. Изоҳларда расмини келтираман. Товуқ панжаларини шашлик қилишганини кўрдим. Очиғи, бу менга ёқмади. Лекин, айтишларича товуқ панжасининг кафтида озгина юмшоқ жой бор экан. Кафтдаги шу бир парча гўштнинг кучи, аҳамияти, қиймати бус бутун товуқни паққос егандан яхшироқ экан. ***
Mostrar todo...
Шаҳарда мева чева роса кўп ва арзон. Жуда ширин ва ёқимли. Дунёда энг ширин мевалар Ўзбекистонда деган гаплар нисбий гаплар. Дунёдаги ҳамма меванинг ўзига хос таъми, мазаси, лаззати, таровати, гўзаллиги, хуш бўйи бор. Юқорида айтганим 20 минг донгнинг қиймати, бизни пулга тахминан ўн минг сўмга тўғри келади. Ўн минг сўмга бу ерда тахминан бир, бир ярим кило манго ёки ўртача катталикдаги бир дона папайя ёки икки дона кокос ёки бир кило патахуя ёки икки кило банан ёки бир дона ўртача катталикдаги ананас олишингиз мумкин. Бу ердаги мевалар шу қадар лаззатли ва оромижонки, еган сари егингиз келади. Лекин, мен шу фикримда доимо собит тураман, Ўзбекистон қовунининг ширинлигига Ер юзининг бирорта меваси тенглашолмайди. Унақаси Туркияда ҳам, Ҳиндистонда ҳам, Арабистонда ҳам йўқ. Европани, Американи айтмаса ҳам бўлади. *** Борган кунимнинг эртасига мен жойлашган меҳмонхона ресторанида никоҳ тўйи бўлди. 550 киши қатнашди. Баъзи тўйларда минг, ҳатто икки минг киши қатнашар экан. Уларнинг шу ишлари бизникига ўхшар экан. Тўёна 20 доллардан юз долларгача берилар экан. Қалин пули икки минг доллар экан. Икки минг доллар дегани въетнам пулига 50 миллион донг. Бу ерда 100 доллар икки ярим миллион донг. Келинга бир қанча тилла тақинчоқлар берди. Келин тараф ҳам куёвни бош оёқ сарпо ва жуда кўп совға салом, тилла соат, тилла занжир билан сийлади. Бу ерда келин куёвникига кетади. Аммо баъзи ҳолатларда куёв келинникига кетар экан. Чунки, Въетнамда матриархат даври деса ҳам бўлади, оила бошлиғи аёл ҳисобланар экан. Шу жойи бизларникига ўхшамас экан. Яна ўхшамайдиган томони иккитагача фарзанд кўриш мумкин экан. Учинчиси туғилса катта солиқ тўлашга тўғри келар экан. Шунинг учун кўпчилик иккита фарзанд билан қаноатланар экан. Катта тўй қилиш фақат бизда эмаслигини яхши билиб олдим. Айтгандай тўйда етти хил таом тортилди. (Саёҳатномамизнинг давоми бор. Сизларга манзур бўлса, ва бу ҳақда изоҳларда билдирсангиз, суҳбатимизни давом эттирамиз.)
Mostrar todo...
ҲАШОРАТЛАРНИ ЕЙИШГА ҲАМ ТАЙЁРМАН (БАДИҲА) Бу йил қиш совуқ келди. Қаҳратон суяк суягимдан ўтиб кетган экан, на тоғларга бордим, на томошага. Аксига олиб баҳор ҳам серёмғир келди. Озгина изғирини ҳам бор. Бироз сайр қилай десанг, муздай ниначалар баданингга санчилади. Уйда қамалиб ўтиравериб юрагим сиқилди. Жунжикиб ишга борасан, ҳадемай кеч бўлади, ўраниб чирманиб ишдан келасан, қамалиб ўтирасан, тун узоқ. Кечаси билан ёмғир аралаш қор ёғади. Эрталаб турасан-у, ҳавонинг тунд авзойини кўриб, узоқ узоқларга кетгинг келади. Беҳолгина керишасан... Бир кун тунда китоб ўқиб ўтириб, варақлар орасида 20 минг донг- въетнам пули чиқиб қолди. Қоғозга ўхшайди-ю, лекин қоғоз эмас, на ғижимланади, на нам тортади, на йиртилади, пластмасса пул. Варақлар орасида яп янгидай ярқираб турибди. Бу пулни қайси йили ўртоғим берганди, “Ма, сенга совға, бу пул сени Въетнамга етаклаб боради”, деган эди. Пулни қўлимга олдим-у.. ўйланиб қолдим. Хаёлимга келган ўйдан кўзларим чақнаб кетди: “Бир Въетнамни айланиб келсам нима бўлади?!” “Албатта, зўр бўлади!” *** Самолётимиз етти ярим соат деганда Камрань халқаро аэропортига қўнди. Въетнам биздан икки соат олдинда юришини ҳисобга олсак, демак тўққиз ярим соат йўл юрдик, халқаро аэропорт уч соат олдин рўйхатга олишини ҳисобласак, ўн икки ярим соат, паспортни рўйхатдан ўтқазиш, божхонадан ўтиш, виза тўловларини амалга оширишга яна уч соат вақт сарфлаганимизни ҳисобга олсак, ўн беш ярим соат деганда, аэропортдан чиқиб, Въетнам ҳавосидан эркин нафас ола бошладик. Въетнам иссиқ, ҳаво доимий равишда буғланиб турганга ўхшайди. Биринчи куни ўзимни худди ҳаммомга тушиб қолгандай ҳис қилдим. Эртаси кундан бу ҳавога кўникиб кетдим ва унинг буғланиб турганга ўхшаш хислати унутилиб кетди. Бу ерда қиш мутлақо бўлмас экан. Атроф ҳамиша ям яшил, дарахтларнинг бўйи ўттиз қирқ метр, тоғу-тош, қир адирлар ҳамиша ям яшил, ўрмон, чакалакзор, кўм кўк осмон. Автобус ойнасидан ташқарига қараб кетар эканман, худди моҳир рассом томонидан чизилган картинани томоша қилаётгандай эдим. Ё, товба! Табиат ҳам шунчалар гўзал бўлиши мумкинми?! Одам Ато жаннатдан қувилиб, Шри Ланкага тушган, Момо Ҳаво Арабистон саҳроларида пайдо бўлган, улар уч юз йил сарсон саргардон юргач, Арафот тоғида учрашган дейишади. Въетнам ҳам худди Шри Ланкага ўхшайди. Айтмоқчиманки, Оллоҳ таоло инсон зотини халифа сифатида Ерга туширар экан, заминнинг энг гўзал жойини раво кўрган бўлиши мумкин деган яхши гумондаман. *** Камрань халқаро аэропортидан меҳмонхонамиз жойлашган Нячанг шаҳрига йўл олдик. Оралиқ масофа ўттиз км экан, йўл йўлакай кўча кўйни томоша қилиб кетдик. Биринчи эътиборимни тортган нарса, мотоциклларнинг ниҳоятда кўплиги. Йўл транспортининг қарийб 85 фойизини мотоцикллар ташкил этар экан. Иккинчи эътиборимни тортган нарса, бирор светафор, бирор Дан ходимига кўзим тушмади. Радар умуман йўқ экан. ( кейинчалик ўн икки кун юрган бўлсам, бирорта автоҳалокатга ёинки бирор тўқнашувга, кимдир кимнидир туртиб олишига кўзим тушмади. Фақат шаҳар марказидагина бир иккита светафор бор экан. Лекин мотоцикл ҳайдовчилари юз фоиз эҳтиёт каскасини кийиб юришар экан.) *** Нячанг шаҳридаги Бонжур меҳмонхонасига жойлашдим. “Шаҳарда, жомъе масжиди борми?” –дея биринчи сўраган саволим шу бўлди. Афсуски йўқ экан. Лекин, шаҳарда туристлар оқими жуда катта. Буни шундан ҳам билиш мумкинки, 2002 йилда бу шаҳарда бор йўғи иккита меҳмонхона бўлган бўлса, бугунга келиб меҳмонхоналар сони икки мингтадан ошиб кетибди. *** Сафарномам чўзилиб кетиши, натижада зериктириб қўйишим мумкинлиги хавфи борлиги учун қисқа ва лўнда ёзишга ҳаракат қиламан. ***
Mostrar todo...
Танҳолик қўрқинчли эмас, аммо атрофингиз лиқ тўла одам бўлиб,ўзингизни ёлғиз сезсангиз - бу аянчли. (Робин Уильямс.) Ҳақиқий дўст- ҳамма кетса-да, у келади. (Уолт Венгелл.) Ҳаётда ҳаммадан миннатдор бўлинг, яхшими - ёмонми, ўтганми-борми, ахир улар сабабли,Сиз бугунгидайсиз. Уй ҳис- туйғи жанг майдонимас, ором осойшталик манзилидир. (Далай Лама.) Миннатдорчилик - камёб нарса, одамларга қанча кўп ҳадя қилсанг,шунча кам оласан. (Леонардо Да Винчи.) Охирида: биз душман сўзларини эмас, дўстлар сукунатини эслаймиз. (Мартин Лютер Кинг.) Ҳақиқий бахт вужудингизда, агар уни у ерда топмасангиз, бошқа жойдан ахтариш бефойда. (Ог Мандино.) Инсонни йўқ қилишингиз мумкин, лекин уни мағлуб қила олмайсиз. (Эрнест Хеменгуей.) Донолик - ҳамма вақт ҳам кексалик билан бирга келавермайди, гоҳида у ёлғиз келади, бу эса бизга дўст танлашни ўргатади. (Оскар Уайльд.) Туйғунинг чуқурлиги, инсонни севиш қобилиятини кўрсатади, унинг туби-севгининг мустаҳкамлик мезонидир. (Виктор Гюго.) Кексайганда-дўстликни ҳар томонлама ўлчайсиз, ёшликда эса у келади- кетади.. (Джонатан Свифт.) Тан роҳати- хотиржамлик бўлаолмайди, осойишталик ҳар қандай роҳатдан юқори. (Марк Аврелий.) Айримлар ёрдамни ёқтиришмади, гўё бу - уларни ожиздай ифода этармиш. Ёрдам яхши - лекин ҳамма ҳам унга арзимайди. Ҳақиқий инсонлик - бу бировнинг устидан ғалаба қилиш эмас, ўша ғалабанинг устидан ғолиб бўлишдир. (Эрих Фромм.) Билинг: гоҳида эришмаганингиз ҳақиқий омадингиз бўлиши мумкин. (Далай Лама.) Кечирим- бу ўзингизга қилган энг яхши- совғангиздир. (Сьюзан Зомерс.) Одамлар яхшилик ва ёрдамни тез унутишга мойилдирлар. (Лао Цзы.) Биз ўзимиз туғуламиз, яшаймиз ва ўламиз, фақат улар орасидагина ҳамдард излаймиз. (Орсен Уэлсс.) Ҳар қандай қийинчиликдан, яширинган чорани топиш мумкин. (Альберт Эйнштейн.) Инсон - вақтни кўп талаб қилади, аммо уни энг кўп исроф қиладиган ҳам ўзи. (Уильям Пенн.) Душманни -дўстга айлантирган одам, қудратлидир. (Лао Цзы.) Орзуларингиз, амалга ошгунча - сир тутинг. (Агата Кристи.) Ҳар қандай ҳақиқат ҳам сўзда ифодаланмайди, гоҳида сукунат - ҳар қандай сўздан устун келади. (Элинор Рузвельт.) Кучлилар - кечирадилар, ақллилар - унутишади, ожизлар эса қаҳр ва аразда ёнадилар. (Алберт Эйнштнйн.) Ҳақиқат энди туфлисини кияётганда, ёлғон дунё бўйлаб кезаётган бўлади. (Марк Твен.) Доно режаларини сир тутса, аҳмоқ овоза қилади. (Конфуций.) Ҳақиқий дўстлик ва севги ҳеч қачон эскирмайди. (Джонатан Свифт.) Кексалик- болаларинг сендан ақллироқ кўринган кундан бошланади. (Фридрих Ницше.) Дўстликнинг буюк синови- кулфат эмас, у ютуқлардан бирга ўтиш имконидадир. (Оскар Уайльд.) Ҳар қандай ҳикматдан, иборадан маъно мағзини олиш, бу тафаккурингизга боғлиқ, қодир Эгам ҳеч кимсани ундан кам қилмасин. Публицист Аброр ХАЛИЛОВ.
Mostrar todo...
04:16
Video unavailableShow in Telegram
#МУНДАРИЖА ✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2024 йил, 2-сони нашрдан чиқди. Журнал мундарижаси билан танишинг.(Тез орада янги сон мавзуларидан намуналар жойлаб борамиз) Бизни кузатиб боринг: TelegramFacebook | web-sayt
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Переселение планеты, чем грозит #невероятныефакты #тайны #интересно

М. И: Ҳа, бу болаликда ёзган биринчи шеърим. Ф. Ҳ: Жуфт бўлсин. М. И: Янами? Хўп, майли, бажонудил. "Мени кучлироқ сев".... Мени кучлироқ сев, кечагидан ҳам. Керагидан ортиқ, кечагидан кўп. Кеча қолмас эди, юрагимда ғам. Кеча севар эдинг, керагидан кўп. Ҳар лаҳза юз бора мени сўзлардинг, Ларзага тушардинг ҳар лаҳза юз бор. Юзларинг кўкариб, юз бор бўзлардинг, Юз бор улуғлардим, юз бор бўлсанг хор. Бугун ҳам сен мени кечагидай сев, Кеча уни сендан сўрамагандим. Эртага емасин юрагимни дев- - Кечани қўмсаган азиятларим. Кеча сен мен билан эдинг хонзода Мен ҳамон муҳаббат элтган ойдаман. Мен билан бирга бўл сархуш фазода, Кечагидай сев ва кетма самодан. Қоқ икки бўлиниб кетмасин фалак Қоқ икки бўлиниб, бўзламасин ой. Фақат сени дея уради юрак, Фақат сен учундир кўксимдаги жой. Ф. Ҳ: Узр устоз, бизда қўнғироқ бор. Лаббай, Ассалому алайкум. Мухлис: Ассалому алайкум. Мен Раъно Ўрозбоева бўламан. Шу эшиттиришингизни мухлисиман. Сиз билан бир неча бор телефон орқали боғланганмиз. Муҳаммад Исмоилни ушбу эшиттиришга таклиф қилганларингиз учун сизларга катта раҳмат, суҳбатни мириқиб эшитаяпман. Муҳаммад ака хуш келибсиз! М. И: Раҳмат Раънохон! Мухлис: Саломат бўлинг, умрингиз зиёда бўлсин! Она хақидаги шеърингиз менга жуда ёқади, илтимос ўқиб беринг. Фарруҳбек, Муҳамад Исмоилнинг волидаи мухтарамалари юз ёшни қаршилаяптилар. Илоҳо, умрлари узоқ бўлсин, соғ саломат, ўйнаб кулиб юрсинлар. Шунингдек, илоҳо, бизнинг ҳам оналаримиз юз ёшга кириб юрсин. Ф. Ҳ: Илоҳо, шундай бўлсин! Мухлис: Ижодингизни энг гуллаган пайтидасиз Муҳаммад ака. Сизни юрагингиз жуда катта, бағрикенг, меҳридарё инсонсиз. Бунақа юрак камдан кам одамда бор. Ижодкорлар кўп, лекин катта юракли ижодкор кам. Сиздан жуда кўп яхшилик кўрганман. Онажонингиз, волидаи муҳтарамангиз мени жуда яхши танийдилар, бир неча бор ҳузурларига бориб, дуоларини олганман. Волидаи муҳтарамангизни расмларини кеча онажонимга кўрсатдим, шеърларингизни ўқиб бердим. “Хайр деманг Онажон” номли шеърингизни ўқиб берсангиз, кейин Сарварахон ижро этган “Айрилиқ” шеърингизни қўшиғини эшитсак. Ф. Ҳ: Хўп бўлади, Раъно опа! Энг улуғ бахт сизга ҳамроҳ бўлсин! Эътиборингиздан хурсанд бўлдик. Марҳамат устоз фикрларингизни айтсангиз. М. И: Раҳмат Раънохон. Раъно Ўрозбоева ажойиб хонанда, самимий, қалби пок инсон. Тунда ухламасдан бизни йўқлаганингиз учун раҳмат Раънохон. Илоҳим сизни ҳам онангиз мени онам каби 99 ёшга кириб юрсин ва тингловчиларимизнинг ҳам оналари мени онам сингари 99 ёшга кириб юрсин. Онам сингари пиру бадавлат бўлсин. 200дан ортиқ невараю, эвара, чеваралари бор онамни. Онамга эҳтиромингиз учун раҳмат, Раънохон. Бир ўзбек Онасига эҳтиром, бу барча ўзбек Оналарига эҳтиромдир. Оналар - бошимиздаги тожимиздир! Оналарга эҳтиром кўрсатиш миллатимизнинг энг буюк фазилатидир. Бу фазилат бор экан, биз барча миллатлар ичида буюклардан буюкроқмиз! Илоҳо, онажонларимизга соғлик тилаб дуо қилган қўлларингизга минг минг фаришталар қўнсин, илоҳо онамнинг ҳаққига қилган дуоларингиз, яхши тилакларингиз ҳамма ҳаммаси минг баробар бўлиб ўзингизга қайтсин. Ҳозир ўқиб берадиган шеърим, “Хайр деманг онажон!” дея номланади. Дунёдаги энг оғир нарса, Она билан хайрлашмоқдир! ''Хайр деманг онажон " Кетаяпман бўлинг соғ-омон Дилни тўкди ғуссаларингиз. Нега хайр дейсиз онажон Бунча чўкди жуссаларингиз? Хайр деманг йўқ, йўқ онажон, Йўқ, ризолик сўраманг ортиқ. Ундан кўра сўранг мендан жон. Мен жонимни этайин тортиқ. Қартайибсиз кўзим ўяр ғам, Жазолама кўкда қодир зот Худо бергин онамга малҳам, Яна бир йил бахш этгин ҳаёт. Ҳар дам учун шукрона айтай Ҳар дам учун бўлай қарздор. Ҳар дам учун бошим кўтармай Сажда қилай токи онам бор. Унга ўн йил умр бер Тангрим, Унга юз йил ҳаёт бер Худо. Мукка тушиб минг йил сўрардим, Минг йил бизни этмасанг жудо. Ёлвораман ҳар ён уриб бош. Зор -зор титраб бўзлайман нолон Айрилиққа беролмайман дош Хайр деманг йўқ, йўқ онажон. Кетаяпман аммо биламан Айирасан бизларни бир кун. Тириклайин дорга иласан Кўк юзини қоплар қаро тун. Бизни боғлар ердан Худога Она берган жоннинг риштаси Она лойиқ мангу дуога,
Mostrar todo...
М.И.: - Рост. Лекин асосан денгиз маҳсулотлари, балиқ, саккизоёқ, денгиз чиғаноқлари, гуруч, сарҳил мева, қаҳва билан озиқланишади. Улар икки юз, уч юз йил давомида хитойликлар, корейслар, французлар, америкаликлар, русларга қарши матонат билан курашди. Бу курашлар давомида очлик, қаҳатчилик, йўқчилик, қимматчилик, вабога дуч келишди. Бу зулмлар буюк Въетнам халқини иродасини синдиролмади. Бу халқ енгилмади. Қўнғиз еса ҳам, кўршапалак еса ҳам ўзини омон сақлаб қолди, душманга қарши, зулмга, босқинга қарши курашди, уларнинг жангоҳлардаги жасорати туфайли бугун Въетнам озод ва мустақил. Ҳандақларда оч наҳор қолиб, душманга қарши курашиш учун, мадорга киришим учун калтакесак ейишга тўғри келса, эвазига юртимнинг озод ва мустақиллигига эришадиган бўлсам, албатта мен ҳам ҳарқандай ҳашоратни ейишга тайёрман. Ф. Ҳ: Катта раҳмат! Жуда ҳам ўринли жавоб бўлди. Китобни мана шу қизга дастхати билан берсак, қарши бўлмасангиз керак. Вақт олий ҳакам. Бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бораяпди. Ҳозир мухлисларга айтар сўзингиз, тингловчиларга тилакларингиз, изҳорларингиз бўлса марҳамат. М. И: Соғ бўлинглар, саломат бўлинглар. Сизлар билан суҳбатлашиб мазза қилдим. Кўнглим анча ёзилди. Гоҳида шундай бўладики, кўнгли кўнглинга мос келадиган суҳбатдош тополмайсан. Ўшандай инсонни топган кунинг энг бахтиёр кунингдир. Ундай инсон гоҳида ойлаб топилмайди. Атрофингда одам кўп, лекин ўзингни ёлғиз ҳис қиласан. Ким биландир мириқиб суҳбатлашгинг келади. Ҳали кўнглимда айтадиган гаплар кўп эди, аммо сизлар билан суҳбатлашган бир соатлик вақт беш сонияда ўтиб кетди. Умид қиламанки, сизлар билан яна дийдорлашамиз, яна суҳбатлашамиз. Мен учун сизлар билан суҳбат олий даражада бўлди. Барчаларингизга раҳмат! Ф. Ҳ: Ташриф учун сизга каттадан катта раҳмат, устоз. Ижоддан чарчаманг. Доимо соғ бўлинг. Муҳтарам мухлислар, бугунги дастуримизда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, истеъдодли шоир Муҳаммад Исмоил билан суҳбатимизни тингладингиз ва уларнинг шеърлари асосида куйланган қўшиқлардан баҳраманд бўлдингиз. Қўнғироқ қилиб дастуримизда иштирок этган барча мухлисларимизга миннатдорчилик изҳор этамиз. Масофалар олис бўлсада кўнглимиз, қалбимиз яқин. Ҳурмат ва эҳтиром ила режиссёр Рустам Рўзиев, муаллиф ва бошловчи Фарруҳбек Ҳасанов.
Mostrar todo...
Она еру кўк фариштаси. Юрагимни бор ҳужайраси Кўзим, қалбим, танимдаги жон Ёлворади барча-барчаси Хайр деманг йўқ-йўқ онажон. Юрак чиқсин қинидан азот, Майли чиқсин кўз хонасидан. Айрилмасин аммо ҳеч бир зот, Волидаси ўз онасидан. Гўё энди йўқликда умрим Бир йил, ўн йил турар осилиб. Қайғулардан қораяр турқим, Қора тунлар нуқси босилиб. Гар сув босса ернинг юзини Бу офатга шай яшар инсон. Онасига хайр сўзини, Аммо айта олмас ҳеч қачон. Фарруҳ Хасанов: Офарин устоз! Жуда гўзал, жуда дардли шеър. Муҳаммад ака ҳозир қандай асарлар ёзаяпсиз? М. И: “Бошимдаги тожим онам” номли китобимни нашрга тайёрлаяпман. Ф. Ҳ: Қирқ беш ёшли юбилейингиз Сирдарё драматик театрида, 50 ёшли юбилейингиз Туркистон саройида бўлган эди, 55 ёшингиз Тошкентнинг энг катта ресторанида бўлган, адашмасам бу йил 60 ёшни қаршилайсиз. Тантанали тадбир қаерда бўлади? М. И: Ҳа, ёдингизда бор экан. Бу йил 13-март рўза ойига тўғри келгани учун, камтарроқ нишонлаймиз. Худо хоҳласа Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида, Гулистон давлат Университетида, Хўжанд давлат университетида нишонлаш ниятимиз бор. Асосийси, олтмиш ёш баҳона элга ўзимизни янги асарларимизни тақдим этиш. Олтмиш ёш баҳона ижодимизни сарҳисоб қилиш, нима ёздиг-у, нима ёзолмадик. Ғалвирни сувдан кўтариш пайти келди. Ғалвир сувдан кўтарилганда ғалвирда нима қолади, дурми, гавҳарми, тошми, шишами шуни аниқлаш. Гоҳида шундай бўладики, адабиётга энди кириб келаётгандайман, ҳали ҳеч нарса ёзмагандайман, бир умр адашиб юргандайман, керакли нарсалар қолиб, кераксиз нарсаларни ёзгандайман, кераксиз нарсаларга вақт сарфлагандайман. Ёзишга энди ростмана ўтиришим керакка ўхшаб туюлади. Гоҳида ҳаммасини бошидан бошлагим келади. Аммо, ҳаёт бешавқат.. вақтни беҳуда ўтқазган инсонни у ҳечқачон кечирмайди. Вақт шиддат билан ўтиб бормоқда. Ф. Ҳ: Устозлар ҳақида гап кетганда жудаям садоқатли шогирдсиз. Кўплаб устозларни қадрлаб, ардоқлаб юрасиз. Шу устозлардан қандай яхши ўгитларни олгансизки, ҳозирги кунда амал қилиб келаяпсиз? М. И: Максим Горькийда: "Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман," -деган сўз бор. Мен ҳам ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун устозларимдан миннатдорман. Улардан кўп нарса ўргандим. Абдураҳмон Жомий ҳазратлари, “Устоз-муаллимсиз қолса гар жаҳон, Нодонликдан қаро бўлгай Ер, Осмон!” деганларида минг бор ҳақ эдилар. Устозларим Одил Ёқубов, Абдулла Орипов, Абдусаид Кўчимов, Шайх Алоуддин Мансур, Анвар қори Турсунов, Ортиқбой Султоновлардир. Бу инсонлар ҳаётимда туб бурилиш ясаган десам бўлади, чунки болаликда феъл атворим яхши эмас эди. Шу устозлар туфайли тўғри йўлда юриш, яхшироқ ижод қилиш ҳаракатида бўлдим. Илоҳим устозларимиз омон бўлсин, ўтганларини охирати обод бўлсин. Барчаларига соғлик саломатлик тилайман. Лекин кўплари ўтиб кетди. Шерали Жўраев билан қадрдон эдик. Ортиқ Отажонов билан жонажон эдик. Уларни доимо соғинаман. Мен учун уларнинг ҳеч бири ўлмаган. Доимо юрагимда, ёдимда, қонимда. Улар мени худди компас сингари доимо бошқариб туради. Улар билан хаёлан сўзлашаман. Бу вазиятда улар менга бундай дейишган бўлар эди, бу вазиятда бундай. Улар билан кечирган дамларим ҳаётимнинг энг гўзал дақиқаларидир. Бу ҳаётга келиб нима кўрдинг деса, мен мана шундай инсонлар билан суҳбатлашганман, ёнма ён юрганман, улардан сабоқ олганман, умримни беҳуда ўтқазмаганман дея ғурурланаман. Худо хоҳласа қиёматда улар билан бирга бўламан. Ф. Ҳ: Раҳмат, раҳмат. Демак ҳаммаларидан миннатдорсиз. Сиз учун ўтган устозлар ҳамиша барҳаёт. М. И: Худди шундай. Ортга қараганимда, улар ўтмишимни машъаладай ёритиб туради. Улар умримнинг безаги, кўрки, зийнатидир. Ф.Ҳ.: Муҳаммад ака, Гулистондан, Хонзодабегимдан савол бор экан. Марҳамат, гўшакни улаймиз. Мухлис: Ассалому алайкум Муҳаммад ака, яқинда Въетнамга бориб келдингиз. У ерни гўзал жойлар деб таърифладингиз. У ерда қўнғизларни, сичқонларни, калтакесакларни, кўршапалакларни ейишар экан, шу ростми ?
Mostrar todo...