Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 687
Suscriptores
-224 horas
+57 días
+2430 días
Archivo de publicaciones
#muftiy_minbari
📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАЗР ҚИЛИНГАН ИШНИ БАЖАРИШГА ИМКОНИЯТ БЎЛМАЙ ҚОЛСА
CАВОЛ: Мен фарзандим соғ-саломат туғилса, битта қўй сўяман деб назр қилгандим. Баъзи бир сабаблар билан қарздор бўлиб қолдим. Ҳозирда қарзларимни узяпман. Табиийки, фарзанд туғилганда қўлимда назр қилгудек пулим бўлмайди. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр масаласида инсон нимани назр қилса, адо қилгунича унинг зиммасида тураверади. Унинг ўрнини қасамнинг каффоратига ўхшаш тўловлар тўлдира олмайди.
Сиз ҳам ҳолатингизга қаранг. Ҳақдорингиз рози бўлса, назрни адо қилинг. Агар ҳақдорлар талаб қилиб турган бўлса, уларнинг ҳаққини адо қилиб, қарзларингиз тугагандан кейин зиммангиздаги назрингизни адо қиласиз. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда иборалар келган.
وقد روي عن محمد قال: إن علق النذر بشرط یرید کونه کقوله: إن شفی اﷲ مریضي أو رد غائبي لایخرج عنه بالکفارة، کذا في المبسوط. ویلزمه عین ما سمی، کذا في فتاویٰ قاضي خان.
“Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг шундай дегани ривоят қилинган: “Агар инсон назрни амалга ошишини истаган шартга боғлаган бўлса, масалан: “Агар беморим тузалса ёки йўқолиб қолган нарсам қайтиб келса (шундай иш қиламан)”, деб назр қилган бўлса, каффорат тўлаш билан назр қилган нарсасини бажарган бўлмайди (“Мабсут” китоби). Назрда нимани назр қилган бўлса, шу айтгани зиммасига лозим бўлади (“Қозихон” китоби)”. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби айтса ёки ундан зиёда қилса, Афзал бўлади, холос», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Дунёдаги барча бузғунчиликлар ўзбошимча "ақл"нинг маҳсулидир
Сохта салафий, бемазҳаблардан бири Абдулло Зуфар ўз маърузасида Аллоҳ таоло Қуръонда: “Агар бирор нарсада тортишсангиз, уни Аллоҳ ва Расулига қайтаринг” деган, деб айтган экан. У яна “Аллоҳ таолони қаердалигини билиш учун Қуръонга мурожаат қилиш керак. Шунинг учун Қуръон ва ҳадисдан тўғридан тўғри маъно чиқариб олиш зарур. Агар ҳали у мазҳаб, ҳали бу мазҳабга қулоқ солинса, уларнинг охири йўқ”, деб ўз гапида давом этган.
✅ БАТАФСИЛ
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz | @fitratuz
#Видео #Маъруза
ФАРЗАНДЛАР ЎРТАСИДА АДОЛАТЛИ БЎЛИНГ!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА
CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган:
ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي.
“Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”.
Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ОИЛАСИГА, ФАРЗАНДЛАРИГА НАФАҚА ҚИЛМАСЛИК ҲАМ ГУНОҲ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир».
Имом Муслим ривояти
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 29-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 23- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:42
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:15
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 19:48
⏱ХУФТОН - 21:20
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ФАРЗАНД ТУҒИЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга иқомат айтилса, югуриб келманглар. Балки юриб (оҳиста) келинглар. Ўзингизга хотиржамликни лозим тутинг. Имомга етиб келсангиз, у билан ўқинглар. Ўтиб кетган бўлса, охирига етказиб, ўзингиз (қолиб кетганини) мукаммал қилинглар», деб айтдилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятларида: «Сизлардан қайси бирингиз намоз ўқишни қасд қилса, гўёки намоз ичида турган ҳисобланади»ни зиёда қилинган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 28-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 22- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:41
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:14
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 19:50
⏱ХУФТОН - 21:20
🔗 Улашинг: @diyonatli
#асл_моҳият
🕌 ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!
▶️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz