Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
إظهار المزيد2 588
المشتركون
-524 ساعات
-107 أيام
-330 أيام
أرشيف المشاركات
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЦЕМЕНТГА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИБ ҚЎЙИШ
CАВОЛ: Бизда уй қурмоқчи бўлганлар цемент, шифер, ғишт сотувчилар билан келишиб аввалдан пул бериб қўйишади. Масалан, цементнинг килоси 1000 сўм бўлса, олдиндан пул берилаётгани учун 900 сўмдан берилади. Оладиган вақт келганда нарх 1200 сўм бўлиши мумкин. Шундай келишиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув “Салам” савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир йил ёки икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум кайл (ўлчов идиши)га, маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Салам савдосида риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Бу савдода сотилаётган маҳсулот цемент сингари килолаб, сув, сут сингари литрлаб, мато сингари метрлаб сотиладиган ёки ғишт, тухум каби деярли бир-биридан фарқ қилмайдиган маҳсулот бўлиши керак. Сиз айтган учала маҳсулот ҳам бу шартга тўғри келади.
Сотилаётган маҳсулот юқоридаги шартга тўғри келгач, унда салам битимини тузиш учун қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, цемент),
2. Нави (масалан, “фалон заводники” ёки “Фалон маркадаги”),
3. Сифати (масалан, “олий”, “ўрта”, “паст”),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой). Бу муддатдан камига салам савдосини қилиб бўлмайди.
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим. (“Фатҳи бобил иноя”, “Ал-Мухтор”китоблари).
Шунингдек, маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак.
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси Муслам фиҳ(сотиб олинаётган маҳсулот) келишув вақтидан бошлаб, топшириш муддатигача мавжуд бўлсагина жоиз бўлади”. (“Жавҳаратун наййира”).
Сиз айтган ҳолатда икки томон мазкур шартларга риоя қилиб, келишувга эришсалар, қилган савдолари шаръан тўғри бўлган ҳисобланади. Бу ҳолатда келишилган нарх ўз кучида қолади. Нархнинг тушиб кетиши ёки ошиб кетиши бу келишувга таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
УЛАРГА ДОИМО ЁҚИМЛИ СЎЗ АЙТ!
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илм талабида (кўчага чиқса), токи қайтиб келгунича Аллоҳ йўлида, яъни тоатидадир», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 8-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:39
⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:11
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:33
⏱ХУФТОН - 21:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Qur'on_qissalari
📖 АЛЛОҲДАН ФАРЗАНД СЎРАГАН ПАЙҒАМБАР — ЗАКАРИЁ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ
«...ва Закариёни эсла. Ўшанда у Роббига нидо қилиб: "Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен ворисларнинг энг яхшисисан", деган эди. Бас, уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ҳадя этдик ҳамда жуфтини ўнглаб қўйдик» (Анбиё сураси, 89–90-оятлар).
Устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #qissa #Zakariyo #Yahyo #alayhissalom
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Видео
ОТА-ОНАНГИЗНИ ЖЕРКИМАНГ!
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAҲадеб қасам ичаверма, рост гапираётган бўлсанг ҳам
Ҳадеб қасам ичаверма, гарчи рост гапираётган бўлсанг ҳам
Аллоҳ сенга фарз қилган мол-мулкнинг закотини хурсанд бўлиб, ичингдан хоҳлаб адо эт. Рўзангни ёлғондан ва ғийбатдан сақла.
Қўшнининг, мискиннинг, қариндошларнинг ҳаққига риоя қил, аҳли-оилангга одоб бер. Қўл остингдагиларга юмшоқ муносабатда бўл. Аллоҳ сенга буюрганидек фаол шахс бўл. Яхшилик қилишга имкониятинг бўлса уни тез қилиб қол, сен учун шубҳали кўринган нарсаларни тарк эт. Мўминларга меҳрибон бўл, қаерда бўлсанг ҳам ҳақ сўзла.
Ҳадеб қасам ичаверма, гарчи рост гапираётган бўлсанг ҳам. Хоҳлаган гапингни гапириб тилингга эрк бераверма, гарчи сўзамол бўлсанг ҳам. Олим бўлсанг ҳам динда такаллуф қилма. Ҳар бир гапингдан олдин илмни муқаддам қўй (доим билиб гапир).
Ибодатда маҳкам бўлсанг ҳам, барибир Аллоҳдан қўрқувда тур (ўзингга жуда ишониб юборма). Дининг саломат бўлиши учун одамлар билан муросаи-мадора қил. Тилёғламаликдан тамоман сақлан.
Одамлар билан чиройли муомала қил. Билмаган нарсангни “Билмадим, валлоҳу аълам” дейишдан уялма.
Гапингни эшитишни хоҳламайдиганлар олдида гапирма, сенга ёмон кўрсатадиганлар олдида динингни сарфлама. Тоқатинг етмайдиган мусибатга парво қилма, кўп сиқилма. Сени хорлайдиганлардан ўзингни баланд тут. Хунук хулқларни ўзингга эп кўрма. Фақат омонатдор одам билангина дўст тутин. Сирларингни ҳаммага ҳам айтаверма. Одамларнинг ҳолига қараб муомала қил, ақли етмайдиган услубда гапирмагин. Чақирилмаганинг ишга кирмагин (чақирилмаган жойга бормагин).
Уламоларнинг, ҳаким зотларнинг қадрини бил. Сенга қилинган яхшиликни мукофотсиз қолдирма, яхшилик билан жавоб қайтар. Жоҳиллардан юз ўгир, аҳмоқларга парво қилма, ишингда Аллоҳдан қўрққанлар билан маслаҳатлаш.
Биродарингга мазлум бўлса ёрдам бер, золим бўлса уни ҳаққа қайтар, унинг олдидаги ўз вазифангни бажар, лекин ундан ҳаққингни талаб қилма. Қарздорга енгиллик қилиб бер, беваларга, етимларга меҳр кўрсат, сабрли камбағалларни икром қил, мусибатга учраган бойларга раҳмдил бўл, ҳеч кимга ҳасад қилма.
Ҳеч кимни ғийбат қилма, охиратда сўроққа тутилишдан қўрққан ҳолда ёмон гумон қилиш эшигини бутунлай ёпиб, яхши гумон эшигини оч. Бошқаларнинг беришидан умидингни узиб, тамагирлик эшигини ёп, қаноат бирла бойлик, беҳожатлик эшигини оч. Аллоҳнинг исмини унга ёмон нарсаларни нисбат беришдан полка.
Вақтингдан унумли фойдалан, тун-у кунинг қандай ўтаётганига қара.
Доимо тавбангни янгилаб тур, вақтингни уч қисмга бўл: илм учун, амал учун, ўз ҳақларинг ва зиммангдаги вазифаларинг учун. Ўтган ҳодисалардан ибрат ол, икки тоифа – яъни, Аллоҳнинг ризоси билан жаннатга борадиган тоифа ва Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб жаҳаннамга йўл оладиган тоифа – Аллоҳнинг ҳузурида қандай туриши ҳақида тафаккур қил. Аллоҳнинг сенга яқинлигини бил ва ёзиб турувчи фаришталарни икром қил.
Аллоҳнинг неъматларидан фаҳм билан фойдалан ва сано, шукр билан жавоб қайтар.
Нафснинг “Турли мақом-даражаларга эришдинг”, деган ёлғонидан, одамларни менсимай ҳақни кўрмасликка олишдан огоҳ бўл, чунки бу ўлдирадиган ўқдир. Одамлар сени ёмон кўришидан, уларнинг назаридан тушиб қолишдан қўрқма. Ажал яқинлигини эслаб фақирлик қўрқувидан воз кеч. Солиҳ амалларингни имконинг борича яшир.
Сендан маслаҳат сўралса бор имконингни ишлат, Аллоҳ учун яхши кўр ва Аллоҳ учун (ёмон одамлар билан) алоқани қатъий уз. Фақат тақводор олим билангина дўст бўл, қалб кўзи очиқ оқил инсон билангина бирга бўл. Ўзингдан олдинги имомларга эргаш, ўзингдан кейингиларга муаллим бўл. Тақводорларга пешво бўл, ҳидоят изловчиларга паноҳ бўл.
“Метин қоялар” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ДОРИЛАРНИ ҲАЙВОНЛАРДА ТАЖРИБА ҚИЛИШ
CАВОЛ: Дориларни ишлаб чиқариш ва одамларга қўллашдан олдин сичқон каби кемирувчи ҳайвонларда тажриба ўтказилади. Бундай қилиш динимизда жоизми? Ҳайвонни жонини қийнаш сабабли гуноҳкор бўлиб қолинмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда дори-дармонлар ишлаб чиқаришлик ҳаётий заруратлардан ҳисобланади. Дори-дармонларнинг таъсири кучли бўлиши учун улар бир неча босқичли синовлардан ўтказилади. Тадқиқот ва кашфиётлар учун ҳайвонлардан фойдаланиш жоиз, айниқса, саволда айтилгандек, сичқон, каламуш сингари шариатда ўлдиришга рухсат берилган ҳайвонлар устида тажриба ўтказиш масалани янада енгиллаштиради. Чунки мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб инсонлар йўлиқадиган касалликлар ҳайвонларда ҳам учраб туради. Шунинг учун бу ишлар ортида инсоният учун улкан манфаатлар ётади. Қолаверса, шариатнинг мақсадларидан бири инсоннинг ҳаётини муҳофаза қилишдир.
Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади:
هُوَ الَّذِي خَلَقَ لَكُم مَّا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا
У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. (Бақара сураси, 29-оят). Ушбу оят инсонлар ер юзидаги барча нарсадан фойдаланиши мумкин эканига далолат қилади. Илмий ишлар, кашфиётлар учун ҳайвонларда тажриба ўтказиш ана шундай фойдаланиш остига киради.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ушбу ҳолатда аниқ бўлган фойдани кўзлаб фойдаланиш керак. Инсон ҳайвонот оламидаги жонзотларни бирор-бир мақсад туфайли сўйиши мумкин. Аммо бемақсад, беҳудага сўйиш, ўлдириш мумкин эмас.
عن الشريد بن سويد الثقفي قال قال صلى الله عليه وآله وسلم: مَنْ قَتَلَ عُصْفُورًا عَبَثًا عَجَّ إِلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ؛ يَقُولُ: يَا رَبِّ إِنَّ فُلَانًا قَتَلَنِي عَبَثًا وَلَمْ يَقْتُلْنِي لِمَنْفَعَةٍ رواه النسائي.
Шурайд ибн Сувайд Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор қушни ўлдирса, ўша қуш қиёмат куни Аллоҳ таолога: “Роббим, фалончи мени бекордан-бекорга ўлдирди, бирор-бир фойдани кўзлаб ўлдирмади”, деб шикоят қилади”, дедилар” (Имом Насоий ривояти).
Ҳайвонга тирик ҳолида тажриба қилинганда салбий таъсир қилиб, қийналиб яшайдиган бўлса, азобланмайдиган қилиб сўйиш ёки ўлдириш, сўйишда ҳам ўткир тиғли асбобдан фойдаланиш лозим.
عن أبي يعلى شداد بن أوس رضي الله عنه ، عن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ فَإِذَا قَتَلْتُمْ فَأحْسِنُوا الْقِتْلَةَ، وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأحْسِنُوا الذَّبْحَ رواه مسلم
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳар бир ишда яхшиликни ёзгандир. Агар ўлдирсангиз, чиройли тарзда ўлдиринг. Агар сўйсангиз, чиройли тарзда сўйинг”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
УЛАРГА ҲЕЧ ҚАЧОН УФФ ДЕМА!
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат уч нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради: 1. Садақаи жория, яъни кишиларга манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон. 2. Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3. Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 7-МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:41
⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:13
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:32
⏱ХУФТОН - 21:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
70-Al-Maarij surasi
@diyonatli
#Видео
БИЗ СОЛИҲМИЗМИ?
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAАҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА КИМЛАР?
“Аҳли сунна вал жамоа” арабча ибора бўлиб, “Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар”, деган маънони англатади. Аҳли сунна вал жамоа – барча даврларда мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар – дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмонларнинг катта жамоасини маҳкам ушлашни таъкидлаб, шундай дейдилар: “Агар ихтилофни кўрсангиз, катта жамоани лозим тутинг” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Демак, ҳозирги кунгача ҳам ва ҳозирги кунда ҳам катта жамоат – Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийларнинг ақидада тутган йўллари ҳамда фиқҳда тўрт мўътабар мазҳаб (Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий)ларга мувофиқ келади. Мана шулар Аҳли сунна вал жамоани ташкил этади.
Улашинг: @fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУҚИМНИНГ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛИШИ
CАВОЛ: Пешин каби тўрт ракатли намозда муқим инсон мусофирга иқтидо қилса, намозини қандай тугатади? Мусофир билан бирга иккинчи ракатда салом бериб тугатадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофир муқимга иқтидо қилиши мумкин бўлгани каби муқим ҳам мусофирга иқтидо қилишига шариатда монеълик йўқ. Агар шу ҳолатда ўқилса, аввало мусофир имом муқимларга ўхшаб тўрт ракат ўқимайди ва ўз навбатида иқтидо қилган муқимлар ҳам имомга қўшилиб иккинчи ракатда салом бериб ҳам қўймайди. Балки мусофир имом иккинчи ракатдан кейин ўтириб, ташаҳҳуд, саловат ва дуони ўқиб, салом беради. Жамоат ичидаги иқтидо қилган мусофирлар ҳам имом билан бирга салом беради. Муқим иқтидо қилгувчилар эса имом салом бергандан кейин худди намозга кеч келиб қўшилган одамдек учинчи ва тўртинчи ракатлар учун туриб, ҳар бирлари алоҳида-алоҳида намозларини тугатади.
Учинчи ва тўртинчи ракатда фотиҳа ўқишмайди, балки уч тасбеҳ айтарлик миқдор жим туриб, рукуга кетади. Бу ҳақда аллома Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” китобида бундай деган:
وإن صلى المسافر بالمقيمين ركعتين سلم وأتم المقيمون صلاتهم لأن المقتدي التزم الموافقة في الركعتين فينفرد في الباقي كالمسبوق إلا أنه لا يقرأ في الأصح
“Мусофир муқимларга имом бўлса, иккинчи ракатда салом беради ва муқимлар намозларини тўлиқ ўқиб тугатадилар. Чунки муқтадий аввалги икки ракатда имомга эргашишни зиммасига олган. Қолган ракатларда эса масбуқ сингари ёлғиз давом эттиради. Бироқ уламолар энг тўғриси шу деб айтган гапга кўра қироат қилмайди”.
Шунингдек, мазкур маънодаги гаплар “Жавҳаротун наййира”, “Мароқиул фалоҳ” каби бир неча фиқҳий китобларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
АЛЛОҲ СИЗГА ДАРД БЕРСА ШУКР ҚИЛИНГ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишини ҳидоятга чақирса, чақирувчига эргашувчининг савобидек ажр берилади. Бу билан эргашувчининг савобидан ҳеч нарса камайтирилмайди», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@diyonatli
متاح الآن! بحث تيليغرام 2025 — أهم رؤى العام 
