Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ir al canal en Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Mostrar más2 680
Suscriptores
-324 horas
-67 días
+2230 días
Archivo de publicaciones
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
#Видео
БОЛАЛАРГА ЁЛҒОН ГАПИРМАН ВА ЁЛҒОН ГАПИРИШЛИКНИ ЎРГАТМАНГ!
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAЗуҳд ва тақвода танилган Имом Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Абу Ҳанифа фиқҳда таниқли, парҳезда машҳур, илмда буюк эди”, деганлар.
📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАРОҲАТНИНГ ҲАММА ЖОЙИГА МАСҲ ТОРТИШ ШАРТМИ?
CАВОЛ: Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
КЕЧАСИДАГИ НАМОЗЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Умму Гулсум розияллоҳу анҳо: «Одамлар ишлатиб юрадиган сўзларнинг уч хилидан ташқари бошқа бирортасида ёлғон ишлатишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бермадилар. Улар: урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда, эр-хотин ўрталарида бўладиган сўзларда», деб айтганлар.
Имом Муслим ривоятларида
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қиёматнинг кичик аломатлари: Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафот этишлари (Иккинчи қисм)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотлари – қиёмат куни яқинлашиш аломатининг бири саналади.
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом қиёмат куни аломатларини санаётганларида: “Менинг ўлимим”, деб айтганлар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёни тарк этишлари уммат учун энг катта мусибатдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирганларида бутун олам мунаввар бўлди, бу дунёни тарк этган кунларида эса бутун олам хиралашди” (Имом Термизий ривояти).
Набий алайҳиссаломнинг вафотлари билан ваҳий келиши тўхтади.
Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум Умму Айман розияллоҳу анҳони зиёратига келганларида унинг йиғлаб турганини кўришди. Шунда ундан сўрашди:
– Сизни йиғлашга нима мажбур қилди? Зеро, Аллоҳнинг Расулуллоҳга бергани афзалроқдир!
У эса айтади:
– Мен Аллоҳнинг ҳузурида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга нима яхшироқ эканини билмайман. Аммо ваҳийнинг тўхтаб қолганига йиғлаяпман.
Шунда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо унга қўшилиб йиғладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башар эдилар. Шу боис у зот ҳам вафот этдилар. Зеро, бу ҳаётда ҳар бир жон ўлим шарбатини татиб кўради. Бу дунё – вақтинчалик бошпана ва ҳеч ким бу ерда абадий қолмайди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад!) Биз сиздан аввал бирор одамзотга мангу ҳаёт берган эмасмиз – Сиз ўладигану, улар мангу қолувчиларми?! Ҳар бир жон ўлимнинг тотувчисидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) Бизнинг ҳузуримизгагина қайтарилурсиз” (Анбиё сураси, 34–35-оят).
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг ваҳий тўхтади. Шундай қилиб яхшилик тўхтади ва ёмонликлар ошкор бўла бошлади”.София бинти Абдулмуталлиб айтади:
“Қасам ичаманки, Пайғамбар вафот этгани учун йиғламайман. Лекин мен кейинги қотилликлардан қўрқаман”.Дарҳақиқат, Набий алайҳиссалом вафотларидан сўнг турли фитна ва ихтилофлар бўй чўза бошлади. Давоми бор... Манбалар асосида Баҳриддин ХУШБОҚОВ таржимаси. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ЁЛҒОН ҲАБАРЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН САҚЛAНИНГ!
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXARepost from Fitrat.uz

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:
من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض
"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ВАФОТ ЭТГАНЛАР УЧУН МАРОСИМ ҚИЛИШ
CАВОЛ: Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ҚИШ ФАСЛИ МЎМИН КИШИНИНГ БАҲОРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli