cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
84 554
Suscriptores
+3 14124 horas
+9 4037 días
+24 18930 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
...... ​​Тошкентга янги кўчиб келиб, ишга жойлашиш илинжида юрган пайтлар эди. Арзимаган маош билан рўзғор юкини аранг тортаётган умр йўлдошимга раҳмим келар, нима қилсам ёрдам бўларкин, деган ўй билан яшардим. Айниқса, ижара деган бало ой бошида эшик қоқиб безрайиб туриши жонимга теккан эди. Бир куни рўзғор камини қилгани бозорга чиқдик. Беш ёшли қизимни етаклаб, бирисини кўтариб олганман. Пиёз харид қилаётган жойда пештахта устидаги олмаларни кўрган қизим: “Олма ейман”, деб хархаша қила бошлади. Қўлимдаги пул нон ва пиёз учун... Олма сотаётган аёл эса: “Кел қизим, жуда ширин олма, қирмизи олма, ўзингга ўхшаб ширингинааа олмалардан олиб кетинглар”, деб уни чорлашни қўймасди. Бир ўша ерга ўтириб олиб йиғлаётган қизимга, бир растадаги олмаларга қараб нима қилишни билмасдим. Нон ўрнига олма олишга мажбур бўлдим. Уйга қайтаяпман-у, куни билан болалар нима ейди, кошки уйда ун бўлса, дарров хамир қориб газ печида ёпсайдим, деган хаёл юрагимни пармаларди. Аксига олиб дадаси зарур иш билан Андижонга кетган эди. Орадан бир-икки кун ўтгач, яна рўзғор камини тўлдиргани дўконга чиқдик. Қизим менга мўлтираб қараб турарди. Уни бағримга босиб аста тушунтира бошладим: – Қизим, агар мени тушунсанг бир гап айтаман. Сизларни ёлғиз уйда қолдириб кўчага чиқишга кўнглим бўлмайди. Етаклаб чиқсам, ўтган кунгидек мени қийнаб қўясанми, деб ўйланиб қолдим. Ўша куни нон олиш ўрнига олма олдик, кейин сизларга нон топиб беришим қийин бўлди. Ҳозир эса картошка олишга чиқяпмиз, яна олма, деб йиғласанг пулни қаердан оламан, – дедим. Кўзларимга қараб жавдираб турган қизалоғим: “Аяжон, мен катта бўлсам сизларга кўпкина пул бераман, тўлла олма, шоколадлар обкеламан. Ҳозир йиғламийман, сўз бераман”, деди. Расталар олдидан ўтаётган қизим қўлчалари билан кўзларини беркитиб олганди. Ўша куни ваъда берганидек у йиғламади. Кўрмади, яхши кўрган меваларига қарамади ҳам. Аммо мен... мен негадир туни билан йиғлаб чиқдим... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
4 99515Loading...
02
89% Аёллар Содани нима учун ишлатишни билишмайди. Ҳар бир аёл билиши шарт! Буни қўлланг ва теридаги ажинлардан бир умрга ҳалос бўлинг❗️ 7 000 сўм турадиган содани ишлатиш секретини билганимга 1 ой бўлди. Натижада 15 млн сўм тежадим. Эрим ҳайратдалаp😁 Қизлажонлар энди косметологга боришни ва ёшаришни ўйлаб сиқилишни ҳожати йўқ! Чунки энди 7 минг сўм турадиган пищевая содани ишлатиш сирини билиб оласиз. Қўллаш сирини ёзиб олинг: • Бир чой қошиқ содага...  БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇
5 05511Loading...
03
​​​​Шавқатсизлик қурбони... Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди. Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди. Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди. - Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди. Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди. Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди. Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл: - Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У: - Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл: - Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди. Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб: - Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб: - Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди. Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва: - Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди. Хулоса 💠 «Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 оят). 💠 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар». (Муттафақун алайҳ). 💠 Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар. 💠 Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг! Умму Абдуллоҳ таржимаси Ўқинг... Фақат йиғламанг!
7 88977Loading...
04
​​-- Эй Солих, буни углим номидан эхсон кил!- деди. Дуо килиб пулларни олдим ва уни номидан садака килдим. Кейинги жума тунида одатдагидек кабристонга бориб тунадим. Тушумда майитларни курдим. Улар кабрлардан чикиб халка халка булиб утирдилар. Уларга тавоклар тушди. Халиги йигит шоду хуррам хушчакчак эди. Унга хам тавок келди. Мени куриб олдимга келди: -- Эй Солих, Аллох сени мукофотласин. Онам килаётган номакул ишларни тарк этгани учун, Аллох азобни енгиллатди. Менинг номимдан килган садаканг хам етиб келди!- деди. -- Булар канака тавоклар?- деб сураган эдим. -- Булар тирикларнинг уликларга хайри эхсон, хатми куръон ва дуолари!- деди. Хар жума кечаси уларга олиб келишадида: -- Бу сенга фалончининг хадияси!- дейишади. -- Энди онамнинг олдига кайтиб борганингда, уларга саломимни ва ушбу гапларимни етказ: -- Онажон Аллох сизни мукофотласин. Менинг номидан килган садакангиз етиб келди. Сиз менга якинсиз, тайёргарлигингизни куринг!- деди. Кейин уйгониб кетдим. Бир неча кун утгач , аёлнинг уйига бордим. Эшик олдида тобут турган эди. -- Ким казо килди?- деб сураганимда. -- Йигитнинг онаси!- дейишди. Унга жаноза укиб, углининг ёнига дафн килдик. Унинг хаккига дуо килиб, уз йулимга равона булдим. Бу вокеадан ибрат олайлик азизларим. Аллох барчамиз уз панохида асрасин... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
10 57873Loading...
05
Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади. Бунинг сабаблари қуйидагилар: ... Сабаблари жуда ҳам ҳайратланарли...
6 8657Loading...
06
ОНАЖОН МЕН УЛГАЧ ЙИГЛАМАНГ... Жума тунларидан бирида кабристонда тунаб колдим. Туш курдим, кабрлар ёрилиб уликлар чикиб келди ва халка халка булиб утиришди. Сунг улардан огзи ёпик товоклар келиб тушди. Улар орасида бир йигит булиб, унга турли кийноклар билан азоб бериларди. Унга якинлашиб: -- Эй йигит, бу кавм орасида нега сен азобланаяпсан?- деб сурадим. -- Эй Солих, Аллох хакки сенга тайинлайдиган ишларимни бажар. Омонатни адо эт, ахволимга рахминг келсин. Шояд Аллох аззаважалла сен туфайли мени бу азоблардан халос этса.- деди. -- Мен вафот этганимдан сунг, Онам йигловчи гуянда аёлларни туплаб, улар журлигида дод вой солиб айтиб йигламокда. Шу сабабли мен азобланмокдаман. Онамнинг ёмон бемаъни гап сузи, азаси боис олдиму ортим, унгу сулимда олов. Аллох уларга менинг номимдан яхши мукофот бермасин. - деди ва у йиглади. Унинг йигисини куриб мен хам куз ёшларимни тийиб тура олмадим. -- Эй Солих, Аллох хакки Онамни олдига боргин! Улар фалон жойда турадилар!- деб манзилини тушунтирди ва давом этиб кетди. -- Уларга менинг номимдан айтгинки, эй Она, нега фарзандингизга азоб берасиз? Мени накадар ёмон тарбияладингиз, канчалар хунук сакладингиз, улганимдан сунг азобга ташладингиз. Эй она ахволимни бир курсангиз эди. Буйнимда кишан, оёгимда тахтакач азоб фаришталари бакириб азоб беришмокда. Ахволимни бир курсангиз эди, рахмингиз келарди. Агар хозирги азадорлигу дод войларингизни тухтатмас экансиз, у холда осмонлар ёриладиган, барча халойик хисоб китоб киладиган куни иккимиз орамизда Аллох хакам булур. Чучиб уйгондим ва курган тушумдан таъсирланиб тонггача ухлолмадим. Тонг отгач шахарга кирдим. Менинг бирдан бир максадим йигитнинг уйини топиш эди. Сураб суриштириб уйни топиб бордим. Дарвоза корага буялган, ховлидан гуянда аёлларнинг йигиси эшитилиб турарди. Дарвозани коккан эдим, ичкаридан бир кампир чикиб: -- Кечирасиз, сизга ким керак?- деб суради. -- Менга улган йигитнинг Онаси керак!- дедим. -- Унда нима юмушингиз бор? У уз кайгуси билан машгул .- деб суради у. -- Уни менга чакириб беринг, углидан унга хабар олиб келдим,- дедим. Кампир ховлига кириб кетди. Бироздан сунг коп кора кийиниб олган, хадеб йиглайверганидан ва шаппатлайверганидан юзи корайиб кетган бир аёл чикиб келди. -- Кимсиз?- суради у. -- Мен Солих Мурлиман, кеча кечкурун кабристонда шундай вокелар руй берди. Углингизни курдим, у азобда колган. ※ Эй онажон мени кандай ёмон тарбияладингиз. Канчалар хунук асраб авайладингиз. Улганимдан сунг азобга ташладингиз. Агар азадору дод войларингизни бас килмас экансиз, у холда осмонлару ер ёриладиган кунда иккимиз орамизда Аллох хакам булур.- дея зорланаётган экан дедим. Аёл бу гапимни эшитгач, ерга йикилиб хушдан кетди. Узига келгач: -- Эй углим мени кечир! Агар бу ахволда эканлигингни билганимда бу ишларни килмас эдим. Мен килган ишларимдан Аллох таолога тавба килдим.- деди ва каттик йиглади. Сунг ичкарига кириб, гуяндаларни таркатиб юборди ва бошка кийим кийди. Бир хамёндир хам узатиб:..(давоми 17:04)
10 23972Loading...
07
​​— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин! Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди: — Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу! Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим. ​​— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди. Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди: — Дада, яна сув ичаман… Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим. — Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг. Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади. — Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга. Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
11 73727Loading...
08
«Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди. Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим. — Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга. — Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим. — Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди. Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди. — Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам. — Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан. — Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми? — Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди. Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим: — Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми? — Аслида у менинг дадам эмас-а? — Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган. — Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим. — Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди. — Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди… Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:........
10 57329Loading...
09
Маккадай-маккадай тер чиқадиган вақтлар келганини ўзингиз ҳам ҳис қилиб турибсиз. Ҳар қандай вазиятдан унумли фойдаланиш зарур. Эътиборингизга мини ҳаво совутгични тақдим этамиз. Батафсил видеода:👆 💰Нархи: 139.000 сўм.✅ Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз! Буюртма бериш:👇 https://alijahon.uz/oqim/62286 https://alijahon.uz/oqim/62286
8 61413Loading...
10
«ДАДА» дейсанми, қизим? Нега ҳар доим қоқиламан? Нега доим омадим чопмайди? Нима учун ўзимни ўзим эплай олмайман?» Шу саволлар хаёлимда айланиб, кўзларимга ёш келди. «Турмушнинг зарбалари каммиди менга? Одамлар ҳам алдашга уринади. Бу ноҳақликларга чидаб бўладими?..» Қадам товушларимни эшитиши билан дарвоза олдида кутиб ўтирган тўққиз ёшли қизим югуриб чиқди. Ҳатто шу мурғак қалбнинг кўзларига қарашга ҳам уялдим. «Нега менинг онам бу қадар ношуд?» демасмикан? — Яхши ишладингизми? — у мени ишлаб келаяпти деб ўйлаб, атрофимда хурсанд ирғишлай бошлади. — Ойи, мактабимга кийимни ўзингиз олиб берасиз, а? Унгача ойлик оласизми? — Ҳа, — дедим ёлғонимнинг умри қанчалигини чамалаб. У хурсанд бўлганча акамнинг болалари ўйнаётган ҳовли этагига қараб югуриб кетди. — Нима дейишди? — деди онам вақтли қайтганимга нима бўлганини сезгандек. — Менимча, у ердагилар ёлғончи. Пул ишлашнинг яхши йўлини топиб олишган. Ўзи эълонга «даромадли иш», деб фалон сўмни ёзиб қўйишганидан қўрққандим. Ҳар кун борсангиз, ҳар кун бирорта қоғоз беради, тўлдиринг, деб. Кейин «бу «лист»имиз уч юз сўм, икки юз сўм», деб пул олади. Ўзингиз ўйланг, иш излаб юрган нечта одам боради у ерга. «Хабар олиб туринг, одам кўп излаганда тополмай қолмайлик», дея умид беришади. Кейин менга ўхшаб ишонганлар бораверади-бораверади. Ҳар борганда уч юз-беш юз сўм ташлаб келади, тўлдирган қоғози учун. Бир кунда йигирма-ўттизта одам келиб кетаяпти. Ҳеч қанақа иш йўқ у ерда, — гапларимни тез-тез айтдим-да, оғир тин олдим. — Энди бормайман. Онам секингина уҳ тортди. Кейин эса мени овутган бўлди: — Сиқилма, ишламасанг ҳам кунинг ўтиб турибди-ку! Куним ўтаяпти. Қандай ўтаётгани эса иккаламизга ҳам маълум. Кечагина янгам онам билан айтишиб қолди. — Етти йилдирки, боқаман. Бу эшитган раҳматимми? — дея бақирди у киши. Бу уйда ишламайдиган, пул топмайдиган одам фақат мен. Онам ҳам нафақа олади. Уни албатта менга ва қизимга сарфлайди. Рўзғорнинг каму-кўсти акамнинг бўйнида. Янгам эса тикувчи. Ўйда ўтириб пул топади. Сал жанжал чиқса, «биз ҳам фақат болаларимизни ўйлаб яшармиканмиз? Ё бировлардан ортмай ўлиб кетамизми?» деган гап оғзидан тушмайди. Шу гаплардан бездим. Ўзим униб-ўсган, катта бўлган уйда ортиқчаман. Ўзимни сиғиндидек ҳис қилганим учун уй юмушларининг ҳаммасини бўйнимга олганман. Барибир «чиққан қиз чиғириқдан нари» экан. Иш излашга киришдим. Ҳеч қаерда ўқимаган бўлсам, қаердан ҳам ишлай? Икки ой аввал ҳам бир иш топгандим. Дафтар чиқарадиган цех. — Ҳадемай «сезон» бошланади, тезроқ ишланглар, — деб шошириб ишлатган одамлар маошимни ҳалиям бермади. Бошқа иш ахтариб, мана, нима кўйга тушиб ўтирибман. — Эртага анув «дафтаринг»га бориб қаттиқ туриб ол. Пул беролмасангиз, дафтар беринг ўрнига де. Мана, мактаб бошланаяпти. Сотсанг, пул. Қолганини жиянларинг, қизинг ишлатади, — онам ҳамон мени ўйлаб куюнарди. «Ҳаммага ташвишман» — яна ўзимдан хафа бўлдим. — Хўп, жанжал қилиб бўлсаям, олиб келаман. Эртасига эса онамнинг айтгани бўлди. — Ҳали, дафтарлар сотилгани йўқ. Пул беролмаймиз. Майли, дафтар олиб кета қолинг. Бир дунё дафтар билан мени кўчага чиқариб қўйишди. Тўхтатган киракашим инсофли экан. Дафтарларни ўзи машинага жойлади. — Савдогармисиз? — деди у йўлга тушганимизда. — Йўқ. Икки ой деганда олган иш ҳақим. — Дафтар беришини билган бўлсангиз, эрингизни жўнатмабсиз-да, анча оғир экан. — Эрим вафот этган, — кўнглим бўшаб кетди. Кўзларимни олиб қочдим. — Узр, синглим, мен билмадим. Билмасдан сўравордим. Хафа бўлманг. Умрини фарзандларингизга қўшиб берган бўлсин. Индамадим. Хотираларим жонланиб кетгани учун уйга қандай келганим, нима қилганимни эслай ҳам олмайман. Ўзимга келганимда ёстиққа юзимни босганча йиғлаб ётардим. Қизим ҳар доимгидек бошимда менга термулганча жим ўтирарди. Қизим, отасининг бир оғиз сўзини эслай олмайдиган, қанақалигини ҳам билмайдиган менинг етимгина, ширин қизим. Қайдан ҳам эсласин? Ўшанда энди икки ёшдан ошганди… Бизнинг овунчоғимиз, қувончимиз эди у. «Ширин аясининг асал қизи», дерди эрим бирданига иккаламизни ҳам эркалаб........
10 73630Loading...
11
Шукр, мана, икки йили ҳам ўтди. Ўглим ёлгиз фарзанд бўлгани ва отасининг саломатлиги сабаб уни ҳарбий хизматга олишмоқчимасди. Аммо болам «Ойи, ариза ёзинг, мен армияга боришим, ватанимга хизмат қилишим керак», дея ниқтайверди. Охири ниятига етди. Чегарада хизмат қилган боламнинг изидан икки марта раҳматнома келди. Овсиним иккимиз ўқиб, роса йиғлаганмиз. Давлат шундай фарзанд улғайтирганингиз учун сиздан миннатдормиз, деб турса, қайси онанинг кўзлари қувончдан ёшланмайди, айтинг. Тагин ҳарбийдан олиб келган имтиёзи билан ўқишга қабул қилингани—чи? Ўша куни Яратганнинг карами кенглигига, юртимизда ҳар бир фуқаро учун имконият яратилганига имоним яна бир бор комил бўлди. Ўглим ҳарбий хизматда пайтида ҳам мени ўйларди. Отаси ўшанда биринчи бор шифохонага тушиб қолди. Болам чегарада, хаёли чалјимасин дея, буни айтмагандим. Бироқ Фарҳод қўнғироқ қилганида қайнопамнинг қизи огзидан гуллаб қўйибди. —Ойи, нега мендан яширдингиз? Дадамга нима бўлди? Жуда қийналаяпсизми? — боламнинг титраган овозидан менинг ҳам кўнглим бузилиб кетди. Овозимга жўшқинроқ тус беришга уриниб, уни тинчлантирдим. Аммо ўглининг суратини кўрсатганимизда кимлигини танимай бемаъно боқиб турган эримнинг нигоҳлари кўз олдимга келди—ю бўғзимга тошдек қадалди. Яна ўглоним мени юпатди. —Ойи, кўп куйинманг! Яхши бўлади ҳали ҳаммаси! Ўзим борай, дадамга қарайман, —деди у. Афсус, отаси Фарҳодни ҳарбийдан қайтгач ҳам танимади. Ўғлим эса сир бой бермайди. Дадаси вақти—бемаҳал силталаб ташласа ҳам жим туради. Аммаси ё айрим ўртоқлари эримнинг устидан масхара қилса ҳам, дардини ичига ютади. Мени суяш учун ҳам кучли бўлиши кераклигини билади—да. Ўтган ҳафта укам ҳолимдан хабар олишга келди. Эримнинг аҳволи, уйимдаги можароларни кўргач, уйга олиб кетаманга тушиб қолди. —Опа, шу хонадонда нима рўшнолик кўраяпсиз? Ажрашинг поччам билан. Ана укаси билан опаси қараб олсин. Сиз жияним билан меникида яшайсиз, — деди. —Йўқ, ука! Чиққан қиз чиғириқдан нари. Аёлингни ёмон демайман, аммо ҳамманинг ўз оиласи, ўз ташвиши бўлади. Меники сизларга ортиқча. Қўй, тинчингни ҳам бузмай. Қолаверса, қайси виждон билан поччангни ташлаб кетаман. Ўглимнинг отаси, умр йўлдошим. Одамларнинг гап—сўзи ўз йўлига, кўзим қиймайди бу инсонни ташлаб кетишга, — дея укамни кузатдим. Ажаришиш ҳақида кўпчилик менга сўз очган. Аммо бу кунлар ҳам бир синов, уни енгишга сабрим етишига ишонаман. Чунки ўглим бор, отаси эса иккимизнинг ҳам эътиборимиз, меҳримизга муҳтож. Кечга бориб бироз уйимиз тинчиб қолди. Қайнопам овсинимга «Бу зимдан иш битиради, шу уй учун касал эрини ташлаб кетмаяпти», дея гапириб турганини эшитсам ҳам, индамадим. Овсиним ҳам бирор нима деб жавоб қайтаролмасдан ер чизиб турарди. Хозир менинг ёнимни олса, ўзига ёмон бўлишини билади—да. Овқатим тайёр бўлгач, эримнинг олдига кирдим. Негадир бугун унинг ҳам кайфияти ёмон экан. Икки қошиқ овқат едиргунимча бақириб, идишларни ўзидан нари итариб ташлади. Овозларни эшитиб, қайнукам ёрдамга келди. Бир амаллаб икки кишилашиб овқатлантирдик. Шу маҳалда қайнопам яна бошлаб қолди. —Эртагаёқ шифохонага ётқизиш керак. Бўлди, шунча чидадик. Унинг дастидан бирор кун тинчлик йўқ, — дея биз ўтирган хонанинг деразаси олдига келиб, шанғилларди. Охири қайнукамнинг сабр косаси тўлди шекилли, опасига жавоб қайтарди. —Опа, аслида сизнинг дастингиздан тинчлик йўқ! Хафа бўлманг—у, келинойим миқ этмасдан чидаб келаяпти. Нега сиз опаси бўла туриб, бирор марта ё овқат едирмайсиз, ё ҳолидан хабар олмайсиз? Хўп, меҳр—шафқатингиз йўқ экан, ҳеч бўлмаса, шунақа пайтларда жим туринг. Илтимос сиздан. Қайнукам биринчи марта опасига бунақа оҳангда гапириши эди. Тўгриси, ҳозир кун давомида авжига чиқа олмаётган жанжал қўпади, деб ўйлагандим. Хартугул қайнопам «Билганларингни қилинглар, ҳовлини сотсак, қутуламиз», дея ўз хонасига кириб кетди. Сочилган овқат қолдиқларини дастурхон устидан йијиштирар эканман, қайнукам менга қараб тасалли берди. — Келинойи, сиқилманг. Турмушлари бўлмаганга, опам ўзи асабийроқ бўлиб қолган. Ташвишланманг, уй сотилса ҳам, сизларни кўчада қолдирмаймиз, — дея ҳовлига чиқиб кетди........
11 55730Loading...
12
​​Шундай пайтлари бу уч опа—укага қараб ҳайрон қоламан. Қайнукам ўта босиқ, андишали, бирор марта ё менга, ё акасига тик қарамаган. Қайнопам эса унинг тамоман акси. Гоҳида бу аёл ўз укалари учун ҳам қайғурмайдигандек туюлиб кетади менга. Наҳот аёл кишининг қалби шунчалик тош бўлса. Нафс деган бало жигарларни ҳам кўзига кўрсатмаса... Шундай ўйлар исканжасида ўтирганимда, ўглим ишдан келди. Қўлида музқаймоқ. «Дадам иккингиз яхши кўрасизлар—ку» дея кулиб қўлимга тутқазди. Кейин отасига ўзи едириб қўйди. ҳовлидаги олма дарахти тагида мунғайиб ўтирганимни кўргач, ёнимга келиб қучоқлаб олди. — Ойи, сиз доим менга инсоннинг чин дилдан қилган ниятлари ушалади, дердингиз. Айниқса, Рамазон ойида деб, айтардингиз. Мен ҳар доим армияга боришни, форма кийиб, сизга суратимни жўнатишни истардим. Кейин ўқишни хоҳлардим. Учувчи бўлиш эди орзум. Мана, ўқияпман ҳам. Кечагина шу ёз тиним билмай ишлайман, шунда контракт пулимни ўзим тўлайман, ойим эса ойлигини бемалол ишлатади, дея мақсад қилгандим. Бугун биз қурулишида ишлаётган ҳовли эгаси бош устамизни ёнига чақириб, ёрдамга муҳтожлар бўлса айтинг, закот бермоқчиман, дебди. Қаранг, қанақа яхши одамлар бор, ойи! У киши менинг бир йиллик шартнома пулимни тўлаб бераяпти. Фарҳоднинг сўзларидан кўзимлардан юзимга ёш қуйилиб кетди. Ҳеч нарса дея олмас, боламнинг кўксига бошимни қўйиб, силкиниб—силкиниб йиглардим. — Ҳозир эса дадам учаламизнинг уйимиз бўлишини ният қилаяпман. Фақат биз отамни ташлаб кетмасак бўлди! Ойи, дадамни ташлаб кетмаймиз—а? — деди ўглим ҳам йиглаб. Унинг кўз ёшларини артдим—да, «Йўқ, ҳеч қачон», деб багримга босдим. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
12 64536Loading...
13
"ДАДАМНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ТАШЛАБ КЕТМАЙМИЗ.. "Бугунги ҳикоя қаҳрамонини яхши танимайман. Шу кунларда бир дардлашиб қолгандик, доим кулиб юрадиган аёл катта юрагини очди. Унинг сабри мени ўйга толдирди. Меҳр—оқибатли инсоннинг ҳаёти сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорласа керак, деган умидда унинг ҳикоясини чоп этдик. Юрак ютиб, қайнопамга гап бошладим—у, бошим балога қолди. —Нима? Ҳали сиз уйнинг бир қисмига эга чиқмоқчимисиз? Йўқ! Бу уйни сотиб, пулини тенг учга бўламиз! Менинг ҳам ҳаққим бор отамдан қолган ҳовлида, — қайнопам қўлини пахса қилиб бақира бошлагач, нима дейишни билмай қолдим. —Ойи, юринг, — ўглим қўлимдан тортгач, индамай унга эргашдим. Ўзимизга ажратилган хонага киргач, кўз ёшларимни тутолмай йиглаб юбордим. —Ойи, айтгандим—ку сизга гапирманг, аммамга деб. Майли, сота қолсин ҳовлини. Кўчада қолмасмиз. Мен борман—ку! хали, ўқишимни тугатиб, ўзим катта уй қураман. Шу кунлар, албатта, келади, — Фарҳод паст овозда гапирса ҳам, унинг сўзларида қатъият бор эди. Шу хонадонга келин бўлиб тушганимга йигирма беш йил бўлаяпти. Хаётимдан, бу оиладан нолимайман. Нимаки бўлса, пешанамда бор экан, кўраяпман. Аввалига эримнинг касалини билмасдим. Шунчаки, хотираси яхшимас—да, дердим. Орадан беш йиллар ўтиб, хотираси янада ўтмаслашди. Бир жойда узоқ ишлай олмасди. Ёшлигида бошидан қаттиқ калтак еб, нерв толалари зарарланган экан, энди уларни тиклаб бўлмаскан. Қўлимда маълумотим бўлмаса—да, ишга кириб, рўзгорга бир—икки сўм топа бошладим. Қайнота—қайнонам ҳаёт бўлгани учун у пайтлари турмушда унчалик қийналмасдик. Болам ҳам ёш эди. Охирги етти йил эса сабримни синади. Эримнинг руҳий ҳолатида муаммолар юз бера бошлади, энди у ўз ҳаракатларини бошқаролмас, ҳеч биримизни танимасди. Тагин қайнопам турмушидан ажрашиб келди. Қайнотам раҳматли қизининг феълини яхши билгани учун унга алоҳида «дом» сотиб олиб берди. Аввалига ўша ерда болалари билан яшаб турган қайнопам отасининг вафотидан кейин ҳовлига кўчиб келиб, уйини ижарага берди. Энди эса бир гапни топиб олган: «Уйни сотаман!» Қайнукам бир неча бор опасига бу ҳовлини қимматга пуллай олмаслигимизни, эртага пулини учга бўлсак, ҳеч биримиз уйли бўлмаслигимизни айтса ҳам, мақсадидан қайтмаяпти. Мен эса шу ҳовлида ўз ҳудудим бўлиши учун нима қилишни билмай ҳайронман. Охири ўйлай—ўйлай бурчакдаги уч хонани мен, эрим ва боламга ажратишларини сўрадим. Шу ерда ўзимизга алоҳида ҳаммом ва ошхона қуриб, тинчгина яшашимиз таклифини бердим. Боламнинг бўйи етиб қолган, ўқишни тугатса, бошини икки қилишим керак. Бу томонда эримнинг аҳволи овсинимга ҳам ноқулайлик тугдираяпти. Шунинг учунгина, бу ҳақда огиз очгандим. Бироқ эвазига яхшигина гап эшитиб олдим. —Сиз менга укангизга қараб ўтирибман, дея миннат қилмоқчимисиз? Неча марта айтдим, дўхтирхонага топширворинг, деб, — ўглим ишга кетгач, қайнопам хонамга кириб уриша бошлади. —Опа, қанақа қилиб топшираман? Ахир мен тирикман, ўгли бор! Нима учун шифохонада яшаши керак? — дедим унинг гаплари жонимдан ўтгач. —Касал бўлгач, ётади—да! — дея эшикни қарсиллатиб ёпиб чиқиб кетди қайнопам. Яхшиям эрим гап—сўзларни унча тушунмайди. Тушунганида, ўз тугишган опасининг сўзларидан юраги тилка—пора бўлиши аниқ эди. Кўз ёшларимни арта—арта овқатга унаётсам, овсиним келди. —Опа, хафа бўлманг! Харидор чиқса, барибир уйни сотади, шекилли. Балким сиз маҳаллага чиқарсиз, улушимни ажратиб беринглар, деб. Харҳолда маҳалладагилар шароитингизни билишади, сизга ёрдам беришар, — деди сингилларча куйинчаклик билан. —Йўгей. Бир қориндан талашиб тушган жигарларнинг ёқа йиртишиб уй талашганини телевизорда кўрганимда, ҳайрон бўлгандим. Қўйинг, энди ўзимиз шунақа қилиб элу юртга шарманда бўлмайлик. Ўглимнинг ўқиши тугашига икки йил қолди—ку, ҳаммаси яхши бўлиб кетар, — дедим мўлтираб турган овсинимга. Яхшиям ўглим — суянчијим бор! Кўзимнинг қувончи болам. Отасининг парвариши ҳам унинг бўйнида. Яна ўқишдан кейин ишлайди, мана, ёзни ҳам ишлаб ўтказаяпти. Харна шартномани тўлашимиз учун пул йигади. Унинг ҳар куни формаларни кийиб ўқишга бориб—келишидан кўнглим қанчалик кўтарилишини билсангиз эди.
12 58431Loading...
14
«Ўқишга кирибман, фақат контрактман, ойи», дея қўнғироқ қилганида бошим кўкка етганди........
10 79625Loading...
15
​​Ёрдам сўраб акасига бормоқчи бўлди. Янгасининг бир пайтлар айтган сўзи ёдига тушиб, шаштидан қайтди… Маҳмуджон ҳайдовчилик курсида ўқирди. Тўловига пул зарур бўлиб қолди. Акаси миқ этмай бир даста пулни укасининг олдига ташлади. Янгаси Анзират: “Сиз ота уйидан уч қоққан кунжутдай чиққан бўлсангиз, яна укангиз сиздан ёрдам сўраганига ўлайми?”­­ деганича қовоқ уйиб, ўрнидан туриб кетди. Акаси хотинини бир-­икки тарсаки урди. Маҳмуджон қайтиб келаверди. ​​Шуларни ўйлаб: ”Ҳар қанча қий­налсам-да акамга айтмайман. Янгамнинг таънаю дашномини эшитгунча…” деган қарорга келди. Ҳожал буви тўнғичини йўқлаб, у келса айтадиган гапларини хаёлида пишитиб қўйди:” Мен ҳаёт бўлатуриб, ака­-ука келиша олмаяпсизлар. Отанг даргоҳидан оёғинг узилиб қолди… Акаям отадай. Жигарингни ёлғизлатма. Кунора, бўлмаганда ҳафта сари кириб тур”. Шом аралаш Зайниддин келди. Бир лаҳза ака­ука тахланган ғиштни, қурилажак уй ўрнини кўздан кечиришди. Сўнг буви турган хонага киришди. Она-­бола кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашишди. Буви тўнғичини анчадан бери кўрмаган эди. Шунданми ўғлини бағрига босаркан, кўзларига қуйилиб ёш келди: “Нега йиғлайсиз она?» деди Зайниддин овозини баралла қўйиб: –­­ Келинингиз бувим келсин дептилар деса, тобингиз қочдими деб, роса хавотирландим. Отдай бардамсиз-ку! Нега ўтакамни ёрдингиз? Келаман, она, қелиб тураман. Ахир, нима қилай? Бир ёғи хизматчилик, бола­-чақа ташвиши…. Хўп, бўпти, мен кетдим. Яхши ўтиринглар. Зайниддин кўчага чиққач, бир-­икки қадам юрдида, сўнг бирдан тўхтаб, орқасига бурилди: “Маҳмуд, онамизга яхши қара, парвариш қил. Онамизни сенга топширганмиз. Бир гап бўлса… хабар қил… уқдингми?!» «Уқдим ака, уқдим». Бечора буви. Тўнғичининг совуқ муомаласию, кўн­гилга ботадиган сўзларидан ўйлаб юрган гап­ларини унутди. Аниқроғи, айтгиси келмади. Ундан дили оғ­ри­ди. Ўз фарзандидан бегонасирагандай бўлди. Баҳор, сўнг ёз ҳам ўтди. Куз келди. Бувига атаб солинаётган уйни битказишга Маҳмуднинг қурби етмади. Бировдан қарз олса, эрта бермоғи бор. Қиличини яланғочлаб қиш келади… Маҳмуджон билан аёли Гулчаман хавотирга тушдилар: “Афсус, уй битмади. Онамизнинг олдиларида уятли бўлдик. Нима ҳам қилардик. Осмон узоқ, ер қаттиқ”. Йўқ! Осмон узоқ, ер қаттиқ эмас экан. Кечки пайт Маҳмуджонни маҳалла раиси йўқлади. Борса, фаоллар жамулжам. Маҳалла раиси ҳол­-аҳвол сўради, бувининг соғлигини суриштирди. Сўнг:” Эртага уйда бўлинг. Усталар боришади. Лозиматини ўзимиз етказамиз. Фаолларнинг қарори шундай”,­­ деди. Ҳафта ичида ҳашар билан уй битди. Онахон бу ерда уч ойгина яшади. Сўнг бандаликни бажо келтирди. Она тобутини кўтариш Зайниддинга насиб этмади. У ўша кунлар олис шаҳарда ўз ташвишлари билан юрарди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
14 29442Loading...
16
Ёт. (ҳикоя) Ҳожал буви ётиб қолди. Боши айланиб, кўзи тинади… Шу маҳал бувининг кўнглидан нималар ўтмайди… Келин бўлиб тушибдики, тинганини билмайди. Турмуш ўртоғи Элмурод ака хўжаликда бригадир эди. Эрининг ёнига кириб, ғўза чопди, сув тутди. Пиллачилик звеносини бошқарди. Рўзғор бутунчилигини кўзлаб, ўзини ўтга, чўққа урди. Эрим бригадир деб қараб турмади. Қандайин юмуш бўл­са, жон­ дилдан бажарди. Бугун нафақада… Хаёл дарёсига ғарқ бўлиб, шаддод дугоналари билан далани бошларига кў­таргудай хандон отиб кулганлари, ким ўзарга пахта терганларини орзиқиб, соғиниб эслайди. У кунлар оқар сувдай ўтди­-кетди. Энди ­мадори кетган… Вужуди хаста. Кичик ўғли Маҳмуджон шаҳардаги шифокорга кўрсатди. У: “Ҳечқиси йўқ, тузалиб кетасиз”­­ дея бир талай дори ёзиб берди. Маҳмуджон шу кунлар камхаржроқ. Дорига қаердан пул топсам деб боши қотди. Лекин бувига сездирмади. Кенжасининг хаёлидан нима ўйлар кечаётганлигини Ҳожал буви сезиб турарди. Бир кўнгли: “Нега бунча ўй сураяпсан, болам!. Акангга айтармиз, қа­рашиб юборар” демоқчиям бўлди. Лекин айтишга тили бормади. У пайтлар болаларининг ота­си Элмурод ака ҳаёт эди. Зайниддин билан Маҳмуджонни уйлантиришгач, улардан қай бирини ҳовлига чи­қа­риш ҳақида гап борди. Шунда Ҳожал бувининг укаси Абдумалик тоға: “Зайниддин эс­-ҳушини таниб, анча мустақил бўлиб қолди. У чиқса бўлар” девди. Бу гап Элмурод акага ҳам маъқул келди. Кўплашиб, иморатни битказишди. Зайниддин кўч-кўронини ортиб чиқиб кетди. Олдинлари тўн­­ғичи ўтган­-кетганда ота уйига тез-­тез кириб турар, баъзи юмушларни бажаришда ёрдамлашарди. Энди қаёқда… Келсаям, қош-­қовоғи солиғлиқ. Ўн гапга бир садо чиқмайди. Нимадандир қуруқ қолгандай, тумшайгани­-тумшайган. Ўзи чиқиб, ота уйида Маҳмуд қолганидан норози. Буни сиртига чиқармайди. Хатти-­ҳаракатлари, тагдор, пичингли сўзлари сездириб қўяди. Ҳожал буви буни билади. Шунинг учун тўнғичига ёрдам бер, деб айтгиси келмади. Маҳмуджон ишхонасидан қарз олиб, дориларни келтирди. Бу орада буви касалхонада ётди. Тузалиб чиққач, қувват иниб, эшик орага кириб чиқадиган бўлди. Майнинг ўрталари. Кунлар исиб, қиш бўйи диқ­қинафас бўлган одамлар ўзини ташқарига урадиган пайт. Томчилаб бошланган ёмғир жалага айланди. Қани тинақолса. Боғлар сувга тўлди. Ариқлардан тошган сув кўчаларни босди. Жаладан сўнг кучли шамол турди. Шамол илинган нарсани чирпирак қилиб учирди. Дарахтлар қулади. Шохлари қар­силлаб синди.Омонат деворлар йиқилди. Деразаларнинг ойнаси чил­-чил синди. Яхшиям жала бошланмай Ҳожал бувини бош­қа хонага олиб ўтишгани. Эрталаб қарашса, буви аввал яшаб турган хона қулаб ётибди. Шу уй қу­рилганигаям ўттиз йилдан ошди. Ўша пайтлар Элмурод аканинг қўли калталик қилиб, уйни амал­тақал билан қурганди. Пойдевори паст. Оқибатда деворидан дарз кетиб, тутдай тўкилди. Маҳмуджон шошиб қолди. Нима қилса бўлар­кин? Буви тинчгина ўтиришни хуш кўради. Набираларининг чув­-чуви толиқтириб қўяди. Онасининг уйи­ни тезроқ битказиши лозим. Лекин қандай қилиб? Иморатга ғишт керак, болор… тахта, шифер дегандай. Хомчўт қилди. Анча маблағ кетади. Бисотида дадасидан қолган кўҳна “Москвич”дан бўлак ҳеч вақо йўқ… У бир кун юрса, уч кун бузуқ. Қараб турган билан иш битмайди. Ўйчининг ўйи битгунча, таваккалчининг иши битади. Шуни ўйлаб, Маҳмуджон билан хотини Гулчаман ғишт қўйишга киришдилар. Гулчаман сув очди. Маҳмуджон лой қор­ди. Бири лойни зувала қилса, бири қолипга солди. Маҳмуджон фабрикада боғбон. Ғишт қўйиб бўлингач, “кўриниб келай” деб ишхонасига кетди. Хотини нами қочган ғиштларни тахлади. Ғишт битди. Қолгани­-чи? Маҳмуджон ўйлаб, ўйига етолмади. “Москвич”ни сотай деса, бу матоҳга харидор йўқ. Икки марта бозорга олиб тушди. Ҳеч ким сўрамади. Чиптага куйди........
14 31032Loading...
17
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим! Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик... Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин. Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!! Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин! Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
25 292510Loading...
18
​​ЙИҒЛАМАНГ, ОЙИЖОН!!! «Холамнинг қизи ярим йил аввал атвтоҳалокат туфайли ёруғ дунёдан кўз юмди. Яқинда онам билан бирга холамни йўқлагани бордик. Қизидан кейин ҳар доим кўзлари йиғидан қизариб юрадиган холам бу сафар бизни кулиб кутиб олди. Табассуми ортида дард яширингани билиб турардик. Онам билан иккимизнинг унга ғалати қараётганимиз сезилдими, ўзи гап бошлади: «Ўтган ҳафта туш кўрибман. Сарвинозим 7 яшар қизча ҳолида экан. Қўлида сувга тўла иккита челакни кўтариб олиб, қийналиб юриб келаяпти. «Вой қизим, нега бу оғир челакларни кўтариб юрибсан, уларнинг ичида нима?» десам, менга маъюс боқиб, «Сизнинг кўз ёшларингиз, ойижон...» деди. Чўчиб уйғондим ва бошқа энди йиғламайман деб ўзимга ўзим сўз бердим!» Ўқинг... Фақат йиғламанг!
21 603111Loading...
19
Карам баргини кўкрагингизга қўйинг натижасини  секунтда кўрасиз! Мен рак касаллигига чалиниб анча ўзимни олдириб қўйдим. Дорилар олгани аптекага кирган эдик эрим тинмай ёш бир аёлга термулаверди. Бирдан аччиғим чиқиб у аёлга уялмайсанми ўзингдан анча катта эркакка кўз сузгани дедим. У бўлса кулганича менинг ёшим 60 да деди. Мен бўлсам шокка тушиб қолдим. Шунда у аёл ўзини сирли рецептини айтди. Гўзаллик четда турсин ҳаттоки ракни ҳам даволар экан. Энди мен ҳам ҳар кунни қўллаяпман. 60 ёшда ҳам 18 ёшдагидек кўринишни ҳоҳласангиз албатта ўқинг…👇👇👇
18 71945Loading...
20
​​ЁСИН МЕНИНГ ҲУЖЖАТИМ «...Тўғрисини айтсам, мен илгари ўғри бола эдим. Ўрганиб қолган эканман, ов илинжида бош тиқмаган тешигим қолмаган. Бировнинг ҳамёнини ковлаш, дўкондан нимадир сўрамасдан олиш, қўшнининг молига кўз олайтириш - булар мен учун кунлик майда-чуйда ишлар эди. Бу жаҳолат замонларимни ҳеч эслагим келмайди. Аммо ўн йил муқаддам ажиб бир ибрат содир бўлдики, ўғриликни ташлаттириб, қалбимга имон чўғини солган ўша ҳикматли воқеани ҳар доим эслаб тураман. Чинакам инсонпарвар миршаб мелисалар ўғриларни яхши танийди. Уларда қандайдир ички сезги, ички тўйғу бўлади, шекилли. Тажрибали миршаблар юриш-туришдан, қўл ва кўз ҳаракатларидан боланинг кимлигини дарров фарқлаб олади. Бир куни менинг йўлимни тўсган миршаблар ҳам тажрибалилардан экан. - Ўғрига ўхшайди, - деди бири иккинчисига. Кўп тўқнаш келган эмасманми, ўзимни эркин, бепарво тутаман. Бироқ қочишдан ёки бирон нарсани исботлашга уринишдан фойда йўқ, барибир. - Бўлимга олиб бориб, яхшилаб текшириш керак, - деди иккинчиси. Худо кўрсатмасин. - Ока?! - дея бир оғиз сўз билан эътироз ва ҳайрат билдираман. Мени бошдан оёқ кўздан кечирар эканлар: - Ҳов анави чўнтагингдаги нима? - дейишди. - Ҳужжатим? - дедим ва беихтёр кўйлак чўнтагимдан «ҳужжатим»ни чиқариб бердим уларга. Бу «ҳужжат»ни чўнтагимга қачон, қаерда ва нима учун солиб қўйганимни, ўйлаб, ҳал бугунгача ўйимнинг охирига ета олмайман. - Ие, бу «Ёсин» сураси-ку?! -дея улардан бири йўл бўйида тик турганича, бисмиллоҳ деб ўқий бошлайди: «Йасин, Вал-Қуръанил-ҳаким, иннака ламинал -мурсалин ъала сиротим-мустақим. Танзилал-ъазизир-роҳим...». Мен довдираб қолдим, донг қотдим. Чунки, аввало, ёнимда ҳужжатим йўқ, иккинчидан, ёлғончи бўлдим... Худо ҳаққи, Аллоҳ уларга инсоф берди. Қўлимга «Ёсин»ни - Аллоҳнинг каломи битилган мўъжаз китобчани тутқазаркан, бири бошқасига: - Юринг, кетдик, бу бола ўғри эмас, - деди. Улар ўз йўлига кетди, мен эса уйга қайтдим. Шу-шу ўғриликни ташлаганман. Аллоҳнинг каломига ихлосу муҳаббат ўша воқеадан кейин пайдо бўлган... Тўғрисини айтай, яшириб нима қиламан, мактабда “икки”чи эдим, китобни ҳарфлаб, қийналиб ўқирдим. Аллоҳга осон экан: уйда ётиб олиб, жуда кўп китоб ўқиб ташладим. Арабий имлони тузук-қуруқ билмайману, аммо намозни канда қилмайман. Мана, кўриб турганингиздек, тирикчилик учун шу бозорга чиқиб семун сотаман. Бир кун ундай, бир кун мундай. Аллоҳ берган ҳалол ризқни олиб бориб бола-чақага едираман, ота-онамнинг дуо- сини оламан...». Қалбидаги ички бир ҳаяжон гупуриб турган бу йигитнинг айтадиган гапи кўп эди. Ҳолбуки, вақтим зиқ. Гап-гапга уланиб бошланиб кетган суҳбатни тўхтатиш ниятида семуннинг нарҳини яна бир бор сўраб, нари кетдим. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
21 72976Loading...
21
​​ ​​Хар кадаминг хисобли . . . Ўтмишда номи улуғ бир табибнинг ҳузурига бир хастани олиб келишибди. Табиб унга диққат билан разм солса, кўзлари очиғ-у, дармонлари йўқ, оёқларида жон бор-у, аммо жилла бўлса-да куч- қувват, мадор йўқ. Хастанинг қўл томирларини узоқ ушлаб кўрган табиб бошини сарак-сарак қилиб дебди: - Касалингиз ғоят оғир кўринади. Ҳаётда кимларгадир беҳисоб жабр- зулм етказиб, кўзларини нурдан, оёқ-қўлларини куч-қувватдан мосуво қилганмисиз? Шунда бемор қаттиқ ўкириб йиғлаб юборибди ва қилмишларини рўй- рост тўкиб солибди: - Чинданам Яратган эгам ўхшатиб қон қақшатиб бераяпти. Мен гумроҳ бир вақтлар энг қабиҳ, энг қаттол, мараз ишларим туфайли бойиб ҳам кетгандим. Одамларни- ҳамқишлоқларим, таниш- билишларим ва ҳаттоки энг яқин оғайниларимни ўзга юртларга алдаб сотиб юборганман. Энди бу бойликлардан жонимга озгина бўлса-да, наф, фойда йўқ. Уларнинг менга қарғиши қаттиқ текканга ўхшайди. Оёғимда занжир, қўлларимда кишан бўлмаса-да, улар ишламайди. Ё тавба! Оёқ-қўлларим, кўзларим бугун танамга ортиқча юк- оғирлик қилаяпти. Энди табибжон, айланай оғам, жон иним мен нима қилай? Қисматим, тақдирим нима бўлади? Агар қўлингиздан келса. Сиздан бор дунёмни аямасдим. Оғзингизга сиққанича тилла ҳадя этардим. Бор табиблик кучингизни кўрсатинг. Шунда табиб яна аянчли бош силкиб деди: -Бунинг сира-сира иложи йўқ. Сиз мутлоқ кечириб, тузатиб бўлмас гуноҳ қилгансиз. Энди сизга икки дунё ҳам қиёмат. У дунёда ҳам жаҳаннам кўргуликларини кўрасиз. Хастани яқинлари табиб ҳузуридан бир халта тупроқдай кўтариб чиқишибди. Хар бир босган кадаминг УНУТМА эй инсон! Зеро Аллохнинг сенга юборган дардлари килган гунохларингни Жазоси эрур! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
26 360114Loading...
22
​​Онамдан қолган ғалати эсдалик (ҳаётий ҳикоя) Баҳор келди. Ҳар гал баҳорда мени виждон азоби қийнайверади, ўзимни қўйгани жой тополмайман. Чунки ўшанда ҳам баҳор эди. – Ойи, дам олишга бормасангиз бўлмайдими, уйда маза қилиб ўтирсангиз-чи? Онамнинг дам олиш масканига кетаётгани менга ёқмаётганди. – Болам, йўлланманинг пулини аллақачон нафақа пулимдан тўлаб қўйганман, сен фақат олиб бориб, олиб келиб қўйсанг бўлди, – ойимнинг овозида илтижо бор эди. – Э, гап пулдамас, дадамни ёлғиз қўйманг, деяпман-да, — дедим сохта кулгу билан. – Даданг нега ёлғиз бўларкан, сизлар борсизлар-ку. Бу йил ўтган йилги ўртоқларим билан келишиб йўлланма олганмиз. Насиб қилса, ўртоқларим билан бирга дам оламан. Ҳар йили, онам дам олишга бораркан, албатта, менинг болаларимдан бирини ўзига хамроҳ қилиб олади. "Ўзингиз маза қилиб дам олинг" десак ҳам "менга оғири йўқ" деб ёнида олиб кетади. Мана шу гал йўлга чиқиши олдидан нимагадир шайтоннинг гапига кирдим. Ота-онамдан алоҳида яшайман. Йўлга чиқишидан бир кун олдин ҳам уларникига бориб хабар олмадим. – Ҳар йили онангиз кетишларига сиз харажат қилиб берасиз, бирор сафар бундоқ укангиз ҳам харажат қилсин, уям ўғил, – хотинимнинг жағи очилди. – Кел, қўй, майдалашма, кетса, юз минг кетар, – аёлимни инсофга чақирмоқчи бўлдим. – Келинг, шу сафар сиз ҳеч нарса олманг, кўрайлик, укангиз нима олиб бера оларкан? Ростдан ҳам нимага ҳар сафар мен харажат қилишим, онамни мен машинада олиб бориб, олиб келиб қўйишим керак? Энг каттаси индамайди, деб мени эшак қилиб миниб олдику булар, деб ичимда шайтон ғалаён қиларди. – Гапингда жон бор, онаси, шу сафар олиб бораман-у, пул ҳам бермайман, харажат ҳам қилмайман. – Эртасига онамни машинада олиб кетарканман, ишим юришмаётганлиги, пул топишга қийналаётганлигимни бот-бот такрорлардим. – Ойнадан онамга ўғринча қарарканман, унинг юз ифодасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, фақат аҳёнг-аҳёнда тоғларнинг чиройлилигини қара болам, деб қўярди. – Онам билан бирга борган боламга ҳам ҳеч нарса бермадим. Онам ҳеч нарса билмагандек хайрлашди. Бизга рўпарадан келган машинадан тушаётган одамлар катта бозорлик қилиб олган мен эса тўрттагина патир ҳам олмагандим. Азбаройи пулим йўқлигидан эмас, балки аёлимнинг кечаги гаплари менга таъсир қилганди. Ҳа, мен олмасам, укам ҳеч нарса ололмабдику, хотинимнинг гапи тўғри деган ўй ўтди хаёлимдан. Орадан ўн беш кун бир зумда ўтиб кетди. Онамни олиб келадиган вақт бўлганди. Аксига олиб укамнинг машинаси бузилиб қолибди. Яна ўзим олиб келишимга тўғри келди. – Машинанг ҳам қачон бузилишни билади ўзи - укамга пичинг қиларканман, онамнинг хизматини қилиш менга тушгани аслида бахтлигини ўша вақтлари билмасдим. Дам олиш жойида ранги тиниқлашган онам ва фарзандим мени қучоқ очиб кутиб олишаркан мен куниннг иссиқлиги, ишим кўплигини айтиб, уларни тезроқ кетишга ундардим. Аксига олиб, йўлда машинам бузилиб қолди. Ҳа болам-а узоқ йўлга чиқардинг бундоқ машинанинг уёқ-буёғига қараб қўймабсан-да ойим танбеҳ бераркан қўлидаги дастрўмолчаси билан пешонамдаги терни артиб қўйди. Мен йўлга чиқмоқчи эмасдим анави эркатойингиз машинаси бузилиб қолгани учун келдим. Ҳали уям ростдан касалми ёки ёлғон гапирганми? Ие укангнинг машинасига нима бўлди? ойим ростмана хавотир ола бошлади. Э кўп савол берасизда она ундан кўра машина тезроқ тузалсин деб дуо қилинг. Бахтимга арзимаган нарсаси бузилган экан дарров тузалди. Лекин мен йўл бўйи шу дам олишингиз бошга бало бўлди-да, нимагаям шу ерга келдим деб онамни силтаб ғудраниб борарканман бу онамнинг сўнгги дам олиши мен унинг учун бундай хизматни яна хоҳласам ҳам қилолмаслигимни ҳали билмасдим. Ойим уйга кирди, мен ишларим зарурлигини айтиб хайрлашарканман битта халта берди. Болам сениям қийнаб қўйдим майли хафа бўлма ма буни ол машинага керак бўлар деди. Хўп хайр ундан узоқлашарканман, халта ичидаги нондан синдириб еб олдим. Онамдан қочмасам ҳам Яратганнинг ўзи бизни айро тушираркаn Бу йил дам олишга онамни олиб боришга икки ака-ука шаймиз-у фақат онам мангуликка юз бурди. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
25 149283Loading...
23
​​Ошхоналарни ёхуд йўл-йўлакай чайналиб кетаётганларни ҳар кўрганида оғзидаги сўлаги янада кўпроқ оқди. Борган сари кўзлари аланг-жаланг бўлиб қорнида оғриқ тураётгандек бўлаверди… Ошхона-кафеларнинг эшигига овқат беришармикин, деган умидда яқин бориб кўрди. Ҳайдаб солишди. Кўчадан ўтиб кетаётган одамлардан нон сўраб кўрди. Кимдир елка қисди, яна кимлардир ўзини кўнгли ағдарилаётгандек кўрсатиб жуфтакни ростлади… Ҳафсаласи пир бўлган Муродали охири оёғини базўр судраклаганча анча наридан кўриниб турган ахлатхонага қараб юрди… Ахлатхонада бир-икки нафар ўрис чоллар нимадир териш билан овора эди. «Буларниям менга ўхшаб қорни оч шекилли-да!.. — кўнглидан ўтказди Муродали уларнинг ҳаракатини қизиқиш билан кузатаркан, — Менам нон излаб кўрсам, ҳеч ким индамасмикин?..» Муродали у ёқ-бу ёққа хавфсираб қараб олгач, аста-секинлик билан ахлат титкилашга тушди. Аксига олиб ҳадеганда ўзи истаган нарсаси топилавермади. Шу пайт ҳалиги чоллардан бири кутилмаганда ердан бошини кўтариб Муродалига кўзи тушди-ю, бор овозда бақирди. — Эй, малчик, ну-ка, уходи отсюда!.. Эта моя территория, уходи!.. Я кому говорю?.. Муродали ҳеч нарсага тушунмай ҳеч нарса бўлмагандек ахлат титишда давом этаверди. Бақираверганидан бир иш чиқмаслигига кўзиетган чол жаҳл билан шеригига юзланди: ​​— Смотри, Саня, какой наглый-а!.. Что с ним делать?.. Шериги Муродалининг ҳаракатларини сўзсиз кузатиб тургач, паст овозда шивирлади: — Лучше,его выбросим в речку… Такие казахи по хорошему не понимают… Помниш, как издевались над нами когда-то?.. Этот сейчас всю макулатуру утащит… Мы чего будем есть?.. Икковлон бир қарорга келишгач, шаҳд билан Муродалига яқинлашишди-да, икки қўли, икки оёғидан даст кўтариб анҳор тарафга йўл олишди… Афсуски, улар шунчаки пиёниста, устига-устак икковининг ҳам кайфи таранг, шу тобда арзимаган қоғоз баҳона қандай қабиҳликка қўл уришаётганини ўзлари ҳам англаб етишмасди. Уларнинг шундоқ ҳам тошга айланиб бўлган юрагида алам учқунлари зоҳир эди, холос… Муродали анҳор бўйига етгунча тинимсиз додлаб борди, жон талвасасида типирчилади. Аммо унинг оҳларини ўзидан бўлак ҳеч ким эшитмади. Овози фақатгина лопиллаб оқаётган баҳайбат анҳорга чўка бошлагандагина тинди. Олимжон ҲАЙИТ Ўқинг... Фақат йиғламанг!
26 14728Loading...
24
"Ramsh - Alhajib"қош учун маҳсус зардоб!   — Ушбу оригинал ва табиий зардоб аёллар ва қизларнинг кўринмас киприк толаларини узун ва қалин қилади;  — 7 кунда сезиларли натижани кўриш имконини беради; — Сунъий киприклар билан гўзаллик хонасига кириш осон.  — Аммо табий гўзаллик барибир табий ва у ҳақиқатдан ҳам гўзалдир. 💰Маҳсулот нархи: 69.000 сўм.✅ 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! Буюртма бериш учун:👇 https://alijahon.uz/oqim/61114 https://alijahon.uz/oqim/61114
18 07017Loading...
25
Камситишлар, хўрликлар сабаб болалар уйига кўника олмаган бу бола миясида қарама-қарши фикрлар кўпая борган сари ҳамма-ҳаммага нафрати ошиб борарди. Ана шундай туйғулар кунларнинг бирида уни беихтиёр кўчага олиб чиқди ва Муродали болалар уйидан ҳеч кимга сездирмай қочди-кетди. ШУМҚАДАМ Муродали шу кетганича югура-югура тор кўчалардан бирига ўзини урди. Бу кўчада, атиги уч-тўрттагина ҳовли жойлашган эди, холос. Яқин атрофдаги марказий йўл тарафдан элас-элас эшитилиб тургувчи ўткинчи машиналарнинг гувиллашини ҳисобга олмаса, буерда деярли жимжитлик ҳукмрон эди. Муродали бу кўчага киришга-кирди-ю, энди қаёққа қараб юришини билмай ҳайрон бўлиб қолди. Манави уйларга аста кириб борса, ҳайдаб солишларини яхши билади… Хўш, қаерга боради?.. Анави Вазира паҳмоқ (Болалар уйида бу тарбиячини сочлари дағалроқ бўлгани учун тарбияланувчилари орқаваротдан шундай деб аташарди) орқасидан қувлаб кеп қолса-я!.. Муродали юрагига ваҳима тушиб секин-секин юриб борди-да, ҳовлилардан бирининг тўғрисидаги шотут панасига ўтиб олди. «Қани, кеп кўрсин-чи, — хаёлидан ўтказди у муштини тугиб, — Агар келиб мени кўриб қоладиган бўлса, тошбўрон қиламан… Бориб бўпман энди ўшани рўпарасига!..» Шу пайт кутилмаганда ёнгинасидаги дарвоза очилиб, ичкаридан уч-тўрт ёшлар чамасидаги бир бола ўқдай отилиб чиқди-ю, тирмашиб шотутга чиқа бошлади. У сал тепага кўтарилиб қип-қизариб пишган шотут мевасига қўл чўзди. Бўйи етавермагач, янада юқорироқ чиқиб новдани чангаллади. Шу лаҳзада ё оёғи тойиб кетди, ё мункиб кетди, Муродалининг кўзи илғамай қолди. Ҳалиги бола ҳе йўқ-бе йўқ гурсиллаб ерга қулади ва боши билан катта тошга урилиб юз-кўзлари-ю, кийимларигача бирпасда қонга бўялди. Муродали ҳам бола-да, худди унинг йиқилганига ўзи айбдордек қўрққанидан бир бурчакка биқиниб олди. Боланинг дод-войини эшитиб жонҳолатда кўчага чопиб чиққан аёл ҳаш-паш дегунча униердан кўтариб олиб, қонини эски бир латта билан яхшилаб артгач, беихтиёр шотутга суянганча биқиниб ўтирган Муродалига кўзи тушди-ю, шартта боласини ерга ўтқазиб унинг тепасида пайдо бўлди. — Ҳе, оғзингдан қонинг келгур!.. — дея қичқирди аёл ижирғана-ижирғана Муродалининг ёқасидан тортқилаб, — Тиртиқ!.. Йиқитишга йиқитиб қўйиб индамай ўтирибсанми?.. Вой, шумқадам-ей, боламни аҳволини қара, кимсан ўзинг?.. Қайси очиқ мозордан кеп қўя қолдинг шу тобда-а?.. Муродали бу бегона аёлнинг қўлларидан қутулишга, шу дамдаёқ дуч келган тарафга қочиб кетишга уринар, аммо сира кучи етмасди. — Мен йиқитганим йўқ, хола!.. — деди йиғлаб Муродали, — Мен йиқитганим йўқ… Қулоғимни қўйворинг!.. — Шу гапдан кейингина аёл жаҳл устида Муродалининг қулоғидан чангаллаб тургани эсига тушиб шоша-пиша қўлини тортиб олди ва ўқчий-ўқчий боласини кўтариб ҳовлисига чопди. АХЛАТХОНАДА Муродали то кечгача шаҳар кўчаларини дарбадар кезди. Асрга яқин азбаройи қорни очганидан тиззалари букилиб-букилиб борди.........
24 48021Loading...
26
БАХТСИЗ… Беш ёшга тўлиб-тўлмаган Муродалини болалар уйининг остонасига гадойлар ташлаб кетишди. У шу кунгача ўшаларнинг хизматини қилди. Ҳали униси, ҳали бунисининг орқасидан эргашиб юриб кун бўйи тиланчилик қилди. Жарақ-жарақ пуллар тушириб берди. Кечалари қўлига бир бурда нон бериб дуч келган девор панасида қолдиришса ҳам индамай ўтираверди. Нон егиси келмаган пайтларида қўлидаги насибасини сўлак оқавериб тарашадек қотиб кетган кўйлак-шимини искалаш илинжида келган дайди итларга улашди. Баъзан итлардан бири ёнига ёнбошлай бошласа, ўшаларнингелкасига бош қўйиб ухлади… Ота-она меҳрини, иссиққина кўрпа нималигини билмай ўтди… Болалар уйида ҳам уни яхши кутиб олишмади. Лабидаги каттагина тиртиғи орасидан доимо сўлак оқиб турувчи бу кўча боласини кўриб кўпчилик тарбиячиларнинг кўнгли айниди. Уни ўз гуруҳига қабул қилишга ҳеч кимнинг юраги бетламади. — Тарбиячи опа, анави болани қаранг, тиртиғи боракан!.. — чувиллайверишди бошқа болалар, — Оёғиям қийшиқ экан… Вуй хунуклигини… Вуй исқиртлигини!.. — Нима ҳам қилишсин. Қонундан, сиёсатдан қўрқишди. Кўзларини чирт юмиб уни болалар уйига қабул қилишди. Фақат… У болалар уйида эмас, қоровулхонада ётадиган бўлди… Шунисигаям шукр… Умрида иссиқ кўрпада ётмаган Муродали учун шунинг ўзи ҳам катта байрам эди. ХЎРЛИКНИНГ БОШЛАНИШИ Муродалини эртаси куни эрталаб «гуруҳдош»ларининг ёнига олиб чиқишди. Бу вақтда нонушта маҳали бўлгани сабаб ҳамма болалар ошхонада эди. Гарчи, янги кийимлар кийдириб қўйишган бўлса-да, ҳануз сўлаги оқиб турган бу хунук болани кўриб тарбиячи Вазира опа ижирғаниб кетди. — Болалар, Муродалини ким ёнига олади?.. — дея қичқирди у бурнини жийириб. Ҳеч кимдан садо чиқавермагач, болага қўлини теккизмай буйруқ оҳангида давом этди, — Бор, анави ҳеч кими йўқ столга ўтир!.. — Шу зайлда орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Муродали, барибир, болалар уйига кўникиб кета олмади. Машғулотлар, турли қизиқарли ўйинлар пайтида ҳар сафар ўзининг хунуклиги дастидан четга чиқиб қолаверди. Бола-да, ҳамма қатори ўйнаб-кулолмагани унга жуда алам қилди. Айниқса, Вазира опага кўзи тушса, худди илонни кўргандек сесканиб кетарди. Ахир шуерга келгандан бери бошқа болалар у ёқда қолиб стол йиғиштиришни ҳам, кези келганда идиш-товоқ ювиш, ҳатто кечалари пол ювишни ҳам бекордан-бекорга унинг бўйнига юклайверса, у ёққа ўтса ҳам туртаверса, бу ёққа ўтса ҳам туртаверса!.. — Ҳой, Мурод, бу ёққа кел тез!.. — Эндигина ўрнидан туриб бир чеккада мунғайганча бошқаларни томоша қилаётган Муродали бир сесканиб овоз келган тарафга ўгирилди. Вазира опа экан. — Меровланмай каттароқ қадам ташласанг-чи, исқирт!.. Бор, ҳамма ўринларни тартибга келтир!.. Билиб қўй, ишингни тугатмагунча нонушта қилмайсан!.. Ана шундай хўрликлар кун сайин кўпайиб борар, Муродали буларнинг ҳаммасини ҳар қачонгидек ўзининг хунуклигидан кўрарди. Лекин баъзан ўйлаб қоларди. «Нега фақат менигина туртаверишади? — дерди ичида Вазира опага ер остидан боқиб, — Буерда хунук болалар кўп-ку!.. Ана, Замираниям кўзи ғилай, анави Оташ бўлса, ҳар куни кечаси сийиб қўяди… Нега уларга ғинг дейишмайди?..» Ойлар кетидан ойлар ўтиб олтига қадам қўя бошлаган Муродали ёшига нисбатан анча улғайиб қолгандек эди........
27 87424Loading...
27
​​Умида бу йигит билан яшаб кета олармикан деган ўйи хам бор эди. Шунинг учун зиёфат ошларининг овозасини етти махаллага етадиган қилиб берди, сеп-сидирғадан куёвнинг уйи бели букилар даражада қилиб ошириб-тоширди, тўйдан уч кун ўтибоқ куёвига қиммат хориж машинасини тортиқ қилди. Лекин шу куёвнинг чироғи сал очилмайроқ турибди-да. Ойниса опа чалларида пишиллаб юриб бориб, қудасини билагига қўш узуклар тақиб қўйди, келган аёлларни бошдан-оёқ сарполарга кўмди. Чунки у ич-ичидан "Жоним борича Умидани қўллайман, дўст-душманимни олдида яшаб берса бўлди" деб ўйларди. Санжар эрталаб иномарка машинасида махалладан энди чиққанди, акаси Сардорнинг ким биландир гаплашиб турганини кўрди. Тўхтаймикан деганди, акаси қўли билан "кетавер" деган ишорани қилди. Шу бўйи кечкурун уйга қайтса, акаси оёғини қайилтириб келган, янги келинчак эрини атрофида парвона бўлиб юрибди. Сал олдин бирга дўхтирга чикиб, эндирокда келишган экан. Шу сабабдан овқатни онаси тайёрлабди. Шундагина Санжарнинг хаёли ўз хотинининг қўлидан ҳали бирор марта овқат емаганига кетди. " Ўзи у умрида овқат қилганмикин" деган уйда ичкарига кирганди қараса, Умида ўз-ўзини ҳар доимгидек телефонида суратга олиб ўтирибди. - Овқатланмайсизми?, қорин нима дияпти? деб аста сўради куёв. - Тайёр бўптими? саволга-савол билан жавоб қайтарди келинчак. Санжар индамай чиқиб кетди. Тўғри хотинининг қизлик уйига қараб машинасини хайдади. Ойниса опанинг ўзи қовоғи сал учиб турганди, бежизга эмас экан. Остонада, уй хизматчиси Иранинг ортида, барвастагина бўлиб янги куёв турарди. Юраги оркага тортиб кетди. - Вой, Санжаржон болам, ўғлим... келинг тўрга ўтинг, чиқинг болам... Санжар бу сўзларни эшитиб, озгина кўнгли юмшагандай бўлди. Минг истиҳола билан қайнонасига юрагини очди. Ойниса узок пайт тирноқларини, узукларини бесаранжом ўйнаб туриб эшитди. Кейин Санжарни ҳайрон қолдириб йиғлаб юборди. -Мани шу иктагина болам хаётимни мазмуни, энди сиз ҳам боламсиз!. Тўғри... Умида сиздай, мандай эмас, отасининг таъсири... У ёшболага ўхшайди, лекин энди у сиз билан бахтли яшайди. Ман сизлар бахтли яшашларингиз учун ҳамма нарсани қиламан... Фақат сизлар ажраб кетишларингиз манга керакмас... энди буни Умида кўтаролмайди!!! Кейин Ойнисаопа "ман ҳозир" деди-ю, ичкари уйга кириб кетди, аввал сейф калитларини шиқирлагани эшитилди кейин, "ғийқ" этган овоз... Ойниса опа ичкаридан кўзларида кўзойнаги билан бир қанча папкаларни кўтариб чикди. "Дуп" этиб, ойнаванд столга қўйди. Тушунмай турган куёвига секин изох берди: - Мана ўғлим, сизга атаганларим... Тўйдан кейиноқ ўзи сизга бераман деб уйга олиб келиб қоғозларни тартиблаб олиб қўйгандим... Бу ерда ҳорижий фирманинг барча хужжатлари, бемалол жой-жойига қўйиб кредитлар олишингиз, конвертациялар қилишингиз мумкин. Мана буниси учта хусусий фирманинг хужжатлари! Тоза фирмалар... Ўзим шакллантирганман.Эртага банкларга ва натариусга айтиб қўяман, йўл-йўриқлар билан таништиришади... Кейин жим бўлиб бир муддатдан сўнг яна қўшиб қўйди: -факат... сизлар тинч бўлинглар болам... Санжар уйга келганда, ошхонада келинойиси бир нарса пишираётган, акаси хам ўша ерда экани уларнинг кулгусидан сезилиб турарди. Бир қанча муддатдан кейин акаси хотинига суялиб ошхонадан чиқди. - Ўзингизни қийнамай ётсангиз бўлмайдими? ака... оёқ тузукми ўзи??? - Ҳааа Санжар келдингми? Санжарнинг шу тобда уларга хаваси келиб кетди. Дераза токчасида эса қалин муқовали қайнонаси берган хужжатлар кўзига алланечук мунғайиб кўринаркан, Санжар чуқур хўрсиниб қўйди. Ummu Zaynab Ummu Ўқинг... Фақат йиғламанг!
23 84732Loading...
28
-ю,........
19 5734Loading...
29
​​БАХТ ЎЗИ НИМА? Бошидаёк Санжарнинг режалари тайёр эди. Акасига тузукрок қиз топилса, тўйни ўтказиб, кейин хорижга ўқишга кетмоқчийди. Бирдан ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетди. Навбатдаги хонадонга совчиликка борган онаси ва аммаси Санжарга телефон қилиб "тез етиб кел" деб қолишди. Улар айтган манзилга- ҳашаматли дарвоза ёнига келиб тўхташи билан эса, дарров уни ичкарига олиб кириб кетишди. Уй ичи ташқаридан ўн баробар ортиқроқ ҳашаматли экан. Санжар сир бой бермай деди-ю... Уй бекаси тўлагина аёл пишиллаб, Санжарнинг олдига ноз неъматлардан қўяр экан, зимдан қараб-қараб олди. Санжар хеч нарсани тушунмай ўтирган бир пайтда эшикдан чой кўтариб- барваста, чиройи хам ўртача, истарали қиз ийманиб кириб келди. Чойни катталар қолиб, Санжарга узатаркан, рўпарасида ўтирган аммаси йигитни имлаб "Қани чойни ўрнингдан туриб ол-чи!" деб қолди. "Нега энди?" деб турган Санжар ахийри чойни тик туриб қабул килди. Уйга қайтишгач, то онаси Санжарни ёнига чақириб ҳаммасини тушунтиргунча, йигит вақеаларни ўзича тахлил қилиб кўрди. Билишича, акасига қидирилган қиз салгина барвастарок бўлса-да, лекин оиласи- онасига жуда маъқул тушган, шунинг учун қизни- акасидан анча бўйдорроқ Санжарга тўғирлаб қўя қолишган. Санжар ҳар қанча қатъий рад этмасин, она йиғлаб бўлсада, боласининг розилигини олди. - Фақат шартим бор! -Айт! Ўша шарт партингни! Фақат мана шу қизни олсанг бўлди, ман розиман. Онаниям розичилигини ўйла мундоқ, косанг оқаради! -Акамдан олдин уйланмайман... Кейин... бу учрашганим хисобмас, қизни яқиндан билишим керак. -Хўп, кўнглинг хотиржам бўлсин Санжар... худо хоҳласа аканггаям тез орада қиз топамиз. Онаизор қиз қидириб бой хонадонларга қатнай бошлади. Лекин бир ўқитувчиликка ўқиётган, ҳам чевар, гулдай ҳунари бор деб мақталаётган оддий, ўртахол оилани қизини кўрди-ю, бошка қиз қидиргиси келмай қолди. -Энди ўғилларим, бир-бирларингга пар бўсин деб ўзига тўқ иккита оиладан қиз оламан деган эдим... Гап пешонада экан-да... Биттангга эпли, биттангга сепли, мартабаси улуғ одамларни қизи тўғри келиб турибди. Манга худо бахтларингни қўш қўллаб берса бўлди... Санжар тўйгача келин билан уч-тўрт марта учрашиб кўрди, хар сафар бир сариқ сочли қизнинг биқинида келин бўлмиш чиқиб келар, Санжарнинг саволларига қисқа жавоблар берар, Санжар сал узоқлашиши билан ўша сариқ сочли қиз билан пичир-пичир қилгани- қилган эди. Санжар келин бўлмишни уятчан, камгап деб ўйлади. Ўқишига суриштириб борди, билса-ки, қиз умуман дарсга келмас, лекин казо-казо қариндошлари сабаб ўқишдан хайдалмас хам экан. Шу билан кетма-кет тўйлар ўтиб, Санжар куёвга айланди. Келин сеп ёйган уйга кираркан, нарсаларнинг кўплиги ва дабдабасидан кўзига уйнинг қовурғалари қайишаётгандай кўриниб кетти. Илк кундаёқ, келинчакнинг гап сўзларидан, ўзини тутишидан ёш боланинг дунё қараши сезила бошлади. Умида анча вақтини соатлаб суратга тушиб ўтказар, кейин суратларни қариндош дугоналарига жўнатиб, улар билан мухокама қила бошларди. Кариндош дугоналарининг бирон фикри ёқмаса, ёстикка бошини ўраб йиғлар, Санжар бу кап-катта одамнинг ёш қизчаларникига ўхшаш қилиқларини баъзида тушунмас, баъзида эътибор ҳам қилмай қўя қоларди. Бир оқшом уйга кирса, ҳамма ёқ юракча суратларига тўлган, ойналарга лаб бўёкда лаблар ва юракчаларнинг расми чизиб чиқилган эди. - Ха тинчликми??? - Бугун-чи тўйимизга ўн етти кун бўлди! Кейинчалик бундай ғалати изоҳли жавоблар кўпайгач, Санжар хотини у билан хазиллашмаётганини, унинг бори- шу эканлигини тушунди. Умида Ойниса опанинг икки фарзандидан бири- ягона кизи эди. Отасининг маишатпараст, нашавандлиги таъсири унда кўпроқ сезилар, Умида ёш қизчалардек фикрлаб, фойда зарарни яхши тушунмасди. Онасининг қимматбахо тақинчокларини дугоналарига арзимас нарсалар учун бериб юборар, буларнинг баъзида миси чиқса-баъзида чиқмай колаверар, она ё сезар, ё сезмас эди. Лекин барибир фарзанд ширинлик қилиб "бунда нима гунох" деса, баъзида Умидани қаттиқ уришиб берарди. Ойнисаопа Санжарни кўрди-ю " киройи куёвинг бўлса, шундай бўлса-да" деб юборди. Онанинг хавас уз
22 95234Loading...
30
Ассалому алайкум Аллох Азиз қилгур, Азизлар! Бугунги кунингиз муборак бўлсин, Қадрдонлар. Бугунги кунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин. Янги кунни соғ саломат, соғиниб кутиб, хушнуд қарши олиш катта Бахт! Чунки Тонг - кунимизнинг яхши нияту режаларга бой тотли бўлаги. Кунга етдик, Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳ ушбу Кунда муродимизни хосил, мушкулимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!! Шайх Ахмад Диёдот айтадилар: "Сизларга "Хайрли тонг" ёки "Хайрли кеч" десам, яхшиликни фақат тонг ёки оқшом билан чегаралаб қўйган бўламан. Лекин Сизга "Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва барокатух" десам, тонгда хам, оқшомда хам, тунда хам, яъни хамма вақт тинчлик ва хотиржамлик тилаган бўламан" Ўқинг... Фақат йиғламанг!
34 236458Loading...
31
⁉️ САВОЛНИ ЖИННИСИ 😁 Биз уни хар куни 2 маротаба татиб кўрамиз лекин емаймиз 🤔 Савол: У нима? Ха сиз топдингиз, лекин буни текшириб кўриш керак 👇 ТЎҒРИ ЖАВОБ 👈
25 95951Loading...
32
Х А Й Р Л И   Т У Н Яшаш гузал, хаёт мураккаб. Инсон олдидаги синовларга бардошли булиши керак. Қийинчиликлар олдида бушашманг, ўзингизни кучли эканлигингизга ишонинг қадрдоним. Хаёт доим давом этади. Ёмон кунлар ўтиб кетади. Табассум килинг, хаммасига бардошли булинг. Ўқинг... Фақат йиғламанг!
34 438211Loading...
33
Албатта Ўқинг афсусланмайсиз... Қозининг ёнига бир аёл келиб дебди: - Бундан икки йил аввал эрим иккаламизга никох уқиган эдингиз. Хозир эса бизни ажратишингизни сурайман. Мен у билан ортиқ бундай яшашни хохламайман – Ажрашишингга бирон сабаб борми? деб сурабди қози. Аёл шундай дебди - Хамманинг эри уйига уз вақтида келади, мени эрим эса хар доим кеч қолади. Мана шу сабаб уйда хар куни жанжал. Қози хайрон бўлиб дебди: - Сабаби шу холосми? - Ха, шу. Менга эътиборсиз эр билан яшай олмайман деб жавоб берибди аёл. - Ажратишга ажратиб юборавераман лекин битта шарт билан. Хозирни узида уйингга боргинда менга катта нон пишириб кел. Шуни билиб қуйки нонни масаллиқларини уйингдан ишлатмайсан. Туз, ун, сув, тухумни туртта қўшни аёллардан сура ва улардан нима сабабдан олаётганингни айтгин дебди қози. Аёл уйга келиб ишга киришибди ва қўшни аёлга чиқибди: - Қушнижон, менга бир пақир сув бериб туринг. - Қушни сув йўқми уйингизда? Ахир эрингиз қудуқ қазиб қуйганку менга ухшаб булоқдан сув ташламайсизку? - Сув бор, мен қозини олдига эримдан арз қилиб борган эдим, қози шундай деди дейиши билан қўшни аёл уз дийдиёсини бошлаб юборибди. — Эх, агар сен мени эримни қанақалигини билганингда эди! Неча йилдан бери жаврайман битта қудуқ қазиб бермайди. Сув тугаган қўшни қанча чақирим юриб булоққа боришим керак. Аёл бошқа қўшнисига туз сураб чиқибди. - Тузингиз тугаб қолдими қўшнижон? - Уйимда туз боркуя, деб унга булган воқеани тушунтирибди гапини тугатмасдан қўшни аёл эридан арз қилиб кетибди. - Эх, агар мени эримни қанақалигини билсанг эди. – Рузғорга керакли нарсаларни уз вақтида олиб келмайди. Аёл у ердан хам зурға қочиб бошқа қўшнига чиқибди. - Қўшнижон, бир дона тухум бериб туринг. - Вой қўшнижон товуқларингиз куп эдику тухум тугмаяпдими? - Тухум бор, товуқларим кунда тухум беришаяпти лекин деб унга хам тушунтирибди. Аёл қайси бир қўшнисига чиқмасин хаммаси эридан шикоят қилаверибди. Аёл каттакон нон пишириб қозининг ёнига борибди ва нонни бериб шундай дебди. - Рахмат сизга қози жаноблари бу нонни оилангиз билан бахам куринг аммо эрим билан зинхор ажраштирманг. - Нега? Нима учун қизим? Нега ажрашмайман деяпсан бирон нима булдими? сурабди қози. - Хурматли қози менинг эрим хаммадан хам яхши экан. Менга жуда эътиборли бўлгани учун, мени яхши кургани учун қийналмасин деб хамма шароитларни яратиб берган экан. Мен ожизани кузини очдингиз деган экан.....!!! Ўқинг...Фақат йиғламанг!
64 2701 820Loading...
34
ҚАЙСИ БИРИМИЗ БАХТЛИРОҚМИЗ? Кўзларимни ёнимда юрган боладан узолмасдим. Тўғрироғи, юришга уринаётган боланинг ҳаракатлари эътиборимни тортган эди. Қўлидаги қўлтиқтаёғини аранг кўтарар, заиф вужуди тинмай тебранаётган бола чамаси ўн уч - ўн тўрт ёшларда эди, юриш учун катта куч сарфлаганидан озиб, қоқ суяк бўлиб қолганди.  Қўлтиқтаёғи йўлканинг четига урилиб, бола бирданига йиқилиб тушди. Югуриб бориб, туришига ёрдамлашдим. У овозсиз йиғларди. Елкасини силаб:  - Хафа бўлма, баъзан шундай бўлиб туради, - дедим.  Хафа бўлмаяпман, - деди бола. - Мен асло хафа бўлмайман. Қўлим билан кўзёшларини артар экан: - Йиғлаябсан-ку, - дедим. - Қўлим қаттиқ оғриди. Шунга йиғлаяпман.  Куйлагининг енгини қайириб не кўз билан қарайки, боланинг қўли билагидан кесиб ташланганди. Аҳамият бермаган эканман, қўлтиқтаёғи ҳам шунга мослаб, махсус ясалган экан. Қўлини кўрганимни тушунган бола: - Ҳозирги йиқилганим ҳеч нима эмас. Аввалги сафар йиқилганимда қўлим енгил машинанинг тагида қолган эди, - деб изоҳлади. Нима деб тасалли беришни билмай қолдим, бироқ болага бирор гап айтишим керак эди: - Хафа бўлма, - дедим. Бола ним табассум билан: - Хафа эмасман, - деб такрорлади. - Асло хафа бўлмайман.  - Бир оз аввал шу гапни айтгандинг. Нега бундай деяпсан? Бола қўлтиқтаёқларини олиб, титроқ вужудини тиклашга уринар экан, жавоб берди:  - Чунки, - деди, - мен Яратганга ишонаман. Унга ишонганлар абадий вужудга эга бўладилар, шундай эмасми? Соппа-соғ вужудга! Ё Раббим қулоқларимга ишонмадим. Бунчалик кичик қалб шундай катта ишончни сиғдирганидан ўзимни боланинг танасидагидан кўра кучлироқ титроқ турганини ҳис қилдим. Бола раҳмат айтиб, йўлида давом этди. Кичик қаҳрамоннинг ортидан қараб қолар эканман, истар-истамас қайси биримизнинг бахтлироқ эканимиз, бу имтиҳондан ким муваффақиятли ўтгани ҳақида ўйлардим. Ўқинг...Фақат йиғламанг!
38 33875Loading...
35
Аллохол - Шифокорларнинг қимматли сири, лекин бу хақида хеч кимга айтишмайди‼️ Аллохол - деярли хар бир оиланинг аптечкасида бор, уни тўғри ишлатиб, аёллар ёшариб кетиши ва косметологга пуллар сарфлашни тўхтатиш мумкинлигини билишмайди! 2000 минг сўмлик Аллохол, 10 млн сўмингизни тежаб қолиши мумкин... Гап шундаки, аллохол ҳаммани…  Батафсил ўқинг👇
32 04626Loading...
36
Илк умрамни сотмоқчиман... Бурса шаҳридан бир опанинг ҳикояси Ифторга бир соатча вақт бор эди эшик таққиллади. Қўлида стакан ушлаган бир бола турарди эшикда. Опа деди, ойим мастава қилмоқчи эди, дея гуруч сўради. Хўп, деб гуручни бердим, кейин қизиқиб сўрадим, сен кимни қизисан? Кўчанинг бошида 3–уйдаги қўшнининг қизи эмиш, бир оила яқинда ижарада тура бошлаган эди у ерда. Гуручни олар олмас уялиб учиб пастга тушди. Эртаси куни айни соатда ўша қиз яна келди, қўлида ҳам ўша стакан, кечагидек бир стакан гуруч сўради. Пул сўраса ёки бир тоғора гуруч сўраса тиланчи деб ўйлаган бўлардим, мени лаққиллатяпти, деб. Аммо стакан ҳам ўша-ўша, сўраган миқдори ҳам. Бердим-да, мен ҳам сен билан бирга бораман дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган эмасми, бир амаллаб уйингга кирволамиз, дедим. Рухсат сўраб уйига кирдим. Ерга бир дастурхон солинганди, атрофида иккита бола кулиб ўтирибди. Дастурхонда тўртта қошиқ ва озгина тузланган бодринг бор. Болалар қўрқа-қўрқа қараб қўйди менга. Онаси чиқиб келди ошхонадан, уй ҳам бир хонали, тор бир уй экан. «Хуш келдингиз опа, гуруч учун раҳмат», — деди. Оналарини ташқарига чақирдим, «Тинчликми, опа?» — дедим. Қизингиз икки кун келди фақатгина бир стакан гуруч сўрайди, кейин югуриб кетиб қоляпти. Опа дедики: «Билсангиз керак биз ўтган ойда кўчиб келдик бу ерга, хўжайиним ўлганидан кейин турган жойимиздан чиқишга мажбур бўлдик. Мен ҳам арзонроқ деб бу уйни ижарага олдим. Бу вирус воқеалари чиққач, ошхонада ишлаётгандим, уйга ўтиришга мажбур бўлдик. Шунақа қилиб бу ҳолга тушиб қолдик. Илк оқшом уч тўрт қўшнидан бир стакан гуруч сўрадик, ҳатто ёлвордик. Йўқ дейишди. Бор бўлса беришарди, йўқдирда. Кейин сизга жўнатгандим, бердингиз мастава қилдим. Душанба кунига уй тозалиги учун бир иш топдим, аммо бу оқшомга яна ҳеч нарсамиз йўқ эди, ўшанга яна сизга жўнатган эдим. Илтимос, жаҳл қилманг, душанба куни албатта, қайтараман икки стакан гуручни...» Уйга келдим. Музлатгични очдим, нима бўлса ҳаммасини чиқардим, кўчага нонвой ҳам келиб қолди, нон ҳам олдим. Азонга беш дақиқа қолганда уйига ташлаб чиқдим. Уч бола жуда хурсанд эди. Турмуш ўртоғим билан ифтор қилдик. Унга тушунтирдим бўлган воқеани. Яхши қилибсан,  душанба уларга яна бозор қиламиз, Аллоҳ қабул қилсин деди. Саҳарликка ўзимизга бирор нарса қолдими деб сўради. Макаронимиз бор, ун бор, сиз истасангиз пирог ҳам пишираман саҳарликка дедим. Хурсанд эдик иккимиз ҳам, чунки нонимизни бўлишгандик. Хўжайиним эртаси куни у аёлнинг ижара уйини эгасини кўрибди, маҳалла раисига борибди. Ҳақиқатдан бу оила фақир экан. Оқшом ифтор қилаётгандик, хўжайиним, онаси умра қиламиз дея пул йиғган эдик, бу йил умралар тақиқланди, умра қилдик деб гумон қилиб қўймаймизми, умрамизни Аллоҳга сотамизми деб қолди. Тушундим нима демоқчи бўлганини, қўлига ёпишдим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин дедим. Ичкарига кириб конвертдаги пулни олиб чиқдим. Ҳаммасини у опага бериб келдим. Ичим ёнаётганди, аммо кўзларимда севинч ёшлари... Умра учун йиллардир пул йиғаётган эдик, осон эмас, албатта. Уйга келганимда хўжайиним намоз ўқиётган экан, тугатганидан кейин сўрадим, пешин намозини  ўқигандингиз, бу қанақа намоз дея. Умра намозини ўқидим, сен ҳам ўқиб ол, деди. Аллоҳга ёлвор, Умра намозимизни қабул қилсин деди. Ўқинг...Фақат йиғламанг?
38 278224Loading...
37
Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг. ❤️ШУНДА ЖУДА БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ! 1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани. 2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга. 3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни. 4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.. 🫴🏻 Қолган энг мухим иккиси..
20 625186Loading...
38
Ривоят қиладиларки... Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради: — Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади? Устоз жавоб берди: — Бу тарбиянинг натижасидир. Шогирд сўради: — Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми? Доно устоз дедилар: — Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади. Илмталаб шогирд яна сўради: — Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не? Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди: — Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади. Қизиққувчан шогирд яна сўради: — Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин. Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди: — Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил. Ўқинг...Фақат йиғламанг!
24 443164Loading...
39
Нечун йиғламайсиз? Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди. Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми? У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!» Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, У мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени сизнинг қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман… Азобим эса аламли азобдир…» деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» «Солиҳлар гулшани» китобидан Ўқинг...Фақат йиғламанг!
22 90087Loading...
40
🏛 𝐃𝐚𝐜𝐡𝐚_𝐭𝐨𝐩1 📲 https://t.me/dachatop_1 ☝️𝐓𝐀𝐍𝐋𝐎𝐕𝐃𝐀 𝐀𝐃𝐀𝐒𝐇𝐌𝐀𝐍𝐆 🤝 𝐗𝐀𝐋𝐎𝐋𝐋𝐈𝐊 𝐅𝐎𝐘𝐃𝐀𝐃𝐀𝐍 𝐔𝐒𝐓𝐔𝐍 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡☎️ +998949239393 𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡☎️ +998983131993 Каналга уланиш:👇 https://t.me/dachatop_1
28 4968Loading...
...... ​​Тошкентга янги кўчиб келиб, ишга жойлашиш илинжида юрган пайтлар эди. Арзимаган маош билан рўзғор юкини аранг тортаётган умр йўлдошимга раҳмим келар, нима қилсам ёрдам бўларкин, деган ўй билан яшардим. Айниқса, ижара деган бало ой бошида эшик қоқиб безрайиб туриши жонимга теккан эди. Бир куни рўзғор камини қилгани бозорга чиқдик. Беш ёшли қизимни етаклаб, бирисини кўтариб олганман. Пиёз харид қилаётган жойда пештахта устидаги олмаларни кўрган қизим: “Олма ейман”, деб хархаша қила бошлади. Қўлимдаги пул нон ва пиёз учун... Олма сотаётган аёл эса: “Кел қизим, жуда ширин олма, қирмизи олма, ўзингга ўхшаб ширингинааа олмалардан олиб кетинглар”, деб уни чорлашни қўймасди. Бир ўша ерга ўтириб олиб йиғлаётган қизимга, бир растадаги олмаларга қараб нима қилишни билмасдим. Нон ўрнига олма олишга мажбур бўлдим. Уйга қайтаяпман-у, куни билан болалар нима ейди, кошки уйда ун бўлса, дарров хамир қориб газ печида ёпсайдим, деган хаёл юрагимни пармаларди. Аксига олиб дадаси зарур иш билан Андижонга кетган эди. Орадан бир-икки кун ўтгач, яна рўзғор камини тўлдиргани дўконга чиқдик. Қизим менга мўлтираб қараб турарди. Уни бағримга босиб аста тушунтира бошладим: – Қизим, агар мени тушунсанг бир гап айтаман. Сизларни ёлғиз уйда қолдириб кўчага чиқишга кўнглим бўлмайди. Етаклаб чиқсам, ўтган кунгидек мени қийнаб қўясанми, деб ўйланиб қолдим. Ўша куни нон олиш ўрнига олма олдик, кейин сизларга нон топиб беришим қийин бўлди. Ҳозир эса картошка олишга чиқяпмиз, яна олма, деб йиғласанг пулни қаердан оламан, – дедим. Кўзларимга қараб жавдираб турган қизалоғим: “Аяжон, мен катта бўлсам сизларга кўпкина пул бераман, тўлла олма, шоколадлар обкеламан. Ҳозир йиғламийман, сўз бераман”, деди. Расталар олдидан ўтаётган қизим қўлчалари билан кўзларини беркитиб олганди. Ўша куни ваъда берганидек у йиғламади. Кўрмади, яхши кўрган меваларига қарамади ҳам. Аммо мен... мен негадир туни билан йиғлаб чиқдим... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 53😢 36😁 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
89% Аёллар Содани нима учун ишлатишни билишмайди. Ҳар бир аёл билиши шарт! Буни қўлланг ва теридаги ажинлардан бир умрга ҳалос бўлинг❗️ 7 000 сўм турадиган содани ишлатиш секретини билганимга 1 ой бўлди. Натижада 15 млн сўм тежадим. Эрим ҳайратдалаp😁 Қизлажонлар энди косметологга боришни ва ёшаришни ўйлаб сиқилишни ҳожати йўқ! Чунки энди 7 минг сўм турадиган пищевая содани ишлатиш сирини билиб оласиз. Қўллаш сирини ёзиб олинг: • Бир чой қошиқ содага...  БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👇
Mostrar todo...
👍 10🥰 2
ДАВОМИНИ ЎҚИШ ✅
​​​​Шавқатсизлик қурбони... Аёл фарзанди дунёга келиши учун амалиёт хонасига кириб кетди. Бола туғилди. Она ҳаётдан кўз юмди. Аёлидан айрилиб, фарзанди онасиз қолганидан ота, қаттиқ хафа бўлди. Чақалоқни ўзи парваришлай олмаслигини билиб холасига берди. Ўзи етти ойдан кейин уйланди. Янги аёлидан кетма - кет иккита: ўғил - қиз фарзандлар кўрди. Орадан уч йил ўтиб холасига берган ўғлини бирга яшаш учун олиб келди. Ўгай она ўз болаларига яхши қарарди. Етим болачага аҳамият бермас, раҳм қилмас, қўрс, жеркиб, туртиб гапирар, овқат берса ўзига алоҳида берар, дастурхонда бирга ўтиришга қўймасди. Бир куни кечки таомга аёл ўз оиласини меҳмонга чақирди. Дастурхонда турли егуликлар, ширинликлар бор эди. Болакай нимадир олиш учун қўлини чўзганди. Ўгай онаси кўриб қолиб қўлига урди. Уришиб, қўлига ликопчада озгина гуруч бериб балконга чиқарди. - Шу ерда ўтириб, е! Қимирлама! Ҳамма кетгунча овозингни ҳам чиқарма! Асабимга тегма! Меҳмонларим ёнида мени шарманда қилма! - деди. Болакай ичкарига кирса, ўгай онаси уришидан қўрқиб ўша ерда ўтирди. Ухлаб қолди. Меҳмонлар кетишди. Аёл ўз фарзандларини хоналарига ухлатиш учун олиб кириб кетди. Эри кеч бўлганда ишдан келди. Болаларини сўради. Аёл: - Ҳаммаси ухлаб ётишибди, - деди. Аёл уни балконга чиқариб юборганини унутди. Таомланиб бўлган ота ухлади. Тушида биринчи аёлини кўрди. У: - Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Уйғониб кетиб аёлидан сўради. Аёл: - Айтдим - ку сизга, ухлаб ётибди, - деди. Ишониб яна уйқуга кетди. Аёли яна тушига кириб: - Ўғлингиздан хабар олинг! - деди. Чўчиб уйғонди. Аёлидан яна сўради. Аёлнинг жаҳли чиқиб: - Уфф, бунча, воҳима қилмасангиз?! Айтдим - ку, ухлаяпти. Жа эркалатиб юборгансиз - да, шу ўғлингизни! - деди. Киши яна ухлади. Биринчи аёли яна тушига кирди ва: - Бўлди. Ўғлим, жигарбандим менинг ёнимга келди, - деди. Сапчиб уйғониб ўғлининг хонасига кирди! У йўқ эди. Бошқа хоналарга қараб чиқди. У ҳеч қаерда йўқ эди. Балкон эшигини очиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, ўғилчаси ғужанак бўлиб ётар, исиниш учун бошини тиззалари орасига олганча, қотиб қолган, жони узилганди. У совуққа бардош бера олмаганди. Ёнида ликопчада озгинаси ейилган гуруч турарди. У энди жабр кўрмайдиган, йиғламайдиган, золимлар йўқ диёрга кетганди. Хулоса 💠 «Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир». (Шуро: 42 оят). 💠 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким одамларга раҳм қилмаса, Аллоҳ унга раҳм қилмайди», дедилар». (Муттафақун алайҳ). 💠 Мусулмон ота-она ва болалар бир-бирларига раҳм-шафқат кўрсатиш орқали Аллоҳ таолонинг раҳматига сазовор бўладилар. 💠 Хоҳ ўзингиз, хоҳ бировнинг фарзанди бўлсин, улар ҳақида Аллоҳдан қўрқинг! Умму Абдуллоҳ таржимаси Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 69😢 49 2
​​-- Эй Солих, буни углим номидан эхсон кил!- деди. Дуо килиб пулларни олдим ва уни номидан садака килдим. Кейинги жума тунида одатдагидек кабристонга бориб тунадим. Тушумда майитларни курдим. Улар кабрлардан чикиб халка халка булиб утирдилар. Уларга тавоклар тушди. Халиги йигит шоду хуррам хушчакчак эди. Унга хам тавок келди. Мени куриб олдимга келди: -- Эй Солих, Аллох сени мукофотласин. Онам килаётган номакул ишларни тарк этгани учун, Аллох азобни енгиллатди. Менинг номимдан килган садаканг хам етиб келди!- деди. -- Булар канака тавоклар?- деб сураган эдим. -- Булар тирикларнинг уликларга хайри эхсон, хатми куръон ва дуолари!- деди. Хар жума кечаси уларга олиб келишадида: -- Бу сенга фалончининг хадияси!- дейишади. -- Энди онамнинг олдига кайтиб борганингда, уларга саломимни ва ушбу гапларимни етказ: -- Онажон Аллох сизни мукофотласин. Менинг номидан килган садакангиз етиб келди. Сиз менга якинсиз, тайёргарлигингизни куринг!- деди. Кейин уйгониб кетдим. Бир неча кун утгач , аёлнинг уйига бордим. Эшик олдида тобут турган эди. -- Ким казо килди?- деб сураганимда. -- Йигитнинг онаси!- дейишди. Унга жаноза укиб, углининг ёнига дафн килдик. Унинг хаккига дуо килиб, уз йулимга равона булдим. Бу вокеадан ибрат олайлик азизларим. Аллох барчамиз уз панохида асрасин... Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 56😢 20 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади. Бунинг сабаблари қуйидагилар: ... Сабаблари жуда ҳам ҳайратланарли...
Mostrar todo...
👍 18🔥 1
✅ Батафсил
ОНАЖОН МЕН УЛГАЧ ЙИГЛАМАНГ... Жума тунларидан бирида кабристонда тунаб колдим. Туш курдим, кабрлар ёрилиб уликлар чикиб келди ва халка халка булиб утиришди. Сунг улардан огзи ёпик товоклар келиб тушди. Улар орасида бир йигит булиб, унга турли кийноклар билан азоб бериларди. Унга якинлашиб: -- Эй йигит, бу кавм орасида нега сен азобланаяпсан?- деб сурадим. -- Эй Солих, Аллох хакки сенга тайинлайдиган ишларимни бажар. Омонатни адо эт, ахволимга рахминг келсин. Шояд Аллох аззаважалла сен туфайли мени бу азоблардан халос этса.- деди. -- Мен вафот этганимдан сунг, Онам йигловчи гуянда аёлларни туплаб, улар журлигида дод вой солиб айтиб йигламокда. Шу сабабли мен азобланмокдаман. Онамнинг ёмон бемаъни гап сузи, азаси боис олдиму ортим, унгу сулимда олов. Аллох уларга менинг номимдан яхши мукофот бермасин. - деди ва у йиглади. Унинг йигисини куриб мен хам куз ёшларимни тийиб тура олмадим. -- Эй Солих, Аллох хакки Онамни олдига боргин! Улар фалон жойда турадилар!- деб манзилини тушунтирди ва давом этиб кетди. -- Уларга менинг номимдан айтгинки, эй Она, нега фарзандингизга азоб берасиз? Мени накадар ёмон тарбияладингиз, канчалар хунук сакладингиз, улганимдан сунг азобга ташладингиз. Эй она ахволимни бир курсангиз эди. Буйнимда кишан, оёгимда тахтакач азоб фаришталари бакириб азоб беришмокда. Ахволимни бир курсангиз эди, рахмингиз келарди. Агар хозирги азадорлигу дод войларингизни тухтатмас экансиз, у холда осмонлар ёриладиган, барча халойик хисоб китоб киладиган куни иккимиз орамизда Аллох хакам булур. Чучиб уйгондим ва курган тушумдан таъсирланиб тонггача ухлолмадим. Тонг отгач шахарга кирдим. Менинг бирдан бир максадим йигитнинг уйини топиш эди. Сураб суриштириб уйни топиб бордим. Дарвоза корага буялган, ховлидан гуянда аёлларнинг йигиси эшитилиб турарди. Дарвозани коккан эдим, ичкаридан бир кампир чикиб: -- Кечирасиз, сизга ким керак?- деб суради. -- Менга улган йигитнинг Онаси керак!- дедим. -- Унда нима юмушингиз бор? У уз кайгуси билан машгул .- деб суради у. -- Уни менга чакириб беринг, углидан унга хабар олиб келдим,- дедим. Кампир ховлига кириб кетди. Бироздан сунг коп кора кийиниб олган, хадеб йиглайверганидан ва шаппатлайверганидан юзи корайиб кетган бир аёл чикиб келди. -- Кимсиз?- суради у. -- Мен Солих Мурлиман, кеча кечкурун кабристонда шундай вокелар руй берди. Углингизни курдим, у азобда колган. ※ Эй онажон мени кандай ёмон тарбияладингиз. Канчалар хунук асраб авайладингиз. Улганимдан сунг азобга ташладингиз. Агар азадору дод войларингизни бас килмас экансиз, у холда осмонлару ер ёриладиган кунда иккимиз орамизда Аллох хакам булур.- дея зорланаётган экан дедим. Аёл бу гапимни эшитгач, ерга йикилиб хушдан кетди. Узига келгач: -- Эй углим мени кечир! Агар бу ахволда эканлигингни билганимда бу ишларни килмас эдим. Мен килган ишларимдан Аллох таолога тавба килдим.- деди ва каттик йиглади. Сунг ичкарига кириб, гуяндаларни таркатиб юборди ва бошка кийим кийди. Бир хамёндир хам узатиб:..(давоми 17:04)
Mostrar todo...
👍 80 3🔥 2😢 2
​​— Қизингиз тўққиз ёшга ўхшамайди. Анча бўйчан экан. Яна жуда ёқимтой. Кўз-қулоқ бўлинг. Ўгай барибир ўгай-да! Эрингиз ола қараб юрмасин! Бу гапни эшитиб музлаб кетдим. Шу ондаёқ бу уйни тарк этгим келди. Лекин ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ… Эримнинг феъли бузуқмикан? Овсиним ҳарқалай уни аввалдан билади. Жинни бўлаёздим. Ўша куни эрим қизим учун уйга киядиган халат кўтариб келибди: — Менинг чиройли қизимга шунақа ярашадики бу! Унинг сўзлари ҳам юрагимга титроқ олиб кирди. Ҳадик билан яшай бошладим. Бир куни эса… Ярим кечаси қизимнинг овозидан уйғониб кетдим. У ингранар, йиғламоқчидек эди. Ўрнимдан сакраб турдим. Эрим ёнимда йўқлигини кўриб оёқ-қўлимдан жон чиқиб кетгандек бўлди. Аммо қаердан куч топдим, билмайман, ўқдек отилиб қизимнинг хонасига югурдим. Эшик олдида эса таққа тўхтадим. ​​— Қизим, Гулруҳ кўзингни оч, болам, — эрим унинг тепасида қўлида пиёла ушлаб турарди. — Уйғондингми? Иссиғинг чиқибди-ку, болам! Томоғинг оғридими? Ма, манови дорини ичиб юбор. Роса инградинг. Келиб қарасам, иссиғинг чиқибди. Гулруҳ ўрнидан туриб ўтирган бўлса-да, кўзлари юмуқ эди. Шу ҳолда дорини ичди. Мен эса хотиржам ўрнимга қайтдим. Бу аҳволда уларга кўрина олмасдим. Чунки вужудимда турган титроқ ҳали кетмаганди. Шу пайт қизимнинг овози эшитилди: — Дада, яна сув ичаман… Бу қизимнинг илк бор «дада» дейиши эди. Ҳаяжонданми, улар ёнига қандай борганимни билмай қолдим. — Болам, «дада» деган тилингдан айланай. Ўзимнинг қизим… — кўзларига ёш тўлган эрим қизимни бағрига босаркан, менга деди: — Онаси, қизимга сув олиб келинг. Мен ҳам йиғлаб юбордим. Учаламиз ҳам унсиз кўз ёш тўкдик ўша кеча. Аммо бу кўз ёшлар бир ой ўтиб яна такрорланди. Менинг ҳомиладор эканлигим турмуш ўртоғимни йиғлатмасдан қўймади. — Ўзингга шукр! «Биринчи бахтинг — ой бахтинг», дейишарди. Шунинг учун иккинчи бор оила қураётганимда ҳадиксирагандим. Аммо бахт яратиш ўзимизга ҳам боғлиқ. Биз энг бахтли оиламиз, тўғрими? — деди у киши менга. Рост, биз энг бахтли оиламиз. Бу бахтни қўлдан чиқармаслик учун ҳамма нарсага тайёрман! Ўқинг... Фақат йиғламанг!
Mostrar todo...
Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ:

https://t.me/olmaliqlikIar_admin

👍 144😢 45🔥 8 3🥰 2
«Менинг уйимда ҳамма болдек ширин. Шунинг учун тўймайман!» — бу у кишининг ҳар доимги гапи эди. Ростдан ҳам тўймади у. Тўёлмай бизни тарк этди. Кутилмаган автоҳалокат у киши айтгандек болдек ширин оиламизни аччиқ фироққа тўлдириб кетди. Ҳадемай етти йил бўлади, усиз яшаётганимга етти йил. «Сизларни ҳеч қачон ёлғиз, қаровсиз қолдирмайман», деганига ҳам етти йил… Дод солиб йиғлагим келди. Хаёлимда бақирсам, юрагимдаги йиғилган бор аламлар чиқиб кетадигандек эди. Яна юзимни ёстиққа босдим. — Тур, аза ҳам узоғи билан бир йил тутилади. Сен эса ҳалиям йиғлаб қон қиласан. Анув таксичининг ҳам юрагини ёрибсан. Энди кетди, бечора, — деди доимгидек жаҳл қилгандек, аммо меҳр тўла овоз билан. — Қизингизни хафа қилмоқчи эмасдим. Билмасдан сўраб қўйдим, деб қайта-қайта узр сўради. Сенам худди эринг ҳозир ўлгандек югуриб кирдинг уйга. — Шу пайтгача шу ердамиди? — ҳайрон бўлдим. — Ҳа, дафтарларни уйга киргизди. Бир пиёла чой ичиб кетди. Ўша куни тақдирим шу киракаш билан боғланади, деб сира ўйламагандим. Бир ҳафта ўтиб «одам» қўйганида, рости, жаҳлим чиққанди. Аммо онам негадир унинг ёнини олди. — Сизларга юк бўлдим-да, шунинг учун мендан қутулсангиз бас, тўғрими? — хафа бўлдим онамдан ҳам. — Унақа дема. Ҳали ёшсан. Эндигина йигирма саккиз ёшга кирдинг. Оила қуришинг керак. Бугун мен борман, бу уйга сиғиб ўтирибсан, эртага ўтиб кетсам… — онамнинг кўзлари ёшга тўлди. — У бефарзандликдан ажрашган экан. Ўн уч йил кутиб яшабди. Сабрли, иймон-эътиқодлига ўхшаяпти. Ёши ҳам жуда катта эмас, қирққа ҳам кирмаган ҳали. Ўттиз саккиз ёш экан. — Мендан ўн ёш катта-ку! Шу катта дегани эмасми? — Нега тушунмайсан? Битта фарзандинг бор. У қизингни ҳам олиб кетишингга рози. Кўпчилик эркак бунга рози бўлмайди. Ўша куни ўзим гаплашиб кўрдим, ёмонга ўхшамайди. Хуллас, онам ўзининг насиҳатлари ва кўз ёшлари билан мени турмушга чиқишга кўндирди. Аммо қизимга нима дейишни билмасдим. Уни бирдан ўзим билан олиб кетиш ниятидаман. Онамдан қизимга ўзи тушунтиришини сўрадим. Аммо у киши рад этди. Ноилож, ўзим бўлсам, ўзим-да. Кечқурун ухлашимиз олдидан уни бағримга босиб гап бошладим: — Гулруҳ, мен… мен… яна оила қуряпман. Энди биз бошқа жойда, ўша мен турмуш қурган инсоннинг уйида яшаймиз. У сенга ота ўрнида ота бўлади. Уни «дада» дейишинг керак. Айта оласанми? — Аслида у менинг дадам эмас-а? — Йўқ, сенинг даданг кичкиналигингда вафот этган. — Уни «дада» десам, ўзимнинг дадам хафа бўлмайдими? Ўлганлар бизни кўриб туради-ку! — ўзимнинг гапларимни ўзимга қайтарди қизим. — Йўқ. Хафа бўлмайди. Сен яхши қиз бўлсанг, айтганимни қилсанг, асло хафа бўлмайди. — Унда айтаман. «Дада» дейман. Ойи, ўзи «дада» дейишни жуда яхши кўраман. Жаҳонгир билан Ойдин тоғамни «дада» деса, менам ичимда айтиб кўрардим, — қизимнинг бу гаплари кўзларимни ёшлади. Унинг тили «дада» деб чиққанди. Аммо мана етти йил шу сўзни айтишга зор бўлди. Энди бир бегонани… У қизимни ҳеч қачон ўз боласидек кўрмайди… Шуларни ўйлаб йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолдим. Бир ҳафтадан сўнг эса биз иккинчи турмушимникида эдик. Рости ўзим ҳам, қизим ҳам дарров киришиб кета олмадик. Эримнинг уй-жойи, машинаси, ҳамма-ҳамма нарсаси бор эди. Аммо биз… ўзимизни эркин ҳис қила олмасдик. Эрталаб у киши киракашлик қилгани чиқиб кетади. Шундан сўнггина қизим иккимиз катта ҳовлида бахтиёр ва енгил ҳис қилардик. Бу ётсираш камлик қилгандек овсиним буткул совутди:........
Mostrar todo...
👍 93 3😢 3
00:57
Video unavailableShow in Telegram
Маккадай-маккадай тер чиқадиган вақтлар келганини ўзингиз ҳам ҳис қилиб турибсиз. Ҳар қандай вазиятдан унумли фойдаланиш зарур. Эътиборингизга мини ҳаво совутгични тақдим этамиз. Батафсил видеода:👆 💰Нархи: 139.000 сўм.✅ Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз! Буюртма бериш:👇 https://alijahon.uz/oqim/62286 https://alijahon.uz/oqim/62286
Mostrar todo...
Mini Konditsioner 139 тг.mp45.00 MB
👍 12😢 1

👍 146 3🤔 3