es
Feedback
YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

🌎 Янгиликлар канали! Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг! Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot

Mostrar más
1 414
Suscriptores
-2024 horas
-727 días
-26130 días
Archivo de publicaciones
❗️1 августдан бошлаб trade-in дастури доирасида эски автомобилни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт восита
❗️1 августдан бошлаб trade-in дастури доирасида эски автомобилни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаси хариди учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади. @YURTIMIZDA

Аномал иссиқ сешанбадан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан чекина бошлайди @YURTIMIZDA

Ўзбекистонда барча боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилиши мумкин Республикада 13-17 июл кунлари ҳаво ҳарорати 46 даража
Ўзбекистонда барча боғчалар аномал иссиқ сабаб вақтинча ёпилиши мумкин Республикада 13-17 июл кунлари ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилиши прогноз қилинган. Шундан келиб чиқиб, ҳудудларда боғчалар фаолиятига оид чоралар кўрилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилмоқда. @YURTIMIZDA

❗️Ўзбекистонда 4 кун давомида ҳарорат 46 даражагача исиши кутилмоқда: ФВВ аҳолига мурожаат билан чиқди Жорий йилнинг 13-17-июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати энг иссиқ кунларда республиканинг катта қисмида +41…+43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+46 даражагача кўтарилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳавонинг кескин исиб кетиши даврида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берди. Жумладан: 🔹 очиқ оловни назоратсиз қолдирманг; 🔹 тамаки қолдиқларини қуруқ ўт ва чиқиндилар устига ташламанг; 🔹 қуруқ ўтлар ва чиқиндиларни ёқманг; 🔹 электр жиҳозларининг созлигини текширинг; 🔹 бир розеткага бир нечта кучли электр жиҳозини уламанг; 🔹 ҳовли ва уй атрофини қуруқ ўт ҳамда ёнувчан чиқиндилардан тозаланг; 🔹 болаларингизни гугурт ва бошқа учқун чиқарувчи мосламалар билан ўйнашига йўл қўйманг; 🔹 ёнғин юз берса, дарҳол 112 рақамига қўнғироқ қилинг. @YURTIMIZDA

#Расман #Тезкор 🚗 Ўзбекистонда эски машиналарни мажбурий утилизация қилиш ва компенсация тўлаш банди қонун лойиҳасидан чиқарилди ❗️Қонун лойиҳасидан 30 йилдан ошган автомобиллар учун ҳар йили БҲМнинг 30 баробари миқдорида экологик тўлов ундириш банди бутунлай чиқариб ташланадиган бўлди. Янги тартиб “trade-in” тизими га кўра: 🔹Aҳолига эски автомобили бозор нархида баҳоланиб, эвазига пули нақд тўланади ёки янги машина учун бошланғич тўлов ўрнига ўтувчи ваучер берилади. 🔹Носоз машиналар жойига бориб баҳоланади. 🔹Ваучер орқали расмий дилерлардан янги машина олганда, қолган суммани 2 йилдан 7 йилгача ФОИЗСИЗ бўлиб тўлаш имконияти яратилади. ❌🚗 Самарқанд эски автомобилларни таъқиқлашни бошлайди. Шаҳар МДҲдаги энг экологик тоза шаҳарга айланиши кутилмоқда! 2030-йилга келиб, Самарқанд шаҳри майдонида яшил ҳудудларни 30% гача оширишни режалаштирмоқда. Таксилар ва автобуслар тўлиқ электр энергияси билан ҳаракатланади ва шаҳар марказига шахсий автомобилларнинг кириши аста-секин чекланади. @YURTIMIZDA

❗️ Паспорт ва пуллар оммавий алмашмайди, ваҳимага ўрин йўқ Алифбодаги 4 та ҳарфнинг график шакли қулайлаштирилиши (https://t.me/Rasmiy_axborot_official/17007) ҳақидаги хабарлар ортидан тармоқларда «энди ҳамма ҳужжатлар, дарсликлар, паспорт ва пулларни қайта чоп этишга миллиардлаб маблағ кетади» деган нотўғри тасаввур пайдо бўлди. Келинг, масалага холис ва расмий фактлар билан қарайлик. 🏷 Ушбу ислоҳот давлат бюджетига ҳам, оддий фуқаролар чўнтагига ҳам ҳеч қандай ортиқча молиявий юк олиб келмайди. Мана нима учун: ⚫️Сизнинг ID-картангиз, паспортингиз, диплом ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномангизни шошилинч алмаштириш талаб этилмайди — улар ўз муддати тугагунча тўлиқ кучда қолади. ⚫️Янги ёзув фақат табиий эҳтиёж туфайли янгидан тайёрланадиган материаллар ва ҳужжатларда секин-аста жорий этилади. ⚫️Давлат идоралари атрибутларининг босқичма-босқич янгиланиши ортиқча асоссиз харажатларнинг олдини олувчи энг мақбул молиявий ёндашувдир. Алифбони такомиллаштириш кундалик ҳаётимизга ҳеч қандай молиявий чиқим ёки ноқулайлик олиб келмайди — жараён изчил, пухта ва мутлақо табиий кечади. " ushbu matnni qisqa xabar shaklida yozib ber @YURTIMIZDA

Andijonda 5 nafar egizak dunyoga keldi Andijon shahrida istiqomat qiluvchi Nargiza Bekjonova muddatidan oldin kesarcha kesish
+3
Andijonda 5 nafar egizak dunyoga keldi Andijon shahrida istiqomat qiluvchi Nargiza Bekjonova muddatidan oldin kesarcha kesish amaliyoti orqali 5 nafar egizakni dunyoga keltirdi. Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarning vazni quyidagicha: 1-qiz – 1450 gramm; 2-o‘g‘il – 1605 gramm; 3-qiz – 1495 gramm; 4-o‘g‘il – 1585 gramm; 5-qiz – 1205 gramm. Hozirda ona va 5 nafar chaqaloq Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Andijon viloyati filialida shifokorlar nazoratida bo‘lib, ularning ahvoli yaxshi ekani ma’lum qilindi. @YURTIMIZDA

9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди. Ҳужжатлар 20 июлгача my.edu.uz платформаси орқали қабул қилинади. Қаб
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул бошланди. Ҳужжатлар 20 июлгача my.edu.uz платформаси орқали қабул қилинади. Қабул 166 та касб-ҳунар йўналиши бўйича амалга оширилади, барча ўринлар давлат гранти асосида ажратилган. @YURTIMIZDA

⚡️💰 Жаҳон чемпионатини тарк этганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси FIFAдан тахминан 12,5 миллион доллар олади Ўзбекистон
⚡️💰 Жаҳон чемпионатини тарк этганига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси FIFAдан тахминан 12,5 миллион доллар олади Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иштирокини плей-офф босқичига чиқа олмаган ҳолда якунлади. Шунга қарамай, турнирдаги иштирок учун FIFA Ўзбекистон терма жамоасига камида 12,5 миллион доллар тўлайди.
💵 Шундан: • 10 миллион доллар — мусобақада иштирок этгани учун мукофот пули; • 2,5 миллион доллар — тайёргарлик, логистика ва бошқа харажатларни қоплаш учун ажратилади.
@YURTIMIZDA

⚡️⚡️Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар 7 фоизга оширилади. ❗️ 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:   🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм; 🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;   🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:   ➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм; ➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм; ➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;   🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.   💰 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.   📙 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.   ✅ 2026 йил 1 сентябрдан:   ▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм; ▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди. @YURTIMIZDA

Prezident jurnalistlarga Milliy jamoamizning bugungi o‘yini haqida gapirdi:
🎤 Birinchi g‘alabamiz – bayrog‘imiz hilpiragani – bu Vatanimizni jahon hamjamiyati bilan tepa-tengligidan dalolat!
❗️Eslatib o‘tamiz, Portugaliyaga qarshi o‘yin bugun soat 22:00 da boshlanadi.

#Olgʻa_Oʻzbekiston Olg‘a oq bo‘rilar! @YURTIMIZDA

Bugundan 1-sinfga qabul boshlandi Joriy yil 20-iyundan boshlab 2026–2027-o‘quv yili uchun umumta’lim maktablarining 1-sinfiga
Bugundan 1-sinfga qabul boshlandi Joriy yil 20-iyundan boshlab 2026–2027-o‘quv yili uchun umumta’lim maktablarining 1-sinfiga qabul jarayonlari boshlanadi. Respublika bo‘yicha 795 mingdan ortiq bolani 1-sinfga qabul qilish rejalashtirilgan bo‘lib, 7 yoshga to‘ladigan bolalar qabul qilinadi, deyiladi Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi ma’lumotida. @YURTIMIZDA

#ДИҚҚАТ Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни барча давлат ташкилотларида иш вақтини соат 10:00 да бошланишини белгилаб бердилар — Президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Эслатиб ўтамиз, эртага Ўзбекистон ЖЧ-2026да тарихий учрашув Колумбияга қарши майдонга тушади.  Учрашув Тошкент вақти билан 07:00да бошланади. @YURTIMIZDA

#XAYRLI_TONG! 📌Assalomu alaykum azizlar, chorshanba tongi muborak bo'lsin! Bugungi boshlanayotgan yangi kuningiz fayzli va barokotli o‘tsin! Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇 Veb-sayt 🔹 Telegram 🔹 Facebook

❗️Самарқанддаги 4 та олийгоҳда ўзгариш бўлади 🔹 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети — Самарқанд давлат техника университетига айлантирилади; 🔹 Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали — Самарқанд давлат университетига қўшилади; 🔹 Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали — Самарқанд давлат педагогика институтига қўшилиб, Ургут факултети сифатида фаолият юритади; 🔹 Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали — Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига қўшилади. Талабалар ўқишини янги тартиб асосида давом эттиради ва битирувда тегишли олийгоҳ дипломи берилади. Асос: Президентнинг 2026-йил 26-майдаги ПҚ-209-сон қарори. @YURTIMIZDA

O‘ZBEKISTON FUTBOLINING TARIXIY YUTUG‘I   O‘zbekiston milliy terma jamoasining futbol bo‘yicha Jahon chempionatiga yo‘llanma olishi mamlakatimiz sporti tarixidagi eng muhim yutuqlardan biri bo‘ldi. Bu muvaffaqiyat yillar davomida futbolni rivojlantirish, yosh iste’dodlarni qo‘llab-quvvatlash va sport infratuzilmasini takomillashtirish borasida amalga oshirilgan ishlarning natijasidir. Ayniqsa, Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev tomonidan futbolni rivojlantirishga qaratilayotgan doimiy e’tibor va qo‘llab-quvvatlashi ushbu tarixiy natijaga erishishda muhim omil bo‘ldi. Bugun terma jamoamiz butun xalqimizning faxri va g‘ururiga aylangan. Jahon chempionati oldidan futbolchilarimizni qo‘llab-quvvatlash, ularga ishonch va dalda berish har bir vatandoshning muhim vazifasidir. Ishonamizki, terma jamoamiz nufuzli musobaqada ham yurtimiz sharafini munosib himoya qiladi. @YURTIMIZDA

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келади Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Қурбон ҳайитини
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май – чоршанба кунига тўғри келади Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида" Қарор қабул қилди @YURTIMIZDA

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади. III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди. Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун: ➖ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм; ➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди. Қолган маиший истеъмолчилар учун эса: ➖ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм; ➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 1 минг 100 сўм бўлади. Юқори ҳажмдаги истеъмол учун оширилган коэффициентли тарифлар сақланиб қолади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун (алоҳида тоифалардан ташқари) 1 куб метр газ нархи 2 минг сўм этиб белгиланди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун тариф 1 куб метр учун 2 минг 750 сўмни ташкил этади. Аҳоли учун табиий газ тарифлари ҳам табақалаштирилган тартибда сақланиб, иситиш мавсумида ойига 500 куб метргача, бошқа мавсумларда эса 100 куб метргача истеъмол учун 1 куб метр газ 1 минг 100 сўмдан ҳисобланади. Қарор билан энергия ресурсларини етказиб беришдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия самарадорлигини ошириш ва хизматлар сифатини яхшилаш бўйича қўшимча вазифалар ҳам белгиланди. @YURTIMIZDA