YURTIMIZDA | Rasmiy kanal
Юртимизда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг! Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot
Mostrar más2 645
Suscriptores
-624 horas
-447 días
-27930 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлгани ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят экология бошқармаси ушбу хабар ёлғонлигини билдирди. Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақида Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.
@YURTIMIZDA
00:32
Video unavailableShow in Telegram
Имтиҳонга кириб чиққан абитуриентларни гапларига қараганда, шу кунларда тест имтиҳонларида шунақа саволлар тушаётганмиш 😅
Абитуриентларга юбориб қўямиз.
@YURTIMIZDA
IMG_7840.MP42.89 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Эртага Cobalt га шартнома очилади
Эртага соат 10:00да аввалроқ шартномаси олиниб, ўз вақтида пули тўланмаган Cobalt русумидаги автомобиллар учун онлайн шартнома очилиши кутилмоқда.
@YURTIMIZDA
👍 1
01:42
Video unavailableShow in Telegram
#Диққат
⚡️Скутер ва мопедларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда
Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонун билан:
🔸кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
🔸тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув транспорт воситалари содир этган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш белгиланмоқда.
@YURTIMIZDA
Oliy_Majlis_Qonunchilik_palatasi_YouTube_—_Mozilla_Firefox_2024.mp44.60 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Расман
🇹🇭🇺🇿 Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди
Энди фуқаролар ушбу давлатга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга.
@YURTIMIZDA
👍 2
Президент билан учрашган абитуриент қиз имтиҳонсиз ОТМ талабаси бўлди
Ўтган ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев Фарғонада тасодифан Мадина Солиева билан учрашиб қолиб, унга ўзи орзу қилган ўқишга кириши учун омад тилаган эди.
Бу воқеадан бир кун ўтиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан вакиллар Фарғонага келиб, қизга давлат гранти асосида, ҳеч бир имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни тантанали топширибди.
@YURTIMIZDA
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Битта хонадонда яшовчи оилаларнинг ҳар бирига электр учун алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштириляпти
«Ўзбекистонда битта кадастрга, яъни бир хонадонга битта ҳисобрақам берилади. Бугунги кунда битта кадастр остида яшаётган тўрттагача оилалар ҳам бор. Бундай хонадонда истиқомат қиладиган оилалар бир ойда ҳеч қанақасига 200 kWh электр энергияси ишлата олмайди, камида 800 kWh электр ишлатади. Биз бу [масала] бўйича ҳам ўз таклифларимизни берганмиз, бунинг ҳам ечимини топишимиз керак, ҳал қилинмаса бўлмайди», — деб таъкидлади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ директори биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев.
"Яъни ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли тўртта оила битта ҳовлида турибди, биз уларга 200 kWh эмас, 800 kWh электр энергияси ишлатгани учун катта пул ҳисоблаяпмиз. Шу каби ҳолатларга адолатли ечим топиш учун таклифимизни берганмиз", дейди у.
@YURTIMIZDA
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Пиёдага йўл бермаганлар 9 миллион сўм атрофида жаримага тортилиши мумкин
Рухсанотмасиз тонировка жаримаси эса минимал даражада туширилиши кутилмоқда, сабаби уни инсон хаёти учун зарари йўқ! Пиёдаларга йўл бермаслик эса юзлаб одамларни ўлимига сабаб бўляпти
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!
@YURTIMIZDA
👍 1
02:15
Video unavailableShow in Telegram
⚠️ Диққат, янги фирибгарлик
⛔️ Картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтманг!
💻Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.
📹 Буни қандай уддалашмоқда? Батафсил ушбу видеода.👆
@YURTIMIZDA
Kiberxavsizlik 720p.mp431.10 MB
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғонага боради
Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
@YURTIMIZDA
Elige un Plan Diferente
Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.