cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Publicaciones publicitarias
13 779
Suscriptores
+724 horas
+37 días
-14630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Жараён Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов тумандаги 36-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактабда бўлиб, ўқувчилари билан учрашиб, самимий мулоқот олиб борди.   Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
💯 3👍 1👏 1🤩 1
#Хушхабар
Жорий йилнинг 1-3 май кунлари спортнинг Енгил атлетика тури бўйича пойтахтимиз Тошкент шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунига етди.
Қувонарлиси ушбу чемпионатда Ҳазорасп туман спорт мактаби тарбияланувчиларидан 7 нафари Хоразм вилояти ўсмирлар терма жамоаси таркибида иштирок этиб, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Жумладан 4х400 метр масофага эстафета югуриш баҳсларида Шабнам Матчонова ва Фотима Усмоновалар кумуш медалларига эга чиқишган бўлса, 4х100 метр масофага эстафета югуриш баҳсларида Хусанбой Дурдибоев ва Нодирбек Ярашевлар бронза медалларини қўлга киритишди. Спортчилар "Олий тоифали" тренер Дониёр Полвонов қўл остида шуғулланиб келишмоқда. Эслатиб ўтамиз ушбу натижани қайд этган спортчилар ўз ёш тоифалари бўйича Республика терма жамоаларининг заҳира таркибига киритилган. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
👍 9👏 2 1
ХОТИРА – АБАДИЙ, ҚАДР – МУҚАДДАС Ҳазорасп туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан турли хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, бугун туманидаги ихтисослаштирилган мактабда Ӯзбекистонда хизмат кӯрсатган ёшлар мураббийси фахрий унвон соҳиби марҳум устоз Хусинбой Ибодуллаевнинг ёрқин хотирасига бағишланган “Хотира – абадий, қадр – муқаддас” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Зафар Абдиримов, туман мактабгача ва мактаб таълими бӯлими бошлиғи Шерзод Ахмедов, устоз Хусинбой Ибодуллаевнинг яқинлари ва устоз-шогирдлари ташриф буюрдилар. Тадбир давомида Хусинбой Ибодуллаевнинг хотирасига бағишланган хотира турнири ҳам ташкил этилди. Унда вилоятимиздаги барча нуфузли таълим муассасаларининг ӯқувчилари физика фанидан ӯзаро беллашдилар. Ғолиб иштирокчилар ММТБ бошлиғи Ш.Ахмедов ва Ихтисослаштирилган мактаб директори Х.Курязовлар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
👍 10 4👏 1🙏 1💯 1
Йўллар, кўприклар азалдан турли манзилларни туташтириб, одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб келган. Шу боисдан ҳам кўприк қуриш, йўлларни таъмирлаш энг олийжаноб ва савобли ишлардан бири ҳисобланади. Ҳазорасп туманида ҳам бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Йўлларни асфальтлаштириш, бетонлаштириш билан бирга кўприклар ҳам қайта таъмирланиб топширилмоқда. Жумладан, туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси жонкуяр ходимлари томонидан Саноат маҳалласида жойлашган 4R156 Урганч – Хонқа – Ҳазорасп – Тошсоқа орқали – Амударё – A380 автомабил йўлининг 54-километридаги авария ҳолатига келиб қолган “Ҳассиёп” канали кўпригида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиб, аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
👍 11👏 2🤩 2💯 1🤝 1
Президент Шавкат Мирзиёев: Ҳукумат ҳамда инвесторлар ўртасида очиқ ва самарали мулоқотнинг йўлга қўйилгани барқарор иқтисодий тараққиётнинг асосий калитидир Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Mostrar todo...
👍 1
#Viloyat_Hokimi_Olimpiadasi #Tabriklaymiz 🇺🇿"VILOYAT HOKIMI OLIMPIADASI"DA 2-TUR YAKUNLANDI! Viloyat hokimi olimpiadasining 2-turi 3-may kuni Urganch tumanida o‘tkazildi. Olimpiadada jami 302 nafar o‘quvchi (rekord) qatnashdi. 💥Agentlik tizimidagi ta'lim muassasalaridan 7 nafar ishtirokchi olimpiada g'olibi bo'ldilar: ✔️MATEMATIKA 5-6-sinflar: Xiva shahridagi Prezident maktabi: ➖🥇Atayev Zufar - 1- o'rin va 5 mln Yangiariq tumani IM: ➖🥈Og'aboyev Shamsiddin - 2-o'rin va 4 mln Urganch shahar 1-son IMI: ➖🥉O'ktamboyeva Zarina- 3- o'rin va 3 mln ✔️MATEMATIKA 7-8-sinflar: Yangiariq tumani IM: ➖🥈Toirov Tohirjon - 2-o'rin va 4 mln ✔️KIMYO 7-8-sinflar: Urganch shahar 1-son IMI: ➖🥇Tillayeva Aziza - 1- o'rin va 5 mln ➖🥈 Sheripboyeva Bonu - 2-o'rin va 4 mln Hazorasp tumani IM: ➖🥉Xudayquliyeva Donoxon- 3-o'rin va 3 mln ❗️Keyingi tur 17-may kuni Yangibozor tumanida matematika va biologiya fanlaridan o‘tkazilishi rejalashtirilgan. 🌐 Telegram | Facebook
Mostrar todo...
👍 3
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими бошлиғи Т.Курязов бошчилигида 47 та маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Наврўз” маҳалласида яшовчи Х.Дўсчанов хонадонида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Хайрулло Дўсчановнинг «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқа хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш, қўшимча тармоқларни ташкил қилиш орқали оила даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлари билан танишдилар. Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, бугунги кунда тумандаги барча маҳаллаларда «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқаларидан унумли фойдаланиб, иссиқхоналар ташкил қилиб, помидор, бодринг етиштириб, қорамол, қўй-эчки, парранда боқиш йўлга қўйилган. Шунингдек, кўпгина хонадонларда интенсив усулда балиқ, биогомус, гул кўчатларини етиштириш йўлга қўйилган. Айниқса, имтиёзли банк кредитларидан фойдаланган ҳолда асаларичилик, қўзиқорин етиштириш каби сердаромад ишлар маҳалла аҳлининг кундалик юмушига айлангани қувонврлидир. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
👍 8💯 1
Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримов раҳбарлигида туманимизда ҳам ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилиб, мактаб, боғчаларда олиб борилаётган ишлар доимий тарзда назорат қилиб борилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими З.Абдиримов 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди. Улар билан суҳбат давомида, бугунги кунда ёшларимизнинг илмли ва баркамол бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар эшиги очиқлиги тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, туман ҳокими ўқувчиларнинг билимга бўлган ташналиги билан қизиқиб, уларга саволлар билан юзланди. Ўқувчилар берилган саволларга тезкорликда жавоб қайтариб, ўз билимларини намойиш этдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Mostrar todo...
👍 4 1
Archivo de publicaciones