cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 605
Suscriptores
-2624 horas
+2 1067 días
+1 40630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

00:52
Video unavailableShow in Telegram
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари машҳур боксчимиз, партиямиз фаоли Ҳасанбой Дўстматов билан учрашди. Яқин кунларда старт оладиган “Париж-2024” олимпиадаси сари йўл олаётган спортчимизга омад ва зафарлар тилади.
Mostrar todo...
2.74 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тайинлов Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига Шукуров Ўткирбек Илҳомович тайинланди. (паспортда: Шукуров Уткирбек Илхамович) Ўткирбек Шукуров 1983 йили Андижон туманида туғилган. 2011 йили Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти кенгашида мутахассис, бўлим мудири, кенгаш раиси, марказий кенгаш раисининг ўринбосари, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Хўжаобод тумани ҳокими лавозимларда фаолият юритган. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Mostrar todo...
Балиқчиликлар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши "Ёшлар ва бизнес тузилмалари" бўлимининг иш режасига асосан,  партия Балиқчи туман Кенгаши томонидан "Чинобод нурли замини" Агрофирмада“Eksport - taraqqiyot asosi” лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди. Дастлаб партия фаоллари тадбиркор фаолияти билан танишди,  ишчилар билан мулоқот қилди. Аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутадиган бундай гулчилик тармоғини янада кенгайтириш кераклигини таъкидлашди. -10 гектар ерда атиргул ва атиргул кўчатларини 500 дан ортиқ навини етиштириб келмоқдамиз. Россия, Тожикистон, Қирғизистон давлатларига экспортни йўлга қўйдик. Дастлабки фаолиятимиз давомида, аниқроғи 2015 йилда 100 АҚШ доллири миқдорида экспорт қилганмиз. Ҳозирги кунга келиб экспорт бу кўрсаткич 100 фоизга ортган, – дейди “Чинобод нурли замини” агрофирма раҳбари Ботиржон Хўжамов. Гувоҳи бўлганингиздек, туманда томорқа маданияти йилдан-йилга юксалиб, оилалар даромади ошмоқда. Чунки балиқчиликлар томорқадан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Очиқ мулоқот давомида тадбиркор ва агрофирма ходимлари партия сафига қабул қилиндилар. https://t.me/uzlidepandijon
Mostrar todo...
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун Бундан роппа-роса 32 йил аввал, яъни 1992 йил 2 июлда "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида" ги қонун қабул қилинган эди. Миллий рамзимиз — Ватанимиз суверенитети, халқимизнинг нафақат азалий умид ва истаклари, балки порлоқ келажаги тимсоллари бўлгани туфайли уларни ҳурмат қилиш, асраш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир. Зеро, "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида" ги қонуннинг 8-моддасида "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт", деб белгилаб қўйилган. Бинобарин, Давлат герби мамлакатнинг сиёсий, миллий, географик, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятлари, бой тарихий анъаналарини ифодалайди. Ундаги ҳар бир тимсол эса миллий анъана ва қадриятларимизнинг боқийлиги, маънавиятимиз юксаклиги, ирода ва эътиқодимиз мустаҳкамлиги рамзидир. Ўзбекистон халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган гербимиз жонажон Ватанимизнинг бетакрор тимсоли, ўзига хос ва ўзига мос давлат рамзларидан бири бўлиб қолгани бекорга эмас. Чунки, гербимиз ҳам Ўзбекистонимиз каби бетакрор. Ундаги ҳар бир тасвир, ҳатто ҳар бир чизиқда мамлакатимиз салоҳияти, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам. Гербдаги ҳар бир ранг, ҳар бир белгида муайян рамзий маъно бор. Ўнг томондаги пахта ва ғарқ пишган буғдой бошоқлари халқимизнинг меҳнати ҳалол, ризқи бутун эканлигини ифодаласа, гербнинг юқори қисмида мамлакатимиз жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Унда ўз ифодасини топган яримой қўлга киритилган мустақиллигимизни, юлдуз эса халқимиз ҳамиша комилликка интилиши ҳамда саодатга элтувчи йўлни танлаганини билдиради. Бахт ва эрксеварлик тимсоли ҳисобланган афсонавий Ҳумо қуши қадимдан бахт, давлатмандлик рамзи, эрк, саодат, ҳиммат, олижаноблик, омад тимсоли ҳисобланган. Ҳазрат Алишер Навоий "Лисон ут-тайр" достонида Ҳумони бахт ва иқбол, эзгулик ҳамда улуғворлик келтирувчи қуш сифатида тасвирлаган. Ушбу рамзлар ва тимсоллар xалқимизнинг тинчлик, яxшилик, баxт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. Ундаги гуллаган водий узра нур сочаётган қуёш тасвири заминимизнинг серқуёшлигига, халқимиз интилаётган нурафшон манзилларга ишорадир. Барча давлат рамзлари қатори герб ҳам халқимизнинг ғурури, ор-номуси, миллий ўзлигини англаши ва тарихий хотираси ҳамда орзу-умидларини ўзида мужассам этади. У олий саодат — Истиқлолимиз рамзи, ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаидир. Шундай экан, ўзини мана жаннатмакон юрт ва табаррук замин фарзанди деб билган ҳар бир инсон давлат рамзларимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб билиши, эъзозлаши керак. https://t.me/uzlidepandijon
Mostrar todo...
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг расмий канали

“ЮРТИМ  БОЛАЖОНЛАРИ”  -  БОЛАЛАРНИ  ЧОРЛАМОҚДА O’zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши ва Жалақудуқ туман  Кенгашлари   томонидан туманнинг “Қиличмозор”  МФЙда  “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳалла босқичи ўтказилди.  Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари ва туман Кенгаши аппарат раҳбари С. Хасановлар иштирок этдилар. Танловда туманда кўзга кўринган тадбиркор аёл –  “Юртим болажонлари”  нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Зиёдахон Ҳайдарованинг  фаолияти  ўрганилди. Зиёдахон Ҳайдарова  замон билан ҳамнафас  иш олиб борадиган  тадбиркорлардан. У истиқомат қилаётган ҳудудда болалар боғчасига зарурат борлигини англаб,  мазкур муассасани очишга қарор қилди. Боғчага “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”ида турадиган аёлларни ишга олди. Муассасада таълим-тарбия ишларини юқори даражада йўлга қўйди. Натижада боғчага қизиқувчи – талабгорлар кўпайди. Дастлаб боғчада 100 нафар бола тарбияланган бўлса, бугунги кунда  уларнинг сони 250 нафарга етиб, ишчи ходимлар сони ҳам 25 нафарни ташкил этмоқда. Янги замонавий боғчага қўшни Хўжаобод ва Қўрғонтепа туманларидан ҳам болалар қамраб олинган. Зиёдахон Ҳайдарова фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида  боғча ёнидан давлат шерикчилик асосида яна қўшимча 200 ўринли  таълим маскани  қурилиши бошлаб юборилган. Қаҳрамонимиз Зиёдахон Ҳайдарова "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг маҳалла босқичида ғолиб деб топилди. Танловнинг туман босқичида иштирок этиши белгиланди.
Mostrar todo...
03:17
Video unavailableShow in Telegram
⚡️Эндиликда судлангани учун ишга қабул қилинмаслик ҳолатига чек қўйилиши мумкин 👉🏻
Mostrar todo...
7.75 MB
02:40
Video unavailableShow in Telegram
Ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар #uzlidep #dayjest @uzlidep
Mostrar todo...
Dasyjest_1.mp429.27 MB
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.