cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Publicaciones publicitarias
10 122
Suscriptores
-19824 horas
-7877 días
-4 47030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

01:34
Video unavailableShow in Telegram
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари туркий дунё умумбашарий цивилизация ривожига мислсиз ҳисса қўшганини таъкидлади. Шу муносабат билан замонавий “билимлар иқтисодиёти”ни қуриш, креатив иқтисодиётни ривожлантириш учун рақамли технологиялар, “тўртинчи саноат” кадрларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Отабек Собитов, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими мудири. #uzlidep #yoshlar_munosabat @uzlidep
Mostrar todo...
Turkiy_1.mp412.94 MB
🔴 #LIVE Замонавий кооператив муносабатлар тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда Фракция йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, кейинги йилларда аграр соҳага қаратилаётган эътибор ва яратилган қулай агробизнес муҳити натижасида 835 тадан ортиқ аграсаноат кластерлари, 90,7 мингтадан ортиқ фермер хўжаликлари ва 190 тадан ортиқ кооперативлар самарали фаолият олиб бормоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пахта ва ғалла экиладиган майдонлардан 260 минг гектар қисқартирилиб, аҳолига 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилмоқда. Бу кўплаб янги, шунингдек, минглаб мавжуд бўлган кичик деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш имкониятини яратмоқда. Умуман олганда, фермерларга қишлоқ хўжалиги кооперативлари хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва институционал асосларни яратиш зарур. Ана шу мақсадда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси орқали қишлоқ хўжалиги кооперативларини тартибга солувчи нормалар биринчи марта ягона, кенг қамровли ва осон тушунарли ҳуқуқий ҳужжатда бирлаштирилиб, кооператив муносабатлар комплекс ҳуқуқий тартибга солиняпти, ҳужжатлардаги зиддият ва бўшлиқлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мунтазам ривожланиб келаётган замонавий кооператив муносабатлари тартибга солиниб, ҳуқуқий кафолати яратилмоқда. Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан фракция аъзолари томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Mostrar todo...
🔴 #LIVE Маҳаллий Кенгашларнинг роли янада оширилмоқда Фракция йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳокимларнинг айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятини бошқариш ваколати бекор қилинмоқда. Ҳокимларга маҳаллий Кенгашлар сессиясига масала киритиш, зарур ҳолларда маҳаллий Кенгаш сессиясини чақириш тўғрисида маҳаллий Кенгашга таклиф киритиш, маҳаллий Кенгашнинг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёки судга мурожаат қилиш каби бир қатор янги ваколатлар берилмоқда. Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши, уни муддатидан олдин лавозимдан озод қилинишига оид қоидалар белгиланмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказилиши, унда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмаслиги мустаҳкамланмоқда. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақомини бериш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Фракция аъзоларининг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришга, жойларда ҳокимиятлар бўлиниши принципини тўлақонли рўёбга чиқаришга ва ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйишга хизмат қилади. Йиғилишда фракция аъзолари қонун лойиҳаси бўйича ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Mostrar todo...
🔴 #LIVE Давлатимиз раҳбари туркий давлатлар ҳамкорлигининг устувор йўналишларини кўрсатди Фракция йиғилишида Президентимизнинг 5-6 июль кунлари Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитидаги иштироки масаласига тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари мазкур саммитда нутқ сўзлаб, Туркий давлатлар ўртасида кўп томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор ташаббус ва таклифларни илгари сурди. Хусусан, Савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш масаласига тўхталар экан, Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо ҳажми барқарор ўсаётгани ва ўтган йилда 27 фоизга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундай юқори ўсиш суръатлари жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлангани, рақамли тизимлар ишга туширилгани натижасида Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш ҳажми муттасил ўсиб бораётгани таъкидланди. Ташкилот доирасида Темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш ва унинг дирекциясини Тошкент шаҳрида жойлаштириш ташаббуси илгари сурилди. Мамлакатимиз етакчиси иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратар экан, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш учун Туркий экология кенгашини тузиш ва унинг бош қароргоҳини экологик офатдан энг кўп зарар кўрган ҳудуд – Оролбўйидаги йирик шаҳар Нукусда жойлаштириш таклиф қилинди. Давлатимиз раҳбари туркий дунё бугунги кунда иқлим бўйича халқаро ҳамкорликда ўзининг баланд овозига эга бўлиб бораётганини таъкидлади. Шу маънода, жорий йилнинг ноябрь ойида Бокуда ўтказиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим саммити мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлари учун улкан тарихий воқеа бўлишига ишонч билдирилди. Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш аҳамияти ҳақида сўз юритар экан, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия қувватларининг энергетика балансидаги улушини 40 фоизга етказишни мақсад қилганини маълум қилди. Ҳорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Яшил энергетика сари туркий ҳаракат” концепциясини қабул қилиш таклиф этилди. Яна бир муҳим масала, хабарингиз бор ҳозирги кунда бутун дунёда нотинчликлар, турли қарама-қаршиликлар бўлиб турибди. Шу мақсадда Давлатимиз раҳбари йиғилганлар эътиборини Ғазо секторида мураккаб вазият юзага келиб, қонли уруш 40 мингга яқин аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар ҳаётига зомин бўлганига қаратди. Томонларни зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга, тинчлик жараёнларини тезроқ бошлашга чақирди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Mostrar todo...
🔴 #LIVE ШҲТ кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқда Дастлаб фракция йиғилишида Президентимизнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда билдирган қатор ташаббус ва таклифларининг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, глобал даражада ишонч тақчиллиги мисли кўрилмаган даражага чиққан шароитда умумий хавфсизликни таъминлашда янги ёндашувларни излаш зарурати ўсиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамжиҳатлик бўйича Самарқанд ташаббусини амалга ошириш долзарблиги кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари мулоқотни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ШҲТнинг Яхши қўшничилик, ишонч ва трансчегаравий шериклик кодексини қабул қилишга чақирди. Иқтисодий йўналишда стратегик юксалишга эришиш учун ташкилот доирасида савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни, амалдаги рақамли савдо платформаларини интеграция қилган ҳолда электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш доирасида ўзаро инвестицияларни, энг аввало, инфратузилма, саноатнинг юқори технологик тармоқлари ва хизматлар соҳасига жалб қилишни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари, шунингдек, логистика тартиб-таомилларини рақамлаштириш, жумладан, ШҲТ мамлакатлари чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарлар тўғрисида электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш режасини ишлаб чиқишни таклиф этди. Мамлакатларимиз рақобатбардошлигини таъминлашда рақамли иқтисодиётга ўтиш, "сунъий интеллект" ва илғор IT-ечимларни жорий этиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан ушбу соҳада билим ва илғор тажриба алмашиш имконини берадиган "ШҲТ келажак технологиялари" дастурини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🔴 #LIVE Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Президентимизнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашуви ҳамда 5-6 июль кунлари Шуша шаҳридаги Туркий давлатлар ташкилотининг "Транспорт ўзаро боғлиқлиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш орқали барқарор келажакни барпо этиш" мавзусидаги норасмий саммитидаги иштироки масаласи шунингдек, мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилиши кўзда тутлиган. #uzlidep #fraksiya @uzlidep
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
БИЗ ВАҚТНИ ЭМАС, ВАҚТ БИЗНИ ҚУВСИН 👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16039
Биз вақтни эмас, вақт бизни қувсин. Инсон ўзи севган ишига меҳр берса, атрофдаги яқинлари унинг уринишларини қўллаб-қувватласа ҳамма нарсани уддаласа бўлади. Шу сабаб, ота-онамдан, устозларимдан, менга яқиндан кўмакдош O'zLiDePдан жуда миннатдорман.
#uzlidep #yoshlar @uzlidep
Mostrar todo...
02:07
Video unavailableShow in Telegram
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузулмалари билан ишлаш бўлими ҳамда ТМС институти билан ҳамкорликда “Ёшларнинг кичик бизнес ва йирик тадбиркорлик фаолиятларидаги ўрни ва макроиқтисодиёт инвестияцияларини қўллаб-қувватлаш, аёллар ҳуқуқи ва бизнесдаги роли” мавзусида халқаро анжуман ташкил қилинди. #uzlidep #yoshlar @uzlidep
Mostrar todo...
Axborot 24 - Yoshlarni tadbirkorlikka yo‘naltirish.mp417.45 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Холмахаматова ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида қонунчилигимизда белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан кўп катталикда ошириб юрганлик учун ҳеч қандай иккиланишсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиш таклифини билдирган.
"Яъни, шаҳар ичида тезлик 60 этиб белгиланган бўлса, 100 тезликда юрадиган “шоввоз” ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши шарт. Бу орқали фуқароларимизни масъулиятини ошириш ва йўлларда хавфсизликни таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳаётини сақлаш ҳамда автоҳалокатлар сони камайишига эришамиз", деб таъкидлаб ўтган депутат.
#munosabat #uzlidep @uzlidep
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Бухоро туманида аҳоли томонидан депутатларга йўлланган 95 та мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топган 👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16038 #uzlidep #munosabat @uzlidep
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.