Sof tib
Ir al canal en Telegram
Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat
Mostrar más433
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
433
#соф_ҳикмат
Сарсаб эрур ҳамиша бу гулшанда сарвдек,
Озодаики бўлса мижозида
эътидол.
Бу мисра орқали Навоий кишида мижоз мўътадил бўлса, у ҳамиша сарв дарахтидек нуқсонсиз ва камчиликсиз ўсади ҳамда саломат бўлади. Борди-ю, мўътадиллик бузилса, касаллик юз бериши мумкин, демоқда.
Ҳар таъбки зоти ўлса маҳрур,
Оз ҳиркат этар танини ранжур.
Демак, кишининг мижози иссиқ бўлса, озгина иссиқ овқат ҳам уни касалликка чалинтириши ва иситмасини ошириши мумкин.
© Алишер Навоий
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг даволарингиздан бирортасида яхшилик бўлганда ёки сизларнинг даволарингиздан бирортасида яхшилик бўлса, бас, дардга мувофиқ келадиган қон олиш асбоби солишда, асал ичишда ва ўт ила чақиб олишда бўларди. Ва нарса қиздириб босишни хуш кўрмасман», дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
Сутли-шоколадли совун (қуруқ терилар учун)
Юзингизда тўпланиб қолган суюқликлар ғашингизга тегяптими? Юзингиз тиниқ бўлишини хоҳлайсиз аммо нимадан бошлашни билмаяпсизми? Биз сизга табиий, соф косметика тавсия қиламиз. Сутли-шоколадли совун сизга ёрдам беради.
Фойдали хусусиятлари:
- терини намлантиради;
- юзни ёшартиради ва юмшатади;
- витаминлар билан озиқлантиради;
- терининг эрта қаришининг олдини олади;
- тери рангини тиниқлаштиради.
Таркиби: Табиий сут ва шоколад.
Қўллаш услуби: Совуннинг кўпигини юзга бир текисда суртинг, бир неча дақиқа қолдиринг ва илиқ сув билан
ювиб юборинг. Сўнг, юзингизни юмшоқ сочик билан артинг!
Юзни артаётганингизда шунга эътибор берингки, сочиқни юзингизга босиб пастдан
тепага қулоқлар томон тортиб, қулоқ олдидан пастга бўйин томон юргизинг, шунда тери
орасидаги суюқликлар юзингизни тарк этиб,
юз кўринишингиз тиниқлашади ва юзингизга ҳар кунлик муолажа массаж бўлиб тез орада
натижасини биласиз.
@sof_tibb
433
#Биласизми?
Қандай қилиб 24 соат ичида шамоллаш аломатларини енгиш мумкин?
Британия шифокорларидан энг мақбул кун тартиби.
Эрталаб уйқудан уйғонгандаги ўзини бетоб ҳис қилиш каби ёқимсиз ҳолат ҳар биримизнинг бошимиздан ўтган. The Sun' нашри бир кунда тетиклашишни ва касал бўлмасликни истайдиганлар учун британиялик экспертлар билан бўлган суҳбат ҳамда унинг асосида тайёрланган «мукаммал кун тартиби»ни эълон қилди.
Тонг
Кунингизни иссиқ душ қабул қилишдан бошланг. Кардифф университети профессори ва шамоллашни даволаш бўйича мутахассис Рон Эклз шуни таъкидлайдики, буғ бурун битишини бартараф этади, иссиқ сув эса тана зирқирашини енгишда ёрдам беради.
Сўнгра нутрициолог Аманда Арселл тавсиясига кўра С витаминининг кунлик миқдори билан қувватланиш керак. Нонуштага қўшимча равишда апелсин ва киви қўшилган мевали салат қўшиш мумкин ёки севимли бўтқани резаворлар билан безатиш кифоя. Тонгги қаҳва ва чойдан эса воз кечган маъқул: таркибида кофеин бор ва бошқа суюқликларга нисбатан айнан улар организмдан тезроқ чиқиб кетади. Янги сиқилган апелсин шарбати тетикланишда самаралироқ фойда келтиради.
Кундузги вақт
Шамоллашнинг биринчи аломатлари юзага келиши билан, иложи борича, ишларни ортга суриб, уйда иссиқ ҳолатда қолишга ҳаракат қилинг. Аммо ташқарига чиқиш заруратга айланса, биринчи навбатда бурунни совуқдан ҳимоялаш керак — антителаларнинг вируслар билан кураши айнан бурунда рўй беради. Бурунни иссиқ шарф билан беркитинг ва ёнингизда бурунни намлантирувчи спрей олиб юринг.
Бетоблик ҳолатига даво қилувчи энг яхши таом товуқ шўрва ҳисобланади ва Англиянинг Листер шифохонаси ЛОР-жарроҳи Адам Фрош бу фикрга мутлақ қўшилади. Бундай шўрва нафақат озиқлантиради, балки илиқлик ва қулайлик ҳиссини беради — касал инсон учун идеал таом. Шунингдек, шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни ва спиртли ичимликлардан сақланишни маслаҳат беришади.
Агар иштаҳа йўқолмаган бўлса, овқатланиш оралиғида Бразилия ёнғоқларидан жуфт ҳовуч миқдорида истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Аманда Арселлнинг сўзларига кўра, ушбу ёнғоқ таркибидаги селен катта фойдани ҳосил қилади — у иммунитет тизими учун муҳим элемент, яъни оқсиллар билан бирикиб, вирусларга қарши курашда ёрдам беради.
Кечқурун
Кечки овқат учун аччиқ карри қўшилган таом тайёрланг. Аманда зираворлар бурун шиллиқ қаватини тирнаш хусусияти келтириб чиқаради ва бурун битиб қолишига тўсқинлик қилиб уни тозалашни осонлаштиради деган фикрда. Шундан сўнг, сиз ўзингизни дарҳол яхши ҳис этасиз.
Кўпинча, шамоллашнинг биринчи аломатларида, одамлар ҳеч бўлмаганда бирортаси иш беради деб умид қилиб, бир неча хил дори воситалари ичишади. Аммо доктор Фрош паратсетамол ва ибупрофенни чеклашни маслаҳат беради. Дозалаш ишлаб чиқарувчига боғлиқ, шунинг учун қўллашдан олдин кўрсатмалар билан танишиб чиқинг. Энг охирги ибупрофен таблеткасини яхшиси тунда ичган маъқул: унинг таъсири одатда узоқроқ давом этади ва ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Иккала дори ҳам бир-бирига ўхшаш тарзда таъсир ўтказади, биргаликда ҳарорат ва оғриққа қарши курашади.
Уйқуга эртароқ ётган маъқулроқ. Уйқусизлик иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади: ҳимояловчи оқсилларни ишлаб чиқариш камаяди. Камида 8 соат дам олиш зарур, акс ҳолда тана ҳимояси заифлашади ва кундузги даволаш чораларининг таъсири камаяди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир мусулмон банда ажали етмаган беморни кўргани бўлса, «Ас-алуллоҳал азийма Роббал ъаршил азийми ан яшфияка (Улуғ Аллоҳдан, улуғ Аршнинг Роббисидан сенга шифо беришини сўрайман)», (бемор) албатта офиятланур», дедилар».
Имом Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Организмни мустахкамлаш учун шифобаш рецепт!
Масаллиқлар:
• 3 та лимон;
• 200 гр ёнғоқ;
• 150 гр майиз, ўрик ёки олча қоқи;
• 200 гр асал;
• наъматак сиропи.
Тайёрлаш:
Лимон, ёнғоқ, майиз ва қоқиларни майдалаб, шиша идишга соламиз. Асал ва наъматак сиропик қўшиб аралаштирамиз. Салқин жойга 1 хафтага қўямиз.
Шифобахш воситадан нахорга 1 ош қошиқдан истеъмол қиласиз. Даво курси таййёрланган восита тугагунича. Бундай табдирни йилига 2 марта куз-қиш ва қиш-бахор мавсумларида қилиш маъқул. Айни шу даврда организм кучсизлашиб, мавсумлар алмашишиш ва инфекциялар хужуми натижасида иммунитетимиз пасайган ва нимжонлашган холда бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Ҳаддан ортиқ тозалик касалликларга сабаб бўлади
Ҳар нарса меъёрида бўлгани яхши, ортиқча озодалик эса баъзи касалликлар келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин экан.Статистика маълумотларига кўра, охирги пайтларда қандли диабет касаллигининг биринчи тури билан касалланган болаларнинг сони кескин равишда кўпайди. Узоқ изланишлардан кейин олимлар шундай хулосага келдилар: барчасига ота-оналарнинг ҳаддан ташқари тозаликка интилишлари сабаб бўлган.
Тадқиқотлардан маълумки, атроф-муҳитдаги баъзи бактерия ва вируслар организмнинг чидамлигига хизмат қилади. Яъни уларга қарши иммунитет ёшликдан бошлаб ишлаб чиқарилади. Ҳаддан ташқари озодалик сабабли улардан халос бўлишимиз эса ўз навбатида қандли диабет касаллигининг биринчи турига олиб келиши мумкин.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Парҳез - давонинг бошидир!
Уламоларнинг таъкидлашича, давонинг асли икки нарсададир. Булар, парҳез ва соғлиқни сақлашдир. Парҳез бузилса, соғлиқ бузилади. Соғлиқ кетса, бадандаги ортиқча нарсани чиқариб ташлаш учун парҳезга эҳтиёж сезилади.
Парҳез икки ҳил бўлади:
1. Хасталикка сабаб бўладиган нарсалардан парҳез қилиш;
2. Хасталикнинг зиёда бўлишига сабаб бўладиган нарсалардан қилинадиган парҳездир.
Тепадагиларнинг биринчиси, соғлом инсонлар учун бўлса, иккинчиси беморлар қиладиган парҳездир.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Меваларинг шифобахш хислатлари ва фойдалари
Мевалар истеъмол қилинганда уларнинг шифобахш хислатлари ўта кўп. Уларнинг баъзилари хақида тўхталиб ўтишга жазм қилдик.
🍇 Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали;
🍍 Ананас — артритдан ҳимоя қилади;
🍑 Шафтоли — стресслар енгил ўтишида беминнат. Ичаклар саломатлиги учун зарур клетчаткага бой;
🍏 Олма — организмнинг инфекция ва касалликларга қарши курашувчанлик хусусиятини кучайтиради;
🍒 Черника — юрак ва кўз саломатлиги учун. Кўришни ўткирлаштиради;
🍉 Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади. Буйрак ва қовуқ тузларини эритади;
🍋 Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради. Юрак учун хам анчагина фойдали;
🍈 Киви — суяк тўқималари учун фойдали;
🍌 Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали. Калий моддасига бой;
🍎 Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади.
© Абдулхаев Файзулло
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#саломатликнинг_олтин_қоидалари
Грипп бўлдингизми? Касалликдан қутқарувчи 6 лайфҳак
Биз истаймизми йўқми, шамоллаш (грипп) совуқ қишнинг доимий ҳамроҳидир. Бу мавсумда шамоллаб қолганларни ҳар қадамда учратиш мумкин. Сиз ҳам улар қаторига қўшилмаслигингиз учун қуйидаги оддий тавсияларга амал қилишингиз керак.
Бордию, шамоллаб бўлган бўлсангиз, мутахассис маслаҳатларига қулоқ осиш ва фойдали лайфхаклардан фойдаланиш тавсия этилади. Улар хасталик аломатларини енгиллаштиради ва уни енгишга ёрдам беради.
1. Томоқни тузли сувда чайиш
Бундай малҳамнинг таъми жуда ёқимсиз, аммо шифоси жуда ёқимли! Бир стакан қайнатиб илитилган сувга ярим чойқошиқ туз солинади. Томоқ ҳар 6-8 соатда чайқаб турилади.
Ушбу малҳам томоқ оғриқларидан халос этади, микробларни тозалайди.
2. Яна ўша саримсоқпиёз
Саримсоқпиёз иммунитетни ошириши ва микробларни қиришини ҳамма яхши билади. Ушбу сабзавот шамоллаш аломатларини юмшатади, касалликнинг узоққа чўзилишининг олдини олади.
3. Ц витаминини қабул қилинг
Ц витамини шамоллашни даволовчи, шамоллашни йўқотувчи таъсир кўрсатади. Бунда Ц витамин дориларини қабул қилиш ёки унга бой мева-сабзавотлар – сабзи, лимон, апелсин, ананас, помидор кабиларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шамоллашда лимон чой танга дармон бўлади.
4. Товуқли шўрва ичинг
Шамоллаганда шўрва ичиш синалган усуллардан бири. Товуқ гўшти шўрваси шамоллашни йўқотиши, грипп инфексиясининг тарқалишини тўхтатади. Бу орқали организмнинг касалликка қарши туришига ёрдам беради. Шўрвадаги систеин деб аталувчи аминокислота яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
5. Массаж
Шамоллаганда бурун битиши табиий ҳол. Бурунни очиш учун қуйидаги усулдан фойдаланиш керак: тилни танглайга теккизиб, икки қош ўртаси бармоқ билан босилади. Ушбу ҳаракатларни бир неча маротаба такрорласангиз, 20 сониядан кейин нафас олишингиз енгиллашганини ҳис этасиз.
6. Шамоллашни оёқда ўтказманг
Шамоллаган вақтда организмга тўлақонли уйқу жуда керак. Шу сабаб касалликни оёқда ўтказиб юбормай, уйда ётишга ва кўпроқ ухлашга ҳаракат қилинг. Тўйиб ухлаш касаллик сабабли йўқотилган энергияни қайта йиғишга ёрдам беради.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#ҳадислар
Увди Ҳинди
«Увди Ҳинди» Ҳиндистондан келтириладиган хушбўй ёғоч бўлиб, уни майдалаб, чайналса, оғизнинг яхшилар ва бошқа тиббий мақсадларда ишлатилар эди. Ана шу мақсадларни баъзи ҳадисларда келганини ўрганамиз.
Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Сизлар мана бу увди ҳиндини лозим тутинглар, чунки унда етти шифо бордир. У томоқ бези шишганда томизилади, зотилжамга ичилади», деганларини эшитдим».
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ўғлимни олиб кирдим. Унинг шишган безини кўтариб қўйган эдим. Бас, у зот:
«Нимага болаларингизни бу кўтариш ила қийнайсизлар. Сизлар мана бу увди ҳиндини лозим тутинглар. Унда етти шифо бордир. У томоқ бези шишганда томизилади, зотилжамга ичилади», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчироқдир.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Шарқ_табобати
Пиёз шарбати
Пиёзни кесиб олинг. Уни хидлаб чукур нафас олинг. Вирусларни йўқ қилишда ёрам беради.
Бурун битганда пиёз сувини шарбатидан 1-2 томчисини бироз сувга қўшиб томизилса тезда енгил нафас оласиз. Аммо эхтиёт бўлиш лозим. Ортиқча пиёз суви бурунни куйдириши ва хид сезиш қобилиятига таъсир қилиш эхтимоли бор.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Ўрикнинг фойдали хусусиятлари
Ўрик таркибидаги каротин моддаси нафақат юрак касалликларини даволайди, балки эркаклик саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Аёлларга эса гўзаллик борасида асқотади. Терингиз таранг ва ажинлар ҳоли бўлишини истасангиз, ўрик шарбатини канда қилманг. Данагидан тайёрланган эфир мойини эса теридаги ҳуснбузар ва тошмалар устига суртсангиз осонгина халос бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, ўрик қуйидаги ҳолатларда бизларга ёрдам беради:
- Микроблар ва бактерияларга қарши курашади;
- Овқат ҳазм қилишни яхшилайди;
қон босимини туширади;
- Организмда сув йиғилишини камайтиради;
- Кўриш қобилияти ва хотирани яхшилайди;
- Мия фаолиятини яхшилайди;
юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди;
- Тери, соч ва тирноқ сифатини яхшилайди.
Янада қизиқарли маълумотлардан хабардор бўлиш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
433
#Биласизми?
Грипп ва шамоллаш мавсумида турли сабабларга кўра иситма кўтарилиш хеч гапмас. Малинали чойдан тез тез ичиб турилса харорат кўтарилганда самара беради.
Смородина ва малинадан компот тайёрлаб тез тез ичиб турсангиз ва кечаси иссиқ ўраниб ётилса харорат тез орада тушади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb
