es
Feedback
Sof tib

Sof tib

Ir al canal en Telegram

Биз сизни кимёсиз, соф табобатга чақирамиз, ўз соғлигингизнинг қадрига ўзингиз етинг! FB: facebook.com/softabobat Инстаграм: instagram.com/sof_tibb Биз билан боғланиш: t.me/softib_softabobat

Mostrar más
433
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
​​#Шарқ_табобати Узум уруғи қандай хусусиятларга эга? Узум уруғи қандай хусусиятга эга Узумни яхши кўрсангиз-у, аммо уруғини ажратиб олишга эриниб (ҳа, кўпчилик шундай қилади), уни кам истеъмол қилсангиз, қуйидаги маълумот айнан сиз учун. Чунки мевани уруғидан тозалашга асло ҳожат йўқ. Гап шундаки, узум уруғи бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Демак, уни ютиш зарар эмас, аксинча, фойдали. Келинг, кўриб чиқамиз: - Саратоннинг олдини олади; - Узум уруғида кучли антиоксидантлар мужассам. Жумладан, токоферол – айрим онкология турларига барҳам беришга қодир: сут безлари, тери ёки простатит саратони; - Қонни тозалайди; - Узум уруғи томирларни мустаҳкамлаб, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунинг учун у, айниқса, юрак касалликларидан азият чекувчи беморларга тавсия этилади; - Соч тўкилишини тўхтатади; - Қон айланишини яхшилаш хусусияти туфайли узум уруғи соч тўкилишига қарши курашиб, илдизини мустақамлайди; - Кўриш қобилиятини яхшилайди Узум уруғи Е витаминига жуда бойлиги боис кўзга ижобий таъсир кўрсатади. Кўриш қобилиятини мустаҳкамлаб, кўз билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олади; - Яллиғланишга қарши хусусиятга ҳам эга; - Узум уруғи колит, гастрит, пешоб йўлидаги инфексиялар ва ҳаттоки теридаги муаммоларни даволашда ҳам ёрдам беради; - Шунингдек, у ошқозонни жуда яхши тозалайди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#ҳадислар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даъводир», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Қора дона - седана. Араб тилидаги матнларда седанани "ҳаббатус-савдаа" номи Ила зикр қилишади. Биз буни "қора дона" шаклида таржима қилдик. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Тери тошмаларини даволашда Терингизга тез-тез ҳар хил тошма ва ҳуснбузарлар тошадими? У ҳолда анор пўстини майда туйиб товада қизартириб олинг ва бир чой қошиқ сариёғ билан аралаштиринг. Малҳамни совутгичда сақланг, ҳафтасига икки марта юз терисига суртинг. Бундан ташқари, анор пўстлоғининг кукуни ёрдамида куйишдан қолган жароҳатни даволаш мумкин. Куйган жойга анор шарбатидан 5-6 томизиб, устига пўстлоғидан тайёрланган кукун сепилади. Муолажа кунига 2 маҳал, бир ҳафта давомида бажарилади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Гайморитни халқ табобати билан даволаш Гайморитни халқ табобати билан даволаш самарадорлигини тиббиёт ҳам тасдиқлаган. Масалан, оддий пиёз сувини бурунга томизиш: - Пиёз сувини ва спирт эритмасини тенг ҳажмда аралаштириш, бурунга 1-2 томчидан кунига 1 махал, кечқурун томизиш керак; - Гайморит давосида тузли сув билан бурунни чайиш ҳам анча яхши натижа беради. Тузли сувни бироз илитиб бурун чайилса, гаймор бўшлиғидаги йиринг кўчиши ҳам осонлашади; - Бурун бўшлиғи атрофига ва гаймор бўшлиғи соҳасига қиздирилган туз ёки қум солинган халтачаларни 15 дақиқа қўйиш ҳам йиринг ажралиб чиқишига ёрдам беради; - Агар гайморит вақтида асал билан ингаляция қилинса ҳам нафас олиш енгиллашади, шишлар камаяди. Асал эритилган сув билан буруни чайиш ҳам шиллиқ қават шишини камайтиради. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Шарқ_табобати Тиббиёт фанининг отаси, улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино асалнинг кўплаб хосиятларни келтириб ўтади: «Асал мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилиш ва сасишдан сақлайди. Йирингли, чуқур яраларни тозалаб қотиради. Кўз хиралигидан халос этади. Бўғмадан қутилишга ёрдам беради. Бодомча безлари оғришининг олдини олади. Асал суви меъдани кучли қилади. Иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди. Темираткини асал ва аччиқтош аралашмаси йўқ қилади». Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Assalomu alaykum va rahmatullohi va barokatuh! Yaxshimsizlar? Alloh rozi bolsin! Mahsulotga gap yoq.Bir opam sof tib sovundan sovga qilgan edila.Qiziqib qoldim, manga judayam yoqti! Boshqa narsalar haqidayam malumot olmoqchi edim, bu savdo belgisi ostida yana nimalar olsak boladi, qanday xususiyatlari bor?

Maktub

#ЭСЛАТМА ҚУЁШ ТУТИЛГАНДА ҚУСУФ НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ. Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Бу намоз худди жума ва икки ийд намозлари каби бўлади. عَنْ قَبِيصَةَ بْنِ مُخَارِقِ الْهِلَالِيِّ قَالَ: كُسِفَتِ الشَّمْسُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ فَخَرَجَ فَزِعًا يَجُرُّ ثَوْبَهُ، وَأَنَا مَعَهُ يَوْمَئِذٍ بِالْمَدِينَةِ، فَصَلَّى رَكْعَتَيْنِ فَأَطَالَ فِيهِمَا الْقِيَامَ، ثُمَّ انْصَرَفَ، وَانْجَلَتْ، فَقَالَ: «إِنَّمَا هَذِهِ الْآيَاتُ يُخَوِّفُ اللهُ بِهَا، فَإِذَا رَأَيْتُمُوهَا فَصَلُّوا كَأَحْدَثِ صَلَاةٍ صَلَّيْتُمُوهَا مِنْ الْمَكْتُوبَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. Қобийса ибн Мухориқ ал-Ҳилолий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, у зот дахшатга тушган ҳолда кийимларини судраб, (шошилиб) чиқдилар. Мен ҳам ўша куни у зот билан Мадинада эдим. Бас, икки ракъат намоз ўқидилар. Иккисида қиёмни узоқ қилдилар. Сўнг қуёш очилганда қайтдилар ва: «Албатта, булар оят-белгилардир. Аллоҳ таоло улар билан бандаларини қўрқитади. Қачон уларни кўрсангиз, энг яқиндаги ўқиган фарз намозингиз каби намоз ўқинг», дедилар». Имом Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган. Камол ибн Ҳумом: «Ўшанда бомдод намозидан кейин, қуёш икки найза бўйи кўтарилганда тутилган эди», деган. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. عَنْ سَمُرَةَ قَالَ: صَلَّى بِنَا النَّبِيُّ فِي كُسُوفٍ لَا نَسْمَعُ لَهُ صَوْتًا. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш тутилганда бизга имом бўлиб намоз ўқидилар. Биз у зотнинг овозларини эшитмадик». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Чунки қуёш кундузи тутилади. Кундузги жамоат намозларида қироат махфий бўлади. وَقَالَتْ عَائِشَةُ: كُنَّا فِي صَلَاةِ كُسُوفٍ، فَحَزَرْتُ قِرَاءَتَهُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِسُورَةِ الْبَقَرَةِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةِ آلِ عِمْرَانَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Оиша розияллоҳу анҳо: «Кусуф намозида эдик. У зотнинг қироатларини биринчи ракъатда Бақара сурасига, иккинчисида эса Оли Имронга тахмин қилдим», деганлар. Абу Довуд ривоят қилган. Қироат махфий бўлганидан, қайси сура қироат қилинганини билиб бўлмаган. Шу билан бирга, қироат узоқ бўлгани ҳам билиниб турибди. Сўнгра то қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга амр қилганлар. عَنْ أَبِي مُوسَى, عَنِ النَّبِيِّ قَالَ: «إِنَّ هَذِهِ الْآيَاتِ الَّتِي يُرْسِلُ اللهُ لَا تَكُونُ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلَا لِحَيَاتِهِ، وَلَكِنَّ اللهَ يُرْسِلُهَا يُخَوِّفُ بِهَا عِبَادَهُ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ مِنْهَا شَيْئًا فَافْزَعُوا إِلَى ذِكْرِهِ وَدُعَائِهِ وَاسْتِغْفَارِهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ юборадиган ушбу оятлар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун бўлмайди. Лекин Аллоҳ уларни бандаларини қўрқитиш учун юборади. Бас, улардан бир нарсани кўрсангиз, Аллоҳга зикр ва дуо қилишга, истиғфор айтишга шошилинг», дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Бу намозда жумадаги каби хутба қилинмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишга амр қилганлар. Хутба қилишга амр қилмаганлар. Агар имом ҳозир бўлмаса, худди хусуфдаги каби, якка-якка ўқийдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусуф намозини жамоат билан ўқиганлари нақл қилинмаган. Шунинг учун хусуф намозини уйларда оддий нафл намозлари каби ўқилади.(“Кифоя” китобидан). МАЪЛУМОТ ЎРНИДА. Улуғбек номидаги астрономия институтининг маълум қилишича, 26 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудининг ҳамма жойида қисман қуёш тутилиши кузатилади. Ўзбекистонда бу ҳодиса Тошкент вақти билан соат 08:00 да бошланади, максимум фазаси эса 09:00 да кузатилади. Шу пайтда ой қуёш диаметрининг 38 фоизини тўсади. Тошкент шаҳрида қуёш тутилишининг умумий давомийлиги 2 соату 6 дақиқани ташкил этади.

#ҳадислар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шифо уч нарсададир: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда ва қиздириб босишда. Ва умматимни нарса қиздириб босишдан наҳйи қилурман», дедилар». Имом Бухорий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Уйқусизлик Ошқовоқ соки жуда зўр табиий уйқу дориси хисобланади. Тунда бир стакан сок сизга тетиклик беради. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Банан ҳақида икки ажойиб факт - Бананларни бироз офтобда қолдирилса, таркибидаги витамин Д миқдори кўпаяди; - Банан кайфиятни кўтаради ва тетиклаштиради. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Иммунитетни мустаҳкамловчи витаминга бой маҳсулотлар Иммунитетни мустаҳкамловчи витаминга бой маҳсулотлар Куз келиб, ҳаво ўзгарувчан бўлиб қолган бир пайтда парҳезшунослар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи муайян маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия қилишади. Уларнинг таъкидлашича, С витамини тақчиллиги иммунитетни пасайтириши мумкин. Шу сабабли шамолламаслик учун унинг миқдорини меъёрида ушлаб туриш лозим. “Аксарият одамлар цитрус мевалар С витамини бўйича чемпион, деб ўйлайдилар. Аслида бундай эмас. С витамини булғор қалампири ва тузланган карамда анча кўпроқдир. Уларда апелсиндан кўра 10 марта кўпроқ С витамини бор”, деб айтмоқда парҳезшунос шифокор Сергей Обложко. Шунингдек, мутахассислар мевалар ва резаворлар истеъмол қилишни тавсия қилишади. Мавсумнинг бу вақти резавор меваларни топиш қийинроқ бўлса-да, улар музлатилган ҳолатда ҳам бирдек фойдалидир. Шунингдек, ёрқин рангдаги сабзавотлар, мисол учун, сабзи, кўкатларни хом ёки бироз термик ишланган ҳолатда истеъмол қилиш ҳам фойдалидир. Иммунитетни қўллаб-қувватлаш учун ёнғоқ, жавдар унидан тайёрланган нон, авокадо, тухумнинг сариғини истеъмол қилиш кони фойда. Улар Е витаминига бой бўлади. Рух моддаси сақловчи маҳсулотлар ҳам шамоллашимизга йўл қўймайди. “Эрталаб 30 грамм ёнғоқ – бу етарли миқдордир. Бу миқдорда микроэлементлар ва фойдали ёғлар етарли бўлади ва хавфсиз калория ҳисобланади”, деб айтмоқда парҳезшунос. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#ҳадислар Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беморларингизни таомга мажбур қилмангиз. Чунки Аллоҳ уларни едириб, ичириб турур», дедилар». Имом Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#саломатликнинг_олтин_қоидалари Тонгда қайноқ сув ичиш фойдалими? Кўпчилик тонгни бир финжон чой ёки қаҳва билан қаршилайди. Тонгда оч қоринга ичилган қайноқ сув организм учун қандай фойдали хусусиятга эга эканлигидан хабарингиз борми? Унда танишинг: 1. Организмни заҳарли модда (токсин)лар ва хилтлардан халос этади. Иссиқ сув ҳазм қилиш жараёнида юзага келган қолдиқларни ювиб тушириш хусусиятига эга. 2. Моддалар алмашинувига ижобий таъсир этади. Моддалар алмашинуви жараёни тонгда фаол ишлайди бу жараённи тезлашишига эса қайнатилган сув кўмак беради. 3. Қариш жараёнини секинлаштиради. Қайнатилагн сувни ҳар тонгда истеъмол қилишни одат қилиш тери тузилишига ижобий таъсир кўрсатади ва теридаги ёғ ҳамда ҳусунбузарларни бартараф этади. 4. Оғриқ қолдириш хусусиятига эга. Қайнатилган сув бош оғриғи, томир тортишиши, турли хуружларда яқиндан ёрдам беради. У қон айланиш жараёнига самарали таъсир этиб оғриқдан халос этади. 5. Ортиқча вазндан халос этади. Оқ қоринга ичилган қайноқ сув иштаҳани пасайтиради, овқат ҳазм қилиш жараёнига самарали таъсир кўрсатади ва турли шишлардан бартараф этади. 6. Артериал босимни меъёрлаштиради. Оч қоринга ичилган сув ишқорий мувозанатни меъёрлаштиради, артериал босимни меъёрида ушлашга кўмак беради. © Хуршида Ҳусенова. «Соғлом авлод» газетаси Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Шарқ_табобати Меваларинг шифобахш хислатлари ва фойдалари Мевалар истеъмол қилинганда уларнинг шифобахш хислатлари ўта кўп. Уларнинг баъзилари хақида тўхталиб ўтишга жазм қилдик. 🍇 Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали; 🍍 Ананас — артритдан ҳимоя қилади; 🍑 Шафтоли — стресслар енгил ўтишида беминнат. Ичаклар саломатлиги учун зарур клетчаткага бой; 🍏 Олма — организмнинг инфекция ва касалликларга қарши курашувчанлик хусусиятини кучайтиради; 🍒 Черника — юрак ва кўз саломатлиги учун. Кўришни ўткирлаштиради; 🍉 Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади. Буйрак ва қовуқ тузларини эритади; 🍋 Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради. Юрак учун хам анчагина фойдали; 🍈 Киви — суяк тўқималари учун фойдали; 🍌 Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали. Калий моддасига бой; 🍎 Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади. © Абдулхаев Файзулло Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

​​#Биласизми? Мевалар истеъмоли Мева сабзавотлардан истеъмол қилиб туринг. Бир донагина мева истеъмол қилиш хам анчагача қорин тўқлиги хиссини беради. Масалан, ўртача шафтолида 440 ккал энергия бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

Умму Мунзир ал-Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. У зот билан бирга Али розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Бизнинг илиб қўйилган хурмо шингилларимиз бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, улардан ейишни бошладилар. Али ҳам емоқчи бўлиб, турди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Алига: «Тўхта! Сен беморликдан янги турган одамсан», дедилар. Али тўхтаб қолди. Мен уларга арпа ва қанд лавлагидан таом тайёрладим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, мана бундан олавер. Бу сенинг учун фойдали», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

#Биласизми? Камқонлик Баъзи аниқ сабаблар туфайли камқонлик кўпроқ аёлларда кузатилади. Камқонликни қандай қилиб самарали йўқотиш мумкин. Кечқурун 1 пиёла қора майизни ярим ёки 1 литрли термосга солиб, устидан қайноқ сув қўйиб дамлаб қўйилади. Эрталаб дамлама шарбатни ичиб майизини еб олиш мумкин. Камқонлик осонгина йўқолади. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Telegram | Facebook | Instagram Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/sof_tibb

"Уй сариқ ёғи" Қариндошимиз дўконлардан бирида ишончли бир кишининг сифати жуда яхши, эритилган ёғи борлигини айтди. Бордим, сўрадим, сотувчи ҳам таниш одам. "Энг яхшиси шу, хонадонда тайёрланади, Фалончиники" деди. Ранги жуда тиниқ, ҳидлари ёқимли. Аммо, негадир қаттиқроқ, таъми ҳам мақтагудай эмас. Хуллас ёқмади, ейилмади. Ўша қариндошимиз яна келди, айтдим. "Ҳа, ўзгарибди, мен ҳам кеча олиб сездим. Қайтиб бердим" деди. Айтишича, мижоз ўргатиб бўлгач қисман ёғга пальма ёғи, эссенция, ранг билан "ишончли маҳсулот"ни йўлга қўйишибди. Аввало алдов ҳаром, кейин, пальма ёғи қўшилган маҳсулотни истеъмол қилмасликни тавсия қиламан. Бозорларда ҳам "Ёғли нон" деб, кони зарар нонларни сотишяпти. Бу сизга-зарардан бошқа нарса эмас. Оддий сувга ва ё сутга тайёрланганини олаверинг... https://t.me/softabobat