SALOMATLIK SABOQLARI |Tibbiy maslahat kanal
Ir al canal en Telegram
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ - тиббий маслаҳат - фойдалик тавсиялар https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Mostrar más5 561
Suscriptores
-724 horas
-917 días
-35730 días
Archivo de publicaciones
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
Наманганлик шифокорлар Ўзбекистон делегацияси таркибида Белоруссиядаги «тиббиёт кунлари»да иштирок этмоқдалар
Батафсил ўқиш 👉 http://namangantoday.uz/namanganlik-shifokorlar-yzbekiston-delegatsiyasi-tarkibida-belorussiyadagi-tibbiyot-kunlarida-ishtirok-etmo%D2%9Bdalar
©️NAMANGANTODAY
Обуна бўлинг 👉 t.me/namanganmtoday
🤒ЎРВИга қарши курашда қайси маҳсулотлар фойдали?
ССВ мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишда:
🔸Лимон
🔸Наъматак
🔸Тузланган карам
🔸Саримсоқ
🔸Творог
🔸Тухум самарали эканини маълум қилди.
Вазирлик бу маҳсулотлар иммунитетни кўтаришини таъкидлади.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Гриппдан_ҳимояланинг
❓ Гриппни даволашда антибиотиклардан фойдаланиш қанчалик самара беради?
❓ Ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланган беморларга қачон иситма туширувчи дорилар бериш керак?
❓ Хасталикка қарши эмланиш қанчалик самарали?
▶️ Ушбу саволларга шифокорлар Нодира Мурталипова ҳамда Нигора Алиева жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg🍊Мандарин қобиғининг фойдалари
💫 Метеоризм, дисбактериоз учун.
Мандариннинг қуритилган қобиғини қаҳва майдалагичда майдаланг ва унга творог, бўтқадан 1 чой қошиқдан қўшинг. Бу усул моддалар алмашинувини яхшилайди
💫 Агар сизда шамоллаш, грипп ёки йўтал бўлса, буғли ваннадан нафас олинг. Тор тешиги бўлган идишга бир ҳовуч майда тўғралган мандарин қобиғи устига қайноқ сув қуйинг, буғда 10-12 дақиқа нафас олинг. Жараёндан сўнг, бир соат давомида совуққа чиқманг.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ, ЛОЛА ФАЙЗУЛЛАЕВНА!
У шундай инсон: дард билан олишаётган аёли ёки қизи, келини ёхуд бирон яқини ётган хона деразаларига хавотир билан қадалган нигоҳларда қувончни пайдо қила олган!
У шундай аёл: вужуди чарчоқдан жуда толиққан бўлса-да, ҳузурига ийманибгина ва умидсиз кирган дардманд ёхуд оғироёқ аёлнинг юрагида табассуми, ширин сўзи, билими, тажрибаси ила умидни уйғота олган!
У шундай шифокор: ҳар куннинг ҳаттоки лаҳзаларида ҳам ўзини эмас, балки беморини ўйлаган. Икки дунё орасида турган онани оиласи бағрига соғ-омон боласини бағрига босиб ёхуд дарддан фориғ бўлиб қайтмоғи учун кечалари ҳам ҳаловат билмаган!
У шундай она: барча оналар каби елкасидаги масъулият юкини ҳеч оғринмай кўтарган, зурриёдларига ҳавас қилгулик тарбия берган. Ва бу юкдан юз чандон залворли шифокорлик ва бир жамоага раҳбарликни ҳам аъло даражада уддалай олган!
У ким дейсизми? У – Вилоят перинатал маркази 1-Акушерлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Абдуллаева Лола Файзуллаевна!
Бугун сиз таваллуд топган кун. Қалбимиздаги чексиз ҳурматимиз, ардоғимиз ва энг самимий тилакларимиз Сиз учун! Яратган умрингизни зиёда қилсин, асло дард кўрманг, яна узоқ йиллар аёлларнинг нажоткори бўлаверинг.
Бахтимизга доим омон бўлинг!
Таваллуд кунинг муборак бўлсин, ЛОЛА ФАЙЗУЛЛАЕВНА!
СИЗ БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ, ЛОЛА ФАЙЗУЛЛАЕВНА!
У шундай инсон: дард билан олишаётган аёли ёки қизи, келини ёхуд бирон яқини ётган хона деразаларига хавотир билан қадалган нигоҳларда қувончни пайдо қила олган!
У шундай аёл: вужуди чарчоқдан жуда толиққан бўлса-да, ҳузурига ийманибгина ва умидсиз кирган дардманд ёхуд оғироёқ аёлнинг юрагида табассуми, ширин сўзи, билими, тажрибаси ила умидни уйғота олган!
У шундай шифокор: ҳар куннинг ҳаттоки лаҳзаларида ҳам ўзини эмас, балки беморини ўйлаган. Икки дунё орасида турган онани оиласи бағрига соғ-омон боласини бағрига босиб ёхуд дарддан фориғ бўлиб қайтмоғи учун кечалари ҳам ҳаловат билмаган!
У шундай она: барча оналар каби елкасидаги масъулият юкини ҳеч оғринмай кўтарган, зурриёдларига ҳавас қилгулик тарбия берган. Ва бу юкдан юз чандон залворли шифокорлик ва бир жамоага раҳбарликни ҳам аъло даражада уддалай олган!
У ким дейсизми? У – Вилоят перинатал маркази 1-Акушерлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Абдуллаева Лола Файзуллаевна!
Бугун сиз таваллуд топган кун. Қалбимиздаги чексиз ҳурматимиз, ардоғимиз ва энг самимий тилакларимиз Сиз учун! Яратган умрингизни зиёда қилсин, асло дард кўрманг, яна узоқ йиллар аёлларнинг нажоткори бўлаверинг. Бахтимизга доим омон бўлинг!
Таваллуд кунинг муборак бўлсин, ЛОЛА ФАЙЗУЛЛАЕВНА!
❗️Ошқозон саратонини эрта босқичда аниқлашнинг самарали усули топилди
📊 Ошқозон саратони дунёда онкологик хасталиклардан ўлим сабаблари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ер юзи бўйича йилига 1 миллиондан зиёд киши ушбу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётгани бунинг тасдиғи.
🩺 Мутахассислар хулосасига кўра, муаммонинг энг асосий омили касаллик сезиларли аломатларсиз пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шу боис унга одатда анча кенг босқичда ташхис қўйилади.
🔬 Япониянинг Нагоя университети олимлари изланишлари энди бу муаммога ечим бўлиши мумкин. Негаки, улар ошқозон саратонини қондаги SDF4 оқсили ёрдамида аниқлаш мумкинлигини исботлади.
🧪 Мазкур осон, арзон ва тезкор диагностика усули орқали хасталикка ҳатто дастлабки босқичларида ҳам деярли 90 фоиз аниқликда ташхис қўйса бўлади.
🔎 Шу мақсадда ўтказилган тадқиқотга 80 нафар соғлом инсон ва саратондан азият чекаётган 582 нафар бемор жалб қилинди.
‼️ Синовлар жараёнида SDF4 оқсили даражаси ошқозон ўсмасига чалинган беморлар қони таркибида юқори бўлиши қайд этилди.
Манба
🧅 Пиёз қон томирларни тозалаш хусусиятига эга
✅ Пиёз таркибидаги элементлар қон томирларни тозалайди ва метаболик жараёнларни яхшилайди. Пиёз атеросклерознинг ривожланишига тўсқинлик қилади ва қон томирлари деворларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
✔️ Шунингдек, пиёз истеъмоли туфайли қон суюлади ва гемоглобин даражаси нормаллашади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
📍Бўйин остеохондрози қандай касаллик?
🩺 Остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларини дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.
🔬 Бўйин остеохондрози, асосан, 35 ёшдан ошган инсонларда кузатилади.
🔴 Агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор.
🤕 Бўйин остеохондрози бор инсонда бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл бармоқларида санчиқлар, стенокардияга ўхшаш, аммо бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, тилнинг карахт бўлиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби белгилар кузатилиши мумкин. Мазкур симптомлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.
💊 Кўпгина ҳолларда остеохондрозни даволаш консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар турлари буюрилади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
📍Буйрак усти фаолиятини яхшиловчи рецепт
✅ Буйрак усти безларининг ишлаши учун фойдали бўлган рецептни тайёрлаш учун сизга 200 грамм ёнғоқ, 100 грамм қуритилган петрушка барглари, 200 грамм табиий асал, 100 грамм майдаланган янги занжабил илдизи ва 200 грамм майиз керак бўлади.
✔️ Ушбу маҳсулотларни блендерда майдаланг ва асал билан аралаштиринг. Аралашмани эрталаб оч қоринга, ҳафтасига 2-3 марта 2 чой қошиқдан истеъмол қилинг.
🔻Ўзгаришларни тезда сезасиз. Уйқу, иштаҳа, иш фаолияти ва кайфият нормаллашади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Ҳозирги вақтда аҳоли орасида COVID-19 кўпаймоқдами ёки грипп?
Бош, кўз ва томоқдаги кучли оғриқ, истма, диарея бир пайтда кечаётган ва шу билан бирга узоқ давом этаётган бу ҳолатлар максимал ортиб бормоқда
📹 👆Батафсил видео орқали билиб олинг, малакали мутахассисларнинг тавсиясига амал қилинг.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
#Адлия_табриги
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Аввало, ўз ҳаётини шундай шарафли ишга бағишлаган Сиз, азизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбдан табриклаймиз.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, оила ва жамиятда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.
Барчангизни қутлуғ касб байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклаб, хайрли ташаббусларингизда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз.
#Бу_қизиқ
.
⏰ Кечаси 6 соатдан кам ухлайдиганлар юрак билан боғлиқ муаммоларга кўпроқ мойил бўлишади.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
БАЙРАМ ЭЪТИРОФЛАРИ
ЮРАКЛАР ДАРДДАНМАС, БАХТДАН ҲАПРИҚСИН!
Солижон Мўминов, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори:
- Юрак. Бу сўз инсоннинг бутун борлиғи демак. Юрак аслида жуда нозик. У ҳатто бир оғиз сўздан ҳам озор чекиши мумкин.
Хасталанса-ку, инсонга қанчалар қийин бўлишини тасаввур этиш мушкул.
Одамлар орасида «юраги бутун одам» деган ибора юради. Бу нафақат инсоннинг саломатлигини, балки иродаси кучлилиги, матонатли эканини ҳам ифодалайди.
Биз жамики инсоннинг юраги соғлом бўлишини истаймиз ва мана шу йўлда бор билим, куч, салоҳият ва имкониятимизни сарф этамиз.
Мен тиббиёт соҳаси вакили эканимдан, айнан кардиология йўналишини танлаганимдан доим фахрланаман. Бир беморга кардиологик, юрак қон-томир касалликлари ташхиси қўйилса, ўша бемор шифо топмагунча жамоамизнинг ҳеч бир вакили ҳаловат топмайди.
Мен ҳар сафар муолажаларимиз туфайли ёхуд жарроҳлик амалиётидан сўнг соғайган беморимизнинг кўзлари кулганини кўрсам, шифокор, кардиолог бўлганимдан чексиз фахрланиб кетаман.
Тилагим, ҳеч бир инсоннинг юраги оғримасин. Аксинча, юраклар қувончга тўлсин!
Namangantoday
✅Обуна бўлинг: t.me/namangantoday
🧀 Пишлоқ истеъмол қилиш кариеснинг олдини олади
🥪 Қаттиқ пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш унинг таркибидаги кальций, оқсил, магний, рух, А, Д ва К витаминлари туфайли болалар ва ёшларнинг суякларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, кексаларда остеопорознинг олдини олади.
✅ Шунингдек, пишлоқ истеъмол қилиш тишларингиз ҳолатига ижобий таъсир қилади. У тиш эмалини мустаҳкамлайди, бу эса ўз ўрнида тишлар чиришидан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Манба:«Соғлом ҳаёт»
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
Repost from NAMANGANTODAY | Rasmiy kanal
ҲАР БИР ЧАҚАЛОҚ - ДУНЁ УЧУН ЯНГИ УМИД, ЯНГИ ОРЗУДИР!
Дунёда касблар кўп. Улар орасида, шубҳасиз, шифокорлик энг улуғи ва шарафлисидир. Бир беморни даво топиши, бир гўдакнинг ёруғ оламга соғ-саломат келишига сабабчи бу инсонлар ҳар қанча юксак эътирофу эъзозга муносиб. Бироқ биз «Тиббиёт ходимлари куни» арафасида шифокорларнинг ўзларидан сўз сўрадик. Вилоят перинатал маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Лола Абдуллаева касби, иш жараёнидаги кўпчилик илғамаган ҳисларини ифода этди.
Обуна бўлинг 👉 t.me/namangantoday
🪴Алоэ саломатликка ижобий таъсир кўрсатади
Яллиғланишга қарши таъсири туфайли алоэ шираси тери касалликларини комплекс даволашда қўлланилади.▫️Алоэ шунингдек, ошқозон-ичак касаллиги бўлган одамлар томонидан яллиғланиш жараёнлари, ошқозон яраси ва овқат ҳазм қилиш ширасининг ажралиши бузилганда қабул қилинади ▫️Шарбат овқат ҳазм қилиш органларини фаоллаштиради ва иштаҳани яхшилайди. Манба:«Соғлом ҳаёт» Яқинларингизга ҳам юборинг! Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
🌏Ерда кучли магнит бўронлари кузатилмоқда
Кеча Ерни магнит бўрони қоплаши натижасида Россия, Беларусь, Украина ва ҳатто Қозоғистонда ҳам одамлар шимол ёғдуси ҳодисасига гувоҳ бўлган.
Бугун ҳам магнит бўрони индекси 6 баллга етиши айтилмоқда.
Яқинларингизга ҳам юборинг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg
