cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Mostrar más
Advertising posts
219 444Suscriptores
-10424 hours
-7727 days
-6 39630 days
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistasAccionesVer dinámicas
01
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. ☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
26 975154Loading...
02
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка мувофиқ: 🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади; 🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
35 00392Loading...
03
#Биласизми ✅ Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
44 729247Loading...
04
#Амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
47 923109Loading...
05
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
38 62556Loading...
06
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
56 894940Loading...
07
#Биласизми ✔️ Қонунчиликка кўра, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 459285Loading...
08
❗️Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
44 262146Loading...
09
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; 🔹 Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати; 🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар (ишчи гуруҳлар) таркиби. 📁 Савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ томонидан жалб қилинади. 🗓 2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда: 🔸корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади; 🔸корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади; 🔸кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
40 960111Loading...
10
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди. ✔️Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; 🔹Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати; 🔹Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати. 🔍 Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида: ➖қабул қилинган буюртмалар асосида акцияларни уюшган савдоларда сотишда олди-сотди битимлари инвестиция воситачилари томонидан қатъий равишда “Тошкент” РФБ савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилади; ➖ маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган усулларга қўшимча равишда, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
38 461142Loading...
11
“Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш масалалари” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади. 🎙Суҳбат спикерлари: ➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; ➖Тошкент давлат юридик университети мутахассислари. ⏰Овозли чат 26-апрел куни соат 16:30да @huquqiy_gap каналида бошланади. 📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
40 79739Loading...
12
#2024_йил_1_майдан ✔️ Қонунчиликка мувофиқ, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
42 65262Loading...
13
Халоскор ўрдакча Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади. Қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди! Мультфильмни кўриш 👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8
52 728291Loading...
14
#Биласизми 🔰Қонунчиликка мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади. ✔️Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади. 📌 Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 401237Loading...
15
❗️Иситиш мавсумида компенсациялар берилувчи эҳтиёжманд оилаларга кимлар киради? Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 487138Loading...
16
#2024_йил_1_майдан ✔️Қонунчиликка мувофиқ: 🔹протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади; 🔹ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади; 🔹ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
49 756168Loading...
17
❗️Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга компенсация берилади Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
51 595148Loading...
18
#2024_йил_1_майдан 🔰 Қонунчиликка мувофиқ: ➖суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади; ➖фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади; ➖ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби почта харажатлари бўйича қарздорликни ундиришга ҳам татбиқ этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
56 265115Loading...
19
#Адлия_хабари 🔰 Давлат органлари ва ташкилотларининг 7 мингдан ортиқ функцияларини баҳолаш натижалари асосида Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси шакллантирилган. 🌐 Реестр лойиҳаси "E-antikorrupsiya" электрон тизимига жойлаштирилган. ✅ Фуқаролар Реестрдаги коррупциявий хавфлар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини онлайн юборишлари мумкин. 📌 Маълумот учун, мазкур Реестр Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-240-сон қарори ижроси юзасидан ишлаб чиқилган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
58 485137Loading...
20
Газ ва “свет”: янги қарор ҳақида тўғри талқин Ижтимоий норма, исроф ва тежамкорлик, янги нархлар ҳамда эҳтиёжманд оилаларга компенсациялар каби энергоресурслар бўйича қабул қилинган янги қарорнинг муҳим ва эътиборга молик томонлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/K_gfEyXH6tQ Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
45 127215Loading...
21
#Ҳуқуқий_ахборот_минбари “Энергоресурслардан фойдаланганлик учун компенсация олиш” мавзусида экспертлар билан суҳбат ўтказилади ⚖️ Адлия вазирлиги томонидан “Энергоресурслардан фойдаланганлик учун компенсация олиш” мавзусида экспертлар билан суҳбат ташкил этилади. ⏰ Овозли чат 24 апрель куни соат 15.00 да Huquqiy axborot телеграм каналида бошланади. 🎙Суҳбат спикерлари: Энергетика вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари 📥 Саволларингизни @mehnatpodkast_bot телеграм боти орқали олдиндан беришингиз мумкин. 📌 Мазмунан бир-бирига яқин саволларга умумлаштирилган ҳолда жавоб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
48 41278Loading...
22
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, 2025 йил якунигача республика ҳудуди бўйича атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши юқори бўлган ҳудудларни прогнозлаш ва аҳолини барвақт огоҳлантириш тизими синов тариқасида жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
41 92349Loading...
23
#Адлия_хабари ✳️ Тошкент шаҳрида ҳар ой бир кун давомида "Автомобилсиз кун" жамоатчилик лойиҳаси ўтказилади. 📌 Бунда шахсий автомобиллар ҳаракатланиши чекланиб жамоат транспортидан фойдаланиш тарғиб қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 244128Loading...
24
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 📌 Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
72 091524Loading...
25
#2024_йил_1_майдан ✅ Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
62 837697Loading...
26
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
49 25571Loading...
27
#2024_йил_1_майдан 🗓Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
47 68994Loading...
28
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача: 🔹тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади; 🔹фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
49 750205Loading...
29
Исроф қилган кўпроқ тўлайди Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди. Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир. Видеони кўриш👉 https://youtu.be/6ONqWolMbJo Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
47 483104Loading...
30
#Биласизми ✳️ Қонунчиликка кўра, "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 668107Loading...
31
#Биласизми 📁 Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади. ✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. ❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
53 181137Loading...
32
#Биласизми ❗️2024 йил 1 май кунидан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари Батафсил инфографикада Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
29 7620Loading...
33
#Биласизми 🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
63 455273Loading...
34
#Биласизми 🔰 Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра 3 кунлик муддатда тақдим этиши шарт. 📌 Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
56 135271Loading...
35
#Биласизми 🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: 🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм; 🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм; 🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм; 🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм; 🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм; 🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм; 🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм; 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
91 330819Loading...
36
#Биласизми ❗️Эҳтиёжманд оилаларга меъёрдан ортиқ ишлатилган электр ва газ учун пул берилади Батафсил инфографикада Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
60 386360Loading...
37
#Биласизми 🔰 Иситиш мавсумида компенсациялар берилувчи эҳтиёжманд оила сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилган оилалар тушунилади. 📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилмаган оилалар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишлари мумкин. “Маҳалла еттилиги” томонидан Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати шакллантирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
50 854201Loading...
38
#Биласизми 🔰 Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда тутилиши мумкин. 🚫 Аммо, Меҳнат шартномасига ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
45 806132Loading...
39
#Биласизми 🔰Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсациялар берилади: 🔹270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам; 🔹 базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади: ➖газ учун –базавий меъёрдан ортиқ 250 куб метргача; ➖электр учун –базавий меъёрдан ортиқ 150 кВт соатгача. ✅ Компенсация олувчи эҳтиёжманд оилалар ноябрь – март ойларида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
64 738362Loading...
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. ☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка мувофиқ: 🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади; 🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Биласизми ✅ Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади
“Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Биласизми ✔️ Қонунчиликка кўра, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
❗️Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади
Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади
“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; 🔹 Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати; 🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар (ишчи гуруҳлар) таркиби. 📁 Савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. 🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар “UzAssets” инвестиция компанияси” АЖ томонидан жалб қилинади. 🗓 2024 йил 1 июлдан, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда: 🔸корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади; 🔸корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади; 🔸кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади
“Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари (давлат иштирокидаги корхоналар) биринчи раҳбарларининг асосий вазифаларидан бири этиб ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, рақобат муҳити шаклланган соҳалардаги, шунингдек, уларнинг фаолиятига хос бўлмаган, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларини хусусийлаштириш (сотиш) белгиланди. ✔️Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати; 🔹Оммавий савдоларга чиқариладиган давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари рўйхати; 🔹Маҳаллий фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган корхоналар рўйхати. 🔍 Давлат иштирокидаги корхоналар акцияларининг оммавий таклифини ўтказиш жараёнида: ➖қабул қилинган буюртмалар асосида акцияларни уюшган савдоларда сотишда олди-сотди битимлари инвестиция воситачилари томонидан қатъий равишда “Тошкент” РФБ савдо майдончасида рўйхатдан ўтказилади; ➖ маҳаллий инвесторларнинг буюртмаларини қабул қилиш “Тошкент” РФБ савдо майдончасида амалда бўлган усулларга қўшимча равишда, “E-AUKSION” электрон савдо платформаси, шу жумладан унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...