cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Surxondaryo viloyati prokuraturasi

SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI. Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali admin tel: Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 257
Suscriptores
+124 horas
-167 días
-5530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Bosh prokuratura
02:08
Video unavailableShow in Telegram
Сурхондарё вилояти прокуратураси ташаббуси билан "Намунавий суд процесси" танлови ўтказилди 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
сурхоннамунасуд (1).mp42.90 MB
👍 1
08:33
Video unavailableShow in Telegram
💰 Прокуратура органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, давлатга етказилган 20 млрд. сўм зарар ундирилди Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. ⏺Прокурорлар секторларидаги “Темир дафтар”га киритилган 5 мингдан зиёд оилага ҳар томонлама кўмак берилмоқда. ⏺“Аёллар” ва “Ёшлар дафтарлари”га киритилган 243 456 нафар хотин - қизлар ва 23 234 нафар ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ишлар изчил давом эттирилмоқда. ⏺Аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 337 нафар шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилди, 34 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 1 283 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. ⏺Ушбу соҳада ўтказилган ўрганишларда 31 087 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, айбдор шахслар тегишли жавобгарликка тортилди. ⏺Бундан ташқари, 174 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 510 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди. 📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Mostrar todo...
tg.mp416.54 MB
👍 2
Repost from Bosh prokuratura
Photo unavailableShow in Telegram
Бош прокуратура томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбирларида аҳоли ҳамда тадбиркорларнинг муаммолари юзасидан таклифларни қабул қилиб бориш учун “@YashirinIqtisodiyotTakliflarBot” номли телеграм канали ишга туширилди. Агарда Сиз ушбу йўналишда қонун бузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз ёки муаммолар ечимини топиш юзасидан таклифларингиз бўлса, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўлланг. Давлатимиз тараққиёти, жамиятимиз фаровонлигига ўз ҳиссангизни қўшинг. Расм интернет манбасидан олинган 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
Repost from Bosh prokuratura
👍 3
Repost from Bosh prokuratura
Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев Денов туманига ташрифи давомида туманнинг “Қўзичоғли” маҳалласи ҳудудидан танланган 4,0 га ер майдонида “Ёшлар тадбиркорлик саноат зона”сида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Мазкур “Ёшлар тадбиркорлик саноат зона”сида лойиҳа қиймати 15 млн. доллар бўлган 56 та лотларнинг қурилиш ишлари якунланиш арафасида бўлиб, келгусида камида 300 та иш ўрни яратилган ҳолда кичик тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқариш ва сервис хизматларини йўлга қўйиш учун хизмат қилади. Шунингдек, вилоят 2-сектор раҳбари ушбу ҳудуддан танланган 17,0 га ер майдонида “Термиз” эркин иқтисодий саноат зонасида “Denov Mega Gold” МЧЖ томонидан 0,70 га ер майдонида лойиҳа қиймати 11 млрд. сўм бўлган профиль матрас ва мебеллар ишлаб чиқариш, “Humo New Energy” МЧЖ томонидан 6,0 га ер майдонида лойиҳа қиймати 372 млрд. сўм бўлган электромобиллар ишлаб чиқариш, “Baxriddin Agro Impex” МЧЖ томонидан 1,0 га ер майдонида лойиҳа қиймати 1,0 млн доллар сўм бўлган ерёнғоқ маҳсулотини қайта ишлаш ва ерёнғоқ пастаси ишлаб чиқариш ва “Brosher” МЧЖ томонидан 0,63 га ер майдонида лойиҳа қиймати 900 минг доллар бўлган маиший техника воситалари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди. Келгусида мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида камида 300 та иш ўрни яратилиб, ҳудудда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмлари ошишига хизмат қилади. Вилоят прокурори томонидан қурилиш ишларининг олиб борилиши ва лойиҳаларни амалга оширилиши давомида юзага келаётган муаммолар ҳал этилишида тегишли амалий ёрдам кўрсатилиб, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
👍 2
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага департамент ходимлари бириктирилади
🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январгача истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилади. 📝 Ишлаб чиқарувчи “Лицензия” ахборот тизими орқали лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида хабардор қилинган кундан 10 иш куни ичида солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг қолдиқлари хатловдан ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 сентябрдан истеъмол ва техник этил спирти харид қилган ишлаб чиқарувчилар томонидан Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг ахборот тизимига харид қилиш жараёнида жойлаштирилган истеъмол ва техник этил спиртидан фойдаланиш мақсадларидан бошқа мақсадда фойдаланилганлиги аниқланганда, охирги 12 ойда биржа савдоларида харид қилинган истеъмол ва техник этил спирти ҳажмига ҳисобланадиган акциз солиғи суммасининг 2,5 баравари миқдорида солиқ органлари томонидан молиявий жарима қўлланилади. 🔍 Инспекцияга истеъмол ва техник этил спиртини масофавий онлайн кузатиш (GPS) тизими ўрнатилмаган, электрон ҳисобварақ-фактурасиз, товар-транспорт юк хатисиз ҳамда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларига юклаш ва ташиш ҳолатлари лицензия талабларини бузиш деб баҳоланиб, лицензиянинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ваколати берилади. ❕Бунда лицензия талаблари бир йил ичида такроран бузилган тақдирда, БҲМнинг 500 баравари миқдорида молиявий жарима қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади
Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан: 🔸 яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади; 🔸 қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади; 🔸истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади; 🔸 ҳар ярим йил якунлари бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳисобланади. ❕Бунда ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кўп бўлганда ва акциз солиғи тўлиқ тўланган тақдирда, ундирилган молиявий жарима суммалари корхонага қайтариб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Repost from Bosh prokuratura
👍 5
Repost from Bosh prokuratura
Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев томонидан Денов туманида давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.  Дастлаб, мутасадди идора вакиллари ва фуқаролар билан Денов туманида давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳволи муҳокама қилиниб, ишларни жадаллаштириш, туман ҳудудини ободонлаштириш, кўчалар ва ижтимоий соҳа объектлари атрофларидаги ноқонуний қурилишларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берилди. Шунингдек тумандаги  марказий кўчалар, бозорлар ва ижтимоий соҳа объектлари атрофи кўздан кечирилиб, лойиҳалар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, кўчаларни ёритиш, пиёдалар йўлакчаларини аҳоли гавжум жойларда ўрнатиш ва аҳолига қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берилди. Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
💯 5👍 2
Repost from Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан табиий газ ҳамда электр таъминоти корхоналари фойдасига қарздорликларни ундириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилда энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларни ундириш бўйича 1671 дан ортиқ суд ҳужжатлари Бюро органлари иш юритувига қабул қилиниб, 649 та ижро ишлари бўйича 21 млрд. 123 млн. сўм амалда ундирилди. Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан жами 14 млрд. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, шундан 10,4 млрд. сўмлик мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланди. Бундан ташқари, ҳозирда 158 нафар қарздорларнинг 561 млн. сўм миқдоридаги қарздорлиги уларнинг иш ҳақи ва нафақаларига қаратилган ҳамда 199 та 10,9 млрд. сўмлик қарздорликлар бўйича ҳисоб рақамларга банд қўйилган. Натижада ушбу қарздорлик тўлиқ ундириб олинди ва қарздор жамиятга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати амалда тамомланди. Бу борадаги тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Mostrar todo...
👍 2