Sof.uz | Соф хабарлар
Ir al canal en Telegram
Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot Тижорий ҳамкорлик: @almmedia
Mostrar más4 669
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
Archivo de publicaciones
Bloomberg: АҚШ Эрон нефтини "ноқонуний" сотиб олгани учун Хитойга босимни кучайтириш билан таҳдид қилмоқчи
Агар Хитой Эрондан катта ҳажмдаги нефтни "ноқонуний" сотиб олишда давом этса, АҚШ расмийлари Пекинга босимни кучайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Хитой ва Эрон ўртасидаги савдо алоқаларининг ошиши Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан республика ядровий дастурини чеклашга қаратилган янги чекловлар жорий этиш режаларига зиддир, деб ёзади Bloomberg АҚШ президенти маъмуриятининг Эрон бўйича махсус вакили Роберт Маллининг тегишли баёнотига таяниб.
"Хитой Эроннинг ноқонуний экспорти учун асосий манзил бўлиб, Пекинни бундай харидлардан қайтариш бўйича музокаралар фаоллашади. Эрон нефть экспортининг ортиши бизни қониқтирмаяпти. Санкцияларимиз бенуқсон бажарилишини таъминлай оламизми? Йўқ. Аммо биз уларни ҳурмат қилишлари учун қўлимиздан келганини қиламиз", деди Малли.
Батафсил: https://sof.uz/anzz
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 10:50
2022 йилда ЭҲФ орқали товар айланмаси 1402,7 трлн сўмдан ошди
Бугунги кунда 25 та электрон ҳужжат айланиши тизими оператори роуминг тизимида рўйхатдан ўтиб фаолият юритиб келмоқда.
2022 йилда улар ёрдамида 282 955 та солиқ тўловчи томонидан 38,8 млн та ЭҲФ расмийлаштирилган. Бу 2021 йилда расмийлаштирилган ЭҲФлар сонига нисбатан 5,5 млнтага (16 фоиз) кўп.
Ҳудудлар кесимида, ҳужжатлар сонининг ўсиши бўйича етакчилар:
Тошкент ш. - 2,6 млнта (21 фоиз) кўп;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲДСИ - 1,2 млнта (11 фоиз) кўп;
Тошкент вилояти - 368,3 мингта (19 фоиз) кўп;
Самарқанд вилояти - 219,6 мингта (19 фоиз) кўп.
2022 йилда расмийлаштирилган ЭҲФларда жами товар айланмаси 1 402,7 трлн сўмдан ортиқни ташкил этган ёки ўтган йилга нисбатан 367,1 трлн сўмга ошган
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 10:36
Тадбиркорларнинг банк ҳисоб варағидаги маблағлар дахлсизлиги бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан "Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисоб варағидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан тадбиркорларнинг банкдаги ҳисоб варақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатлари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини белгилаш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/yyku
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 09:22
Сиз ёки яқинларингиз пенсия пулларини ҳалиям маҳалла орқали навбатларда туриб олишмоқдами?
Ҳозирги совуқ об-ҳаво шароитида энг тўғри ечим — пенсия ва нафақа пулларини банк картаси орқали олишдир!
Афзалликлари:
Халқ банки томонидан банк карталари бепул расмийлаштирилади;
банк картаси орқали пенсия ва нафақа олувчиларга давлат томонидан 1 фоиз пул маблағлари қўшиб берилади;
"пенсия пулини қачон тарқатишар экан", деб кутиб ўтирмайсиз, пуллар ҳар ойнинг 5-санасига қадар банк карталарига ўтказилади;
банк картаси орқали коммунал тўловларини онлайн амалга ошириш мумкин;
банк картасидаги пулларни исталган банкоматлар орқали 24/7 тартибда нақдлаштириб олиш мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 09:00
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда қандай кўрсаткичга эга?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 105,7 фоиз
саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,2 фоиз
қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,6 фоиз
чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 112,3 фоиз
бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 115,9 фоиз
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,6 фоиз
ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 118,6 фоиз
экспортнинг ўсиш суръати – 115,9 фоиз
импортнинг ўсиш суръати – 120,4 фоиз
фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 592 371 та
транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 100,5 фоиз
транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 105,6 фоиз
аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 109,7 фоиз
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 08:19
Агробанкнинг халқаро рейтинги оширилди
Moody's Investors Service ("Moody’s") Агробанкнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли депозитлари рейтингини B1 дан Ba3 га кўтарди.
Moody's'нинг ушбу прогнозига кўра, халқаро рейтингнинг оширилиши, банк фаолиятининг барқарор ривожланаётганини акс эттиради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 07:31
Иш ҳақини натура шаклида тўлашга йўл қўйилмайди
Янги Меҳнат кодексига кўра, иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади.
Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади.
Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно.
Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади.
Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади.
Агар ходим иш ҳақи тўланадиган куни иш берувчининг топшириғини иш жойидан ташқарида (хизмат сафарида, малака ошириш курсларида бўлса ва бошқалар) бажараётган бўлса, ходимнинг илтимосига кўра иш берувчи ходимга тегишли иш ҳақини ўз ҳисобидан юбориши ёки ходимнинг ишончли шахсига тўлаши шарт.
Кодекс расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2023 йил 30 апрелдан) кучга киради.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 07:09
Ўзбекистонда доллар, евро ва рублнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 2023 йил 25 январдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.
1 АҚШ доллари -19,59 сўм тушди — 11 270,68 сўм;
1 Евро курси -78,85 сўм тушди — 12 241,09 сўм;
1 Россия рубли -0,53 сўм тушди — 164,02 сўм.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👉🏼
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram
24 ene 2023, 06:27
Экспортнинг ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир қилади?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари экспортнинг ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир қилишини тадқиқ этди.
Тадқиқот Измир шартномаси мамлакатлари доирасида амалга оширилди ва унда бирламчи экспорт товарлари (нефть ва табиий газдан ташқари) Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга қандай таъсир кўрсатиши ўрганиб чиқилди.
Маълумот учун: Измир шартномаси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар томонидан, халқлар ўртасидаги чуқур тарихий ва маданий алоқаларни янада яхшилаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мамлакатлараро савдо ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида имзоланган.
Батафсил: https://sof.uz/c63
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 05:37
Европада биржа газ нархи 10 фоизга тушди
24 январь, сешанба куни бошланган савдоларда Европада табиий газ нархи кескин ўн фоизга арзонлашди. Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, Европанинг энг йирик TTF маркази индекси февраль фьючерслари минг куб метр учун 660 долларга етди.
Тошкент вақти билан 12:55 ҳолатига кўра, нархлар минг куб метр учун 683 долларгача ўзгарган. Динамикага келгуси ҳафтадаги об-ҳаво прогнозининг юқори ҳароратга қараб ўзгариши таъсир кўрсатди.
Шунингдек, АҚШнинг энг йирик суюлтирилган газ заводларидан бири Freeport ЛНГ таъмирлаш ишлари якунлангани ҳақида маълум бўлди.
Бир кун аввал совуқ ҳаводан қўрқиш, шунингдек, технологик ишлар билан боғлиқ бўлган Норвегиядан етказиб беришдаги чекловлар туфайли газ нархи минг куб метр учун 750 доллардан ошган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 04:26
"Уста-шогирд" мактаби ўқитувчисининг иш даври меҳнат стажига қўшилади
“Ҳунарманд” уюшмасига аъзо ҳунармандлар профессионал таълим муассасаларининг махсус устахоналарида ҳунармандчилик бўйича таълим беришда якка тартибдаги тадбиркорлар каби шартнома тузиш ва кўрсатилган хизмат учун солиқ тўламаслик ҳуқуқига эга.
“Уста-шогирд” мактаби ўқувчиси сифатидаги иш даври 25 ёшга етгунга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2,5 баробари миқдорида суғурта тўлови тўланган тақдирда меҳнат стажига қўшилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 03:46
Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан божхона ишларида ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.
Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 02:36
Сербияда дунёдаги юзта энг йирик олтин конларидан бири топилди
Сербияда ўз захиралари бўйича дунёдаги энг йирик юзталикка кириши мумкин бўлган олтин кони топилди. Бу ҳақда душанба куни мамлакат президенти Александар Вучич халққа мурожаатида маълум қилди.
"Биз Жагубицага қараганда анча кўп олтин бўлган яна бир жойни топдик. Энди қўшимча текширувлар ўтказилмоқда, аммо дастлабки маълумотларга кўра, биз дунёдаги юзта (энг бой) ва эҳтимол ундан ҳам каттароқ олтин конларидан бири ҳақида гаплашмоқдамиз", деди Сербия раҳбари.
Аввалроқ, мамлакатнинг тоғ-кон ва энергетика вазири Дубравка Жедович-Негре Сербиянинг Жагубица муниципалитетида катта олтин кони топилганлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, бу "бутун мамлакат иқтисодиётига, айниқса Шарқий Сербияга катта таъсир кўрсатиши мумкин".
Вучич аввалроқ Сербия сўнгги икки йил ичида олтин-валюта захираларини сезиларли даражада оширганини айтган эди. Унинг таъкидлашича, мамлакатда олтин захиралари 2020 йилга нисбатан деярли уч баравар кўпайган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 01:04
Европа Иттифоқи Россия Марказий банкининг валюта захираларини қонуний равишда олиб, Украинага бериш йўлларини қидирмоқда
Европа Иттифоқи таркибидаги 27 мамлакат раҳбарларининг вакили Шарль Мишель Россия Марказий банкининг музлатилган активларини фаол бошқарувга беришни ўйламоқда. Олинган фойда Украинани тиклашга йўналтирилиши мумкин.
"Бу адолат ва ҳалоллик масаласидир", деди у The Financial Times газетасига берган интервьюсида.
Ўтган йилнинг февраль ойи охирида Европа Иттифоқи давлатлари Россия Федерацияси Марказий банкининг хорижий ҳисоб рақамларига жойлаштирилган юзлаб миллиард долларлик активларни блоклаб қўйган эди. Москва маълумотларига кўра, Марказий банкка қарши санкциялар натижасида 300 миллиард доллар миқдоридаги валюта захиралари музлатилган.
Айни пайтда Европа комиссияси санкциялар остида қолган россиялик олигархларнинг активларини мусодара қилиш жараёнини соддалаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Батафсил: https://sof.uz/6q8
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
24 ene 2023, 00:21
Ўзбекистонга 2022 йилда 5,2 млн нафар турист келди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга жами 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Ўзбекистонга келган туристларнинг 2 647,0 минг нафари аёллар, 2 585,8 минг нафари эркаклар бўлди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 23:39
Google асосчиларидан бири АҚШнинг энг саховатли 25 миллиардерлари қаторига кирди
Google асосчиси Сергей Брин 2022 йилда биринчи марта АҚШнинг Forbes журнали томонидан АҚШнинг энг сахий 25 миллиардерларидан бири деб топилди.
Умуман олганда, Брин хайрия ишларига 2,55 миллиард доллар ажратди. У Паркинсон касаллигини ўрганиш, иқтисодий ҳаракатчанликни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш учун маблағ ажратади.
Berkshire Hathaway эгаси Уоррен Баффет 2022 йилда 5,4 миллиард доллар хайрия билан рўйхатда биринчи ўринни эгаллади. Баффет бутун умри давомида хайрия ишларига 51,5 миллиард доллар хайрия қилган.
Иккинчи ўринда Microsoft асосчиси Билль Гейтс ва унинг собиқ рафиқаси Мелинда Фрэнсис Гейтс 2022 йилда 5 миллиард доллар хайрия қилган.
Биринчи учликни молиячи Жорж Сорос ёпди, у ўтган йили хайрия ишларига 300 миллион доллар ажратган. Хайрияларнинг умумий миқдори 18,4 миллиард долларни ташкил этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 23:13
Дунёдаги энг хавфсиз жой араб давлати деб топилди
Ғарб ОАВлари Қатар кетма-кет бешинчи марта Глобал Тинчлик Индекси бўйича 2023 йил учун дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.
Статистикаси 142 та давлат ва ҳудудни ўз ичига олган Numbeo маълумотлар базасига кўра, мамлакат жорий йил учун хавфсиз мамлакатлар индексида 85 фоиздан кўпроқ балл тўплади. Кучли ўнталикка, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайван, Ман ороли ва Уммон султонлиги кирди, кейинги ўринларда Гонконг, Арманистон, Япония, Швейцария ва Баҳрайн жой олган.
Австралиядаги Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг июнь ойида чоп этилган ҳисоботига кўра, Қатар бошқа рейтингларда ҳам биринчи ўринни эгаллади: араб дунёсида 1-ўрин ва 2022 йилги энг хавфсиз ва ижтимоий жиҳатдан энг тинч мамлакатлар индексида 163 мамлакат ичида 23-ўрин.
Батафсил: https://sof.uz/plji
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 22:50
Банк омонати қандай танланади?
Банк омонатлари нафақат пулни тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ҳам ишончли усулидир. Дейлик, сиз банкка маълум миқдордаги пулни топширасиз, банк эса сизга маблағлар сақланган муддати учун фоизлар тўлайди.
Бошқача айтганда, сиз пул ишлаб топасиз ва сиз ишлаб топган пуллар сиз учун ишлашни бошлайди.
Бугунги кунда сиз банкка бориб (“офлайн” тарзда) ўзингизга омонат ҳисобварағини очишингиз мумкин ёки банк картаси ва банк иловаси ёрдамида (“онлайн” тарзда) банкка омонат қўйиш имкониятига ҳам эгасиз.
Онлайн-омонатларнинг фоизлари ҳам оддий омонатлар фоизлари каби ҳисобланади ҳамда пул банк картасига ёки мобил иловадаги электрон ҳамёнга ўтказилади. Фоизларни ҳисоб-китоб қилиш учун Депозит калькуляторидан фойдаланиш лозим.
Батафсил: https://sof.uz/08u6
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 12:13
20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат "Тадбиркорлик кенгашлари" ташкил этилади
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилишни янада жадаллаштириш, тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, республикамиз тадбиркорлик субъектларининг халқаро ишбилармонлик ҳамжамиятига интеграциялашувини кенгайтириш борасидаги Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Палата тадбиркорлик субъектларининг манфаатларида Ўзбекистон Республикаси судларига тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда Палатага миллий ҳамкор бириктириш талаби қўлланилмайди;
давлат органлари ва идоралар томонидан тадбиркорликка оид барча ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини амалга оширишда Палата лойиҳа ҳамкори сифатида жалб қилинади.
Палатанинг тадбиркорлик соҳасида тармоқлар билан тўғридан-тўғри ишлаш, уларнинг ўзига хос муаммоларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва ечимини топиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини яратиш мақсадида унинг ҳузурида жамоатчилик асосида тармоқлар кесимида қўмиталар ташкил этилади.
Батафсил: https://sof.uz/y99
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 11:54
Хитойда даромад солиғидан кимлар озод этилган?
Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси жаҳоннинг энг кўп сонли аҳолисига эга иккинчи ҳудуд ҳисобланади. Шу боис, мамлакатнинг турли ҳудудларида турлича солиқ амалиёти жорий этилган. Гонгконг яқин-яқингача Американинг иқтисодий тассаруфидаги ҳудуд бўлгани боис, анча леберал фаолият юритиб келган. Бироқ сўнгги пайтга келиб Хитой Гонгконгни ўз “иқтисодий қаноти” остига олди. Шундан сўнг, Гонгконг ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида турли иқтисодий келишмовчиликлар, форс-можор ҳолатлари шаклланди. Айниқса эркин-иқтисодий зона бўлган Гонгконгга шахсий даромад солиғининг киритилиши кучли эътирозларга сабаб бўлди.
Аслида шахсий даромад солиғи Хитойда 1980 йил 10 сентябрдан амалда эди. Бироқ бу солиқнинг Гонконгга иқтисодий таъсири сезиларли эмас эди. Ўн етти йил олдин, Хитой ва Гонконг ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни тартибга солишга, аниқроғи, ушбу солиқ туридан қочишга қаратилган келишув мавжуд эди. Яъни имтиёзли солиқ ставкалари амалда эди.
Хўш, бу имтиёз қандай ишлар эди?
Батафсил: https://sof.uz/08u6
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
@sofuzb
23 ene 2023, 11:23
