cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 345
Suscriptores
-1024 horas
-767 días
-12230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Тунингиз осуда ўтсин. Ҳайрли тун азизларим!!!🌙 ДУО Севганларимизга ҳадя қилиш мумкин бўлган энг чиройли туҳфа. Роббим! Севганларимизни севганларингдан айла! Мени дуо қил деган дўстга дуолар фидо бўлсин! Дуоларимдасан деган дўстга эса жонлар фидо бўлсин! Хайрли тун Роббим розилиги учун дўст тутинган жаннат қалблиларим. ДУШАНБА ТОНГИДА ДИЙДОР КЎРИШГУНЧА ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ.. АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛИНГ ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
🤔 1
– Ассалому алайкум, ойи, яхши келдингизми, чарчаб қолмадингизми? – дея унга пешвоз чиқди Ҳалима. – Ўзинг яхшимисан, болаларим яхшими? – Келишингиздан олдин хабар бермабсизда кутиб олардим. – Мен яхши келдим, ҳалиги машинасида олиб келиб қўйди. Раҳматли Саид ака билан Ҳадича опанинг фарзандлари бор эди-ку, оти Меҳрож, шу йўлда тўхтаб, олиб келиб қўйди. Барака топсин, илоҳим, ҳамма маҳаллада ундан миннатдор, қўлидан келганча ночорларнинг ҳожатини чиқаради. – Яхши, келинг, ўтиринг – дея Ҳалима онасига дастурхон бошидан жой кўрсатиб. Улар дастурхонга ўтиришгач, онаси фотиҳа ўқиди. Кейин Ҳалима дастурхонга ноз-неъматлардан қўйди, чой дамлади. – Эй-й, мен меҳмонмидим, қўй, ҳадеб овора бўлавермагин, ундан кўра ўтир. Ҳозир зум ўтмай, ишга кетасан, – деди онаси. – Уйимизни биларканми? – дея сўради Ҳалима ўзини бепарводек тутиб. – Йўқ, қаерданам билсин. Манзилни унга мен ўзим айтдим. Жуда яхши, тарбияли, отасидек саховатпеша, олийжаноб инсонда. Шу фақат ёлғиз, оиласи йўқ. Тунов куни маҳалладаги Карима холанг, яна бир-икки маҳалламиз аёллари билан маслаҳатлашиб уни яна ўртага олмоқчи эдик. Карима ҳам, мен ҳам айтдим, шундай инсон уволда, ҳаммага беғараз, беминнат ёрдам кўрсатади. Ҳозир бундай инсонларни топиш қийин. Шунга Назира бор-ку, сен яхши танийсан, шуни олиб бермоқчи бўлиб юргандик. Хабаринг бор эрининг вафотига тўрт йилдан ошди, иккита боласи бор, ўзи энди қирқдан ошди шекилли, лекин ҳали ҳам чиройли, кўҳликинна аёл. – Хўш, тегишга рози эканми? – дея қошларини билинар-билинмас чимирди Ҳалима. Лекин онаси буни сезмади. – Кўнглига қўл солгандик, у киши рози бўлсалар, розиман, деди. Тўғри-да, нега ҳам рози бўлмасин, ахир иши яхши, ўзи яхши, қолаверса, Меҳрож ҳам шу ёшда келишган, салобатли. – Унда муаммо йўқ экан-да, – деди Ҳалима ўзига нима бўлаётганини тушунолмай. – Э қаерда дейсан, лекин Меҳрож бунга розилик билдирмаяпти. Майли, қўй бу гапларни ўзингдан гапир, ишларинг жойидами? – Раҳмат, ойи, ўзингиз тузукмисиз, уйдагилар, жиянларим, укаларим келинларингиз яхшими? – Ҳа, ҳаммаси яхши, салом айтиб юборишди. – Бугун қолақолинг, барибир уйда нима ҳам қиласиз? – Майли, уйдагиларга телефон қилиб қўярман. Сени ишинг бўлса, вақтлироқ кетавер, менга қарама, мен ўзим ўтиравераман. – Бироздан сўнг кетаман, бугун сал кечроқ қайтаман, хавотирланманг. Лекин Эъзоза бугун вақтлироқ келади. – Майли, сен ишингга тайёрланавер. Меҳрож хонасига кирган ҳам эди, орқасидан ҳовлиқиб Рустам кириб келди ва олдига касаллик варақасини ташлади. – Келдингми, яхшимисан? Хабарни эшитдингми? – деди. – Тинчликми, қандай хабар? – Меҳрож ҳайрон бўлиб сўради. – Тоҳир Аҳадовични зудлик билан операция қилиш керак. – Кимни?! Ўзимизнинг Тоҳирними, нега, нима бўлибди? – Ошқозон яраси очилиб кетибди, саҳарлаб олиб келишди. Вазият жуда қалтис, буни сен қилишинг керак. Ана, ўқиб кўр! – Ўзинг қилавер, йўқ, яхшиси ҳеч нарса қилма. Яна бироз шундай ётсин, кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади, – деди қўлидаги қоғозлардан кўзини узмай совуққонлик билан. – Меҳрож, ҳозир шуни мавридими?! Шунақа ҳазиллар сенга ярашадими? -Ҳақиқатан ҳам аҳволи оғир, – деди Меҳрож касаллик варақасини ўқиб чиқиб. Аслида Меҳрожни Тоҳирга адовати йўқ эди, лекин Ҳалимага “парвона”лигини билгач, рашк туфайли унга нисбатан нимадир пайдо бўлди. Нима бўлганда ҳам дўсти ҳақ, у энг аввало, шифокор, буни унутмаслиги керак. – Хўш, ҳамма нарса тайёрми? –деди Меҳрож хўрсиниб. – Шу олийжаноблигинг учун ҳам сени ҳамма ҳурмат қилади-да, дўстим. Бу ҳам бир жасарот, – деди Рустам кейин, – Сени кутяпмиз, – деди. ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Mostrar todo...
– Ассалому алайкум, хола, яхшимисиз? – Ваалайкум ассалом, болам, тузукмисиз? – Қаерга кетяпсиз? – Шу оёқнинг чигалини ёзиб, бир айлангани чиққандим. – Юринг, манзилингизга олиб бориб қўяман. – Йўқ, йўқ, болам, қўйинг уринманг, мен ўзим секин етиб оламан, раҳмат. – Ундай деманг, илтимос қиламан, машинага ўтиринг, гаплашиб кетамиз майлими? – дея жилмайди Меҳрож – Болам тушмагур-а, ҳеч қўймадингиз-да, – дея олд ўриндиққа ўтирди. – Хўш, йўлимиз қаёққа? – Қизим Ҳалиманикига кетаётгандим. Бугун пешингача уйда экан, кейин ишга боради, шунга бир айланиб келай, дегандим. – Уйда ўтиравериб зерикибсиз-да? – Нимасини айтасиз, сизни ҳам ишдан қўйдим. – Унақа эмас, ахир мен ўзим тўхтадим-ку. Ҳа, манзилни айтсангиз, қаерда турадилар? – Самарқанд дарвозада. – Хўп яхши. Соғлиғингиз яхшими, ҳеч қаерингиз безовта қилмаяптими? – Йўқ, шукур. Бу ёшимизда оёқ-қўлимиз ишлаб, юриб турганимизга ҳам шукур айтамиз, болам. – Тўғри қиласиз, илоҳим, умрингиз узоқ бўлсин. – Ажойиб, инсонсиз-да, маҳалладаги ҳамма сиздан фақат яхшилик кўради. Сизни шундай қилиб тарбиялаган ота-онангиз раҳматлининг қабрлари нурга тўлсин, илоҳим! – Айтганингиз келсин, раҳмат. Ошириб юбордингиз, шунчаки имкон қадар ҳаракат қиляпмиз. – Фақат оила қуришингиз керак-да, болам, ёлғизлик Эгамга хос. Сизга ёр бўламан деганлар қанча! – Раҳмат, бир кун насиб қилиб қолар. Пешонадагини кўрамиз-да. – Айбга буюрманг, болам, астойдил яқин олганимдан гапирдим-да. Хоҳласангиз, маҳалламиздаги Назирани сизга тўғриласак, жуда кўҳли аёл, бунинг устига бева. Ҳам сизга савоб бўлади, дейман-да, болам. – Қайғурганингиз учун раҳмат, лекин мен, биласизми, унга фақат моддий тарафдан ёрдам бера оламан, холос. Бундан ортиғини қилолмайман. Карима холам кеча шундан оғиз очгандилар. – Ҳа, кеча маҳалламиздаги аёлар ўзаро гаплашиб, шундай дегандик. У сизга маъқул келмаган кўринади. – Гап унда эмас, мен, биласизми, бу ҳақида ҳозирча бир нарса деёлмайман. Бир гап бўлар… – Ие, қаранг, келиб қолибмиз-ку, мана шу ерда тўхтатсангиз, бўлади. Раҳмат, болам, илоҳим, ҳеч қачон дард чекманг, умрингиз узоқ бўлсин, – дея дуо қилди. Меҳрож уни машинадан тушириб, йўлдан ўтказиб қўйди. Сўнгра хайр-хўшлашиб машинага ўтириб ишига кетди.
Mostrar todo...
📚Умидим юлдузи 7-кисм Ҳалиманинг телефонига смс келди. Бу вақтда у ўғли ва қизи билан телевизор кўриб ўтирарди. – Кимдан экан, ойи? – дея сўради қизи қизиқувчанлик билан. Ҳалима Меҳрожданлигини билиб, бироз каловланиб: – Компаниядан-да, кимдан ҳам бўларди бошқа? – дея смсни ўқимади. Бироздан сўнг фарзандларига хайрли тун тилаб, хонасига кириб кетди. Жойига ўтириб, боя келган смсни очиб ўқиди. Ўқиди-ю юраги орзиқиб кетди, анчадан бери бунчалик ҳаяжонга тушмаганди. У шеърни қайта-қайта ўқиди, шеър жуда чиройли ёзилган эди унинг назарида. Ҳа, буни Меҳрожнинг ўзи ёзган. “Хаёлингга келмасман бир зум, Эсламадинг неча замонлар. Фойдаси йўқ йиғлаганим юм, Унутгансан аллақачонлар. Тақдиримнинг пешонаси шўр, Бир юракка сайланганман қул. Ишқнинг кўзи бунчалар ҳам кўр, Йўқотганман ўзимни буткул. Юрагингда нелар бор дея, Кўзларимга боққанмисан ҳеч, Ишқинг қалбим баҳори дея, Юрагимни ёққанмисан ҳеч?! Ос, осақол ишқинг дорига, Ўзим тутиб бераман бошим. Якун яса ҳижронларимга, Қуриб қолди кўзимда ёшим. Мен қалбингдан кетмоғим мумкин, Ва кетарман бағрингдан учиб. Лекин сендан кечмоғим мушкул, Оёғингга йиқилгум қучиб. Ҳижолатга чап бериб бирдан, Силолмасман юзларинг суйиб. Сен – саробга бурканган ишқсан, Етолмасман ортингдан қувиб. Саҳарларни дилга тарқатиб, Юрагимда ёришган тонгсан. Дилда сокин куйни таратиб, Ва жонимда оҳ урган бонгсан.” Шеър шу тариқа якунланганди. Ҳалима унга жавоб ёзди ва ўзи ёзган шеърни унга жўнатди. Меҳрож смсига жавоб келганда, худди ёш боладай қувониб кетди, очиб қараса, шеър экан. Меҳрож ўқиди-ю, Ҳалиманинг иқтидорига тан берди. Шеър уни ҳақиқатдан ҳам ҳайратлантирганди: "Нозик вужудимга ғамхўр термулиб, Ўйлайсан шаббода бермасми озор. Билмайсан, оҳ десанг, девона бўлиб, Азоблар юзига чанг солмоғим бор. Яна сен билмайсан ўз юрагимни, Кўксингга жойлайман бўлсанг гар бемор. Муҳаббат дарди-ла машҳур ҳакимни, Умрбод тўшакка михламоғим бор! Ишқ дея изиллаб йиғлаган гадо, Мулкдорлар ичида ҳақиқий мулкдор, Тож кийиб туғилган бўлса ҳамки шоҳ, Дунёдан ялангбош жўнатмоғим бор. Шунда ҳам қудрати ожиз деб билсанг, Дунёни елкамга юклатиб юбор. Кўтаргум... ва лекин хиёнат қилсанг, Ожизман, азизим, йиқилмоғим бор...” Меҳрож ўша заҳоти жавоб ёзди. Ҳалима уларни диққат билан ўқиди: "Беҳад гўзал мисралар. Бир мисрасини дунёнинг миллионта шоҳ асарига алишмайман! Сиз беназирсиз, бону. Бир таклифим бор, шу шеърингизни давом эттириб кўрсам, ижозат берасизми?” Ҳалима: “Розиман, фақат менга ҳам ўқитасиз...” Меҳрож: “Бир оғиз сўзингиз, бону…” Меҳрож шеърни қайта-қайта ўқиб, унинг давомини ёзишга чоғланди. Бир соатлар ўтар-ўтмас шеърни ёзиб битирди ва жўнатди. Ҳалима очиб ўқиди. “Агарда қалбингда дардлар оҳ урса, Қалбингга жонимни малҳам тутаман. Оҳларинг жонимни чангаллаб турса, Сенинг оҳларинг-чун фидо бўламан. Сен зинҳор қайғурма, ўлганим билан Қалбингда абадий яшайди руҳим. Шеърларингда борман, севгингда борман, Мен фақат сеники бўламан, жоним. Майли сен кўзимда юрмоқ истасанг, Йўлингни ёритсин икки гавҳарим. Йўлда зарра гарддан изтироб чексанг, Сенга ҳамроҳ бўлсин ҳар бир мужгоним. Гардингни бермасман ҳатто елларга, Жаннат ҳам ололмас руҳингни мендан. Илож тополмасман унутишимга, Мен сени шунчалар ёниб севаман! Тангрим яна бир бор бахш этсаки жон, Сенга мингта жоним айлайман нисор. Ишқингда минг ўлиб тирилганим он, Ҳижронинг дорига осилмоғим бор…” “Кўнглингиздагидек чиқмаган бўлса, узр…” Ҳалима: “Менга жуда ёқди, фақат ўлим ҳақида ёзманг, илтимос…” Меҳрож: “Сизга ёққанидан хурсандман, файзли оқшом тилайман!” Шу билан суҳбатга якун ясалди. Меҳрож эрталаб туриб нонушта қилди. Сўнг ишига отланди. Машинада чиқиб кетаётганди йўлда Ҳалиманинг ойисини кўриб қолди, у қаергадир шошилиб кетаётганди. Меҳрож машинасидан тушиб, салом берди:
Mostrar todo...
👍 2
Спасибо, что пользуетесь - @SaveAsBot'ом
Mostrar todo...
😳 Britaniyalik ayol yuziga ajin tushishidan qoʻrqib 47 yil davomida umuman kulmadi! Britaniyalik ayol Tess Kristian oʻn yoshida hech qachon tabassum qilmaslikka qaror qildi. U goʻzal boʻlish va yuziga birorta ajin tushmasligi uchun 47 yil umuman kulmadi! Uning hozirgi holati esa juda ham...👇
Mostrar todo...
✅ BATAFSIL OʻQISH 👈
🍃🌸🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌸🍃 🌸Қалбимиз тўрида иймон порласин 🌸Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин 🌸Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин 🌸Жума аёмингиз муборак бўлсин! 🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар, 🌹Унинг Расулига бўлсин дуолар. 🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин, 🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌙🌸ЖУМА МУБОРАК!🤲 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
#Жума_муборак 🕋Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин. 🌙ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
Қолаверса, кўздек қўшни бўлсак, унақа деманг, болам. – Хўп, бошқа ундай демайман. Набираларингиз қалай, ўқишлари жойидами? – Ҳа, шукур, ҳаммаси яхши. Катта набирам ҳам сизнинг изингиздан бормоқчи, бу йил тиббиёт академиясига ўқишга кирмоқчи. – Бундан хурсандман, ҳа у зеҳнли бола, Худо хоҳласа, албатта катта шифокор бўлади. – Айтганингиз келсин, илоҳим. – Агар бирор ёрдамим керак бўлса, бемалол чиқаверсин, тушунмаганларини ўргатаман, тортинмасин. – Раҳмат, умрингиз узоқ бўлсин. Сиздан бутун маҳалла бирдек миннатдор, қўлингиздан келганча ҳаммага ёрдам берасиз, илоҳим кам бўлманг. – Қўйинг буларни, ўзингиздан гапиринг, соғлиғингиз яхшими, йигитингиз яхшимилар? – дея ҳазил қилди Меҳрож. – Эй, йигитим ҳам ўтирибдилар, ҳозир мени қидириб ҳам қолсалар керак. Сал кўринмасам қидириб қоладилар, – кулди Карима хола ҳам. – Сизларнинг ёшингизда бу табиий ҳолат, албатта, уларни хафа қилманг, – дея кулди Меҳрож. – Жуда дилкаш одамсизда, – дея кулди. – Ҳа, энди бир кулинг дедимда. – Меҳрож, ўғлим, биламан бу менинг ишим эмас, лекин сизни боламдек яхши кўраман, айтишга ҳаққим бор, деб ўйлайман. Мана ёшингиз ҳам элликка борди. Буни неча йилдан бери таъкидлайвериб, ҳойнаҳой сизга ёмон ҳам кўриниб қолган бўлсам керак. – Ундай деманг… – Олдин билинмасди, энди бу ёшга борганингизда сизга бир суянчиқ, дардкаш керак. Ёлғизлик фақат Аллоҳга ярашади, болам. Агар қарши бўлмасангиз, бир таклиф айтай. Маҳалламиздаги Назирани танийсиза, бир-икки марта маҳалла орқали моддий ёрдам бергандингиз унга. У қирққа чиқди, эри вафот этгач, шўрликка қийин бўлди. Иккита боласи бор. Назирани кўргансиз, қирқда бўлса ҳам ҳали ҳам жуда чиройли, гўзал аёл. Рози бўлсангиз, маҳалла билан биргалашиб уникига борармидик, – деди ғамхўрлик билан. – Аввало мен ҳақимда қайғурганингиз учун раҳмат. Биласизми, агар моддий жиҳатдан кўмак лозим бўлса, унга қўлимдан келганча ёрдам бераман. Шундоқ ҳам оқсоқолга учрашиб, маҳаллага хайрия учун пул ўтказмоқчи эдим. Лекин мендан бундан бошқасини сўраманг илтимос, ҳар галгидек жавобим билан сизни ранжитиб қўйишни хоҳламайман. – Болам, майли, у бўлмаса, назарингиз тушган бирор аёл бўлса айтинг, тортинманг. – Йўқ. Келинг бошқа нарсалар ҳақида гаплашайлик. – Эҳ болам, ҳеч ёрилмайсиз-а? Доим мана шунақа гапни олиб қочиб кетасиз, мен биламан сизни ҳам бир дардингиз бор, лекин ҳеч кўнгил очгингиз йўқ. – Бир кун бу ҳам бўлар, Худо хоҳласа. – Айтганингиз келсин, болам. Майли энди мен чиқай, йигитим ҳам қидириб қолгандирлар. Сўнгги пайтларда ёнларидан узоқлашсам, дарров гина қиладиган бўлиб қолганлар, – кулди хола. – Буни ҳам гашти борда, нима дедингиз? Ўтирсангиз бўларди, мендан хафамасмисиз? – Йўқ, нега ҳам хафа бўлай, ахир ихтиёр сизда-ку. Майли ўзингиз ҳам чиқиб туринг, болам. Ҳа, овқатни еб олинг, совимасин, – дея хола эшик томонга юрди. Меҳрож уни кузатиб қўйди. Келиб мусиқани ёқди, хонага Кумуш Раззоқованинг майин, ширали овози ёйилди. Меҳрож бу хонанданинг қўшиқларини севиб эшитарди. Юмшоқ ўриндиққа ўтириб, кўзларини юмди. Қалбида фақат Ҳалима бўла туриб, бошқаси билан ҳаёт боғлаш, йўқ буни Меҳрож асло тасаввур қилолмасди. Карима хола ҳам унга куйинганидан гапиради. Бу аёл жуда меҳрибон, Меҳрожга ўз ўғлидек ғамхўр, ҳар доим иссиқ овқат кўтариб чиқади. Ўзи етмиш бешни қоралаган бу инсон ҳали анча тетик кўринади. Соат ҳам саккизлардан ошибди. Меҳрож Ҳалимага қўнғироқ қилгиси, у билан гаплашгиси, овозини эшитгиси келди. Лекин уни безовта қилишни истамасди, шунинг учун унга ўзи ёзган бир шеърни жўнатди. У бу шеърни яқинда ёзганди. ( Давоми бор...)
Mostrar todo...
👍 5
– Кимнинг расмини? – атай билмагандек тутди ўзини Меҳрож. – Сен Ҳалимадан бошқа кимнинг расмига бунақа маҳлиё бўлиб тикилиб ўтирардинг? Ё бошқаси пайдо бўлдими, мен бехабар қолдимми? – Сендан қачондир, ниманидир беркитиб бўлганмидики, бехабар қолсанг! Ё алҳазар! – Ҳазиллашдим, юр кетамизми? Ишларингни тугатгандирсан? – Ҳа, бугунга етади. Очиғи, бироз чарчадим, уйга бориб ухлаб олмасам бўлмайди. – Унда кетдик. Улар касалхонадан чиқиб дарвоза олдига етишган эди ҳамки, Тоҳир Аҳадовичга дуч келишди. – Салом, Меҳрож Саидович! – Хайрли кеч, Тоҳир Аҳадович. – Сизга қойил қолиш керак, бугунги қилган ишингизни эшитдик, бирам очиқкўнгил, саховатлисиз-да ўзи ҳам! Қанчалар олийжаноблик! – Қаранг-а, шуни ҳам бир зумда эшитибсиз, ер тагида илон қимирласа, биладиганлардансиз-да! – Ҳа, энди узун қулоқ эшитади, лекин нимага ўзингизни бунақа тутасиз ҳайронман, давлатингиз шунчалик кўпми, нега ҳадеб бошқаларга фидойилик қилаверасиз? – Ўзимни кўрсатиш учун бўлса керакда, нима дейсиз, қўшиласизми фикримга, Тоҳир Аҳадович? – киноя қилди Меҳрож. – Ҳа, баъзиларнинг фикри шундай. – Ўша баъзиларга ўзлари ҳам кирсалар керак, албатта? Биласизми, мен бошқаларни гапи билан иш қилмайман, ўзгаларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Бошқа гапингиз бўлмаса, узр, омон бўлинг, – дея Меҳрож Рустам билан машинага ўтирди. Меҳрож тезроқ кетиш учун газ берди. Бундай жавобни кутмаган Тоҳир Аҳадович қўлини мушт қилди. – Э, ўргилдим сендақа ақлли Ҳотамтойдан. Шошмай тур, мен сенинг нозик ерингни ҳам топаман. Ўшанда кўрамиз тилинг қанчалик бурролигини, – дея тўнғиллади ўзига-ўзи ва жаҳл билан машинасига ўтирди. – Унга ким дарров етказган бўлиши мумкин? – дея сўради Рустам. – Қайдам, бир-икки оғзи бўш ҳамшираларнинг ишидирда. – Бўлиши мумкин, ҳамширалар билан жа апоқ-чапоқ, унга бўлаётган ҳар бир “янгилик”ни етказиб туришади. – Бежизга эмасдир? – сўради Меҳрож – Ким билади дейсан. – Биласанми, сен ҳақ бўлиб чиқдинг. – Қайси масалада? – сўради Рустам. – Тоҳир унга анча йилдан бери оғиз солиб юраркан. – Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чунки ўша куни атрофида парвона эди. – Э, бунақа парвонани... – деди Меҳрож асабийлашиб. – У сизларни танишлигингизни эшитса, сенга бўлган “меҳр”и янада ортади, – деди Рустам кулиб. – Билганини қилсин, барибир мақсадига эриша олмайди, чунки бунга ҳеч қачон йўл қўймайман. – Ундан ҳамма нарсани кутиш мумкин. Барибир эҳтиёт бўлганинг маъқул. – Бу ёғини вақт кўрсатади, – деди Меҳрож. – Ҳа, машинанг ремонтдан чиқмадими? – Яқинлашиб қолди, бир-икки иши қолибди. – Сенинг ҳайдовчинг бўлиш жонимга тегди, ҳали қараб тур ҳисобини чиқараман, – деди Меҳрож кулиб. – Яхши, яхши бор-йўғи битта тушлик билан орамиз очиқ, нима дединг, – деди кулиб Рустам ҳам. Икки ўртада кулгу кўтарилди. – Мени шу четда қолдир, – деди Рустам. – Яхши дам ол, уйдагиларингга мендан салом айт, – деди Меҳрож – Кирмайсанми, юр, ўтириб борасан. – Кирмаган уйим эмас-ку, бошқа сафар. – Хўп, майли эртагача, – дея Рустам машинадан тушди. Меҳрож кетдим, дегандай сигнал бериб машинани юргизди. Қош ҳам қорайиб қолганди. Қишнинг энг сўнгги кунлари бўлгани боисми ё қишни унча хушламаганиданми, хуллас, баҳорнинг тезроқ келишини хоҳларди Меҳрож. Машинада кетиб бораркан уйига шошилмасди, сабаби уйда унинг йўлини интизор кутадиган бирор инсони йўқ. Шунинг учун ҳам Меҳрож уйига ҳадеб ошиқавермасди, беморлари унинг оиласи эди. У уйига келди ва бироздан сўнг эшик қўнғироғи чалинди. Меҳрож кимлигини тахмин қилди ва эшикни очди. – Ассалому алайкум, Карима хола, келинг, – дея унга пешвоз чиқди Меҳрож. – Болам, яхши келдингизми? Чироғингиз ёқиғлигини кўриб бир хабар олай дегандим. – Жуда яхши қилибсиз, – дея Меҳрож уни ичкарига таклиф қилди. Улар уйга киришди. Карима хола ҳар доимгидек иссиқ овқат олиб чиққанди. – Яна нимага ўзингизни уринтириб юрибсиз? – дея Меҳрож Карима холанинг қўлидаги нарсага ишора қилди. – Буни сизга олиб чиққандим, иссиғида еб олинг, болам. – Ҳар сафар шундай қиласиз, ахир айтганман-ку ўзингизни овора қилманг деб, – дея Меҳрож жонкуярлик билан койигандек бўлди. – Овораси бор эканми? Ахир болам қаторисиз, онангиз раҳматли билан жуда яқин эдик.
Mostrar todo...
👍 4