cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

👑 UZ LADY 👑

💑 O'zbek oilasi baxti... 👪 Hamkor kanal 👉 @Superkelinchak 👉 @uzbabyuzz 👉Murojaat uchun: @Ravshanovna_SM 🚨 Reklama uchun: @Reklama_bering ❤❤12.01.2017

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 458
Suscriptores
-724 horas
-1117 días
-13230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бироздан сўнг онасининг эшигини тақиллатди. – Кирсам майлими, – деди Санжар. – Кирақол. – Ассалому алайкум. – Яхши келдингми, ўғлим? – Ҳа, ўзингиз яхшимисиз? – Агар у билан орани очиқ қилган-қилмаганимни билиш учун кирган бўлсанг, бундан кўнглинг хотиржам бўлсин, у билан бошқа учрашмаймиз. – Боя сизга қўполлик қилдим, кечиринг, ойи. Модомики, орани очиқ қилган экансиз, яхшиликка бўлсин. Майли, яхши дам олинг. Орадан бир неча кун ўтди. Ҳалима келини билан чой ичиб ўтирган эди, келинининг қўл телефони жиринглаб қолди. – Алло, ассалому алайкум, Меҳрож Саидович, эшитаман? – деб Нигора четга чиқиб қўнғироққа жавоб берди. – Қизим, яхшимисиз, узр, безовта қиляпман. – Йўқ, бемалол, гапираверинг. – Бугун тунда навбатчи экансиз, келмай дам олинг, ўзим шу ерда бўламан, шуни айтиб қўяй, дегандим. – Лекин ахир қанақасига, Меҳрож Саидович, бу кетишда ўзингизни уринтириб қўясиз, неча кундан бери тинимсиз ишлайсиз, дам олмаяпсиз? – Ҳаммаси жойида бўлади, илтимос, айтганимни қилинг. Яхши дам олинг, – дея телефонни ўчирди. – Тинчлик эканми, – гапини тугатгач келинидан сўради Ҳалима. – Меҳрож Саидович бугун навбатчиликка келманг, ўзим ишлайман, деяптилар. Неча кундан бери бир кун ҳам дам олганлари йўқ, уйга деярли бормаяптилар, ўзлари ҳам бир аҳволда юрибдилар. Кулганларини, кимдир билан бундоқ очилиб гаплашганларини кўрмадим ҳали. Ишдан ишга уряптилар ўзларини, ҳеч кимга, ҳеч нарсага қўшилмаяптилар. Бу кетишда ётиб қолмасайдилар, деб қўрқаман. Ҳалима индамади, лекин юраги эзилди. Чунки бунга ўзи сабабчи эди, шуни ўйлаб баттар ўртанаётганди. Ёнига ҳам боролмайди, бормай деса, хаёли унда қолган. Бунинг устига совчилар қизини сўраб келавериб, ҳеч қўйишмаяпти. Йигит Эъзозани кўриб ёқтириб қолган, оиласи ҳам зиёли оила экан. Йигит билан қиз уч-тўрт марта учрашишди. Йигит олий маълумотли, кўркам, ширинсўзгина экан, қизга маъқул келди шекилли, бундан олдин келган совчиларга “Ҳали ёшман, турмушга чиқмайман”, деб оёқ тираб турган қизи бирданига “Ўзинглар биласизлар”, дейишга ўтиб олди. Санжар бўлажак куёвни, унинг оиласини яхшилаб суриштириб келди, ҳеч кимдан ёмон гап эшитмади. Шундан кейин Ҳалима ҳам рози бўлди, чунки унинг учун фарзандининг бахтини кўришдан ортиқ қувонч йўқ. Эртаси куни айтилган вақтда йигитнинг ота-онаси ширинликлар ва фотиҳанинг рамзи бўлган патир кўтариб кириб келишди. Ҳалима куёвнинг отасини кўриб ҳайратдан қотиб қолди, чунки йигитнинг отаси Меҳрожнинг дўсти Рустам эди. Рустам ҳам Ҳалимани кўриб бироз ҳайратланди, кейин ўзини танимаганга олди, вазиятни қийинлаштириб қўйишдан чўчиди. Ҳалиманинг онаси, укалари ва сингиллари бўлажак қудаларни яхши кутиб олишди. Шу куни икки ёшнинг бахтини сўраб, фотиҳа қилиб, патир синдиришди. Тўй бир ойдан кейин ўтадиган бўлди. Ҳалима тўйга тайёргарлик, югур-югурлар билан бўлиб вақт қандай ўтганини билмай қолди. Тўй куни яқинлашгани сайин Ҳалиманинг юраги шошарди, чунки тўйда Меҳрож ҳам бўлади, анчадан бери у билан кўришмади, гаплашмади. “Унга ўрганиб қолган эканман. Юбориб турадиган смслари, қўнғироқлари, ширин гаплари, меҳрли боқишлари ёқар экан. Аслида бу дунёда кимгадир керакли бўлиб яшашнинг ўзи бир бахт”, деб ўйларди Ҳалима. Меҳрож унинг юрагида кулга айланиб ётган ишқни яна қайта ёқа олди, демак, севги ҳамма ёшда ҳам севгилигича қолавераркан. “Шу ёшда яна севиб қоламан, деб ўйламагандим, атрофимда парвона бўлишлари, мени ҳар кўрганида кўзлари қувончдан ёниб кетиши, ёш боладек хурсанд бўлиб кетишларида қандайдир завқ бор экан. Унга унутинг, дедим-у, ҳаммасига якун ясаб қўяқолдим. Кўнглидан кечганларини ҳатто сўраб ҳам ўтирмадим, уни иккинчи марта қаттиқ азобга қўйдим. Мен унга азобдан бошқа нарса беролмадим. Кечиринг, Меҳрож, сиз кутган бахтни беролмайман. Гарчи буни ўзим жуда хоҳласам-да…” Меҳрож худди аввалгидек бор аламини ишдан олишга ҳаракат қиларди. Дам олиш кунисиз, тиним билмай ишларди. Меҳрож шу йўл билан ўзини чалғитишга ҳаракат қилар эди. ✅ Chat guruhimizga marhamat👇 @Uzladyuz Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇 ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄ https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi ┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
Mostrar todo...
👍 6 3
– Ҳой, мен шунча гапни кимга гапирдим, сиз нималар деяпсиз-а! Намунча ёшларини рўкач қилмасангиз? Ёшларига нима бўпти?! Сизга севиш мумкин-у, уларнинг ёшида севиш қонун томонидан тақиқлаб қўйилганми?! Ёки сизда ҳиссиёт, туйғу, эҳтирос қайнаб туради-ю, уларнинг ёшида булар музлатиб қўйиладими?! Ҳамма ёшда ҳам туйғулар, ҳиссиёт сақланиб қолади. Тавба, тавба! Яхши, жуда соз! Ҳозир, – дея Нигора ерга кўрпача солди, ёпинчиқ қўйди, кейин кроватдан битта ёстиқни кўрпачага қўйди. – Шошма нималар қиляпсан? – деди Санжар тушунолмай. – Ётиш учун жой солдим. – Нимага? Нима кроватда ётолмаяпсанми, майли, ерда ҳам ётаверамиз, лекин менга жой солмайсанми? – Ҳали ҳам сизга жой тайёрладим. – Ўзинг-чи? – Мен кроватда ухлайман, ҳомиладор бўлиб ерда ётмайман-ку? – Тушунмадим, сен менга жаҳл қилиб атай шундай қиляпсанми? Ахир сенсиз ётолмайман-ку? – Йўқ, нега энди жаҳл қиларканман, қанақасига ётолмайсиз, ахир шунча йил менсиз ухлагансиз-ку? – Унда бир ўзим эдим, ҳозир вазият бошқа-ку? Ҳозир сен менинг хотинимсан, қолаверса, сени яхши кўраман. Қандай қилиб ёнингда бўлиб туриб, сенсиз ухлайман? – Тўйимизга ҳали бир йил ҳам бўлмай менсиз қолишдан чўчияпсизми? Шунчалар ўрганиб қолганмисиз менга? – Нима устимдан куляпсанми мени? Гўёки ўзинг менсиз яшай оладигандек! – Мен сизга айнан мана шуни тушунтиришга уриняпман боядан бери. Сиз бир йил ҳам мен билан яшамасдан шундай деяпсиз, энди ойим нима десинлар? Меҳрож Саидович ҳақида-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Улар бир-бирини неча йиллардан бери севишади, буни пинҳон қалбларида асраб келишган, энди Худо уларга яна имкон бериб, топиштирганида, мана бу кишимни қилган ишларини қаранг! Сиз ҳар кеч мен билан кириб кетасиз ухлашга, қоронғулик бизга билинмайди. Лекин ойим-чи, қоронғу тунларда бир ўзлари қандай тонг оттириб келаётган эканлар, деб ҳеч ўзингиздан сўраганмисиз?! – Ҳозир бу гапларни бизни шахсий ҳаётимизга нима алоқаси бор, Нигор? Нега бир нарса билан бошқасини аралаштиряпсан? Тавба! Э қаердан чиқа қолди бу Меҳрож деганлари-а? Шунча пайтдан бери бу ҳақида гап ҳам, сўз ҳам йўқ эди-ку? – Биринчидан, жуда алоқаси бор-да, жонгинам! Демак, сизнинг шахсий ҳаётингизга ойингизнинг дахллари йўғ-у, лекин ойимнинг шахсий ҳаётларига аралашишга сизнинг бемалол ҳаққингиз бор эканда а? Бунча ҳам худбин бўлмасангиз? Иккинчидан, энди уларнинг бошлари очиқ, бахтли бўлишга ҳақлари бор. Уларни тақдир яна учраштирди. Сиз ойим учун энг яқин инсон бўласиз, сизки, уларни тушунишни истамасангиз, қолганлар нима қилсин? – Одамлар нима дейди, Нигор? – Сизга нима муҳим ўзи одамларнинг гап-сўзими ё онангизнинг бахтими? Одамлар доим гапириб келган, яна гапиради. Ойим сизларни деб шунча пайт ўзларини бир четга суриб яшаганлар. Энди сиз фарзанд бўлиб, ҳаммасига кўз юмиб, наҳотки, онангизнинг бахтли яшашлари учун қўйиб беролмайсиз? Сўнгги пайтларда ойимга ҳеч эътибор бердингизми? Улар охирги пайтларда яна ҳам гўзаллашиб кетгандилар, кундан-кун очилиб бораётгандилар, кўзларида қувонч порлаётганди. Бугун-чи? Уйга қай аҳволда кириб келганларини бир кўрганингизда эди, қилган ишингиздан минг пушаймон бўлардингиз. Сиз уларни бир кундаёқ сўлитиб қўяқолдингиз. Мен севган инсон бунақа қилмасди, сиз мен севган инсонга ўхшамай қолдингиз. Уларнинг кўнглини вайрон қилиб, ўзингиз бемалол бирга ухламаймизми, деб сўрашингизни қаранг! Йўқ, кечириб қўясиз, Санжар Халилович, мен бу борада сизни маъқуллай олмайман, ойимнинг томонларида бўламан! – Сен шундай гапиряпсанки, худди сен ойимга дўст-у мен душмандек! – Душманлар ҳам сиздек йўл тутмасди! – Ҳой, мен барибир бунга кўнмайман! – дея хонадан чиқиб кетди Санжар. – Қайсар! – деди ортидан Нигора. – Ўзи ҳаммасини яхши тушуниб турибди, яна ғуруридан тушмай, қайсарлик қилганига ўласанми бу эркак зотини! Санжар ҳонадан чиқиб, хотинининг гаплари ҳақида ўйлади. Нигора ҳақ гапларни айтганди, Санжар ҳам буларни тушунади, лекин тан олгиси йўқ эди. Тўғри, онаси сўнгги пайтларда анча очилиб кетганди, ўзи чиройли бўлса ҳам яна гўзаллашиб, ёшариб бораётганди. Наҳотки, бунга ўша Меҳрож Саидович сабабчи бўлса, ўйларди Санжар.
Mostrar todo...
👍 1
📚Умидим юлдузи 11-кисм Кеч тушиб, Санжар ҳам ишдан қайтди. – Ассалому алайкум, яхши келдингизми? – деб Нигора кутиб олди. – Раҳмат – деди Санжар Нигорага тундроқ оҳангда. – Ойим келдиларми? – Ҳа, хоналаридалар, тинчликми ўзи, нима гап? Нега кайфиятингиз йўқ? – Уйга кирайлик, – деди Санжар. Улар хонага киришгач: – Сен билармидинг? – деди Санжар. – Нимани? – Ойим билан боғлиқ гапларни? Сенинг бошлиғинг билан ойим... давом эттиришга тилим ҳам бормайди. – Энди ҳаммасини тушундим. Ҳа, бор эди. – Нега буни менга айтмадинг? Устимдан кулмоқчи бўлдингми?! – Нималар деяпсиз?! Олдин сал ўзингизни босиб олинг. Билиб-билмай ҳар нарса деяверасизми? Ҳозир ҳаммасини сизга айтиб бераман, фақат ўзингизни босиб эшитишга сўз беринг, чунки ойим бизни эшитиб қолиб, мен туфайли тортишишяпти, деган хаёлга бормасинлар. – Яхши, эшитаман. Нигора Меҳрож билан қандай танишгани, гул дўконидаги илк суҳбати, Меҳрожнинг унга қилган яхшиликлари ҳақида айтиб берди. – Мен сиз билан танишмасимдан олдин бу одамни яхши билардим. У менга ўз отамдек бўлиб қолган. Меҳрож Саидович жуда ажойиб, бебаҳо, олийжаноб инсон. У бир умр сизнинг ойингизни севган, ардоқлаб яшаган, ҳамон севади. Шунинг учун ҳаттоки уйланмаган ҳам. У ойингизга ҳатто жонини тутишга тайёр бўлган ягона инсон. Шошманг, сиз буларни кимдан билдингиз? – Тоҳир акадан. У мен билан кўришиб ойим билан бошлиғингнинг ўзаро муносабатлари ҳақида гапириб берди. Демак, бу ҳақида ҳамма билади, битта мен аҳмоққа ўхшаб билмайман. Кейин мен жаҳл билан ойимнинг олдиларига бордим ва у одам билан ортиқ учрашмасликларини сўрадим. – Тоҳир ака жуда ҳам ичи қора одам, у сиздан фойдаланган, наҳотки буни тушунмаяпсиз? Унинг асл мақсади ҳам шу бўлган, яъни ойим билан Меҳрож Саидовичнинг ораларини сиз орқали бузиш. Сабаби ойим ҳам Меҳрож Саидовичга бефарқ эмаслар. Э бор бўлинг, Санжар Халилович, қойилман сизга, офарин! Ойимнинг олдиларига бориб, “У билан алоқани узинг”, деб қойил қилибсиз-да! Худди Тоҳир Аҳадовичнинг кўнглидагидек иш қилибсиз! – Нима, сен менга киноя қиляпсанми, Нигор? – Йўқ, қилган “буюк ишингизни” кўкларга олиб чиқиб мақтаяпман! Ундай қилмаслигингиз керак эди, наҳотки шу қилган ишингизни тўғри, деб ҳисобласангиз? Уларга қанчалар азоб берганингизни ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз! – Жуда ошириб юборяпсан. – Ростданми? Аслида сиз ҳаддингиздан ошиб кетгансиз бугун, ойим сизга кимлар, онами ё қизингизми? Сиз-чи? Уларнингўғлимисиз ё оталари? Сиз уларнинг ҳаётларини бошқаролмайсиз, сиз уларга бахтли бўлиш ҳуқуқини тақиқлаб қўя олмайсиз, Санжар ака. Улар сизни ёлғиз бошлари билан ўқитдилар, ишли бўлдингиз, оилали қилдилар, ҳадемай мана Эъзоза ҳам оилали бўлиб кетади. Кейин-чи, ойим бир ўзлари ёлғиз бўлиб қоладиларми? Шулар ҳақида ўйлаяпсизми ҳеч?! – Нима мен уларни ташлаб қўяман, деяпманми? Сен борсан, мен борман, яқинлари бор, мана набирали бўлсалар, у билан овунадилар. – Мен ундай деётганим йўқ, шунчаки ҳаётларида ҳамманинг ўз ўрни бор деяпман. Масалан, сиз ҳеч сўраганмисиз, она, нима дардингиз бор, сизни нималар қийнаяпти, нимани хоҳлаяпсиз деб? Йўқ, тўғрими? Эъзоза эса қиз бола, у меҳмон. Жигарлари ҳам ойимдан доим маслаҳат сўрашади, уларга дардини айтишади, чунки ҳамма шунга ўрганган, сиз ҳам улардан фақат олиб ўргангансиз. Лекин улар кимга юракларини очсинлар, ўзлари ҳам бир далдага, меҳрга муҳтож бўлганларида кимга суянсинлар? Уларда кўнгил йўқми, ҳиссиёт йўқми? Уларни севишга, бир елкага бош қўйишга, ўзлари учун яшашга ҳаққилари йўқми? Сиз бир нарсани унутиб қўйибсиз, улар фақат она эмас, аёл ҳамдирлар. Сиз бир-бирига талпинган, бир-бирига муҳтож ва муштоқ икки кўнгилни бир-биридан айиргансиз. Мана, сиз ишдан келиб мени қидирасиз, бирор жойингиз безовта қилса, менга айтасиз, юрагингизда бирор ғашлик бўлса, мен билан бўлишасиз. Мен эса сизга айтаман, сиз билан куламан, суҳбатлашаман, биз бир-биримиздан оладиганларимизни ойим кимдан оладилар? – Сен мени бунақа гаплар билан кўндираман, деб уринма. Нима шу ёшларида энди оқ кўйлак кийиб турмушга чиқадиларми? Балки “Лимузин” ҳам гаплашиб берарман?
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailable
❗️Yapon ayollari har kuni bizdek odiiy yuz yuvmas ekan 🧏‍♀ 😍 BU USULDA YUVILGAN YUZ JUDAYAM YOSH KO'RINAR EKAN O'zimda sinab ko'rdim va 3 kunda shunaqangi yuzlarim tiniq boldi 🙋‍♀ Siz xam bunday holatda yuzingizni yuvsangiz tiniq va yuzlaringiz chiroyi oshib boraveradi. 🫶🫶 YAPONLARNI USULI JUDA ODIIY BU...👇
Mostrar todo...
👍 2
✅ BATAFSIL OʻQISH 👈
Siz izlagan mavzu ❤️ reaksiya qoldirishni unutmang ❤️🤗
Mostrar todo...
1
00:00
Video unavailable
Uyda 2 xil mazzali muzqaymoqlarni tayyorlaymiz 🍨 Kakaoli muzqaymoq Qaymoq 33% - 550 g Quyultirilgan sut - 250 g Kakao - 40 g (2,5 osh.q) Qulupnayli muzqaymoq Qaymoq 33% - 300 g Qulupnay 400 g Quyultirilgan sut - 150 g 𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇 @superkelinlar ┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄ https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg ┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
Mostrar todo...
👍 1
―Унда сен менинг тушимга кирдингми?Келажагим ҳақида айтмадинг- ку. ―Йўқ,мен сени тушингга кирганим йўқ.Мен сен билан шунчаки гаплашдим. Ҳаётинг буёғига яхшиланиб кетади.Фарзандли ҳам бўласан.Фақат озгина сабр қилсанг,ўзинг орзу қилган инсонни учратасан. ―Наҳотки? Сен нимага бу ердасан? Одамларнинг келажагини айтиш учунми? ―Мен ўн йилдан бери шу ерда яшайман.Кетолмайман,―деди маҳзун овозда Таня. ―Яшайсан? Метрода яшаб бўларканми? ―Мен бир бевафо йигитни деб бундан роса ўн йил олдин ўзимни мана шу поезд остига ташлаганман... ―Демак...Маҳлиёнинг юраги орқасига тортиб кетди.―Сен арвоҳмисан? ―Тшшш,жим―деди қиз бармоқларини лабига босиб.―Мендан қўрқма.Бошқа савол берма. Агар ҳозир уйғонмасанг,бекатингдан ўтиб кетасан.Мен эса кетишим керак.Вақтим тугади. Маҳлиё қўрғошиндай оғир қовоқларини зўрға очаркан,ёнига қаради.Қизиқ,унинг ёнида Таня йўқ,бошқа йўловчилар мудраб ўтиришарди. Ёш аёл ҳозиргина бўлиб ўтган воқеа ўнгими ёки тушлигини англолмай,метродан чиқиб автобекатга йўналди.Ижара уйининг ёнгинасига олиб бориб қўядиган 38 рақамли автобусга чиқиш учун билет олиб,тўпланиб турган йўловчилар олдига борди.Онги алланечук карахт,бутун вужудида енгил титроқ бордай эди. Автобусга орқа эшикдан чиқаркан,олд эшик олдида турган иккита бақувват йигитга кўзи тушди.Йигитлардан бири нимадир деб кондуктор аёлни пастга тушишини имо қилди.Маҳлиё “тушманг”― деб айтишга чоғланди-ю,аммо чўчиб гапиролмади. Кондуктор аёл пастга тушиши билан йигитлардан бири автобус баллонини кўрсатиб бир нарсалар деди. Аёл баллон ёнига яқинлашиши билан иккинчи йигит уни енгил итариб,қўлтиғига қистириб олган сумкасини тортиб олди-да,чопиб кетди.Иккинчиси ҳам унга эргашди.Кондуктор аёлнинг қичқириғи эшитилди. Маҳлиё бу воқеага бошқа йўловчилар сингари гувоҳ бўлиб тураркан,бирдан Танянинг “Сен ўшанда мени эслайсан”―дегани ёдига тушиб эти сесканиб кетди. Ўриндиққа чўкаркан,дунёда инсон ақли етмайдиган қандайдир сирли олам мавжудлигига имон келтирди... Моҳигул Назарова.
Mostrar todo...
👍 4
Рўё (Мистик ҳикоя) Маҳлиё ишхонасидан чиққан пайтида анча кеч тушиб қолган эди.Мусофирчиликда яшаётган ёш аёл бу хил ҳаёт тарзидан жуда безиб кетган бўлса-да,бегона шаҳарга ишлаб каттароқ пул топиш мақсадида келгани учун барча қийинчиликларга чидашга мажбур эди. Ҳозир ҳам ижара уйига имкон борича эртароқ етиб олиш мақсадида метрога тушаркан,жудаям қаттиқ толиққанини ҳис қилди. Санкт-Петербургдаги гул дўконида гулдаста ясовчи бўлиб ишлайдиган Маҳлиё шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига қатнашга мажбур эди.Бу масофа анчагина олислиги боисидан агар жой топилса метрода гоҳо мудраб олишга ҳам имкон бўларди. Бахтига бир бекат юргач,ўриндиқда жой бўшаганини кўрган Маҳлиё дарров ўша жойга ўтириб олди.Сумкасини бағрига босди- ю,кўзларини юмди. Вужуди қақшаб оғрир,гуллар кўпинча музлатгичда туриши сабабли у бир кунда бир неча бор хона каби катта музхонага тушиб чиқишга мажбур бўларди. Ёш аёл ҳаво салқинлиги туфайли совуқ суягидан ўтиб кетганлигини энди ҳис қилди.Вагон ичидаги илиқ ҳаво чарчаган вужудига хуш ёқиб,беихтиёр кўзларини юмди. Уйқу ва хушёрлик ўртасидаги ёқимли бир ҳолатни ҳис қиларкан, Маҳлиёнинг киприклари бир-бирини маҳкам қучди.Киприклари орасида пайдо бўлган нурли йўлакчада у ўзига яқинлашиб келаётган жуда гўзал рус қизини илғади. Қиз чиройли русумдаги қизил пальто кийган,орқага йиғилган сочлари кулгичли оппоқ юзига қандайдир нафосат бағишлаган,чаккасига тушган жингалак кокиллари қайрилма қошларини яширмоқчидай туюларди. Қиз Маҳлиёнинг ёнига гўё қушдай қўнди.”Салом”.Қизнинг лаблари қимирладими ёки Маҳлиёнинг қулоғига шивирладими, ёш аёлнинг ўзи ҳам англамади.Шуниси ғалатики,қиз гўё Маҳлиёга кўп йиллик таниш дугонасидай туюларди. ― Кимсан?―сўради Маҳлиё. ―Кимлигим муҳимми?―Жилмайди қиз.―Менинг исмим Таня.Сени исминг?Тўхта,айтмасанг ҳам биламан.Сени исминг Маҳлиё.Ва сен бу ерлик эмассан- а? ―Қаердан биласан? Ҳа,дарвоқе, бу ерлик эмаслигим кўриниб турибди- ку,―деди Маҳлиё. ―Мен ҳамма нарсани биламан. Сен бу ерга ишлаш учун келгансан...Кейин бахтингни излаяпсан,шундайми? ―Нима сен фолбинмисан? ―Ҳайратланиб сўради Маҳлиё. ―Қаердан биласан? ―Айтдим-ку,мен кўп нарсани биламан.Агар келгуси ҳаётинг ҳақида билишни истасанг, шуни айтишим керакки,мен билан учрашганингни қайтиб эсламаслигинг керак.―Сирли овозда шивирлади қиз. Маҳлиёнинг вужуди жимирлаб кетди.Чунки у қиз сўзлаётган вақтда лаблари қимирламаётганини сезган эди. ―Қўрқма,―деди қиз.―Мен сени нималар кутаётганини айтаман,фақат мени унутсанг... ― Майли, сени унутаман,―деди Маҳлиё.―Фақат айт-чи, нимага менга бу гапларни айтяпсан? ―Сен ҳаётда жуда кўп қийналгансан.Биринчи боланг,икки йил кутиб зўрға эришган дилбандинг эрингнинг айби билан ўлик ҳолатда дунёга келган. Хўш,тўғри айтяпманми? ―Ҳа...Биз эрим билан бошқа фарзанд кўрмадик...―деди йиғлагиси келиб Маҳлиё. ―Ва сен уни ташлаб кетдинг,―деди Таня.―Бу охирги қароринг эди.Сен тўғри қилгансан.Эринг гиёҳванд эди.Шу сабаб ҳам боланг жонсиз туғилганди. Аммо кўп сиқилма.Чунки яқин орада ўзингнинг ҳаққоний бахтингни учратасан... ―Хўп,сени бу гапларинг тўғрилигига қандай ишонай? Сен балки мени гипноз қилаётгандирсан?―Маҳлиё ўзини қизиқтирган савол тилига кўчганини сезмай қолди. ―Нима менга ишонмаяпсанми? Мен гипнозчи эмасман. Ҳозир метродан чиққач,сен ҳар кунгидай 38 автобусга ўтирасан.Автобусга чиқаётган пайтингда эҳтиёт бўл.Чунки иккита ўғри йигит йўловчиларни пойлаб туришибди.Улар кондуктор пастга тушган пайтда унинг сумкасини олиб қочиб кетишади.Ўшанда менинг гапларим ростлигига ишонасан, ―деди тинчлантирувчи оҳангда қиз. ―Ҳозир бўлса,кўзингни оч.Уйғон.Чунки сен тушишинг керак бўлган бекат яқинлашяпди. ―Тўхта,нимага кўзимни очишим керак? Ахир менинг кўзларим очиқ-ку,―деди Маҳлиё ҳаяжонланиб. ―Сенинг кўзларинг очиқ эмас...Сен туш кўрдинг...―деди Таня.
Mostrar todo...
👍 3
00:16
Video unavailable
🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃 Қалбимиз тўрида иймон порласин Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин Жума аёмингиз муборак бўлсин! Яратган Роббимга ҳамду санолар, Унинг Расулига бўлсин дуолар. Исму амалингиз Жаннатда турсин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Mostrar todo...
🌿Ажиб кунлар - Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар. - Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар. - Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар. - Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда. - Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз. - Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз. - Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин! ©konspektor @Husni_Xulqim🕊
Mostrar todo...
👍 4