es
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Ir al canal en Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Mostrar más
683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ билан ер устида юрганда одобини билмаган кимсага, Аллоҳ ер остида унга “одобини” бер
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ билан ер устида юрганда одобини билмаган кимсага, Аллоҳ ер остида унга “одобини” беради, албатта». Ибн Қоййим «Мадорижус соликийн», 2/27. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Али ибн Мадиний раҳимаҳуллоҳ айтди: «Аллоҳ таоло бу динни икки киши билан қўллаб-қувватлади, уларнинг учинчиси йўқ: 1. Ридда кунида; Абу Бакр Сиддиқ билан. 2. Меҳнат* кунида; Аҳмад ибн Ҳанбал билан». * Меҳнат куни: Қуръонни махлуқ, дейишни мажбурлаган кунлардаги синов куни. «Табақатул Ҳанабила», 1/28. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

​​𖦹 Ҳадиси қудсий «Аллоҳ табарока ва таоло айтди: Бандам модомики Мени зикр қилиб, зикрим билан икки лаби қимирлаб турар экан, Мен у билан биргаман». Саҳиҳ Ибн Ҳиббон, 815. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Солиҳлар бирин-кетин кетадилар, разиллар қолади, худди арпа, ё хурмо чиқинд
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Солиҳлар бирин-кетин кетадилар, разиллар қолади, худди арпа, ё хурмо чиқиндиси каби. Аллоҳ уларни назирига ҳам илмайди». Бухорий 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Имом Ибн Батто раҳимаҳуллоҳ айтади: • Нафсини энг яхши сақлаган инсонлар: 1. Тилини кўпроқ сақлаган. 2. Дини билан кўпроқ маш
Имом Ибн Батто раҳимаҳуллоҳ айтади: • Нафсини энг яхши сақлаган инсонлар: 1. Тилини кўпроқ сақлаган. 2. Дини билан кўпроқ машғул бўлган. 3. Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни энг кўп тарк қилиб юрадиганлардир. «Ибонатул кубро», 2/596. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

Умар ибнул Хаттоб разиаллоҳу анҳу айтади: «Араб тили таълимини олинглар, чунки у ақлни расо қилади, мурувватда зиёда бўлади».
Умар ибнул Хаттоб разиаллоҳу анҳу айтади: «Араб тили таълимини олинглар, чунки у ақлни расо қилади, мурувватда зиёда бўлади». Байҳақий, «Шўъобул иймон», 3/210. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

​​𖦹 Ҳуснизон: Муҳаббатнинг ҳақиқий аломати: яхши гумондир! Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

​​𖦹 Каъбапўш 📜 Ҳар йили Зул Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни - саҳар Арафа кунида ҳаж мавсуми муносабати билан Каъбапўш янгиланади, яъни эскиси ечилиб янгиси ўралиб ёпилади. Каъбапўшини тайёр бўлиш учун 200 миллион Саудия реоли сарф бўлади. Каъбапўшни тикиш учун махсус, моҳир диёнатли чеварлар танловдан сараланиб танланади. Бу иш хизматида бўлиш учун, Каъбапўш ўзига 200 дан кўп кишиларни жалб қилади. 📜 Тарих бўйича энг қиммат баҳо ёпинчиқ Каъбапўшдир: • Италияда энг охирги замонавий ускуналарда тўқилган ипак матосининг олий нави А5 дан тикилади: - Пўшнинг тўлиқ вазни таҳминан 850 кг - Соф ипак вазни 670 кг - Олтин симлар вазни 120 кг - Кумуш симлар вазни 100 кг • Унинг ўлчами: - Каъбапўшнинг бўйи 14 м - Ён тарафларига келсак: Ҳижри Исмоил тараф: 10,30 м Каъба эшиги тараф: 11,82 м Икки рукн ораси: 10,29 м Маликул Фаҳд эшиги тараф: 12,15 м 📜 Каъбапўш қора рангда бўялиб, унга тилло ва кумуш симларидан илоҳий оятлар ва нақшлар солинади: тавҳид калимаси, Ихлос сураси, такбир ва тасбеҳлар! Юқори қисмининг учдан бир қимсига нақшли камар сифатида 95 см энликда белбоғ тортилган. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Каба пуш 📜 Ҳар йили Зул Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни - саҳар Арафа кунида ҳаж мавсуми муносабати билан Каба пуш янгиланади, яъни эскиси ечилиб янгиси ўралиб ёпилади. Каба пушини тайёр бўлиш учун 200 миллион Саудия реоли сарф бўлади. Каба пушни тикиш учун махсус, моҳир диёнатли чеварлар танловдан сараланиб танланади. Бу иш хизматида бўлиш учун, Каба пуш ўзига 200 дан кўп кишиларни жалб қилади. 📜 Тарих бўйича энг қиммат баҳо ёпинчиқ Каба пушдир: • Италияда энг охирги замонавий ускуналарда тўқилган ипак матосининг олий нави [А5] дан тикилади: - Пушнинг тўлиқ вазни таҳминан 850 кг - Соф ипак вазни 670 кг - Олтин симлар вазни 120 кг - Кумуш симлар вазни 100 кг • Унинг ўлчами: - Каба пушнинг бўйи 14 м - Ён тарафларига келсак: Ҳижри Исмоил тараф: 10,30 м Каба эшиги тараф: 11,82 м Икки рукн ораси: 10,29 м Маликул Фаҳд эшиги тараф: 12,15 м 📜 Каба пуш қора рангда бўялиб, унга тилло ва кумуш симларидан илоҳий оятлар ва нақшлар солинади: тавҳид калимаси, Ихлос сураси, такбир ва тасбеҳлар! Юқари қисмининг учдан бир қимсига нақшли камар сифатида 95 см энликда белбоғ тортилган. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

photo content

𖦹 Тавҳид калимасининг шартлари: 1. Илм 2. Нутқ 3. Тоғутни инкор қилиш 4. Тасдиқлаш 5. Таслим бўлиш 6. Бароат 7. Ихлос 8. Эргашиш 9. Яқийн 10. Сидқ 11. Қабул 12. Бўйинсуниш 13. Муҳаббат 14. Собит туриш 15. Тавҳид устида вафот топиш 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

𖦹 Савол: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Устоз бир саволнинг жавоби зарил бўлгани учун безовта қиляпман, маъзур тутинг. Муқаддас урушларда қатнашган мусулмондан тириклик вақтида, «Қиёматда Аллоҳ сенга шафоат ҳаққи берса, мени ҳам шафоат қилгин, эсингдан чиқармагин» деб сўрашлик жоизми? 𖦹 Жавоб: Ва алайкумуссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ... Аслида тирик одамдан дуо қилишни сўраб бериш, жоиз, шу каби: агар қиёмат куни шаҳидлар қаторида бўлиб қолсанг, Аллоҳ сенга шафоат изнини берса, мени ҳам шафоат қилгин, дейиш ҳам жоиз. Лекин - бу иккала сўраниш ҳам динда тарғиб қилинмаган ишлардан. Балки суннатдаги байъатлардан бирида - одамлардан сўранмасликка аҳд олинган: «… ва одамлардан бирор нарса сўраманглар». (Муслим, 1043). Яна бунинг ортидан агар сўралса ҳам қалби ўша ишга (дуо қилади, ёки шафоат қилади), деган умид билан бояги шахсга боғланиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун мана шу ҳолатларни эътиборга олиб, тирик одамдан ҳозирлигида шу каби ишларни сўраса ҳам мазкур ҳолатлардан холи бўлиши лозим. Мусулмон одам кўпроқ тоат қилиб, кўпроқ амал қилиб, дуо қилиб, ниятини тузатиб шаҳидлик мақомига етишса ҳам бўлади. Ибҳ Ҳажар раҳимаҳуллоҳ исломдаги шаҳидларнинг тури 20 тадан кўп, деб ҳар бирини санагалар: «Дарҳақиқат, биз учун жуда яхши йўл билан йигирмадан кўп (шаҳидлик) хислати жамланган». (Фатҳул Борий, 6/43). Шулардан бири «чин юракда шаҳид бўлишни истаб тўшагида вафот қилган киши ҳам» шулар қаторида, дейилган. Танбеҳ қаторида шуни айтмоқчиман: Қиёмат куни ҳар бир шаҳидга шафоат қилиш изни берилиши ҳам берилмаслиги ҳам мумкин, ёки шафоат қилишга изн олганлар хоҳлаганини шафоат қилолмайди, уларга ҳам Аллоҳ изн берса танланади. Оят ва ҳадислар хосили шундай келган. Қуйида шафоатнинг асл ҳукмини баён қилувчи оятларни келтирамиз: Шафоатнинг уч шарти бор: 1. Аллоҳ таоло шафоат қилувчидан рози бўлишлиги: «У кунда шафоат фойда қилмас, магар кимга Раҳмон унга изн бериб ва унга гапиришга рози бўлган бўлса (фойда қилади)». (То-Ҳа: 109). 2. Шафоат қилинувчиларга розилиги ҳам: «Уларнинг олдидаги нарсани ҳам ва ортидаги нарсани ҳам билади. Улар шафоат қилолмайди магар ким учун рози бўлса (қилади) ва улар Унинг (азоби келишидан) қўрқувидан эҳтиёткордирлар». (Анбиё: 28). 3. Аллоҳ таоло шафоат қилувчига изн бериши: «Унинг ҳузурида шафоат қиладиган ким бор, магар Унинг изни биландир?!» (Бақара: 256). Шунинг учун шафоатнинг барчаси Аллоҳга хосдир, икки тарафга розилиги, шафоат қилувчига изни, рухсати лозим, Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг: шафоатнинг барчаси Аллоҳ учундир…». (Зумар: 44). Валлоҳу аълам. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Мавлид Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ушбу кунни байрам қилиб олиш муҳдас-янгиликдир, унинг асли йўқ. На салафлар ва на аҳли байт қолаверса бошқалар ҳам ушбу кунни байрам қилиб олмаган, унда янгича амаллар пайдо қилишмаган. Чунки байрамлар шариатдаги бир шариатдир-ҳукмдир, бас, бу борада эргашиш фарз бўлади, бидъат қилиш эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг турли кунларда хутбалари, аҳдлари ва мавқеълари бўлган, мисол учун Бадр куни, Ҳунайн, Хандоқ, Макка фатҳи, Ҳижрат вақти, Мадинага кириши каби. Ва у кишининг дин қоидаларини эслатган бир неча хутбалари бўлган. Шундай бўлса ҳам, ана ўшадай кунларни байрам қилиб олиш лозим бўлмади. Бу каби ишларни, кунларда ҳодиса бўлганда байрам қилиб олган насронийлар қилган, Исо алайҳиссалом байрами каби, ёки жўҳидлар каби. Байрам фақатгина шариатдир. Аллоҳ нимани шариат қилиб берган бўлса эргашилади, бўлмаса диндан бўлмаган нарсани унда пайдо қилинмайди. Шунингдек, баъзи одамлар пайдо қилган нарса: Ё нарсонийларга ўхшаб Исо алайҳиссалом туғулганларидаги ёки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатидан ва у кишини улуғлашидан пайдо қилган нарса-мавлид. Аллоҳ баъзан мана шу муҳаббатга ва ҳаракатга ҳам савоб беради, лекин Набий солллоллоҳу алайҳи ва салламнинг туғулган кунларини байрам қилиб олган бидъатга эмас, шу билан бирга у кишининг туғулган (йили-куни) да одамларнинг ихтилофи бор. Мана буни: салафлар, қилишга тақазо этган ҳолатлар бўлса ҳам ва ундан ман қиладиган монеълик бўлмасада қилишмаган. Агарда бу шунчаки яхшилик бўлганда эди, ёки тўғри бўлганда эди, салафлар розиаллоҳу анҳу – биздан кўра буни қилишга ҳақлироқ бўлар эди. Чунки улар биздан кўра Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатлироқ ва ҳурматлироқ эди. Ва улар яхшиликка биздан кўра ҳарисроқ эди. У кишига камоли муҳаббат ва ҳурмат – у кишига эргашиш ва итоат қилиш юракдан ва ташимизда кўрсатиб ҳамда у кишининг амрига қолганларни эргаштириб суннатларини иҳё қилишда бўлади. Шунингдек у киши билан юборилган нарсаларни ёйиш ва буларга қалб билан, қўл ва тил билан жидду-жаҳд қилишдир. Аниқ-ки, мана шу – муҳожир ва ансролардан бўлган аввалги собиқлар ва уларга чиройли эргашганларнинг йўлидир. Шу каби бидъатларга ҳарис бўлганларнинг аксарида шулар билан бирга уларда яхши ниятлари йўқ, уларнинг ҳаракатларига савоб бериладиган умид ҳам йўқ. Уларни Расул амрида – қизғин иш олиб бориш керак, деб буюрганларида қусирлик қилаганларини топасиз. Улар фақатгина Мусҳафни чиройли ғилофлаб уни ўқимайдиганлар қаторидалар, ёки ўқиса ҳам эргашмайдиганлар. Улар масжидларни безаб-бино қилиб унда намоз ўқимайдиган ёки ўқиса ҳам оз ўқийдиганлар қаторидалар». Яна шундай деган: «Мавлидни улуғлаш, уни байрам қилиб олишга келсак, уни баъзи одамлар баъзан қилиб туради. Унга бу борада яхши ниятига катта ажр бўлади, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламни улуғлагани учун, албатта. Сизга илгари келтириб ўтганимдай, бекордан ҳаражат қилган мўминдан кўра, баъзи одамлардан бу яхшилик билан содир бўлади. Шунинг учун Имом Аҳмадга баъзи умаролар ҳақида: «У Мусҳафга минг динор инфоқ-сарфлабди», деб айтилганда: «Тек қўй уларни, бу унга олтинлар сарф қилганидан афзалроқ», деган ёки шу каби гап айтган экан, шу билан бирга у кишининг мазҳабида Қуръонни зийнатлаш макруҳдир. Баъзи асҳоблари буни тажвидли варақ ва хаттотга сарфлаган, деб шарҳлаган. Аҳмаднинг мақсади бу эмас. Унинг мақсади бу амалда бошқа бир маслаҳа-фойда бор, демоқчи бўлган. Ва унда кариҳ кўрилган мафсада-фойдасиз иш ҳам бор эди. Улар эса буни қилишмаса ҳам, фақатгина салоҳияти бўлмаган фойдасиз нарса (фасод) эвазига қилишган, мисол учун фожирлар китоблари учун сарф-ҳаражат қилгандай, ёки базм, шеър китоблари, форс ва рим ҳикматлари ҳақидаги китоблар. «Иқтидо-ус сирот-ил мустақийм», 2/123-124, 126. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

– Мавлид аслида Фотимийлар, деб номланган шия тоифасига кирувчи бир вақтлар сиёсий куч ва давлатга эга бўлганлардан пайдо бўлган. Уларнинг давлати Мисрдаги Қоҳирада эди. Улар аслида буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нафратланиб, у кишидан қутилганларини нишонлаб айнан вафот қилган кунида байрам қилишган эди. Кейинчалик бошқалар бунинг аксини қилиш учун тескари амал қилиб туғулган кунларини байрам қилишга ўтди. Хуллас, Мавлидни нишонловчилар бир неча турга бўлиниб: шарият байрам қилиб берган, деган эътиқодда бўлмаган ҳолда ва одат қилмаган ҳолда гарчи Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғулган куни аниқ бўлмаса-да ёдга олиб, лекин у кунда бирор ибодатни ўша кунга хосламай фақатгина у кишининг сийратларини ўқиб қўйса ёки номи эшитилганида ва эслаганида саловат айтса жоизидир. Бундан бошқа яна Мавлидни байрам, деганлар, ёки насронийларга ўхшаб Исо алайҳиссалом туғулган кунлари каби туғулган кундир, деб нишонлаш, ёки мотам куни қилиб олиш, ёки унда ибодатларни хослаш, ёки тўпланиб туғулган кун нишонлаш бидъатдир ва бу ғайри динларга ўзини ўхшатишлик бўлиб қолади. Валлоҳу аълам. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net

𖦹 Амр ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шубҳасиз, аёл киши Қиёмат кунида Аллоҳ ҳузурида туриб эри билан хусумат қилиб айтади: «У худди менга бир нарсани ўргатиб қўйгандек ўзича менга одоб-таъзирим берарди, менга бозордаги нонни олиб келарди холос». «Тафсир Ас-Сомаъоний», 5/475. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

​​​​𖦹 Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳадисда келишича, Мулк сурасини ҳар куни кечаси ўқиган киши, қабр азобидан қутилар экан! Шу сурани кечки намозларда зам сура қилиб ўқишликда ҳам, ушбу ҳадисга амал қилган бўламизми? ​​​​𖦹 Жавоб: Ва алайкумуссалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Алҳамдулиллаҳ... Мулк сурасини ҳар кеча ухлашдан олдин ўқиш мандуб амал. Агар уни ухлашдан олдинги кечки намозларда (хуфтон ёки унинг суннати ёки витрда) зам сура қилиб ўқиса, мазкур суннатга амал қилди, деб айтилаверади. Чунки Мулк сураси ўқилишига тайин қилинган алоҳида вақт йўқ, фақатгина ухлашдан олдин, дейилган. Имом Термизий ҳасан деб келтирган ҳадисда: «Қуръондан ўттиз оятли бир сура бор, у - киши учун то кечирилгунча шафот бўлган: Таборакаллази биядиҳил мулк, сурасидир». (Термизий, 2891 ва бошқалар ҳам ривоят қилган). Ибн Аббос розиаллоҳу анҳудан айтилишича: «Табарокаллази биядиҳил мулк; ҳар бир мўминнинг қалбида бўлиши мени хурсанд қилди». Яна Жобир розиааллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Алиф, Лом, Мим. Танзил, (Сажда сураси) ва Таборакаллази биядиҳил мулкни ўқимасдан ухламас эди», деган. (Термизий, 2892 ва бошқалар). Кўпчилик аҳли илмлар бу ҳадисни саҳиҳ, деган. Қабр азобига монеъ бўлиши ҳақида ҳасан ва заиф ҳадислар келган, шунга кўра олимлар айтади: Мулк сурасини ухлашдан олдин доим ўқиб юрган кишилар мана шуни умид қилсалар бўлади. Валлоҳу аълам. © Умар Шоҳир 𖣔 Рисолат - @risolat_net