es
Feedback
RİSOLAT

RİSOLAT

Ir al canal en Telegram

Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Mostrar más
683
Suscriptores
-124 horas
-57 días
-2030 días
Archivo de publicaciones
photo content

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шунингдек, баъзи одамлар пайдо қилган нарса: Ё нарсонийларга ўхшаб Исо алайҳиссалом туғулганларидаги ёки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатидан ва у кишини улуғлашидан пайдо қилган нарса-мавлид. Аллоҳ баъзан мана шу муҳаббатга ва ҳаракатга ҳам савоб беради, лекин Набий солллоллоҳу алайҳи ва салламнинг туғулган кунларини байрам қилиб олган бидъатга эмас, шу билан бирга у кишининг туғулган (йили-куни) да одамларнинг ихтилофи бор. Мана буни: салафлар, қилишга тақазо этган ҳолатлар бўлса ҳам ва ундан ман қиладиган монеълик бўлмасада қилишмаган. Агарда бу шунчаки яхшилик бўлганда эди, ёки тўғри бўлганда эди, салафлар розиаллоҳу анҳу – биздан кўра буни қилишга ҳақлироқ бўлар эди. Чунки улар биздан кўра Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатлироқ ва ҳурматлироқ эди. Ва улар яхшиликка биздан кўра ҳарисроқ эди. У кишига камоли муҳаббат ва ҳурмат – у кишига эргашиш ва итоат қилиш билан ҳамда юракларда ва ташимизда ҳам у кишининг амрига қолганларни эргаштириб суннатларини иҳё қилишда бўлади. Шунингдек у киши юборилган нарсаларни ёйиш ва буларга қалб билан, қўл ва тил билан жидду-жаҳд қилишдир. Аниқ-ки, мана шу – муҳожир ва ансролардан бўлган аввалги собиқлар ва уларга чиройли эргашганларнинг йўлидир». «Иқтизоус сирот ул мустақийм», 404. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шунингдек, баъзи одамлар пайдо қилган нарса: Ё нарсонийларга ўхшаб Исо алайҳиссалом туғулганларидаги ёки Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатидан ва у кишини улуғлашидан пайдо қилган нарса-мавлид. Аллоҳ баъзан мана шу муҳаббатга ва ҳаракатга ҳам савоб беради, лекин Набий солллоллоҳу алайҳи ва салламнинг туғулган кунларини байрам қилиб олган бидъатга эмас, шу билан бирга у кишининг туғулган (йили-куни) да одамларнинг ихтилофи бор. Мана буни: салафлар, қилишга тақазо этган ҳолатлар бўлса ҳам ва ундан ман қиладиган монеълик бўлмасада қилишмаган. Агарда бу шунчаки яхшилик бўлганда эди, ёки тўғри бўлганда эди, салафлар розиаллоҳу анҳу – биздан кўра буни қилишга ҳақлироқ бўлар эди. Чунки улар биздан кўра Набий соллоллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббатлироқ ва ҳурматлироқ эди. Ва улар яхшиликка биздан кўра ҳарисроқ эди. У кишига камоли муҳаббат ва ҳурмат – у кишига эргашиш ва итоат қилиш билан ҳамда юракларда ва ташимизда ҳам у кишининг амрига қолганларни эргаштириб суннатларини иҳё қилишда бўлади. Шунингдек у киши юборилган нарсаларни ёйиш ва буларга қалб билан, қўл ва тил билан жидду-жаҳд қилишдир. Аниқ-ки, мана шу – муҳожир ва ансролардан бўлган аввалги собиқлар ва уларга чиройли эргашганларнинг йўлидир». «Иқтизоус сирот ул мустақийм», 404. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

​​​​𖦹 Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтади: Аҳмад ибн Ҳанбал саккизта фазилатли-хислатда имомдир: 1. Ҳадисда имомдир. 2. Фиқҳда имомдир. 3. Луғатда имомдир. 4. Қуръони кариймда имомдир. 5. Фақирликда имомдир. 6. Зуҳдда имомдир. 7. Парҳезкорликда имомдир. 8. Суннатда имомдир. Ибнул Мубаррад, «ал-Аъто ал-муъажжал», 235. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

​​​​𖦹 КУН ОЯТИ «Бас, агар сизга ижобат қилмасалар, билинг-ки: улар фақатгина ҳавои-нафсларига эргашмоқда холос. Ва Аллоҳдан бўлмаган, ҳидоятсиз бўлган ҳавои-хоҳишига эргашгандан адашганроқ кимса борми?! Аниқ-ки, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас». ©️Қуръон: Қасос: 50. 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аллоҳ таолонинг кишига берган энг афзал неъматларидан: адолат ва Ўзига муҳаббатли қилиб ҳамда ҳақ устида турадиган ва унга эргашадиган табиятда яратишидир».⁶ Шайхулислом раҳимаҳуллоҳ айтади: «Адолат ҳар бир нарсанинг тизимидир. Агарда дунёнинг иши адолат билан қойим қилинса тик туради, ҳатто-ки ундай кишида охиратда бирор насибаси бўлмаса ҳам. Қачонки адолат билан қойим қилмаса, у туролмайди, ҳатто-ки ундай кишида охиратда мукофат оладиган иймони бўлса ҳам». Яна шундай дейилган: «Дунёда одамларнинг ишлари: турли гуноҳлар қўшилган бўлса-да, «адолат» билан қойим бўлади. «Зулм» билан юрадиган ишлардан энг кўпи ҳақ-ҳуқуқларда бўлади, гарчи унда гуноҳлар иштироки бўлмаса ҳам. Шунинг учун: Аллоҳ – гарчи кофир бўлса ҳам «адолатли давлатни» барпо қилади, «золим давлатни» мусулмон бўлса ҳам оёққа турғазмайди», дейилган. Яна айтилган-ки: «Дунё – адолат ва куфр билан давом этса ҳам, зулм ва ислом билан айланмайди».⁷ Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимнинг шариатда завқи ва унинг камолига етишишда улуши бўлса, ҳамда бандаларнинг дунё ва охиратдаги фойдаларининг ғоясини бириктирган (илми) бўлса ва шариатнинг халойиқ юрадиган адолатли ғояси билан юришини, унинг адолати устида бирор адолат йўқлиги, у келтриган фойдалар устида бирор фойда йўқлигини тушунган бўлса, у кишига адолатли сиёсат – шариатнинг бир бўлаги, бир қисми экани очиқ маълум бўлибди. Ва ким-ки, шариатнинг мақсад қилган ҳадафлар илмини иҳота қилган бўлса, уларни ўз ўрнига қўйган бўлса, шариат борасида тушунчасини яхши қилиб олган бўлса, унга бундан бошқа сиёсатга мутлақ муҳтожлиги йўқдир, албатта. Чунки сиёсат икки турлидир: 1. Шариат ҳаром қилган золим сиёсат. 2. Фожир бўлган золимдан ҳаққини олиб берадиган адолатли сиёсат. Мана шу шариатдандир, буни билган билибди, билмаган жоҳил қолибди».⁸ 𖣔 Рисолат учун: Абу Солиҳ ҳафизаҳуллоҳ 18 Сафар, 1442 ҳ.й ___________________ ¹ Тобарий, «Тариху русул ва мулук», 3/485. ² «Шарҳу Зарқоний аълал Муватто», 10/4. ³ Тобарий, «Тариху русул ва мулук», 3/520. ⁴ Ибн Абду Роббиҳи, «ал-Аъқдул фарийд», 1/33. ⁵ Ибн Абду Роббиҳи, «ал-Аъқдул фарийд», 1/27. ⁶ «ал-Ахлоқ вас сияр», 90. ⁷ «Фатаво», 28/146. ⁸ «ат-Туруқул-ҳукмия», 5.

​​​​𖦹 Адолат ҳақида салафлар ва олимлардан умумий сўз Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу айтади: «Аллоҳ қалбларни тирилтириш учун – сизларга мисоллар келтирди, сўзлар юборди. Чунки қалблар – Аллоҳ тирилтиргунча дилларда ўликдир. Ким бирор нарса билса, у билан албатта фойда келтирсин. Адолатнинг белгилари ва қолдирган асорати бор. Белгилари: ҳаё, саховат, мулойимлик, юмшоқликдир. Аммо унинг асорати: раҳматдир. Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳар бир ишга эшик қўйган. Ҳар бир эшикнинг калитини ҳам осон қилган. Адолатнинг эшиги эътибор қаратишдир, унинг калити эса зоҳидликдир. – Эътиборга келсак: ўлимни ёдга олиш, мол-мулкни беришга тайёргарлик кўришдир. – Зуҳд эса: ҳар бир ҳаққи бўлгандан ҳаққини олишдир. Кифояланиш эҳтиёжга ярашасини олиш биландир. Кимга эҳтиёжига яраша нарса етмаса уни ҳеч нарса тўйдиролмайди».¹ Умар ибнул Хаттоб розиаллоҳу анҳу олдига Ироқдан бир киши келиб айтди: «Сизнинг олдингизга боши ва кети йўқ бўлган бир иш билан келдим». Умар айтди: «Нима экан у?» У айтди: «Бизни ерда ёлғон гувоҳлик бериш пайдо бўлган» (деб айрим саҳобаларни қасд қилган эди)! Умар айтди: «Ëки, илгаридан бўлгандур?!» У: «Ҳа шундай», деди. Умар айтди: «Аллоҳга қасам, киши исломда адолатсизлар билан ҳибсга олинмайди»Рибъйи ибн Омир розиаллоҳу анҳу форслар қўмондони Рустамга йўлиққанда, у кишидан сўраган экан: «Сизларни бу ерга нима олиб келди?» У киши розиаллоҳу анҳу айтади: «Бизни Аллоҳ – Ўзи хоҳлаган кишиларни бандаларга ибодат қилишдан Аллоҳга ибодат қилишлари учун озод қилишимизга юборди, ҳамда дунёнинг торлигидан кенгчилигига чиқиш, золим динлардан адолатли исломга кўчиш учун! Бизни, Ўз дини билан одамларига унга даъват қилишимиз учун юборди. Ким буларни қабул қилса уни қабул қиламиз ва унга тегмаймиз, ким юз ўгирса у билан жанг қиламиз, токи Аллоҳнинг ваъда қилган ғанимасига етишгунимизча».³ Амр ибнул Ос розиаллоҳу анҳу айтади: «Бошқарув фақат эркаклар билан бўлади, мол-мулксиз эркаклар йўқ, мол-мулк ҳам фақат иморат-ҳокимият биландир, адолатсиз ҳокимят йўқдир».⁴ Ҳумсда Саъйид ибн Сувайд хутба қила туриб: «Аллоҳга ҳамду санодан» кейин шундай деган: «Эй одамлар! Исломнинг ман қилиб тўсиб тургувчи девори бор ва мустаҳкам дарвозаси бор. Исломнинг девориҳақдир, дарвозасиадолатдир. Ҳокимият ҳар қанча кучаймасин исломнинг (зулмдан) ман қилиб туриши завол бўлмайди. Ҳокимнинг шиддати қилич билан чопиш эмас, ёки қамчи билан уруш ҳам эмас, балки ҳақ билан ҳукм қилиб адолат билан тутишидир».⁵

​​​​𖦹 Азҳари Шарифнинг расмий Фейcбук саҳифасидан: – Улкан Миср давлатидаги "ваҳҳобийлар"нинг каттаси Шайх Адавийни иккинчи
​​​​𖦹 Азҳари Шарифнинг расмий Фейcбук саҳифасидан: – Улкан Миср давлатидаги "ваҳҳобийлар"нинг каттаси Шайх Адавийни иккинчи бор мунозара учун чақириқ бу, Ашъарий докторларининг олдида мунозарага ўтирармикин ёки одатига кўра яна қочадими? Шайх Мустафо Адавийдан жавоб: «Узр! Илгари Иброҳим Нахоий, Суфён Саврий ва бошқа салафлар соқолсизлар билан мажлис қуришдан қайтарар эди». (Равзатул муҳиббийн ва назҳатул муштааққийн, 166 с). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

photo content

photo content

photo content

✍️ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ Арафа куни ҳақида айтади: «Бу кун дуо учун йилнинг энг афзал кунидир. Инсон кўп вақтини зикр, дуо, Қуръон ўқишга ажратмоғи ва турли дуолар ва азкорлар билан дуо ва зикр қилиши керак: Ўзи учун, ота-онаси учун, қариндошлари, устозлари, ёру биродарлари, ёқтирганлари, яхшилик кўрган кишилари учун ва қолган барча мусулмонлар учун дуолар қилиши керак. Киши мана шуларга беэътибор бўлишдан жуда ҳам эҳтиёт бўлсинки, чунки бу кунга бошқа етишмаслиги мумкин». © «ал-Азкор».

photo content

Бас, у уларга имом бўлиб намоз қилади, намоз битгач, Исо айтади: «Дарвозани очинглар», очишсалар унинг ортида Дажжол бўлади. У билан бирга етмиш минг жўҳид бўлади. Барчаси қиличланган махсус кийимда бўлади. Қачон-ки, Дажжол унга қараганда сувда эриган туз каби эрий бошлайди ва қочиб кетади, … Бас, уни шарқий Луд дарвозасида топади-тутади ва ўлдиради, шунда Аллоҳ жўҳидларни енгийди. Шундан кейин, Аллоҳ яратган нарсалардан бирортаси қолмайди-ки жўҳидлар яширина бошлайди, магар Аллоҳ ўша нарсанларни гапиртиради, дарахт ҳам, тош ҳам, девор ҳам, ҳайвон ҳам, магар ғардоқ мустасно, чунки у уларнинг дарахтидир, у гапирмайди. Бошқа-нарсалар: «Эй Аллоҳнинг мусулмон қули, бу жўҳиддир, кел уни ўлдир», дейди. Исо ибн Марям умматимда адолатли ҳакам бўлади, одил имом бўлади, ҳочни парчалайди, тўнғизни сўяди, жизяни бекор қилади, садақани тарк қилади, бирор қўй ва туя ортидан югурилмайди, ўзаро бахиллик ва адоват кўтарилади. Ҳар бир заҳарга эга бўлгандан заҳари суғуриб олинади. Ҳатто болача қўлини илон инига киргизади, унга эса зарар беролмайди, болача шерни қувийди, унга эса зарар беролмайди. Бўри қўйлар ичида худди уларнинг ити каби бўлади. Ер тинчликка худди идишга сув тўлгандай лим-тўлади. Ва «калима-сўз» бир бўлади, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилинмайди, уруш юкини туширади, Қуроиш мулкидан ечилади. Ер кумуш товоқдай бўлади, ўсимлигини Одам замонида ўстиргандай ўстиради, ҳаттоки бир тўп одамлар бир шингил узумга тўпланиб қоринларини тўйдиради. Бир тўп одамлар, бир анорга тўплансалар, у ҳам уларни тўйдиради. Мол бунча, бунча, бунча (арзимаган) пул бўлади, от дирҳамчаларга бўлади, … Аниқ-ки Дажжол чиқишидан олдин уч йил қийинчилик бўлади, одамларга қаттиқ очарчилик етади. Аллоҳ биринчи йил осмонга ёмғиридан учдан бирини тутишни амр қилади. Ерга ўсимлигидан учдан бирини тутишга амр қилади. Сўнгра - иккинчи йили осмонга учдан иккисини тутишга амр қилади. Ерга ўсимлигидан учдан иккисини тутишга амр қилади. Сўнгра - учинчи йили осмонга барча ёмғирни тутишга амр қилади. Бирор томчи томмайди. Ерга ҳам ўсимлигидан барчасини тутишга амр қилади. Бирор кўкат ўсмайди. Бирорта ҳайвон қолмайди магар ҳалок бўлади, фақатгина Аллоҳ хоҳлаган нарса мустаснодир. Шунда айтилди: «Ўша замонда одамлар қандай яшайди?» Айтдилар-ки: «Таҳлил, такбир, таҳмид. Уларга булар таом ўрнига ўтади». (Абу Довуд, 4322. Ибн Можа, 4077. Албоний, «Саҳиҳул жоме», 7875). 𖣔 Рисолат - @risolat_net

​​​​𖦹 ОХИР ЗАМОН ФИТНАСИ Сизларга Маҳдий ва Исо алайҳимассалам ҳамда Дажжол ҳақида энг батафсил келган умумий бир ҳадисни ҳавола қилмоқчиман. Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам айтади: «Эй одамлар! Аллоҳ Одам зурриётини сочган вақтдан буён ер юзида Дажжол фитнасидан каттароқ бирор фитна бўлмаган. Аниқ-ки, Аллоҳ бирор пайғамбар юбормасин-ки, магар у ўз қавмини Дажжолдан огоҳ қилган. Мен пайғамбарларнинг энг охириман, сизлар умматларнинг охирисиз, у эса сизларга чиқувчидир, чора йўқ. Агар у чиқсаю, мен сизлар билан бўлсам, ҳар бир мусулмон учун ўзим ҳужжатлашаман, агар мендан кейин чиқса, ҳар ким ўзи учун ҳужжатлашади. Аллоҳ ҳар бир мусулмонга мен учун халифамдир. Аниқ-ки, у Шом ва Ироқ орасидаги тошлоқ йўлдан чиқади, бас, у ўнг ва чап тарафда ҳаддан зиёд бузғинчилик қилади. Эй Аллоҳнинг бандалари! Эй одамлар! Аниқ-ки, мен сизларга уни мендан олдин бирор пайғамбар сифатламаган сифатлар билан сифатлаб бераман, … У айтади: «Мен сизларнинг Раббингизман». Сизлар эса Раббингизни ўлгунгача кўролмайсизлар. Ва у - ғилайдир, Раббингиз эса ғилай эмас. Унинг икки кўзи орасига «кофир», деб ёзиб қўйилган. Уни ҳар бир мўмин ўқийди, ёзувчи бўлсин ёки ёзувчи бўлмаса ҳам. Унинг фитналаридан: у билан бирга жаннат ва олов бор, олови жаннатдир, жаннати оловдир. Ким унинг олови билан имтиҳон қилинса, Аллоҳдан ёрдам сўраб «Каҳф»нинг очилишини ўқисин… Унинг фитналаридан, аъробийга айтади: «Ота-онангни қайта тирилтириб берсам, мени ўз раббинг эканлигимга гувоҳлик, берасанми?». У: «Ҳа», дейди. Бас, иккита шайтон унинг ота-онаси суратига киради ва: «эй болам, унга эргаш, у сенинг раббинг», дейишади. Унинг фитнасидан яна: у бир жонга эгалик қилиб, уни ўлдиради. Арра билан уни аралайди, ҳатто у иккига ажраб қулайди. Сўнгра у шундай дейди: «Мана бу бандамга қараб туринглар, мен уни тирилтираману, кейин эса у мендан бошқа, яна ўзи учун раббиси борлигини даъво қилади». Бас, уни Аллоҳ қайта тирилтиради. Шунда у ифлос айтади: «Раббинг ким?» У: «Раббим Аллоҳ, сен Аллоҳнинг душманисан, сен Дажжолсан, Аллоҳга қасам, сени бугун мендан кўра аниқроқ кўрган йўқ», дейди. Унинг фитнасидан яна: у осмонга ёмғир ёғ, деб буюрса ёғади. Ерга кўкат ўстир, деб буюрса ўсади. Унинг фитнасидан яна: у одам яшайдиган ердан ўтганда, уни ёлғончига чиқаришади, бас, уларнинг чорва ҳайвонлари қолмайди, магар ҳалок бўлиб кетади. Унинг фитнасидан: у яна одам яшайдиган ердан ўтганда уни тасдиқласалар, у осмонга ёмғир ёғишга буюради, ёмғир ёғади. Ерга ҳам ўсимлик ўстиришга буйруқ беради, ўсимлик ўсади. Ҳаттоки уларнинг чорва ҳайвонлари ўша кунларидан бошлаб олдингидан семизроқ бўлади, каттайтириб юборади, биқин-қоринларини шишириб, елимларини тўлдиради. Ерда бирор нарса қолмайди-ки, магар унга тўкилади ва кўринади, фақатгина Макка ва Мадинадан ташқари. У иккаласининг дарчаларидан бирор дарчасидан келмасин, магар ўз қаршисида қиличлар билан урадиган фаришталарни учратади. У токи қизил тепаликка тушиб келади, Сабаҳани кесиб ўтган жойгача. Мадина ўз аҳли билан қўшилиб уч марта силкиниш билан қимирлайди. Унда бирор мунофиқ эркак ва аёл қолмайди, магар у тарафга чиқиб кетишади ва ундан худди кайир (занг кетказадиган суюқлик) темирнинг зангини кетгазгандай ифлослик кетади. Ўша кун «қутулиш куни», деб айтилади. Шунда: «Араблар ўша кунда қаерда?» - деб сўраб қолишди. Айтдилар-ки: «Улар у кунда озчилик… (улар Байтул Мақдисда, деган саҳиҳ ривоят бор), уларнинг имоми солиҳ кишидир, қачонки уларнинг имоми эрталабки намозни ўқиш учун ўтганда, ўша вақтда уларга Исо ибн Марям нозил бўлади, ўша имом Исони олдига ўтказиш учун ортига қайтиб орти билан аста юради, Исо унинг икки елкаси орасига қўлини қўйиб, кейин шундай дейди: «Олдига ўтиб намоз ўқийвер, чунки сен учун қомат айтилди».

​​​​𖦹 Сарф илми бўлимлари ~ Таърифи: Сарф луғатда: Ўзгариш, кўчиш, бошқача бўлиш маъноларида. Истилоҳда: Араб тили калималарининг тузилиш ҳолатларини ўрганадиган илм, эъроб ва бино бўлиш унда ўрганилмайди. ~ Мавзуси: Маънони ифода қилиш учун араб тилидаги калималарнинг бирлик сийғаларининг кайфиятини излаш, мисол учун: мозий феълидан музореъ феълининг сийғаси қандай фарқ қилиши. Шунингдек уларнинг ўзгариш ҳолатидаги саҳиҳ ва иллатли бўлишини ҳам. ~ Самараси: Араб тили калималарининг тузилиши ва асосларини билиш; тилни хатодан сақлаш, ёзув тартибига риоя қилиш, луғатдаги алоҳида сийғаларни сақлаш. ~ Нисбати: Араб тили илмларига дохилдир. Наҳв илмига йўлдошдир. ~ Фазилати: Лафзлар ҳақиқатини ва ёзувдаги луғат сийғаларни сақлаш хусусиятига эга. Шу билан шариатдаги турли сўзларни тўғри англашга эришамиз. ~ Илк нашр қилувчи: Бу ҳақида энг машҳур бўлган киши Абул Асвад ад-Дувалий, наҳв ва сарф илмида у кишини илк нашр қилувчи, деб айтилади. Яна Муоз ибн Муслим ал-Ҳарро 187 ҳ. ҳам, деб айтилган. ~ Номланиши: Сарф илми, баъзилар Тасриф илми, деган. ~ Кўмаги: Китоб ва суннатдан ҳамда арабларнинг фасоҳатли сўзларидан. ~ Шариатдаги ҳукми: Ўрганиб ўргатишлик фарзи кифоядир. Аҳкомлардан фатво чиқарадиган ва шаръий ишларга киришадиганлар учун фарзи аъйиндир. ~ Ундаги масалалар: Калиманинг саҳиҳлиги, иллати, ибдоли, қолби ва унда ҳазф, зиёда, нуқсон, иштиқоқ, тасния, жам, насаб, тасғир, имола, идғом, илтиқоис-сакинайин ва бошқалар. 𖣔 Рисолат - @risolat_net