cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

IYMON

Ушбу канал Ўзбекистон мусулмонлар ходими томонидан юритилади! 💵Реклама учун: @Luckymuslim

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
11 171
Suscriptores
+624 horas
-87 días
-11730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда. ✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. 👉
Mostrar todo...

👍 8
04:16
Video unavailableShow in Telegram
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати Воқеа сураси ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
Mostrar todo...
👍 9
​​🌺Ақлли жория ...  Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади. Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди. Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида МАҒРУР турарди. Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради: Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?! Чўри: Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ ЗАКОВАТ бор! Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва: Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан. Энг гўзал либос қайси..?  Энг хушбўй хид қайси..?  Энг ширин таом нима..?  Энг роҳатбахш тўшак..?  Энг гўзал шаҳар қайси..? - деди. Чўри турганларга қараб: Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен ОЗОДМАН...- деди. Сўнг: Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди. Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам! Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади.! Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади! - дебди-да, эшик томон кета бошлабди. Султон ортидан: Охирги саволимга жавоб бермадинг. Чўри ўгирилиб: Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир. Шундай қилиб, ЖОРИЯ ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди. 👉
Mostrar todo...

👍 15
02:49
Video unavailableShow in Telegram
Буни билмагансиз ва буни кўрмагансиз. Ҳатто мен ҳам билмасдим. МАШААЛЛОҲ, СУБҲААНАЛЛОҲ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
👍 10
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
Mostrar todo...

👍 13
02:31
Video unavailableShow in Telegram
ҒУСЛ, НАМОЗ КАБИ ИБОДАТЛАРДА ТИЛДА НИЯТ ҚИЛИШ ШАРТМИ? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
​​📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар: – Ояти карималар ёзиш; – Набавий ҳадислар ёзиш; – Аллоҳга қилинадиган тазарруъ ва дуоларни ёзиш; – Ваъз ёки насиҳатлар ёзиш; – Дўстларга динга ва тарбияга оид фойдали қайдномалар тарқатиш; – Диний мазмундаги суратлар, ёзувлар, мақолалар ва Қуръон оятларини жойлаштириш; – исломий саҳифаларда иштирок этиб, уларни кузатиб бориш. 📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ёмонликлар: – Фаҳш ва уят сўзлар ёзиш; – Разолат ва маъсиятга чақириш; – Мусулмонларни масхаралаш, ёмонлаш; – Разолатга чақирувчи саҳифаларни очиш; – Тубанликка чақирувчи фильмларни жойлаш; – Динни бузишга қаратилган саҳифаларга боғланиш; – Рамзий сурат ўрнига аёл кишининг суратини жойлаш; – Ҳаёга путур етказувчи суратларни жойлаш; – Ишқий мактублар ёзишиш; – Бировнинг обрўсини тўкиб, айблаш, ғийбат ва фитна мақсадида ёзилган мактублар алмашиш. 🟡Ижтимоий тармоқга юклаётган ҳар бир постингиз ёки ёзишмангиз Қиёматда ё зарарингизга ёкида фойдангизга юкланади. Шундай экан тафаккур қилинг! 👉
Mostrar todo...

👍 12
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Зулм қилаётганлар қачон жавоб беришади? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
👍 4
​​ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб: — Сен ким бўласан? — деб сўрабди. — Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди. — Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом. — Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди. Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб: — Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди. — Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди. 🌷 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий). "Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан. 👉
Mostrar todo...

👍 25
00:10
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Mostrar todo...
👍 1