en
Feedback
Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal

Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal

Open in Telegram

Buxgalteriya hisobi, soliq va audit bo'yicha professional kitoblar va professional mulohazalar Reklama uchun @anvarmuradov Rus tilidagi kanal uchun https://t.me/ahmadxonov_rus

Show more
Uzbekistan3 692The category is not specified

📈 Analytical overview of Telegram channel Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal

Channel Ibrohim Ahmadxonov | Rasmiy kanal (@ahmadxonov_uzb) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 21 430 subscribers, ranking in the Other category and 3 692 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 21 430 subscribers.

According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 378 over the last 30 days and by -317 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 19.14%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 7.23% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 4 172 views. Within the first day, a publication typically gains 1 575 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 12.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Buxgalteriya hisobi, soliq va audit bo'yicha professional kitoblar va professional mulohazalar Reklama uchun @anvarmuradov Rus tilidagi kanal uchun https://t.me/ahmadxonov_rus

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Other category.

21 430
Subscribers
-31724 hours
-1 9647 days
-1 37830 days

Data loading in progress...

Similar Channels
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '260
in 0 channels
August '26
+46 522
in 7 channels
Get PRO
July '26
+218
in 11 channels
Get PRO
June '26
+319
in 11 channels
Get PRO
May '26
+250
in 11 channels
Get PRO
April '26
+530
in 23 channels
Get PRO
March '26
+79
in 12 channels
Get PRO
February '26
+84
in 1 channels
Get PRO
January '26
+245
in 11 channels
Get PRO
December '25
+595
in 6 channels
Get PRO
November '25
+59
in 10 channels
Date
Subscriber Growth
Mentions
Channels
08 September0
07 September0
06 September0
05 September0
04 September0
03 September0
02 September0
01 September0
Channel Posts
2
https://ibrohimahmadxonov.com/articles/moliyaviy-hisobot-firibgarligi-nima?lang=uz
1 806
3
https://ibrohimahmadxonov.com
2 406
4
📊 ACCA DipIFR (RUS) — халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ОФФЛАЙН) Уч ойда имтиҳонга тўлиқ тайёргарлик 🎓 Ўқитувчи Иброҳ
📊 ACCA DipIFR (RUS) — халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (ОФФЛАЙН) Уч ойда имтиҳонга тўлиқ тайёргарлик 🎓 Ўқитувчи Иброҳим Ахмадхонов, DipIFR Малакали аудитор, МҲХС бўйича эксперт. 10 йилдан ортиқ амалий тажриба. МҲХСни Ўзбекистонда жорий қилиш лойиҳасининг координатори бўлиб ишлаган. 💰 Нарх: 12 000 000 сўм (бир тингловчи учун) Рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг! Kanalga a'zo bo'ling!
3 155
5
#китоб 📚 Профессионал кутубхонангизни бойитиш учун сара адабиётлар Бухгалтерия, аудит ва солиқ соҳасида чуқур билимга эга бў
#китоб 📚 Профессионал кутубхонангизни бойитиш учун сара адабиётлар Бухгалтерия, аудит ва солиқ соҳасида чуқур билимга эга бўлиш — доимий изланиш талаб қилади. Қуйидаги китоблар ушбу йўналишда ишончли манба бўла олади: Сунъий интеллект ва ҳисоб йўналиши: 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (ўзбек тилида) — 68 та қолди 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (рус тилида) — 79 та қолди Аудит ва назорат: 🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 41 та қолди 📘 «Ички аудит асослари» — 2-қисм — 72 та қолди Назарий асос: 🧠 «Концептуал асос» (ўзбек тилида) — 33 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (рус тилида) — 41 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (инглиз тилида) — 22 та қолди Халқаро солиқ тизими: 🇸🇬 «Сингапур давлати солиқ асослари» — 23 та қолди Ушбу қўлланмалар нафақат назарий билим, балки амалиётда қўлланиладиган ёндашувларни ҳам қамраб олади — соҳада ўзини такомиллаштиришни истаган ҳар бир мутахассис учун фойдали манба. Буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг! Kanalga a'zo bo'ling! 😀instagram | 📩linkedin
3 440
6
Юқоридаги таклифлар бўйича мутахассисларнинг овози
3 004
7
#таклиф Бизнесга керакли ахборотни тизимга солиш ҳақида Бизнеснинг давлат билан ўзаро муносабатлари, асосан, икки соҳада тартибга солинади: бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш. Ҳар икки йўналиш мураккаб норматив базага эга — молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари ва Солиқ кодекси нормалари. Бу ҳужжатларнинг мавжудлигининг ўзи етарли эмас: улар қандай қўлланиши, амалиётда қандай талқин қилиниши бўйича мунтазам ва расмий тушунтиришлар бўлиши шарт. Айни пайтда бу вазифа тўлиқ бажарилмаяпти. Бухгалтерия ҳисоби бўйича. Бизнес эгалари, директорлар, молия директорлари ва бош ҳисобчилар кузата оладиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисобига ихтисослашган расмий канали мавжуд эмас. Бундан ташқари, регулятор ўзи ишлаб чиққан стандартлар бўйича изчил тушунтиришлар бермайди. Натижада амалиётчилар норматив ҳужжатни мустақил талқин қилишга мажбур бўлади ва бир хил вазият бўйича турлича ечимлар шаклланади. Солиққа тортиш бўйича. t.me/soliqnews канали ишлаб турибди, аммо унинг вазифаси бевосита бизнесга мўлжалланган амалий тушунтиришлар бериш эмас. Канал турли мавзулардаги ахборотни аралаш тарзда тақдим этади: бизнес учун зарур бўлган маълумот ҳам, идоранинг ички ва умумий масалалари ҳам бир оқимда келади. Ахборот ҳажми ортиб бораётган бугунги шароитда керакли маълумотни ортиқчасидан ажратиб олиш фойдаланувчининг зиммасига юкланмоқда. Таклифлар 1. Молиявий ҳисоб стандартлари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида ҳисоб стандартлари ва тегишли нормаларни тушунтиришга ихтисослашган расмий канал ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Канал фаолиятининг асосий тамойиллари: ҳар бир стандарт бўйича аниқ, содда ва амалиётга йўналтирилган кўрсатмалар бериш; амалда кўп учрайдиган вазиятлар бўйича мисоллар ва ечимларни ёритиш; материалларни мутахассиснинг шахсий фикри эмас, айнан регулятор позицияси сифатида расмийлаштириш. Айнан шу охирги жиҳат ҳал қилувчи аҳамиятга эга: регулятор томонидан берилган тушунтириш бизнес учун ишончли асос бўлади ва ҳисоб масалаларида аниқ қарор қабул қилиш имконини беради. 2. Солиққа тортиш масалалари бўйича Солиқ қўмитасининг амалдаги ахборот канали ўз фаолиятини давом эттирган ҳолда, бевосита бизнесга тегишли ва расмий тушунтириш мақомига эга бўлган материаллар учун алоҳида канал йўлга қўйилиши керак. Бундай ажратиш иккита натижа беради: бизнес ўзига тегишли ахборотни излашга вақт сарфламайди, идора эса умумий ва ички характердаги хабарларни аудиторияни чалғитмасдан эълон қилиш имконига эга бўлади. Хулоса Ислоҳотлар доим йирик ўзгаришлардан бошланмайди. Кўпинча оддий ва аниқ қадамлар кўпроқ самара беради. Ўқилмайдиган китобларга тўла жавон ҳам, бўш жавон ҳам мақсад эмас. Жавонда иккита полка бўлиши кифоя: бири ҳисоб стандартлари, иккинчиси солиққа тортиш масалалари учун. Уларга фақат бизнесга ҳақиқатан зарур бўлган, аниқ ва расмий маълумотлар жойлаштирилиши керак. Бу — катта харажат ёки узоқ муддат талаб қилмайдиган, аммо тадбиркорлик субъектларининг кундалик ишига бевосита таъсир кўрсатадиган ташаббус. Kanalga a'zo bo'ling!
2 878
8
Мустақиллик айёми муборак бўлсин! Мустақиллик — бу ҳар куни ўзимизнинг меҳнатимиз, қарорларимиз ва фикрлашимиз билан қайта-қайта исботлашимиз керак бўлган масъулиятдир. Профессионал назар билан қараганда, эркин ва мустақил жамият қуриш — инсоният тарихидаги энг мураккаб лойиҳалардан биридир. Бу лойиҳа аниқ мақсадлар, шаффоф институтлар, адолатли қоидалар ва ҳар бир фуқаронинг ўз касбига бўлган садоқати устига қурилади. Чинакам мустақиллик аввало тафаккурда бошланади. Иқтисодий барқарорлик, илмий салоҳият ва интеллектуал эркинлик бўлмаган жойда миллий мустақиллик ҳақида гапириш мушкул. Шунинг учун бугунги вазифамиз — фақатгина кечаги ютуқлар билан ғурурланиш эмас, балки эртанги кун хатарларини олдиндан кўра олиш, ўзгарувчан дунёда рақобатбардош бўлиш ва инсон капиталини юксалтиришдир. Озод юрт — бу жавобгарликни бировнинг зиммасига юкламайдиган, ўз ҳаёти ва давлати тақдири учун шахсан ўзини масъул деб биладиган эркин инсонлар масканидир. Унда ватанпарварлик кўкракка уриш билан эмас, балки жамият учун яратилаётган реал қиймат, ҳалол меҳнат ва қонунларга ҳурмат билан ўлчанади. Қалбида бунёдкорлик иштиёқи, онгида маърифат ва иродасида сабот бўлган ҳар бир юртдошимизга байрам муборак бўлсин. Ватанимиз барқарор, мустақиллигимиз мангу ва тафаккуримиз доимо эркин бўлсин! Kanalga a'zo bo'ling!
1 894
9
#ҳисоб Нима учун молиявий ҳисоботлар ҳали ҳам ўзбек тилида эмас? Бу мавзу ҳақида таҳминан 2023 йил ёзган эдик. Лекин, вазият
#ҳисоб Нима учун молиявий ҳисоботлар ҳали ҳам ўзбек тилида эмас? Бу мавзу ҳақида таҳминан 2023 йил ёзган эдик. Лекин, вазият бутунлай ўзгармади. Бу орада «Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси» (UzNIF) ташкил қилинди. Унинг таркибига кирувчи йирик давлат компаниялар акциялари IPOга чиқарилди. Бугун Ўзбекистон аҳолиси ҳам бундай компания акцияларини сотиб олишга катта қизиқиш билдирмоқда. Лекин қарорлар қабул қилиш учун икки инструмент мавжуд эмас. Биринчиси ўзбек тилидаги тўлиқ молиявий ҳисобот. Дивидендлар МҲХС асосидаги молиявий ҳисоботдан эълон қилинар экан, бу ҳисоботлар тўлиқ ўзбек тилида ҳам эълон қилиниши таъминланиши керак. Бунинг учун барча имкониятлар бор. Стандартлар таржимаси 2021 йилда қонунчиликка киритилган. Ҳисоботларни сунъий идрок ёрдамида дақиқалар ичида ўзбек тилига таржима қилиш мумкин. Фақат буни ташқи аудитор ўз хулосаси билан тасдиқлаши керак. Иккинчиси, мустақил молиявий ҳисобот таҳлилчилари. Энди қайси компания акциясини сотиб олиш керак, қайси бири ўз ҳолатини бўртириб кўрсатмоқда деган маълумотлар жуда зарур ресурсга айланади. Бунинг учун мустақил молиявий ҳисобот таҳлилчилари синфи шаклланиши керак. «Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси» (UzNIF) ўз акцияларини, қолаверса унинг таркибига кирувчи компаниялар акцияларини кўпроқ ўзимизнинг қора кўзлар ҳарид қилишини мўлжал қилган бўлса, молиявий ҳисоботларни ўзбек тилида тўлиқ шаклда эълон қилинишини таъминлаши керак.  Kanalga a'zo bo'ling!
2 499
10
#корпоратив_одоб Корпоратив аҳлоқ қоидалари ҳам якунланди. Ушбу қоидаларни ўзингизга сақлаб қўйинг ва хар икки ойда бир ўқиб
#корпоратив_одоб Корпоратив аҳлоқ қоидалари ҳам якунланди. Ушбу қоидаларни ўзингизга сақлаб қўйинг ва хар икки ойда бир ўқиб чиқинг. Қуйида уларнинг рўйхати келтирилган: 1. Саломлашиш одоби: 1-қисм 2-қисм 2. Мижозлар билан ишлаш одоби: 1-қисм 2-қисм 3. Йиғилиш ва учрашувлар одоби: 1-қисм 2-қисм 4. Суҳбат ва муносабат маданияти: 1-қисм 2-қисм 3-қисм 5. Тинглаш ва вазифаларни қабул қилиш одоби: 1-қисм 2-қисм 3-қисм 6. Катта-кичиклик одоби: 1-қисм 2-қисм 3-қисм 7. Хизмат кўрсатувчи ҳодимларга муносабатлар: 1-қисм 8. Совға ва эътибор белгилари: 1-қисм 9. Тавсия ва тушунтириш сўраш: 1-қисм 2-қисм 10. Очиқ офис муҳитида ишлаш: 1-қисм 11. Ошхона ва давм олиш хонаси: 1-қисм 2-қисм 12. Ваъда ва муддатларга риоя қилиш 1-қисм 13. Мушкул вазиятдаги ҳамкасбга муносабат 1-қисм Kanalga a'zo bo'ling!
2 533
11
#китоб 📚 Китоблар сотувда давом этмоқда! Захиралар тезда камайиб бормоқда — улгуринг! Билим ва кўникмаларингизни янги босқич
#китоб 📚 Китоблар сотувда давом этмоқда! Захиралар тезда камайиб бормоқда — улгуринг! Билим ва кўникмаларингизни янги босқичга кўтариш учун энг сара адабиётлар сизни кутмоқда: 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (ўзбек тилида) — 70 та қолди 🤖 «Сунъий идрок ва ҳисоб» (рус тилида) — 81 та қолди 🛡 «Ҳисобдаги фирибгарликлар» — 3 та қолди (Шошилинг, сони жуда чекланган!) 🧠 «Концептуал асос» (ўзбек тилида) — 42 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (рус тилида) — 34 та қолди 🧠 «Концептуал асос» (инглиз тилида) — 22 та қолди 🇸🇬 «Сингапур давлати солиқ асослари» — 7 та қолди (Охирги нусхалар!) 📘 «Ички аудит асослари» — 2-қисм — 73 та қолди 💡 Солиқ, бухгалтерия ва замонавий технологиялар йўналишида ўз билимингизни мустаҳкамлашни истасангиз — бу қўлланмалар айнан сиз учун! Буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг! Kanalga a'zo bo'ling! 😀instagram
2 056
12
#мулоҳаза Нега бизни стратегик фикрлашга ҳеч ким тайёрламайди? Мактабда «тиришқоқ ўқувчи» деган сўз одатда битта нарсани англ
#мулоҳаза Нега бизни стратегик фикрлашга ҳеч ким тайёрламайди? Мактабда «тиришқоқ ўқувчи» деган сўз одатда битта нарсани англатади: дастурда нима ёзилган бўлса, шуни оғишмай бажариш. Дастурнинг ўзи тўғрими, шу мавзу менга нима беради — бу саволлар баҳо дафтарига кирмайди. Ҳатто «Нима учун биз бу фанни ўқияпмиз?» деб сўраган ўқувчи кўпчилик ўқитувчининг қулоғига қизиқувчан инсондек эмас, беодоб ва пўписа қилаётган боладек эшитилади. Ҳолбуки, айнан шу савол — фикрлашнинг бошланиши. Ишга кирганимизда манзара ўзгармайди. Аксарият компаниялар ходимларининг катта қисмидан буйруқни муҳокама қилишни эмас, бажаришни кутади. «Нима учун?» деб сўраш — секинлаштирувчи, ноқулай одам бўлиш дегани. Натижада кўпчилик стратегик фикрлашга биринчи марта расмий рухсат ва рағбатни ўрта ёшга етганда, аллақачон ярим умри ўтганда олади. Кундалик ҳаётда ҳам аҳвол шунга ўхшаш. «Буни нима учун қиляпмиз?» деган савол осонгина салбий кайфият ёки пўписа сифатида қабул қилинади. Дўстлар даврасида «Яхши таътил қандай бўлади?», «Муносабат нима учун керак?», «Мазмунли суҳбат нима?» ёки «Нима учун пул топамиз?» деб жиддий сўрасангиз, ўзингизни ғалати ва баландпарвоз одам ҳолатида кўришингиз мумкин. Гўё бундай катта саволларнинг жавоби йўқдек. Аслида жавоби йўқ эмас. Шунчаки биз уларни сўрашга ўрганмаганмиз. Стратегик фикрлаш — бу мураккаб илмий кўникма эмас. Бу шунчаки вақти-вақти билан тўхтаб, «Мен қилаётган ишнинг мақсади нима?» деб сўраш одати. Ва бу одатни бизга ҳеч ким ўргатмайди — уни фақат ўзимиз шакллантиришимиз мумкин. Савол: охирги марта қачон ўз ишингизнинг мазмуни ҳақида жиддий сўрагансиз? Kanalga a'zo bo'ling!
3 320
13
#бизнес #солиқ #ҳисоб #аудит #аҳлоқ Сафарнинг хазинаси 2-қисм. Дастлабки тамойил   Сафар синган кўзанинг парчаларини беихтиёр териб, аравага солиб қўйди. Қолган 9 та кўзани эса 10 тангадан пуллади.   Кўзалар унга одатда 6 тангадан тушарди. 36 танга фойда қилдим деб ўзича ҳисоблаб қўйди.   Бозор ишлари якунлангач девор тагида унга кулиб қараган чол эсига тушди. Унинг олдига бориб, нега кулганини сўрамоқчи бўлди.   - Нимага кулдингиз?   - Сенга эмас, ҳисобга кулдим. Эрталаб ўн иккита бор эди. Иккитасини олишди. Биттасини синдирдинг.   - Мен ғазабимни синдирдим.   - Йўқ, ғазабинг бутун. Лекин, кўза энди йўқ. Бу жуда ҳам ёмон савдо.   Чол кетишга тайёрланиб, ўрнидан турди.   - Сизни исмингиз нима?   - Мени Мезон деб чақиришади. Мен тарози билан ишлайман. Ғалла, мош, нима бўлса, ўлчайман. Бугунги фойданг, сен ўйлагандек, 36 эмас. Чунки қўшимча 3 та кўзани ҳам йўқотдинг. Ҳақиқий фойда 18 бўлади.   Сафар ҳайратда қолди. Эхтимол, ҳисоб китобдан эмас. Балки, чолга маълум бўлмаган маълумотларни топиб айтганидан.   Чол Сафарнинг аравасига бир назар ташлади ва “Синган кўза қирқта парчага бўлинган. Бу парчаларнинг ҳар бир алоҳида тамойилни билдиради” деди.   - Тамойил нима у? Қонунми?   - Йўқ, қонунлар ўзгаради. Тамойиллар эса йўқ.   - Бу қирқ тамойилни қаердан топсам бўлади?   - Бутун дунёни кезиб, ушбу тамойилларни ўрган. Уларнинг биринчиси менда.   - Нима экан биринчи тамойил?   - Уруғдан эмас – ҳосилдан.   Сафар бу тамойилни синган кўзанинг парчасига тезда ёзиб қўйди. Лекин, бу пайтда чол кўздан ғойиб бўлганди.   ©️ahmadxonov Kanalga a'zo bo'ling!
3 689
14
#иктибос Mening niyatim: O‘zbekiston texnologiya sohalarida jahonga ilg‘or tashabbuslarni taklif qiladigan markazga aylanishi zarur. O‘zbek tili raqamli dunyoda ilm va texnologiya yaratiladigan til bo‘lishi lozim. Kanalga a'zo bo'ling!
3 209
15
#солиқ Валютадаги мажбуриятнинг курс фарқи чегириладими? АБС компанияда чегирилмайдиган харажатни юзага келтирган чет эл валю
#солиқ Валютадаги мажбуриятнинг курс фарқи чегириладими? АБС компанияда чегирилмайдиган харажатни юзага келтирган чет эл валютасидаги мажбурият мавжуд. Ушбу мажбурият бўйича юзага келган курс фарқидан зарар чегирилмайдими? Ушбу савол солиқ қонунчилигидаги бўшлиқни кўрсатади ва икки хил ёндашувдаги жавобни келтириб чиқаради. А Позиция. Курс фарқи харажатнинг ўзи эмас, мажбуриятни қайта баҳолаш натижаси. У 320-моддада алоҳида объект сифатида кўрсатилган. 317-моддадаги чегирилмайдиган харажатлар рўйхатида «чегирилмайдиган харажатдан келиб чиққан мажбурият бўйича курс фарқи» деган банд йўқ. Компания ўша мажбуриятни ҳақиқий пул билан, ҳақиқий курс бўйича сўндиради. Бу реал иқтисодий йўқотиш. Шунинг учун чегирилиши керак. Б Позиция. 305-модданинг тести барча харажатларга, шу жумладан курс фарқига ҳам тегишли. Агар асосий харажат даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмагани учун чегирилмаса, ундан келиб чиққан мажбурият ҳам ўша фаолият билан боғлиқ эмас. Демак, курс фарқи ҳам иқтисодий оқланганлик тестидан ўтмайди. Сиз қайси позицияни қўллаб қувватлайсиз?   Kanalga a'zo bo'ling!
4 163
16
#китоб Ички аудит рахбарлари учун! 🏙 Ички аудит асослари (II-қисм) — замонавий аудитнинг амалий йўналишлари. Буюртма бериш у+3
#китоб Ички аудит рахбарлари учун! 🏙 Ички аудит асослари (II-қисм) — замонавий аудитнинг амалий йўналишлари. Буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали мурожаат қилинг! Kanalga a'zo bo'ling!
5 975
17
#солиқ Ипотека ва солиқ (Қизиқ фикрлар) 1️⃣ Ҳамманинг харид қуввати бир вақтда ошса, сотувчи нархни кўтаради. Иқтисодда буни
#солиқ Ипотека ва солиқ (Қизиқ фикрлар) 1️⃣ Ҳамманинг харид қуввати бир вақтда ошса, сотувчи нархни кўтаради. Иқтисодда буни «капитализация» дейишади. Натижада, ипотека бўйича имтиёз сизнинг чўнтагингизга эмас, сотувчининг чўнтагига тушади. Сиз эса қиммат уй учун катта кредит оласиз. 2️⃣ Британия ипотека бўйича солиқ имтиёзини 1974 йилдан аста-секин чеклаб, 2000 йилда батамом бекор қилди. Уй эгалиги қулаб тушдими? Йўқ. 3️⃣ Канадада ипотека фоизи чегирмаси ҳеч қачон бўлмаган. АҚШда эса ўнлаб йиллар давомида бор. Уй эгалиги даражаси? Деярли бир хил. Демак имтиёз уй эгалигини оширмайди — фақат уни қимматлаштиради. 4️⃣ Энг саховатли имтиёз берган давлатларда (Дания, Нидерландия) аҳоли қарзи дунёда энг юқори. Тасодифми? Йўқ. Солиқ тизими қарзни арзонлаштирса, одамлар кўпроқ қарз олади. 5️⃣ Уйни сотишдан олинган фойда солиқдан озодлиги деярли ҳамма жойда бор. Бу ипотека чегирмасидан каттароқ субсидия. Лекин, кўзга кам ташланади. 6️⃣ Ақлли давлатлар (жумладан Ўзбекистон) ипотека бўйича солиқ имтиёзини мантиқий тарзда қисқартирди. Асосий хулоса: Уй жойни арзонлаштириш деганда кўпчилик талабни рағбатлантириш керак деб ҳисоблайди. Шунинг учун уй олувчиларга субсидия, солиқ имтиёзлари талаб қилади. Лекин таклиф чекланган бўлса, талабни ошириш фақат нархни оширади. Уй нархини ҳақиқатан туширадиган нарса бу қурилишга рухсат бериш тезлиги, ер сиёсати, инфратузилма ҳисобланади. Kanalga a'zo bo'ling!
4 578
18
#инновация Барча универститетлар ректорлари диққатига! Агар Сизнинг универститетингизда молия соҳасига оид барча предметлар б
#инновация Барча универститетлар ректорлари диққатига! Агар Сизнинг универститетингизда молия соҳасига оид барча предметлар бўйича энг ишончли ва сўнгги таълим контенти бўлишини ҳоҳласангиз, биз Сизга ёрдам бериш учун тайёрмиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг! Университетда бухгалтерия, солиқ солиш ёки аудит бўйича таълим бераётган педагог бевосита амалиётда ишламаётган бўлса, ушбу соҳалардаги ўзгаришлардан талабалар хабардор эканига ким кафолат бера олади? Халқаро университетларда бундай таълим контенти аудити мавжуд. Шунинг учун улар ўз обрўси ва берадиган қийматига ишона олади. Лекин, халқаро даражадаги таълим сифатини олис Қорақалпоғистон ёки Қашқадарёда ҳам кўтариш мумкин. Бунинг учун йирик компанияларда аудитор, бош бухгалтер, молия директори бўлиб ишлаётган профессионаллардан, қолаверса педагогик маҳоратга эга профессорлардан иборат жамоамиз орқали қуйидаги хизматларни таклиф қиламиз: 1️⃣ Йиллик таълим контенти аудити. Бу молия соҳасидаги предмет бўйича таълим дастури, таълим тақдимотлари (презентациялар), ўқув қўлланмаси актуаллигини кўриб чиқамиз. Зарур ўзгартиришларни таклиф қиламиз. Қолаверса, педагогларнинг техник кўникмаларини мустақил ташкилот сифатида холис тестдан ўтказиш хизматини кўрсатамиз. 2️⃣ Ўқув материалларини яратиш хизмати. Биз Сизга зарур предмет бўйича халқаро андозаларга мос ўқув қўлланмаси, презентациялар ва имтихон саволларини ишлаб чиқишда ёрдам берамиз. 3️⃣ Актуал университетлар реестри. Ушбу реестримизга ўзимиз доимий тарзда таълим аудитини ўтказган универститетларни аудитдан ўтказилган предмети билан бирга эълон қилиб борамиз. Мисол тариқасида, British Management University солиқ солиш предметини Ўзбекистон қонунчилиги асосида тўлиқ инглиз тилида тайёрлаганмиз ва аккредитациядан ўтганмиз. Бу университетда бугун талабалар Ўзбекистон қонунчилиги асосидаги предметини инглиз тилида ўрганиб, халқаро диплом соҳиби бўлишлари мумкин. Шундай имконият барча университетларда бўлишини ният қилган ҳолда ўз хизматларимизни таклиф қиламиз. Жамоамизда Оxford университетида кўп йил бухгалтерия ва аудит фани учун имтихон саволларини тайёрлаган экспертимиз ҳам мавжуд. Мурожаат учун ушбу ҳаволага босинг!    Kanalga a'zo bo'ling!
2 730
19
#ҳисоб Ҳисоб шунчаки санашми ёки тўғри санаш? Ким сизга ҳуқуқ берди амортизацияни ўзингиз ҳоҳлаган муддат учун ҳисоблашга? Ни
#ҳисоб Ҳисоб шунчаки санашми ёки тўғри санаш? Ким сизга ҳуқуқ берди амортизацияни ўзингиз ҳоҳлаган муддат учун ҳисоблашга? Нима учун резервларни ҳисоблаб қўясиз? Савол берса, стандартни пеш қиласиз. Нима учун йил охирига харажатларни ошириб кўрсатишга харакат қиласиз? Ҳисоб бу санаш ҳақида эмас. Ҳисоб рост ва ёлғон ўртасидаги танлов ҳақида. Ҳисоб мулкдорнинг, ишчининг, етказиб берувчининг, харидорнинг, давлатнинг ҳақини ҳисоблаш ҳақида. Олинган билимни масалаларни ижобий ҳал қилишга эмас, холисона хал қилишга сарфланг! Муваффақият сиз ишлаб топган рақамларда эмас, уларнинг сифатида. Kanalga a'zo bo'ling!
4 637
20
#китоб Нима учун китоб ёзасиз? Китобларда учта муҳим хусусият бор. Биринчиси, янги фикр бериш. Бу инновация деган. Янги фикрд
#китоб Нима учун китоб ёзасиз? Китобларда учта муҳим хусусият бор. Биринчиси, янги фикр бериш. Бу инновация деган. Янги фикрдан янги лойихалар яратилади. Бу янги қийматга олиб келади. Иккинчиси, китоблар вақтни тежайди. Бир кўникмага эга бўлиш учун айнан уни бажариб кўриш эмас, у ҳақида батафсил билимга эга бўлиш ҳам етарли бўлиши мумкин. Иш ҳақи ҳисоблайдиган бухгалтер бир кунда бош бухгалтер ёки молия директори бўлиши мумкинми? Ха. У қолган бухгалтерия сохаларида ишламадику?! Лекин, қолган соҳаларни ўқиб ўрганди. Энди ўша соҳаларни бошқара олади. Учинчиси, сабрли ва стартегик фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Бугун ҳамма инсонлар "бир минут" фикрлаш қобилиятига эга. Кейин чалғиб кетади. Чунки, бугунги ижтимоий платформалар бирор воқеага чуқур ва теран фикрлаш орқали қарашга эмас, қисқа муддатда ахборотларни мияга кўп миқдорда юклашга қаратилган. Бир китобни бошидан охирига қадар ўқиб, муаллифга ўзининг позициясидан қаршиликлар билдира оладиган китобхон бошқа даражада фикрлайди. Тўғри пайтда тўғри китобни ўқиш тўғри йўлни топишнинг калитидир. Kanalga a'zo bo'ling!
4 475