en
Feedback
Амирқул Пўлкан

Амирқул Пўлкан

Open in Telegram

Севги – қуёш, деди шоирлар, Севги – қўз ёш, деди шоирлар. Севги – ҳавас, деди шоирлар, Севги – қафас, деди шоирлар. Севги – ёлғон, деди шоирлар, Севги – бўлган деди, шоирлар. Амирқул Пўлкан

Show more
690
Subscribers
-124 hours
-77 days
-3930 days
Posts Archive
УЧРАШУВ   Япроқларни ўпиб беозор, Майин эсар ўйноқи сабо. Йўлларимга гулдек интизор, Сой бўйида кутар дилрабо.   Кўзлар кўзга тўқнашур кулиб, Нигоҳ этар сокин ва маъсум. Оташ қалблар изҳори бўлиб Ақиқ лаблар қилур табассум...   Қайтар чоғим ширин ўй суриб, Бағрим тўлиб шеърлар айтаман. Ўз қалбимни ёрга қолдириб, Ёр қалбини олиб қайтаман. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ИШИНГ БИТГУНЧА...   Қув кўзларинг юввош мўлтираб, Сен ҳаммадан сўрайсан шафқат, Ака, дейсан мени ҳам, ё Раб, Сенга раҳмим келади фақат.   Кўп эгасан ўксик бошингни, Қиёфанг ҳам аламли, ғариб. Битирасан барча ишингни Кимларнингдир пинжига кириб.   Йўлатмайди сени билганлар, Нафратланар доим ирганиб. Аминманки, ҳали кўп йиллар, Яшагайсан шундай судралиб.   Сендайларни учратганман кўп, Ишонмоғим сенга ҳам гумон. Чунки, сенда самимият йўқ, Чунки, сенинг сўзларинг ёлғон!   Ака, дединг, мени ҳам, тавба, Нақ бўғзимга тиқилди жоним. Лекин сени ука демоққа Йўл қўймайди менинг виждоним.   Мен шундоқман, Ҳа, мен шунақа! Тағин олиб юрма ёқамдан... Ҳаммасини биламан, “ука”, Ишинг битгунича “акангман!” Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

МЕРОС   Ҳар тонгда бобомни кўргандек, Суратин зиёрат этаман. Қаршимда жилмайиб тургандек, Ишга ҳам хўшлашиб кетаман.   У фақат рост гапни сўйларди, Ёдимда сўнгги бор кўрганим. У фақат юракдан куйларди, Мен ундан куйлашни ўргандим.   Уфқлар кўзимни толдирди, Йилларнинг измила ўзгардим... У менга кўп нарса қолдирди, У мерос қолдирди шеър дардин. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

УСМОН НОСИР   Миршабларнинг қуршовида жим, Милтиқларга бўлганча нишон – Усмон Носир кетиб борар, Қўлларини қисади кишан.   Оғир-оғир ташлайди қадам, Оғир-оғир олади нафас. Кўзларида – бир дунё алам, Юрагида – қонмаган қасос.   Қаршисида қисмати турар, Бир юзи – оқ, бир юзи – қора. ...Йигит тикка ўлимга борар, Ором истаб бўронлар аро! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ИЛОН   Тириклайин ютди полопонларни, Балиқларни еявериб тўйди. Қарчиғай домига тушаркан ўзи: – Эй худо, ҳақиқат борми! – деб қўйди. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

МЕНИНГ ПАХТАМ   Оппоқ пахтам, оқ тонг пахтам, дурдонасан, Сен мен учун олтин эмас, нурхонасан, Олтмиш йилки, сен машҳури замонасан, Сўз топилмас мадҳингни мен сўйлай, десам.   Сен эмасми, қўлимдаги зафар туғим? Сен эмасми, ўчоғимда ёнган чўғим? Ўзингмасми, мол-давлатим, бор-у йўғим? Қалам ожиз хислатингни куйлай, десам.   Қирчиллама қишдан кейин келар кўклам, Кўз олғувчи яхшиликка тўлар ўлкам, Пахтам, сенга сиғинаман, десам бу кам, Бир уфқсан, бўйим етмас бўйлай, десам.   Отам чиқар, онам чиқар, мен чиқарман, Эгатларга интиқ-интиқ кўз тикарман, Минг сел келса, қайта бошдан минг экарман, Ахир, нетай, суйдирасан, суймай десам.   Гоҳо тунлар бошгинангда парвонаман, Кўнглим ўсар, сен ўсарсан, қувонаман, Сени ўйлаб фақат сен-ла юпанаман, Фурсатим йўқ уйда ётиб ўйлай, десам.   Пахтам, бугун сени бутун дунё билар, Толе берган соҳибингга ҳавас қилар, Гоҳ кимлардир ғазаб этиб кўнглим бўлар, Иложим йўқ, номард қўлин бойлай, десам. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ТАДБИРКОР УСТОЗ   “Олға! Фақат менинг ортимдан.” Мамарасул БОБОЕВ   Мен дунёда кўп нарса кўрдим, Шод яшадим чекмасдан озор. Эҳ-ҳе, қанча бойлик орттирдим, Эҳ-ҳе, қанча шогирдларим бор!   Олтиндай гап – амал дегани, Қувват бериб, кўтарар қаддинг. Қилоласан хоҳлаганингни, Кўп нарсага сиғади ҳаддинг.   Таъзим этар сенга баъзилар, Кўзга суртар ҳатто изингни. Чала мулла бўлсанг ҳам агар Ҳеч ким икки қилмас сўзингни.   Мухлисларинг борар кўпайиб, Кўпаяди шогирдлар сони. Ҳаётнинг бор завқини туйиб, Тарк этмоғинг қийин дунёни.   Ҳар бир ишга топасан асос, Ҳурматга ҳам ўзингсан эга. Меҳмондами, мажлисдами, бас, Тўрдаги жой маҳталдир сенга.   Келажакни ўйларкан сўзсиз, Аввало ўз ғамингни ейсан. У шогирдми, дўстингми, фарқсиз. Мендан ўзиб кетмаса, дейсан.   Кимки ўзиб кетса от суриб, Сенга дўстдек силкиб қўлини: Каллани сал ишлатиб кўриб, Тўсмоқ мумкин унинг йўлини.   Қаловини топсанг қор ёнар, Ортга қайтмас шернинг сараси. Учган юлдуз барибир сўнар, Ҳар нарсанинг бордир чораси...   Шогирдларим, бўлингиз бардам, Тўғри олинг ортимдан изни! Гар ўлмасам истиқболга ҳам Ўзим олиб боргайман сизни!ТАДБИРКОР УСТОЗ   “Олға! Фақат менинг ортимдан.” Мамарасул БОБОЕВ   Мен дунёда кўп нарса кўрдим, Шод яшадим чекмасдан озор. Эҳ-ҳе, қанча бойлик орттирдим, Эҳ-ҳе, қанча шогирдларим бор!   Олтиндай гап – амал дегани, Қувват бериб, кўтарар қаддинг. Қилоласан хоҳлаганингни, Кўп нарсага сиғади ҳаддинг.   Таъзим этар сенга баъзилар, Кўзга суртар ҳатто изингни. Чала мулла бўлсанг ҳам агар Ҳеч ким икки қилмас сўзингни.   Мухлисларинг борар кўпайиб, Кўпаяди шогирдлар сони. Ҳаётнинг бор завқини туйиб, Тарк этмоғинг қийин дунёни.   Ҳар бир ишга топасан асос, Ҳурматга ҳам ўзингсан эга. Меҳмондами, мажлисдами, бас, Тўрдаги жой маҳталдир сенга.   Келажакни ўйларкан сўзсиз, Аввало ўз ғамингни ейсан. У шогирдми, дўстингми, фарқсиз. Мендан ўзиб кетмаса, дейсан.   Кимки ўзиб кетса от суриб, Сенга дўстдек силкиб қўлини: Каллани сал ишлатиб кўриб, Тўсмоқ мумкин унинг йўлини.   Қаловини топсанг қор ёнар, Ортга қайтмас шернинг сараси. Учган юлдуз барибир сўнар, Ҳар нарсанинг бордир чораси...   Шогирдларим, бўлингиз бардам, Тўғри олинг ортимдан изни! Гар ўлмасам истиқболга ҳам Ўзим олиб боргайман сизни! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ПАТЕФОН Ғафуржоннинг ҳикояси   Болалик экан-да, патефон қўйиб, Тунлари мусиқа тинглардик. Гўё ўзимизча шоир бўлиб кетиб, Дунёни қўшиқ, деб англардик.   Тўрттами-бештами қартанинг Замонавий эди фақат биттаси. Бизнинг севганимиз нуқул ўша эди, Халқ қўшиғи эди қолган тўрттаси.   Фақат шу тўрт қартани қўярди онам, Укамлар ўйнарди қувлашиб. Опам билан иккаламиз нуқул: Шўхроғидан бўлсин, дердик чувалашиб.   Синиқ жилмаярди бошимизни силаб, Аммо уришмасди онамиз. “Чоргоҳ”у “Наво”нинг жаранги билан Тўлиб турар эди хонамиз.   Энди онамиз йўқ... Бизлар улғайиб, Кўп нарсанинг кўрдик тусини... Агар менга қолса ҳозир қарталарининг Танлардим энг қадимгисини...   Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

Амирқул Пўлкан қаламига тегишли мана шу шеърни қўшиқ қилиб кўрдим. Талаффузида муаммо бор, албатта. Лекин ўйлайманки қўшиқ ёмон чиқмади: Қизим, сен гоҳида сўраб қўймайсан, Айтмасам кўзингда пайдо бўлур ёш. Юлдузлар тўкилиб кетмасми дейсан, Узилиб тушмасми, дейсан шу қуёш. Мен жавоб излайман саволларингга Ҳам ҳайрон қоламан ёқамни ушлаб. Ошкора бирор гап айтмайман сенга, Хаёлга ботаман лабимни тишлаб. Қизим, сен гоҳида сўраб қўймайсан, Айтмасам, отангдан кўнглинг қолади. Дунёнинг устуни қаерда дейсан, Дейсан: уруш бўлса нима бўлади? Мен жавоб излайман саволларингга, Бу хаста юрагим баттарроқ урар, Мен бирор аниқ гап айтмайман сенга, Нимадир айтмоққа халақит берар. Қизим, сен гоҳида сўраб қўймайсан, Дегандек: отажон, қулоғингни бер! Бахтинг тимсолини тинмай сўрайсан, Сўрайсан: боқийми, абадийми ер? Мен жавоб излайман саволларингга, Мен сенинг тақдиринг ўйлайман кўпроқ. Дунёмиз абадий тинч бўлур, дейман Ва ўзим ташвишга тушаман бироқ. Аммо сен қўрқмагин, ахир мен борман, Юртинг бор, кўзингдан оқизмагай ёш. Юлдузлар ҳеч қачон тўкилиб кетмас, Ҳеч қачон узилиб тушмайди қуёш!

МУҲАББАТ ДЕБ Ҳаётим мазмуни шулдир, яшарман мен муҳаббат деб, Йўлимни тўсса тоғ-тошлар ошарман мен муҳаббат деб. Туби осмонда бўлса ҳам сени қўмсар эдим балки, Фалакни зумда тарк айлаб, тушарман мен муҳаббат деб. Юракка сиғмади ишқим, бу кун дарёга айланди, Бамисли шу наҳр янглиғ тошарман мен муҳаббат деб. Нигоҳи кўзларинг менга қувончу бир шифо бўлғай. Сени истаб ошиққайман, шошарман мен муҳаббат деб. Агар Лайли эсанг жоним, бўлай ёнингда Мажнунинг, Баён эт эзгу майлингни, жўшарман мен муҳаббат деб. Сени деб йўлга отландим, отимга ишқ қанот бергай, Кутиб олгин малак сиймо, шошарман мен муҳаббат деб. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

МУНАҚҚИДНИНГ СЕВГИСИ Матхолиқ зап оқил йигит, Илмга кўп уринди. Фавқулодда идрок билан Тезда кўзга кўринди. Севгида ҳам ўз йўли бор, “Бевофолик унга ёт”. Унинг ҳар бир оҳ уриши Ўзига хос кашфиёт. Аммо ҳеч ким Матхолиқдай Тушунмас ишқ сирини. Бирисини севиб юриб, Севиб қолар бирини. Бешта қизга ошиқ бўлди, Учтасига ёзди хат. Уйғунлашиб кетди охир Ижод билан муҳаббат. Ҳақиқатни ошкор этар, Урғу берар сўзига. Қиз кўнглига ёқмай қолса, Шартта айтар юзига: “Бунча сунъий, бунча қора Қошга суртган бўёғинг? Реализм методига Тўғри келмас сиёғинг. Лекин дуруст бўлар эди, Сал миллийроқ кийинсанг. Ҳам объектив чиқармиди, Рашк қилсангу куйинсанг! Ҳам бадиий пишиқмассан, Буни очиқ айтаман. Юзинг, кўзинг, қошларингни Ишлаш керак қайтадан...”. Кўрдингизми, гап қаёқда! “Бевафолик унга ёт”. Унинг ҳар бир муҳаббати Ўзига хос кашфиёт... Йигит ҳамон ўз йўлида, Ўз аҳдида турибди. Қизларга у мундарижа, Шакл излаб юрибди. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

БОҒ КЎЧАДА Боғ кўчадан қизлар ўтар, Ўтар шўх-шўх кулишиб. Сирли-сирли сўзлар қотар, Боқар ойдек тўлишиб. Боғ кўчадан қизлар ўтар, Қизмисан, қиз, хиромон. Ростин айтсам, эҳ, уларсиз, Менга уч пул бу жаҳон! Боғ кўчадан қизлар ўтар, Гул поёндоз пойида. Қараб менинг эсим кетар, Хушим йўқдир жойида! Боғ кўчадан қизлар ўтар, Вақт ҳам ўтар кетидан. Қурғур шамол кўз олдимда Ўпар қизлар бетидан. Боғ кўчадан қизлар ўтар, Ҳар кун такрор шу ҳолат. Тилим гапга айланмасу Қалб дер: “Тўхта, Фазолат?” Фазолат-чи, парво қилмас, Куйдиради кўйида. Чунки, унинг кўнгли тўқдир, Эри бор-да уйида! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

СЕН ОЙДАЙ УЗОҚСАН, МАЛАГИМ Осмонда тўлин ой!.. Тўлин ой – Юзингни эслатар. Қаршимда шовуллаб оққан сой Сўзингни эслатар. Ёмғир ҳам эринмай, гулларнинг Ғуборин артади. Қалбимни, малагим, бетимсол Фироғинг ўртади. Юришинг, туришинг, нигоҳинг Кўзимдан кетмайди. Сен ойдай узоқсан, малагим, Қўлим ҳам етмайди... Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ПАРИЛАРДАН ҲУСНИНГ МИНГ БОР ЗИЁДА Парилардан ҳуснинг минг бор зиёда, Васлингни деб кездим пойи пиёда. Излай-излай охир топдим дунёда, Садағангман, бир назар қил, қаддингдан! Тонглар отди, кунлар ботди, кўрмадим, Ҳажринг билан баҳор ўтди, кўрмадим, Қушлар келиб, учиб кетди кўрмадим, Кулбам сари бир назар қил, қаддингдан! Ой деса – ой, кун деса кун, дедилар, Дунёда йўқ бағри бутун, дедилар, Шоир халқи мисли мажнун, дедилар, Майли мени сарбасар қил, қаддингдан! Ишқ майидан тотдим, аммо тўймадим, Осмон – узоқ, ер – қаттиқ, деб куймадим, Қайда бўлмай, фақат сени ўйладим, Ёмон сўздан сен ҳазар қил, қаддингдан! Неча йилки, бахтим сира кулмайди, Гоҳ сен келсанг, гоҳо омад келмайди, Энди сенга етишмасам бўлмайди, Ҳажрингни сен мухтасар қил, қаддингдан! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ЁРИМ ДЎППИ КИЙДИРДИ Ёрим дўппи кийдирди: Бошинг омон бўлсин, деб, Синглим чопон кийдирди: Танинг роҳат қилсин, деб... Отам ёв-ла жанг қилди: Ўғлим даврон сурсин, деб, Онам белбоғ боғлади, Эгилмасдан юрсин, деб... Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

СЕНАМ ХУРСАНД, МЕНАМ ХУРСАНД Ўзингдан ўзга дўстим йўқ, Сенга йўқ мен каби дилбанд. Биримиз – кўз, биримиз – қўл, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Ажойиб бир амалдорсан, Дилингга дилгинам пайванд. Ҳар ишни жобажо қилгум Сенам хурсанд, менам хурсанд. Акам ҳам сен, тоғам ҳам сен, Десанг: ўғлим, бўлай фарзанд. Ахир ўлгунча қарздорман, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Ўзинг борки, биров менга Дахл этмас, беролмас панд. Шу боис ғоз эрур қаддим, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Сўзим-сўз, айтганим-айтган, Кичик бир нусхаман гарчанд. Топишга устаман аммо, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Урурмиз лоф адолатдин, Бироқ кўнгил риёга банд. Ишонгай баъзилар бизга, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Машина, уй писанд эрмас, Асал турса емасмиз қанд. Яшаш йўлини топганмиз, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Бу сирни етмагай англаб Уринса эл-улус ҳарчанд. Ки пинҳон “ишлагайдирмиз”, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Бу дунёга келурмиз бир, Фақат бир бор келур фурсат. Яша, қаддингни ур, дўстим, Сенам хурсанд, менам хурсанд. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

ОНАМНИНГ АЙТГАНЛАРИ Ўтинчим шул: болам, чин фарзанд бўлсанг, Ҳақиқат йўлидан асло тоймагин! Мабодо вақт келиб, мансабдор бўлсанг, Бесабаб ҳеч кимга қовоқ уймагин! Улғайиб, бир куни сен устоз бўлсанг, Шогирдлар юзига оёқ қўймагин! Салафинг ўзингдан кучлироқ бўлса, Ҳасад қилмагин ҳеч, асло куймагин! Болам, гар шулардан тиёлсанг ўзни, Халқ ҳеч вақт қарғамас иккаламизни! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

КАМТАРИН Махтумқули йўлида Ёнимга келди у паришон, Кўзимдан нимадир излайди. Тиллари айланиб ногаҳон, Ҳовлиқиб илмдан сўзлайди: – Нимага тошбақа одимлар, Балиқлар не сабаб учолмас? Космосни забт этган олимлар, Эҳ, бундай ҳикматни ечолмас. Уларга ҳайронман, ё тавба, Юролмас камтарлик фаслида. Мақтовни севади улар, ҳа – Олимлар шунақа аслида... Мана мен... жиловлаб олурман Дунёнинг илмини ҳадемай. Ҳали кўп илмий иш қилурман Ва лекин, юрибман индамай. Қарчиғайдай кўкка уриб тўшимни, Шеъриятдан топдим кўнгил ҳушимни, Мол-давлатга эгмадим ҳеч бошимни, Дўстлар, менга молу давлат керакмас. Рўкач қилар биров сийму сарватин, Пинҳон тутар кимдир йиққан давлатин, Кўз-кўз қилар биров элга савлатин, Дўстлар, менга қуруқ савлат керакмас. Биров халққа хизмат қилар ўлгунча, Дўст тутинар биров иши битгунча, Билолмассан сирин ғийбат этгунча Дўстлар, менга асло ғурбат керакмас. Омадлининг йўли очиқ, кам бўлмас, То ўлгунча дийдаси ҳеч нам бўлмас, Ғам чекса-да, ҳоли унинг танг бўлмас, Дўстлар, менга ёлғон ҳурмат керакмас. Пешонамни силар менинг замоним, Тутун бўлиб кўкка чиқмас фиғоним, Толеимга йўқдир асло гумоним, Дўстлар, менга ўткинчи бахт керакмас. Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube

БАҲОР ЎЛКАСИ Ўркач-ўркач тоғлар узра кулмоқда қуёш! Дўстлар, бугун баҳор олиб келмоқда қуёш! Бу кўкламнинг қўшиқлари, садоси ўзга, Бу кўкламнинг таровати, сафоси ўзга! Мулки борлиқ чеҳрасида илиқлик, ҳайрат, Одамларнинг юрагида муҳаббат, ғайрат! Гўё кўклам сеҳри билан тошқин бир дарё, Еру кўкни чулғамоқда яшиллик, зиё! Ғунчаларнинг кулгусида ажиб сеҳр бор, Япроқларнинг шивирида тенгсиз меҳр бор! Камалаклар кўк юзига солар экан из – Фақат бунда баҳор билан келар юзма-юз! Қалб уммони саховатга тўлган бу дунё Безавол бахт, толеидан сўзлайди гўё: Дарахтларнинг шохларида битган ҳар тугун Она ерга таъзим этар саховат учун. Бўғотларнинг манглайида чайқалган лола Булбулларнинг навосига – сассиз бир лола! Қулоқ тутиб жилғаларнинг чулдирашига, Бойчечаклар кириб чиқар тоғнинг тушига. Юракларга ларза солган шу оний ҳайрат – Еру кўкни туташтириб турган бир сийрат! Шодлигидан фазо сари отилган каптар – Кўзларида фақат кўклам – баҳор акс этар! Ёз меҳрини, қиш қаҳрини кўрган оналар, Тол хивичдан от ясаган чапдаст болалар, Майсаларнинг ҳиди билан маст бўлган сабо, Бўй қизларнинг лабларида қимтинган ибо: Кўз ёш каби ярқираган онийлик шабнам, Ҳофизларнинг юрагидан таралган куй ҳам: Маъсумалар сочидаги сўлим толбаргак, Чашма бўлиб ер қаъридан кўз очган тилак, Илк бор қутлуғ замин узра ниш урган уруғ, Илк бор ғўдак нигоҳини банд этган ёруғ: Келинчаклар қошидаги ўсма, оройиш – Бари кўклам гўзаллигин қилур намойиш! Ўзбекистон бу ер, ахир қадим бир диёр, Шу ўлкадан йироқларга йўл олур баҳор. Адолатнинг, садоқатнинг маскани шунда! Беғуборлик, саодатнинг маскани шунда! Фақат шунда пахта мисли гул бўлиб унгай, Фақат шунда олтин қуёш ловуллаб ёнгай! Фақат шунда деҳқон бўлмиш соҳиби замон, Фақат шунда туғилмишдир устоз Олимжон! Фақат шунда Ғафур Ғулом – ўзбек имони – Қўшиқ бўлиб лол қолдирган бутун дунёни! Баски, бунда тараларкан қўшиқнинг саси – Ҳар пучмоқда кеза бошлар баҳор нафаси! Мен ҳам бугун шу ўлканинг куйчи ўғлиман! Мен ҳам бугун шу ўлканинг тўйчи ўғлиман! Мен ҳам бугун кўксим очиб бобоқуёшга, Минг таъзим-ла она халқим кўтаргум бошга! Унинг дарду армонлари юрагимдадир, Унинг тилсиз тилаклари тилагимдадир! Унинг бахту камолига шоҳид эрурман. Фарзандиман, меҳри билан соҳиб сурурман! Камарбаста – хизматдаман, туғи қўлимда, Фақат уни ўйлагайман юрган йўлимда! Унга ҳеч вақт тушмагайдир зулмат кўлкаси, Бобомерос ўлкадир бу, баҳор ўлкаси! Амирқул Пўлкан Telegram | Facebook |YouTube