Kun mavzusi
Open in Telegram
#kun_mavzusi Xabardor bo'ling: ➖ O'zbekiston hayotidagi dolzarb siyosiy jarayonlar; ➖ Parlament va mahalliy Kengashlarning faoliyati; ➖ Qonunchilikdagi so'nggi o'zgarishlar; ➖ Partiyalar faoliyatiga oid yangiliklar va muhim siyosiy voqealar.
Show more2 683
Subscribers
-324 hours
-117 days
-1 11830 days
Posts Archive
2 683
+6
#Ташаббусли_бюджет
#Депутат_танлови
⚡️Аҳоли учун долзарб лойиҳалар депутатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда
🏢"Ташаббусли бюджет" – аҳоли манфаатларини ифода этувчи энг ёрқин амалий восита ҳамда бюджет маблағларини йўналтиришда аҳоли иштирокини бевосита таъминлайдиган энг самарали ва демократик механизмдир. Шу кунларда депутатлар жойларда фуқароларнинг ташаббусларидани келиб чиқиб, етарли овоз тўплай олмаган, аммо аҳоли ҳаёти учун долзарб бўлган лойиҳаларни танлашди.
✅Жумладан, депутат Екатерина Смесова Андижон шаҳридаги 17-сонли мактабда инклюзив таълим учун яратилган шароитларни ўрганиб, 26 нафар алоҳида эҳтиёжли ўқувчи учун лифт ўрнатиш ва спорт майдончаси барпо этишга 1 миллиард 648 миллион сўм йўналтирилишини қўллаб-қувватлади.
✅Депутат Нодир Жумаев Олмазор тумандаги "Гуручарик" маҳалласида Болалар майдончасини барпо этиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Ушбу лойиҳа ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва уларни соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялашга хизмат қилади.
✅Депутат Абдулҳаким Эшбоев эса Олтинсой туманидаги "Обшир", "Хидиршо", "Мармун" ва "Мўминқул" маҳаллаларида томорқаларни суғориш муаммосига ечим сифатида 1 миллиард 600 миллион сўм маблағни артезиан қудуқлари қазиш ва суғориш инфратузилмасини яратишга йўналтиришни лозим топди.
✅Шунингдек, депутат Ольга Литвинова Бектемир туманидаги "Забардaст" маҳалла фуқаролар йиғини биносини тўлиқ қайта қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ташаббус маҳаллада аҳоли учун муносиб шароит яратиш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилашга хизмат қилади.
➡️Эътиборли жиҳати аҳоли учун энг зарур, ҳаётий ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда. Зеро, "Ташаббусли бюджет"нинг асосий мақсади – рақамлар эмас, аввало, инсон ва унинг манфаатларини таъминлашдир.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
#Ташаббусли_бюджет
#Депутат_танлови
⚡️1,6 млрд сўмлик муаммо амалий ечим топади
➡️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шахноза Холмахаматова Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида олиб борган ўрганишлари давомида “Ташаббусли бюджет” жараёнида ғолиб бўлмаган, бироқ аҳоли учун муҳим бўлган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
➡️Бу галги мавсумда депутат Шаҳрисабз тумани Ҳисор МФЙ Вардон қишлоғини ичимлик ва оқова сув тизими билан таъминлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Натижада мазкур ташаббус 1 миллиард 648 миллион сўм миқдорида молиялаштириладиган лойиҳалар қаторига киритилди.
➡️Вардон — туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири. Сайловчилар билан учрашувларда аҳоли томонидан айнан ичимлик суви масаласида амалий ёрдам сўралгани ушбу лойиҳанинг устувор сифатида танланишида муҳим омил бўлди.
➡️Энг муҳими, энди маблағ ажратиш билан иш тугамайди. Лойиҳанинг шаффоф, сифатли ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши жамоатчилик билан биргаликда назорат қилинади.
✅ Kun mavzusi
2 683
+9
🇺🇿🇷🇸Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг юзма-юз ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди, Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация имзоланди ҳамда Давлат раҳбарлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.
🇺🇿🇷🇸Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирли Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ҳамда Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди.
🇺🇿🇷🇸Давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белград шаҳридаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.
✅ Kun mavzusi
2 683
+4
#Ташаббусли_бюджет
#Депутат_танлови
⚡️Депутат танлови - аҳоли манфаати учун: 26 минг фуқарога хизмат қиладиган йўл таъмирланади
➡️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида олиб борган ўрганишлари давомида “Ташаббусли буджет” жараёнида ғолиб бўлмаган, бироқ аҳоли учун муҳим бўлган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
➡️Ўрганишлар давомида тумандаги Ғўроти маҳалласидан ўтувчи 4К300 “Деҳқонобод–Бошчорбоғ” умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлининг туман маркази билан боғловчи 2 962 метр қисмини асфальтлаштириш масаласи ҳам кўтарилди.
➡️Мазкур йўлнинг таъмирланиши 26 мингдан зиёд аҳолининг туман маркази билан қатновини енгиллаштириб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.
➡️Шу боис, аҳоли учун муҳим ва долзарб бўлган ушбу йўлни таъмирлаш лойиҳаси “Депутат танлови” сифатида белгиланди.
✅ Kun mavzusi
2 683
+9
🇺🇿🇷🇸Белграддаги Сербия саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
⚡️Давлат харидларида шаффофлик ва парламент назорати кучайтирилади
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
➡️Қонун лойиҳаси билан давлат харидларида сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ҳудудлар кесимида эълон қилиб бориш таклиф этиляпти. Бу орқали давлат харидларининг ҳудудлар бўйича ҳолатини таҳлил қилиш, қайси турдаги товар ва хизматларга талаб юқори эканини кузатиб бориш ҳамда харид жараёнларининг очиқлигини ошириш имконияти яратилади.
➡️Лойиҳада давлат харидлари устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар таркибига давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари натижаларини киритиш ҳам назарда тутиляпти.
➡️Қонун лойиҳасида давлат харидлари жараёнида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг давлат харидлари жараёнида юзага келадиган шикоятларини жойларда тезкор кўриб чиқиш мақсадида Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг доимий фаолият юритувчи ҳудудий комиссияларини ташкил этиш таклиф этилмоқда.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
⚡️Судьялар мақоми мустаҳкамланади
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Судьяларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
➡️Қонун лойиҳаси билан судьялик лавозимига номзодлар учун айрим талаблар қайта кўриб чиқилмоқда. Хусусан, судья ҳамда халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш кўзда тутилган.
➡️Судьяни дастлаб 5 йилга, кейин эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш, судья, суд раиси ва раис ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш назарда тутилмоқда.
➡️Лойиҳа билан “истеъфодаги судья” институти миллий қонунчиликка татбиқ этилмоқда. Истеъфодаги судьяга бошқа ҳуқуқлар қаторида профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тақдим этилмоқда.
➡️Бундан ташқари, Олий суд ва қуйи судлар аппарати фаолиятини янада самарали ташкил этишга доир айрим нормалар киритилмоқда.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
⚡️Ядро ва радиация хавфсизлиги бўйича давлат назорати кучайтирилади
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
✅Қонун билан амалдаги қонун ҳужжатларига саноат, радиациявий ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳалардаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
➡️Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Жумладан, кейинги йиллардаги маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларда ваколатли органларнинг ваколатлари, ҳуқуқий мақоми аниқлаштирилиб, ўзгартиришлар киритиляпти.
➡️Шунингдек, қонунда превентив чораларни кучайтириш, хусусан, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунда юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллашга оид қоидалар назарда тутилмоқда. Бу соҳадаги субъектлар масъулиятини ошириш ва қонунчилик талабларига риоя этилишини кучайтиришга хизмат қилади.
✅ Kun mavzusi
2 683
+5
🇺🇿🇷🇸Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Белград шаҳрига борди. Никола Тесла номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси кутиб олди.
✅ Kun mavzusi
2 683
🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон – Хитой: парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликнинг янги босқичи
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
➡️Мулоқотда Ўзбекистон – Хитой стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни янги мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
➡️Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бугун барча даражалардаги алоқалар изчил мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
➡️1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Хитой давлат раҳбарлари ўртасидаги музокаралар ҳам кўп қиррали муносабатларни янада чуқурлаштириш, кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга ошириш учун муҳим аҳамият касб этгани қайд этилди.
Батафсил.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
➡️Самарқанддаги “Марказий Осиё – Хитой” сиёсий партиялари мулоқоти доирасида ташкиллаштирилган “Марказий Осиё – Хитой мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги конференцияда қатнашган хорижий иштирокчиларнинг фикрлари:
🇨🇳Лю Хайсин, ХХР Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро бўлим мудири:
Бугунги нуфузли халқаро конференцияни ниҳоятда катта тайёргарлик кўриб, ўтказаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдираман. Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бормоқда ва бунда, албатта, Ўзбекистоннинг жуда муҳим ташаббуслари, муносиб ҳиссаси бор. Бундай форматдаги халқаро мулоқот биринчи марта Хитой Халқ Республикасидан ташқарида, яъни Ўзбекистонда, гўзал Самарқандда ўтказилмоқда. Бунинг эса ўзига хос маъноси бор.🇰🇿Айдос Сарим, Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати:
Шарқ ва Ғарбни бирлаштирган Буюк ипак йўли чорраҳасидаги Самарқандда учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Марказий Осиё минтақаси иқтисодий, инвестициявий, савдо, транспорт-логистика каби энг устувор соҳаларни ривожлантиришдан умумий манфаатдордир ва бу йўналишда бугун муносабатлар, ҳамкорлик алоқалари янги босқичда тараққий этмоқда. Бугунги конференция Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига ўзига хос руҳ беради. Бу форматдаги мулоқотлар, партиялараро муносабатларнинг ҳозиргидек самимий давом этиши халқларимиз ўртасидаги алоқаларнинг яқинлашувида жуда муҳимдир.🇹🇯Маликшо Неъматзода, Тожикистон Демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари:
Конференцияга юксак даражада мезбонлик қилаётган ва барча меҳмонларга ўзига хос меҳмондўстлик анъаналарини намойиш этаётган Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорлик билдираман. Марказий Осиё мамлакатлари ва халқларининг бугунги жипслиги, ҳамжиҳатлиги жуда қувонарли ҳолдир. Ва албатта, бу тарихий аҳамиятга ҳам эга.➡️Сун Вейдун, "Хитой – Марказий Осиё" механизми Бош котиби:
Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темир йўли қурилиши жуда катта тарихий воқеа ҳисобланади. Бу минтақадаги барча мамлакатларнинг умумий манфаатига хизмат қилади. Ушбу лойиҳа стратегик соҳалар ривожланишини тарихий босқичга олиб чиқади. Минтақада биз яшил энергетикани биргаликда тараққий эттиришдан ҳам албатта манфаатдормиз. Парламент, жамоатчилик ва халқ дипломатиясининг ривожланиши мамлакатларимиз тараққиётига хизмат қилувчи муҳим воситалардан биридир. Мазкур конференция эса партиялараро мулоқот ва ўзаро дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилишига ишонаман.✅ Kun mavzusi
2 683
+9
➡️Самарқандда “Марказий Осиё – Хитой” сиёсий партиялари мулоқоти доирасида “Марказий Осиё – Хитой мамлакатлари ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишида сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусида конференция бошланди.
➡️Сиёсий партияларнинг бундай мулоқоти илк бор Хитой Халқ Республикасидан ташқарида – Ўзбекистонда, боқий Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда.
➡️Конференцияда таъкидланганидек, Ўзбекистон учун Хитой Халқ Республикаси билан муносабатлар стратегик аҳамиятга эга. Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси ва ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саъй-ҳаракатлари туфайли икки давлат муносабатлари янги даврда ҳар томонлама стратегик шерикликнинг юксак даражасига кўтарилди.
🇺🇿🇨🇳Шунингдек, давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим мақсади юқори даражадаги сиёсий келишувларни аҳоли ҳаётидаги аниқ иқтисодий ва ижтимоий натижаларга айлантиришдан иборат. Стратегик шерикликнинг самараси энг аввало, янги иш ўринлари яратиш, бизнес учун имкониятларни кенгайтириш, ҳудудларни ривожлантириш ва ёш авлод учун истиқболлар яратиш билан белгиланади.
➡️Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада аҳоли билан манзилли ишлаш, ҳудудларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган Хитой тажрибаси ўрганилмоқда ҳамда ўзлаштирилмоқда.
✅ Kun mavzusi
2 683
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Парламентлараро Иттифоқнинг Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференциясида иштирок этиб, маъруза қилди.
➡️Таъкидланганидек, асрлар давомида Шарқ ва Ғарбни, турли халқлар ва маданиятларни боғлаб келган Самарқанд бугун яна бир бор муҳим халқаро мулоқот майдонига айланмоқда.
➡️Бугун дунё мураккаб ва тез ўзгараётган даврни бошдан кечирмоқда. Геосиёсий зиддиятлар ва қуролли можаролар, иқлим ўзгариши, ижтимоий тенгсизлик, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг жадал ривожланиши ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига таъсир кўрсатмоқда.
✅Бироқ ҳар қандай ўзгаришнинг марказида битта масала туриши керак. Инсон манфаати.
➡️Рақамли технологиялар тараққиёт учун улкан имкониятлар яратмоқда. Аммо шу билан бирга шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ахборот хавфсизлиги ва рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби янги вазифаларни ҳам юзага келтирмоқда.➡️Иқлим ўзгариши эса нафақат экологик, балки ижтимоий адолат ва келажак авлодлар ҳуқуқлари масаласидир. Низолар ва инқирозлар шароитида эса энг аввало тинч аҳоли, айниқса, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлиги таъминланиши зарур.
➡️Ёшлар – фақат эртанги куннинг эгалари эмас. Улар бугунги куннинг ҳам фаол иштирокчиларидир. Уларнинг овози эшитилиши, ташаббуслари қўллаб-қувватланиши ва қарор қабул қилиш жараёнларида муносиб ўрин эгаллаши керак.➡️Ўзбекистонда биз бу масалага ана шу нуқтайи назардан ёндашмоқдамиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади. ➡️Бугун мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд ёш авлод вакиллари истиқомат қилади. 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 9,6 миллион нафардан зиёд. Ҳар йили 600 мингдан ортиқ ёш меҳнат бозорига кириб келмоқда. Бу рақамлар Ўзбекистон учун катта имконият билан бирга катта масъулиятни ҳам англатади. ✅ Kun mavzusi
2 683
🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг XII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади
Бугун сиёсат майдонига ўз сўзи, ўктам овози билан дадил кириб келаётган сиз – ёш парламентарийларни ушбу нуфузли тадбир муносабати билан самимий қутлаш ва эзгу тилакларимни йўллашдан бағоят мамнунман. Минг йиллардан буён тамаддунлар, халқлар ва ғояларни бирлаштираётган кўприк – кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига хуш келибсиз! Юқори мақомдаги анжуманнинг мамлакатимизда илк бор ўтказилаётганини Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик ислоҳотларга халқаро ҳамжамият берган юксак баҳо деб қабул қиламиз.деди Президентимиз. ➡️Самарқанд халқаро анжумани дунёда глобал зиддиятлар чуқурлашиб, беқарорлик ва уруш ўчоқлари кўпаяётган мураккаб бир паллада ўтмоқда. ➡️Иқлим ўзгариши, иқтисодий тенгсизлик, ижтимоий беқарорлик ва маънавий инқироз бутун инсоният тараққиётига ғов бўлаётгани сир эмас. ➡️Шу жиҳатдан мазкур конференция кун тартибига “Нотинч даврларда барча учун инсон ҳуқуқлари, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзуси киритилгани долзарб аҳамиятга эга. ➡️Таассуфки, сайёрамиз бўйлаб 500 миллиондан зиёд болалар ва ёшлар қуролли можаролар ҳудудида яшамоқда, ҳар беш нафар ёшдан бири, қизларнинг ҳар уч нафардан иккиси таълим олиш имконидан маҳрум қолмоқда. ✅ Kun mavzusi
2 683
+9
⚡️Депутатлар маҳаллаларда: аҳоли бандлиги ва “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари
🏢Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда маҳаллаларга бориб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилмоқда. Ўрганишлар жараёнида фуқароларни иш билан таъминлаш, оилавий даромад манбаларини кенгайтириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг муаммоларини ҳал этиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.
➡️Маҳалла “еттилиги” билан учрашувларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳар бир оиланинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб даромад манбасини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёш оилалар, хотин-қизлар ва доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқаролар билан манзилли ишлаш муҳим вазифа сифатида белгиланмоқда.
➡️Шу билан бирга, депутатлар аҳоли томонидан илгари сурилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларини ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда. Ички йўллар, кўча ёритиш, электр таъминоти, ободонлаштириш, спорт ва ижтимоий инфратузилмага оид ташаббусларнинг аҳоли ҳаёти учун аҳамияти баҳоланиб, етарли овоз тўплай олмаган, аммо долзарб бўлган лойиҳаларга ҳам эътибор қаратилди.
✅Депутатларнинг ҳудудлардаги учрашувлари давом этмоқда.
✅ Kun mavzusi
2 683
+9
⚡️Депутатларнинг ҳудудлардаги учрашувлари
🏢Ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, маҳалла фаоллари, аҳоли вакиллари ҳамда сайловчилар билан бевосита мулоқотлар ўтказмоқда.
➡️Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари янги ўқув йили бошланиши тўғри келгани муносабати билан депутатлар ҳудудлардаги умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, “Билимлар куни” тадбирларида иштирок этди. Байрам тадбирларида ўқувчилар, устозлар ва ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиниб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда янги ўқув йилининг устувор вазифалари ҳақида фикр алмашилди.
➡️Айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган биринчи синф ўқувчиларининг қувончига шерик бўлиш, уларни янги ўқув йили билан табриклаш ва эзгу тилаклар билдириш тадбирларга алоҳида руҳ бағишлади. Депутатлар ўқувчиларни билим олишга, китоб мутолааси ва изланишга интилишга чорлаб, келажакдаги ютуқлар аввало сифатли таълим ва мустаҳкам билимга боғлиқ эканини таъкидлади.
➡️Ташрифлар доирасида нафақат байрам тадбирлари, балки мактаблардаги таълим-тарбия муҳити, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, моддий-техник база, спорт ва бошқа инфратузилма имкониятлари ҳам кўздан кечирилди. Тегишли таълим муассасаларида қўшимча эҳтиёжлар юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар белгилаб олинди.
✅Депутатнинг ҳудудлардаги учрашувлар давом этмоқда.
✅ Kun mavzusi
2 683
🇺🇿🇸🇬Ли Сян Лун: “Ўзбекистон ва Сингапур бир-биридан ўрганиши учун кўплаб имкониятлар мавжуд”
🏢Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари иштирокидаги қўшма мажлисда Сингапур Республикасининг Катта вазири Ли Сян Лун (2004–2024 йилларда Сингапур Бош вазири бўлган давлат арбоби) нутқ сўзлади.
🇺🇿🇸🇬У нутқида Ўзбекистон ва Сингапурнинг ўзига хос жиҳатлари билан бир қаторда, икки мамлакатни яқинлаштириб турган умумий мақсад ва манфаатларга тўхталиб, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Ли Сян Лун давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим ва инсон капитали, рақамлаштириш, инновациялар, шаҳарсозлик ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш каби йўналишларни икки мамлакат учун муҳим ҳамкорлик соҳалари сифатида қайд этди.
Нуриддин Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери.
Батафсил.
✅ Kun mavzusi
2 683
+3
🏢Қонунчилик палатаси депутатлари ўз саҳифаларида истиқлол йилларида юртимизда рўй берган улкан ўзгаришлар, мустақилликнинг халқимиз ҳаётидаги аҳамияти ва келгуси тараққиёт мақсадлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.
🇺🇿Бахитбай Алдамуратов:
Мустақиллигимиз шарофати билан асрлар давомида ота-боболаримиз орзу қилган эзгу ниятлар рўёбга чиқмоқда. Бугунги тинч ва тотув ҳаётимиз, юртимиздаги ободлик ва фаровонлик — ана шу улуғ неъматнинг самарасидир. Халқимизга хос сабр-тоқат, келажакка мустаҳкам ишонч, сезгирлик ва ҳушёрлик, энг муҳими, юртимизнинг тинчлигини асраш бугунги кунда ҳар биримиз учун ғоят муҳим вазифадир.🇺🇿Зухриддин Мавлонов:
35 йил — тарих учун қисқа фурсат бўлса-да, халқимиз учун шарафли ва буюк йўлдир. Мустақиллик бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий ғуруримизни тиклаш ва дунёда муносиб ўрин эгаллаш имконини берди. Миллионлаб қалбларни ягона Ватан туйғуси атрофида бирлаштирган истиқлолимиз
абадий бўлсин
!🇺🇿Нодира Рашидова:
Мустақиллик — биз учун, аввало, эркин ва озод яшаш, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизни асраб-авайлаш имкониятидир. Мустақиллик бизга катта имкониятлар эшигини очди. Бугун ёшларимиз замонавий билим олиш, ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш, Ватан равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшиш учун кенг
имкониятларга эга
.🇺🇿Азиза Аминова:
Мустақиллик — халқимиз учун энг буюк неъмат, миллий ўзлигимиз, эркинлигимиз ва ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқининг тимсолидир. Айниқса, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида Юртбошимиз илгари сурган «Учинчи Ренессанс» ғояси муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу ғоянинг замирида илм-фанга таяниш, сифатли таълим бериш, ёшларни билимли, ватанпарвар ва замонавий касбларга эга инсонлар қилиб тарбиялаш мақсади мужассам. Зеро, билим ва илм бор жойда тараққиёт, юксалиш ва буюк
келажак бўлади
.🇺🇿Ҳилола Юсупова:
Байрамлар халқ ҳаётидаги энг ёрқин ва унутилмас онларни муҳрлайди. Айниқса, Ватан мустақиллиги шарафига бағишланган айёмлар ўтган йўлга назар ташлаш, эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиш баробарида, эртанги кунга ишонч ва юксак мақсадлар билан қадам қўйиш учун ўзига хос
фурсатдир
.✅ Kun mavzusi
2 683
+2
🏢Қонунчилик палатаси депутатлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 35 йиллик мустақил тараққиёт даврида эришилган ютуқлар, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, миллий қадриятларимиз ҳамда юртимизнинг ёруғ келажаги ҳақида муносабатлар билдиришмоқда.
🇺🇿Назира Мухторова:
Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 35 йиллик байрами юртимизда катта ифтихор, юксак шодиёна ва кўтаринки руҳда нишонланди. Бугун биз мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, халқимиз ҳаётида юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларга назар ташлар эканмиз, энг аввало, тинчлик ва осойишталикнинг, халқ бирлиги ва ҳамжиҳатлигининг қадрини янада чуқур англаймиз.🇺🇿Анваржон Нурматов:
Мустақиллик — халқимизнинг энг улуғ неъмати, миллий ғуруримиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳамда ёруғ келажагимизнинг мустаҳкам пойдеворидир. Бугун Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш, ёшлар ва хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратиш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш йўлида изчил ислоҳотлар
амалга оширилмоқда
.🇺🇿Шахноза Холмахаматова:
Мустақиллик халқимизга энг улуғ неъмат — ўз тақдирини ўзи белгилаш, эркин ва фаровон келажакни бунёд этиш имконини берди. Бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айнан ана шу неъматнинг амалий ифодаси бўлиб, мамлакатимизни тараққиётнинг мутлақо янги босқичига олиб чиқмоқда. Кейинги йиллар Ўзбекистон тарихида чин маънода тарихий бурилиш даври бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси, халқчил ислоҳотлари ва халқимизнинг ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлагани натижасида инсон қадрини улуғлаш давлат сиёсатининг бош тамойилига
айланди
.✅ Kun mavzusi
2 683
+2
🏢Қонунчилик палатаси депутатлари мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўз саҳифаларида истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, инсон қадрини юксалтириш ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасидаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини баён этмоқда.
🇺🇿Зуҳра Миргазиева:
Шу кунларда миллий мустақиллигимиз нақадар бебаҳо неъмат экани, қадри ва тарихий аҳамиятини ҳар қачонгидан чуқур ҳис этяпмиз. Ўттиз беш йилдан буён ҳеч кимга қарам бўлмай, халқимиз буюк эзгу мақсадлар йўлида эркин, тинч ва фаровон яшаяпти. Бугунги талатўп замонида энг катта ютуғимиз, шубҳасиз, юртимизда барқарор тинчликнинг қарор топганидир. Ортга қайтмас ислоҳотлар натижалари бугун кундалик ҳаётимизда акс этаётгани ва юртимиз тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўяётгани бу халқимизнинг Янги Ўзбекистон келажагига бўлган ишончидан далолат беради.🇺🇿Азамат Пардаев:
Мустақиллик — бу, аввало, халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, миллий қадрият ва анъаналарини асраб-авайлаш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги буюк тарихий ютуғидир. Ўтган йиллар давомида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида туб ўзгаришлар юз бермоқда. «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган эзгу ғоя атрофида халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланиб, юртимизнинг салоҳияти ва нуфузи
тобора юксалмоқда
.🇺🇿Ноиба Иноятова:
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Президентимиз томонидан мамлакатимиз тараққиётининг келгуси босқичи учун муҳим устувор вазифалар белгилаб берилди. Уларнинг орасида экологик барқарорлик ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чунки сўнгги йилларда Ўзбекистонда экологик масалалар давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар
амалга оширилди
.🇺🇿Наврўзбек Юсупов:
Президентимизнинг мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида айтилганидек, мустақилликнинг буюк аҳамияти, аввало, инсон қадри ва эркин ҳаётида намоён бўлади. Шу боис, биз ислоҳотларни бошлаган биринчи кунларданоқ халқнинг қалбига қулоқ солдик, аҳолининг дардига дармон бўлишни мақсад қилдик. “Инсон қадри учун!” деган ғояни давлат сиёсатининг марказига
олиб чиқдик
.🇺🇿Хусан Ярқулов:
Мустақиллик Ўзбекистон тараққиётида янги тарихий босқични бошлаб берди. Мамлакатимиз ўз келажагини мустақил белгилаш, миллий манфаатлар ва халқ эҳтиёжларига асосланган тараққиёт йўлини танлаш имконига эга бўлди. Ўтган даврда юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, барча соҳаларда муҳим ўзгаришлар рўй берди. Шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси янгиланиб, замонавий инфратузилма, янги корхоналар, таълим ва ижтимоий объектлар барпо этилди. Энг муҳими, халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва муносиб ҳаёт сари интилиши тобора мустаҳкамланиб
бормоқда
.✅ Kun mavzusi
