Майор Қодиров
Open in Telegram
Ўзбекистондаги криминал воқеа-ҳодисаларнинг асосий Telegram-канали.
Show more3 082
Subscribers
No data24 hours
-627 days
-40030 days
Posts Archive
3 082
Қўқонда 21 август куни соат 21:30 ларда 15 ёшли Ҳумоюншоҳ параллель синфдоши 15 ёшли Абдулвосид билан жанжаллашиб, унинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳатлаган.
Яраланган Абдулвосил касалхонага ётқизилган, Ҳумоюншох қўлга олинган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Қўқонда 21 август куни соат 21:30 ларда 15 ёшли Ҳумоюншоҳ параллель синфдоши 15 ёшли Абдулвосид билан жанжаллашиб, унинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳатлаган.
Яраланган Абдулвосил касалхонага ётқизилган, Ҳумоюншох қўлга олинган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 12 июль соат 15:05 ларда British Pharm дорихонасининг ҳожатхонасида 61 ёшли Ҳиндистон фуқароси Самар Шакил жасади топилган.
Самар Шакил шу куннинг тахминан соат 12:00-13:00 лар атрофида «аптека» туалетида чап билак томирига ва бўйинини устара билан кесиб, жонига қасд қилган. Ҳиндистонлик эркак ушбу дорихона синов тариқасида ишга олинган бўлган.
Эркак жонига қасд қилишдан олдин моддий қийинчиликка тушиб қолганлиги, жонига ўзи қасд қилганлиги, ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, фақатгина унинг танасини Ҳиндистонга жўнатилишини илтимос қилиб инглиз ва рус тилларида хат ёзиб қолдирган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Тошкентнинг Янгихаёт туманида 10 июль соат 21:30 ларда 53 ёшли эркак «Спутник 9» массивда корхонани биноси ичида 34 ёшли хотинини рашк устида пичоқлаб ўлдирган. Аёл воқеа жойида ўлган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Давлатобод туманидаги (Наманган) «Отчопар» ўйингоҳи ёнидан 10 июль 14 ёшли боланинг жасади топилган.
Кўринишидан жасад жароҳатсиз, лекин суд-тиббий экспертизаси «чуқур чириш ҳолатида бўлганлиги сабабли ҳозирги вақтда ўлим сабаби ҳақида қатъий ва ишончли хулоса қилиб бўлмаслиги, ташқи ва ички текшируви вақтида тан жароҳатлари аниқланмагани» ҳақида хулоса берган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Сардобада 8 июль куни 40 ёшли Қаҳрамон Бўрибоев оқ рангли «Жигули»сида бошқарувини йўқотиб, зовурга тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Иштихонда 8 июль куни 33 ёшли эркак таниши билан олдиндан бўлган келишмовчилик сабаб жанжаллашиб, Tiko’сининг «багажник»ида бўлган болта билан иккинчи эркакнинг бошининг орқасидан уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Бошидан болта билан зарба олган эркакка «очиқ КЧТ, бош миянинг енгил даражали лат етиши, ўнг тепа суягини синши, пневмоцефалия, бошнинг енса соҳаси урилиб иритилган жароҳати» ташхиси қўйилган.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлаган. Ҳатто жиноий иш терговчиси ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.
15 ёшли қизни музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир неча бола зўрлаб, ғайритабиий жинсий алоқа қилган. Бошқа бола эса уни номаълум жойга олиб кетиб, ўша ерда бир неча марта жинсий алоқа қилган. Ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят ишида терговчи ходими қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.
Терговчи қамоққа олинган, иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноятчиларнинг 3 нафари вояга етмаган. Вояга етмаган қизни яна уч нафар йигит зўрлагани юзасидан тергов олиб борилмоқда.
👮🏻♀️Майор Қодиров
3 082
Тошкентнинг Учтепа туманида «Нур-Файз» кафесида 3 июль соат 21:10 ларда маст Озод Мавлонов шу кафедаги Орифжон Алматов билан гап талашиб, жанжаллашиб кетади. Жанжалда Озод Мавлонов пичоқ билан Орифжон Алматовнинг кўкрак ва қорнига уриб жароҳат етказади.
37 ёшли Орифжон Алматов касалхонада, 35 ёшли Озод Мавлонов ушланган.
Майор Қодиров 🫡
3 082
Узун туманидан 4 июль соат 03:40 ларда «Сариосиё-Термиз» йўловчи поезди темир йўлда ухлаб қолган 42 ёшли эркакни уриб юборган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Майор Қодиров 🫡
3 082
Янгиерда 3 июль соат 19:00 ларда мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 13 ёшли қизнинг жасади топилган.
Марҳум қизнинг танасининг кўп қисмларидан қонталашлар ва шилинишлар борлиги аниқланган. Экспертиза унинг ўлимига «бўйин аъзоларининг қисилиши, бўғиш ва механик асфиксия» сабаб бўлганлиги ҳақида ҳулоса берган.
Майор Қодиров 🫡
3 082
Шаҳрисабзда 3 июль соат 03:30 ларда 36 ёшли эркак уйида 34 ёшли хотини рашк қилиб, пичоқ билан уриб ўлдирган.
Қотилликдан сўнг, эркак уйидан 3 км узоқликда жойлашган «Дарғом» канали тоннелига ўзини ташлаб жонига қасд қилган.
Эркакнинг жасади Чироқчи туманидан оқиб ўтувчи «Дарғом» каналидан топилган.
Майор Қодиров 🫡
3 082
Чироқчида 4 июль соат 01:00 ларда 48 ёшли маст эркак Nexia-1 машинаси билан «Эски Анҳор» каналига тушиб кетган.
Оқибатда эркак ҳам, машинада бўлган қудалари — 43 ёшли У.А. ва унинг 42 ёшли хотини сувга чўкиб, ҳалок бўлган.
Майор Қодиров 🫡
