2 440
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-330 days
Posts Archive
2 440
"Ҳаёт мураккаб, одамлар инжиқ, бировнинг кўнглини олиб бўлмайди", деган гаплар нотўғри. Кимдир шундай деса "Ха шундай" дейиш, шундай фикрловчиларни кўпайтириб юборади. Аслида, ҳаёт унчалик ҳам мураккаб эмас. Сиз ўзингизни ҳурмат қилинг ва бошқаларни ҳам ўзингниз каби ҳурмат қилинг. Шунда улар ҳам сизни ҳурмат қиладилар. Агар ҳурмат қилмаётган бўлса, додламанг. Бу дунёда битта-яримта сизни ҳурмат қилмаса-қилмабди.
Яхшилигингизни билмаса билмабди, ахир бошқалар билади-ку. Сиз сизни биладиганлар билан бўлинг.
2 440
Жаннатдаги илк лаҳзалар.. Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан? Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин-кумуш, ҳарирлар.. Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув.. Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёшлигида уларни ташлаб вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар.. Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар.. Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар.. Аллоҳ таъолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз.. Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон.. Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб, қарилик, заифлик, сиқилиш, дард ва давони унутадиган онларимиз.. Аллоҳ таъоло бизга "Сизлардан рози бўлдим, абадул-абад сизларга ғазаб қилмайман." дейдиган онлар..
Барчани шу лаҳзаларга етказсин!..
2 440
Ёниб кетмайдими дунёси буткул,
Шунчаки қалбингда борлигим билдир.
Мени рад этсанг ҳам билмадим нуқул,
Бўлгим келаверар сен учун кимдир.
Битта табассум қил, битта кулуб боқ,
Кўнгилдан ғамларим тўкилсин бир-бир.
Балки ишонмасман. Лек, Худо гувоҳ,
Бўлгим келаверар сен учун кимдир.
Масофа бўлса ҳам қанчалар йироқ,
Бизни бир қилмаса бўлмайди тақдир.
Энди воз кечаман дейману бироқ,
Бўлгим келаверар сен учун кимдир..
2 440
Нега эришолмаймиз? Чунки воз кечолмаймиз:
- Ортиқча уйқудан;
- кўнгилхушликдан;
- комфорт зонадан;
- зарарли одатлардан;
- носоғлом фикрлашдан;
- гуноҳ ва маъсиятлардан;
- мансаб ва орзу-ҳавасдан;
- яхши кўрганлардан.
Мақсадчалар, одатлар, ютуқларга эришишдан қийинроғи - тарк қилиш.
Одам алайҳиссаломга ҳам тарк амали буюрилди. Инсонни жаннатдан тарк қилолмагани туширди (Аллоҳнинг изни билан).
Нимани тарк қилишни билиш ва кечиш қийин, аммо муҳим.
Кейин кечиш машаққатини тотганларга эришиш машаққати енгилроқ туюлади.
© ULUL ALBAB yozdi
2 440
Баъзида ўйлаш ва ҳоҳлаш етарли эмас. Қилиш керак. Ёмон вазиятга туш, чиқ, шарманда бўл. Натижаси нима бўлса, бўлсин. Лекин "Харакат қилдим" деб айт. "Қилдим бўлмади" де. Агар ҳаётинг фақат ўйлаш ва қўрқиш билан ўтса. Бу ҳақиқий яшаш эмас.
2 440
Вафо — тил билан эмас, амалда исботланадиган неъмат.
У манфаатдан устун турган қалбларда яшайди.
Сабр билан сақланган вафо ҳеч қачон хор бўлмайди.
Вафо қилган инсон охир-оқибат юксалади.
2 440
Роббим. Сенга ўзимни шикоят этгани келдим. Мен кучсизман. Чарчадим. Сен имтихонларимни осонлаштир, ё Раб. Мен Юсуф алайҳиссалом эмасман. Бу қудуқ жуда чуқур. Мен Иброҳим алайҳиссалом эмасман. Бу оташ мени ёқяпти. Мен Яқуб алайҳиссалом эмасман, бу қадар мени еб битиряпти. Мен Юнус алайҳиссалом эмасман, бу қоронғулик мени буғяпти. Мен ожизман, кучсизман. Ёрдам бер..
2 440
+1
Албер Камюнинг бу китобини ўқиш учун катта юрак, жасорат керак. Руҳиятни бетон қилиб ўқиш керак😅. Чунки китобни очганимда 1-саҳифадан деярли тамом бўлганман, сабаби "Бугун онам ўлди. Ё кечамикин билмайман" деб ёзилган эди..
