2 440
Subscribers
No data24 hours
-37 days
-330 days
Posts Archive
2 440
-Инсон борки чарчайди. Кўп вазиятларда узоққа кетворгиси келади-да. Оиласи, яқинлари, дўстлари ҳатто ўзини ҳам ташлаб.
Аслида у инсон жой алмаштирмоқчи эмас, ҳолатдан чиқмоқчи бўлади холос. Ўзига ўзи "Гап йўлда эмас — юрак ҳаддан тўлганида" деб ҳам қўяди.
Лекин, баъзан одам кетишни эмас, тўхташни ҳам хоҳлаб қолади. Айтмоқчиманки, ҳеч ким бўлмаган жойда ўзини яна топиш учун.
-Хўш? Нима қилибди энди шунга?
-Шунда у тушунади: кетиш ҳам ечим эмас.
Фақат бироз жим туриш керак — юрак ўз жойини топгунча.
-Хоп, юр кетворамиз.
2 440
Бировни Аллох айбли қилиб яратди. Уни ҳадеб камситишимиз, юзига солишимиз учун эмас, биз шундай яралмаганимизга шукр қилишимиз учун.
2 440
+1
Living in my fantasy world makes my real world more interesting to live in.
By the way, bugun o'zimni xursand qildim🤩
2 440
Яқин кишиларимнинг мени ўзиники қилиб олишлари, эркимга раҳна солишлари, мени чеклашлари ва менда ўзлари ҳоҳлаган одамни кўришга интилишларини ёқтирмайман. Аслида улар ҳам мен ҳоҳлагандай одам бўлишга ҳаракат қилмайдилар. Шундай экан, мен бу менман, чидаш керак. Мен чидаяпман-ку.
2 440
Бошқаларнинг ишларига аралашма ва ўзингга тегишли бўлмаган масъулиятни ўз бўйнингга олма. Сени яхши танимайдиган ва тушунмайдиган одамларга ўзингни очма. Ўзингдан паст даражадаги одамлар билан баҳслашма. Сени ҳурмат қиладиганларни ҳурмат қил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ.
Ҳис-туйғуларингни қадрламайдиганлар эса ўз йўли билан кетаверсин.
ㅤㅤㅤ
2 440
"Нотўғри ўйлаган эканман"
Ташқаридан ўзини пастга олишдек туйилган бу гап, аслида бизни кўкларга кўтаради. Инсон хатокорлигини тан олиши унга табиий ҳурмат қозонтиради. Чунки ҳақиқат кибрдан устун келди дегани бу.
Энг хатарли киши айбини кўрмаётган, хатолари устида ишламаётган, уч ой олдин қандай бўлса, ҳали ҳам шундай турган киши.
Чунки унинг фикрлари сайқалланмаяпти.
Чунки у ривожланмаяпти.
Ривожланишнинг биринчи қадами ўзгариш.
Ўзгариш эса, "ўз"дан бошланади.
@weareululalbab
2 440
Save your heart for your naseeb. Don't waste your life on temporary people when Allah has created a soulmate just for you. What is written for you will always find its way to. His plans are always perfect.
2 440
Ўтмайман деган йўлларингдан ўтасан. Яшамайман деган ерларингда яшайсан. Сира соғинмайман деганларингни соғинасан. Кутмайман деганларингни кўзинг тўрт бўлиб кутасан. Кўзинг тўрт бўлиб кутганларингни
унутасан. Воз кечмайман деганларингдан бир лаҳзада совуйсан. Асло қилмайман деган ишларингга қўл урасан. Соғ чиқмайман
деган дардларингдан кейин янгидан туғиласан. Интиҳо деб ўйлаганларинг ибтидо бўлиб чиқади. Ха майлида.
2 440
Ўзингда йўқ нарса олтиндай туюлаверади, эришишга уринасан, уринасан ва ниҳоят, эришасан ҳам, тутсанг олтин эмас, қўрғошин, шунчаки қўрғошин. Зерика бошлайсан ва яна ўзингда йўқ нарсаларни қидиришга тушасан, шу зайл ҳаётни бой берасан. Нарсалар билан шундай. Туйғулар билан-чи? Илм билан-чи? Қўрғошин олтинга айланиши мумкинми? Ха, сен уни олтин иштиёқи билан қидирсанг ва топа олсанг.
2 440
When God wants to make you successful: He will first take away your comfort. He will test your patience. He will isolate you. He will challenge your faith. Because before he gives you the life you dream of. He builds the version of you that can handle it.
2 440
Қаршингда жилмайиб турган киши, бедардликдан эмас, дарддан ғолиб келиш учун жилмайиб тургандир. Ғашинг келмасин-у, сен ундан ўргангин. Бу дунёда энг оғири дард, уни бир ўзинг кўтармаяпсан, хамманинг ҳам ўзига яраша улуши бор. Қаршингдаги ҳамманинг елкасида ўзига яраша юки бор, керак бўлса сеникидан оғир юкни жимлайиб кўтариб юрганлар бор. Ҳар ким ўзиникини кўтаради. Бировга ортишга уринмайлик.
2 440
Баъзан дўстлик шунчаки тугайди. Хиёнатсиз, жанжалсиз ва сабабсиз. Шунчаки сизлар бир-бирингиздан узоқлашасиз ва ҳар ким ўз йўлидан кетади. Йиллар ўтиши билан дўстлар давраси тобора торайиб боради. Аммо ёнингизда қолганлар энди шунчаки дўстлар эмас, балки ҳақиқатан ҳам яқин, қадрдон инсонларга айланади.
