en
Feedback
🌿 Тиббий китоблар ☘️

🌿 Тиббий китоблар ☘️

Open in Telegram

Дин илмини билмак, ўқимоқ ҳар бир мусулмонға қандоғ фарз бўлса, тиб илмини билмак ҳам шундоқ фарздур. Алихонтўра Соғуний 📚150га яқин тиб китоблари ✍️Мурожаат: @AbdullohHD ☎️889996341 📦Арзон почта хизмати мавжуд.

Show more
Buy Ad
1 878
Subscribers
No data24 hours
+1 0117 days
+1 00730 days
Posts Archive
✨✨✨✨✨⚡️❗️⚡️✨✨✨✨✨ ❗️Аллоҳ ўзининг китобидан бошқа китобларни хатодан ҳоли қилмаган. Ҳамма китобда хато ва камчиликлар бўлиши мумкин.... ⚡️Юқоридаги муаллифнинг баъзи фикр ва тавсиялари бахсли бўлсада, унинг бошқа фойдали маслаҳатларини олмаслигимизга асос бўла олмайди. Эътиқодимизга тўғри келмаган ўринларда ундай фикрлар инобатга олинмайди. 🔗 Каналимиз: @tib_kitoblar ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜Г. Малаховнинг бир серияда чиққан камёб китоблари ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
⚜Г. Малаховнинг бир серияда чиққан камёб китоблари ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜Бутун дунё бўйлаб китоблари тарқалган муаллиф - Г. Малаховнинг асосий асарлари киритилган "Основы здоровья" китоби ✍ Мурожаа
⚜Бутун дунё бўйлаб китоблари тарқалган муаллиф - Г. Малаховнинг асосий асарлари киритилган "Основы здоровья" китоби ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜Машҳур муаллиф Г. Малаховнинг турли серияда чиққан китоблари ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
+3
⚜Машҳур муаллиф Г. Малаховнинг турли серияда чиққан китоблари ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•3⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
+5
#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•3⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•2⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
+5
#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•2⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•1⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD
+8
#ноёб #1донадан ✨Янги келган ноёб китобларимиз... ~•1⃣•~ ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜Боситхон Шошийнинг "Қонуни Боситий"(I) китоби. 🔰Тажрибали табиблар фикрига кўра, "Тиб қонунлари"ни тушуниш учун камида 100
⚜Боситхон Шошийнинг "Қонуни Боситий"(I) китоби. 🔰Тажрибали табиблар фикрига кўра, "Тиб қонунлари"ни тушуниш учун камида 100 ёки 200 китоб кўриб чиқиш керак. Албатта, оддий ўқувчининг бунга имкони йўқ. Биз ўзимиз босиб ўтган йўлни тавсия қиламиз. У ҳам бўлса, Боситхон Шошийнинг "Қонуни Боситий" асаридир. Асар "Қонун"нинг шарҳи ҳисобланади. Шунда юзлаб китоб кўришга ҳожат қолмайди. © O'rol O'zbek an Nuriy as-Samarqandiy ❗️Китоб Муаллифнинг касбига монанд равишда муқоваси ҳам сифатли ҳолда ишлаб чиқарилган. Нашрда тугаган ва топилиши ноёб китоблардан. ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜Мўътабар манбалардан бўлмиш - Заҳириддин Муҳаммад Бобур хос табиби - Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ат-Табиб ал-Ҳаравийнинг "Тиб
⚜Мўътабар манбалардан бўлмиш - Заҳириддин Муҳаммад Бобур хос табиби - Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф ат-Табиб ал-Ҳаравийнинг "Тибби Юсуфий" (Юсуфий Табобати) китоби 🔰Юсуфий ибн Муҳамад ибн Юсуф ат-табиб ал-Ҳаравий (ваф. 1544 й.) Заҳириддин Муҳамад Бобурнинг ҳос табиби ва ўғли Ҳумоюннинг табиби ҳамда муншийси сифатида фаолият кўрсатган. Унинг табобатга оид назм билан ёзилган қатор тиббий асарлари Бобур ва Ҳумоюнга бағишланган бўлиб, уларнинг форсий тилдан амалга оширилган таржималари китобхонлар диққатига ҳавола этилмокда. ❗️Китоб олдинги нашрларидан 6та рисолани ўз ичига олгaнлиги билан фарқ қилади. ✍ Мурожаат учун:@AbdullohHD

⚜ Профессор Иброҳимжон Асқаровнинг "Сирли табобат" китоби 🔰Китобда атеросклероз, варикоз, аёллар ва эркаклар касалликлари, б
⚜ Профессор Иброҳимжон Асқаровнинг "Сирли табобат" китоби 🔰Китобда атеросклероз, варикоз, аёллар ва эркаклар касалликлари, бепуштлик, бўғим касалликлари, ревматизм, жигар циррози ўсмалар, кўз касалликлари, меъда ва ичакларнинг яллиғланиш ҳамда яра касалликлари, озғинлик, остеохондроз, витилиго, уйқусизлик, ўт-тош касалликлари ва бошқа бир қанча касалликларни даволаш, тавсиялар ҳамда уларни Профессор Иброҳимжон Асқаров томонидан яратилган табиий биологик озиқ- овқат қўшимчалари билан, шунингдек, Р. Нуриддинов, чет эллик олимлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган вирусга қарши препаратлар билан даволаш усуллари келтирилган. Китоб сизга манзур бўлишига аминмиз. ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

⚜ Ҳалқ табобати академияси раиси Профессор Иброҳимжон Асқаровнинг "Табобат қомуси" асари 🔰Ушбу китобда Марказий Осиёда дорив
⚜ Ҳалқ табобати академияси раиси Профессор Иброҳимжон Асқаровнинг "Табобат қомуси" асари 🔰Ушбу китобда Марказий Осиёда доривор ўсимликларининг инсон умрига фойдали ва зарарли хусусиятлари, турли касалликлар учун қайси ўсимликдан қандай фойдаланиш усуллари батафсил баён этилган. Бош мия ўсмаси, кўкрак бези ва бошқа ўсмалар, қандли диабет, теридаги оқ ва қора доғлар, псoриаз, фарзандсизлик, умуртқа чурраси, қон босими, ўт пуфаги, озиш ва семириш, овоз йўқолиши, мижоз сустлиги, хотиранинг заифлашиши, қабзият каби хасталикларни даволашда амал қилиниши зарур бўлган 24 хил парҳезлар ва ичиш учун тавсия этиладиган шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари ҳам келтирилган. ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

✨📗Китоб аш-Шифо📕✨ ❇️Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ҳамд бўлсин Аллоҳга — у модда ва сифатни яратган, шаклларни моддага юборган, борлиқни вужудга келтирган, яхшиликларни тарқатувчи, ҳар бир нарсани ҳақиқат билан махсус қилгувчидир. ✨Салавот бўлсин Унинг махлуқотидан сараланган ва яратганларидан энг афзали — Муҳаммад(сав)га, пайғамбарларнинг муҳрига, элчиларнинг саййидига, Унинг пок аҳлига ва танланган саҳобаларига саломлар бўлсин. ⚡️Ана ундан кейин: Мен кўрдимки, бу замонда кўп фалсафачилар ва фақиҳлар ҳақиқий илмларни олишда саргардон, ишончли асосларни барпо қилишда мустаҳкам эмаслар, анъаналарга тўлиқ суянган ҳолда, тарқалган ибораларга ёпишиб олган ҳолда, маъноларнинг асл ҳақиқатларига етишмаганлар ва далил ҳамда яқиний билимларда муҳими бўлган жиҳатларга эътибор бермаганлар. ♻️Шунинг учун мен шундай китоб ёзишни истадимки, у фалсафий илмнинг умумий билимларини ўз ичига олсин, мантиқий далил қоидалари ҳам унда бўлсин, илм ўрганувчиларга аввало зарур бўладиган асосий нарсалар ҳам унда бўлсин, ва у фақат мақсадга йўналтирилган бўлиб, на ортиқча, на кам тарзда ёзилган бўлсин. Унга “аш-Шифо” деб ном бердим, зеро у инсоннинг жаҳолат касалликларидан нафсини соғломлаштиришга хизмат қилади, ва уни ўзига хос комилликка етказади. Худди тиббиётда мақсад — танани соғломлаштириш ва уни тўлиқ ҳолатига етказиш бўлганидек. 💠Мен бу китобни тўрт фанни ўз ичига олгудек қилдим: Мантиқ, табиий илмлар, математика ва илоҳиёт. ❗️Ҳар бир фанни бўлимларга бўлдим, ва ҳар бир бўлимга ўзига хос ном бердим. Аввалги олимлардан мен тўғри деб топган сўзларни келтирдим, ва ҳар бир илмдан мен мақсадга етказувчи деб ҳисоблаган хулосаларни ихчам қилиб жамладим. Фақат устозларнинг сўзлари билан чекланмадим, балки ўз тафаккурим орқали фойда олган, ақлий ҳосиламдан келиб чиққан фикрларни ҳам жойладим, далил билан боғлиқ ҳолда ва тажриба билан мустаҳкамланган ҳолда, шунда бу китоб фойдалироқ ва мақсадга етишда яқинроқ бўлади. 📚Китобларда келган ихтилофларга ва унга қилинган эътирозларга жавоб бериш билан шуғулланмадим, чунки менинг мақсадим — илм етказиш эди, рақибни ожиз қолдириш эмас. Кимки ҳақиқий илмни истаса, у ҳақни излашни мақсад қилиши лозим, нафақат ўз мазҳабини ҳимоя қилишни. ✅Кимки ҳақни талаб қилишни мақсад қилса, у хатога йўл қўймайди. У икки тоифадан бири бўлади: Ёки аввалгиларга мувофиқ келади ва яхши ишда улар билан шерик бўлади, ёки уларга мухолиф бўлади ва тўғри йўлни топади — шунда у унга аввалгидан ҳам кўпроқ ҳақли бўлади. https://t.me/tib_darslari

Муқаддима Биз табақот маданиятига етиб келгач, унинг хусусиятларини таҳлил қилиб, 1952-йилда «Китоб аш-Шифо»нинг биринчи қисмини нашр этдик. Ундаги ички фойдаларини баён қилдик ва Шайх ар-Раиснинг (Ибн Синонинг) фалсафий рисолаларини қайта тирилтириш нияти билан ишни амалга оширдик. Шунингдек, шу йилнинг бошларида «Китоб аш-Шифо»нинг илмий ва фалсафий мазмунига оид тадқиқотни якунладик. Шу сабабдан бизнингча, бу китоб қийматли ва улуғ неъматдир. Биз уни қайта нашр этишга бел боғладик, чунки унда тасаввуф аҳли ва бошқа илм аҳлига зарур бўлган кўп муҳим жойлар бор. Айниқса, ҳаёт, илм, маърифат каби мавзулардаги баҳслар уларнинг мавқеига мосдир. «Китоб аш-Шифо» табиий фанларни ўз ичига олган: унда фано ва бақо масалалари, нафс ҳақидаги китоб, ҳайуло (модда) ва сура (шакл) ҳақидаги китоб, тибб ҳақидаги китоб, «Аёллар маърифи» ҳақидаги китоб, руҳий кучлар ва мувофақот (вафқ) илми ҳақидаги китоблар бор. Шунингдек, у қиёс (мантиқ) масалаларида ҳам кучли асосларга эга. Ҳақиқат билан таққослаб кўрилса, бу китоб ўз турида беназирдир — у кенг қамровли, илмий ва мантиқий томондан мукаммал тарзда баён қилинган. Ушбу китобга чуқур назар солган киши унинг мақолалари, боблари, сабаб-оқибатлар атрофидаги баҳслар, тил масалалари ва ҳар бир ҳолатнинг таҳлили билан боғлиқ масалаларни кўради. У ақлларни ўсишига хизмат қиладиган яхлит бир тизимдир. Китобнинг илк қисмларида Ибн Сино жисмларни турли кўринишда кўриб чиқади: тўрт унсур, ғизо, табиий моддалар каби мавзуларни таҳлил қилади. Биз кўрадиган жисмлар ҳануз мантиқий ва каломий баҳслар учун майдон бўлиб келмоқда. Агар жисм тўрт унсурга бўлинган деб қаралса, унсурлар назарияси кўплаб эшикларни очиб беради. Бу назария оддий моддаларни бўлиш эмас, балки жисмларнинг бирикуви, таркиб топиши ҳақидаги ижтимоъ назариясини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, юза, макон ва мавзу каби масалаларда табиатнинг ақл ва ҳикмат билан такомил топганини кўрамиз: ҳар бир халқ ва ҳар бир унсурда ўзига хос хусусиятлар бор. Биз бу борадаги далилларни белгиланган кўламда таҳлил қилдик. Изоҳ: — Бу саҳифа — китобнинг асосий муқаддимаси, муаллифлар томонидан тайёрланган шарҳ. — Асарда «Китоб аш-Шифо»нинг аҳамияти, таркиби, қиймати ва фалсафий ўрни баён қилинмоқда. «Само’ ат-таби’ий» (Табиатшунослик лекцияси) китоби — Ислом мутафаккирлари наздида катта ўрин тутади. Унда юнон мутафаккирлари илк марта айтган муҳим масалалар кўринади. Биз эса уларни муносиб тарзда баён қилдик; араблар эса балоғатли баён услуби билан уни ўзлаштириб, жавоб бериш қобилияти билан юксак даражаларга кўтариб юбордилар. Шу боис, ушбу китобнинг айрим қисмлари гуё ўзи араблар мероси ва фикрий таркибига айлангандай кўринади. Шунингдек, «Ал-Аўсат» (ўрта манба)дан келган тафсирларда, Арасту, Фарфирий, Афлотин, «Баян», «Ҳудуд», «Мантиқ» китобларида бу масалаларнинг кўплаб баёнлари зикр этилган. Мусулмон мутафаккирлари бу манбалар билан мулоқотга киришмасидан олдин ҳам, ушбу масалаларнинг энг муҳим томонлари нега эътиборга лойиқ эканини ажрата билганлар, ва илмга олиб борувчи йўлларни тайёрлаш лозимлигини тушунганлар. Шу боис табиат фанининг асоси — ажратиб кўрсатиш, фарқлаш ва тадқиқ қилишдир. Биз бу мақолалар давомида ўз қарашимизни собит тутдик. Китобнинг бугунги кундаги тарзида қайта нашр этилишига бизнинг ишимиз сабаб бўлди. «Китоб аш-Шифо» бизга катта фойдалар берди; шунинг учун уни қайта нашр этиш имкониятидан фойдаланишни лозим топдик. Доктор Иброҳим Мадкур (1952 йил, Миср) https://t.me/doctorfayzullaev

record.ogg30.19 MB

record.ogg17.09 MB

#савол 🧐Сизда ҳеч шундай савол пайдо бўлганми: "Нега ҳозирги замонда ҳамма маълумотлар бор бўлса ҳам, электрон микроскопдан тортиб узоқ галактикаларни кўриш ва табиий жараёнларни кузатиш имконияти бўлса ҳам нега касалликлар тузалмаяпти, инсоният крезисдан чиқолмаяпти?". 📖Ибн Сино айтадиларки: "Илм - бу маълумотларнинг кўплиги эмас, балки тизимли эканидадир",- дейди. ↪️Кўп маълумот бўлиши мумкин, лекин улар бир бирини тўлдирмаса, умумийликка бирлашмаса ундан фақат зарар бўлишини айтади. ✳️Китоб Аш Шифо айнан мана шу масалаларни кўриб чиқади. Илмни қандай ўрганиш кераклиги ҳақида ёзилган ушбу "Китоб аш-Шифо" асосида семинар бўлиб ўтган. Бу семинардаги маълумотлар ўта қимматли ва ноёб. 〽️Бу асар ўзбек тилига эндигина таржима қилиниб, ўқувчилар тушуна оладиган ҳолатга келтирилди (соддалаштирилди) .
✍ Ҳурмат билан Доктор Файзуллаев
🔗 Каналимиз: @tib_kitoblar ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD

Video message01:00

📚"Китоб аш-Шифо" қандай китоб? ❓Бу китобдан қандай фойдалар олиш мумкин? ❓Китоб фақат табобат мутахассислари учунми? ↪️Бу саволларга китоб мусаннифи, илмий табобат мутахассиси, "Тиб қонунлари" эксперти - Файзуллаев Фаҳрулло устознинг фикрлари билан жавоб берамиз: 💠 "Бу китоб сабабли мен табиат ва инсондаги жараёнларни бошқалар кўрмаган томонларини, уларнинг ахамиятини кўра бошладим. Нега шундай? - деган саволларга жавоб топа бошладим. Агар шу пайтгача инсон томонидан ёзилган ва ўқиган китобларимни тарозининг бир тарафига, ушбу китобни иккинчи тарафига қўйсам, албатта бу китобнинг берган фойдаси оғир келяпти. ❗️Бежизга Ибн Сино олимларнинг устози дейилмаган, у кишининг бенихоят фойдали китоблари минглаб оддий одамлардан олимлар етишиб чиқишига туртки бўлган. Бобомиз илмларнинг ҳикматини оддий инсон тушунадиган даражада баён қилган. Мана шу ҳикмат илмлари сабабли улар табиатнинг сир-асрорларини чуқур англаган, касалликларни тузатишган ва комилликка етишган. ❗️Бу китобни ўрганиб чиқиб, ҳар қандай айтилаётган сўз ва илмларнинг ҳам мукаммал эмаслиги, айнан қайси жойида адашаётганини кўра бошладим".
⚠️Ps.: Аслида китобнинг ибн Синога тегишли эканлиги ўқиш учун асос бўлади. Китобга юқоридаги фикрлардан бошқа фикр керак бўлмаса керак. Бу китобда қолган китобларда учрамайдиган маълумотларни учратасиз ва ҳаётга бўлган қарашларингизни ўзгартирадиган китоб бўла олади, иншаАллоҳ.
🔗 Каналимиз: @tib_kitoblar ✍ Мурожаат учун: @AbdullohHD