cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Зиёвуддин Раҳим китоблари

Илм одоб билан камолига етади.

Show more
Advertising posts
884
Subscribers
+924 hours
+227 days
+930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Taomning barakasi.
Show all...
👍 1
ҚАЛБ ЎЛИМИ Юрак бирдан тўхтаб қолиб, ҳаётдан кўз юмиш ҳам мусибат, лекин қалбнинг маънан ўлиши ундан каттароқ мусибатдир. Зиёвуддин Раҳимнинг "Дилдаги гаплар" китобидан. #ZiyovuddinRahim #iqtibos #dildagigaplar TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
Show all...
👍 1
Ҳақиқатан, бизнинг шароитда ижтимоий тармоқларда “машҳур” бўлиш, “тренд”га чиқиш (яъни, бир неча миллионлик томошабинни қамраб олиш) учун ақл-идрок, мазмун-моҳият, уят-андиша, инсоф-виждон кабиларни сандиққа солиб, оғзини маҳкам қулуфлаб қўйиш керак (Мақсад трендга чиқиш эмас аслида, кўпчиликка илм улашиш). Вақти келиб, одамлар савияси ўсганида бизда ҳам илмий, фойдали, салмоқли мавзулар кўпроқ ўқилар, эшитилар, кўрилар, деб умид қиламиз. Ўқувчи ва томошабинлар дидини ўстириш учун эса сизу биз ҳаракат қилишимиз керак, албатта. Бу мақсадга ўз-ўзидан, шунчаки вақт ўтиши билангина эришиб бўлмайди. 🔗 Телеграм гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Show all...
Зиёвуддин Раҳим китоблари

Илм одоб билан камолига етади.

👍 5💯 3🔥 1
45. Уйдаги муаммо уйда қолсин (Одоб-ахлоқ дарсидан аудиолавҳа. Ўқитувчи: Зиёвуддин Раҳим) ✍️ Сизнинг ҳам фарзандингиз бир нечта китоблар муаллифи, болалар мураббийи устоз Зиёвуддин Раҳим томонидан ўтиладиган одоб-ахлоқ дарсларида қатнашишини истасангиз, қуйидаги линк орқали телеграм гуруҳга аъзо бўлиб, рўйхатдан ўтишингиз мумкин: https://t.me/farzandtarbiyasikursi
Show all...
👍 4
АЛЛОҲГА ИМОН КЕЛТИРИШ Биз Аллоҳ таоло борлигига қатъий ишонамиз. Ҳамма нарсани Аллоҳ таоло яратган. Аллоҳ оламлар Парвардигоридир. Ундан бошқага ибодат қилиб бўлмайди. Аллоҳ комил сифатлар Эгаси, ҳар қандай камчиликдан холи. Аллоҳ энг мукаммал сифатлар Эгаси, Яккаю Ягона Илоҳ. Ибодатга ҳам энг муносиб зот Аллоҳнинг Ўзи. Ким Аллоҳнинг яратувчи ва Ёлғиз Илоҳ эканини тили билан айтса, қалби билан тасдиқласа, Аллоҳга имон келтирган бўлади. Аллоҳга имон келтирган одам ҳамма нарса Аллоҳнинг хоҳиши, ҳукми, тақдири билан бўлишига, У Зот ҳамма нарсани билишига ҳам ишонади. Аллоҳ таоло зотида, сифатларида ягона, қадим (мавжудлигининг аввали йўқ), доим (мавжудлигининг охири йўқ), тирик, билувчи, қодир, сўзловчи, ошкор ва пинҳон нарсани эшитувчи, кўрувчидир. Аллоҳ таолонинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Аллоҳ таолонинг биронта исми, сифати янги пайдо бўлмаган. Аллоҳ таолонинг зотида, сифатларида тенги йўқ. Аллоҳ таолонинг ҳеч бир сифати Ўзи яратган мавжудотларникига ўхшамайди. Аллоҳ таоло ҳеч нарсага муҳтож эмас. Аллоҳ таоло охиратда мўминларга кўринади. Мўминлар жаннатда Аллоҳнинг жамолини кўришади. Аллоҳ таоло ўтмишда бўлиб ўтган, айни дамда бўлаётган, келажакда бўладиган барча нарсани билади. У Зот ҳамма нарсага қодир. Буюк Аллоҳ қодир бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақидаси" китобидан. #iqtibos #ZiyovuddinRahim #IslomAqidasi TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
Show all...
2🔥 2
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга одам жўнатиб, кийимларингни, қурол-яроғингни олиб, олдимга кел, деб айтиб юборибдилар. Мен у зот ҳузурларига борсам, таҳорат қилаётган эканлар. Шунда менга бошдан-оёқ бир разм солиб, кейин нигоҳларини пастга қаратдилар, “Мен сени бир қўшинга бошлиқ қилиб юбормоқчиман. Аллоҳ сени соғ-саломат қилиб, ўлжалар олишни насиб этади. Мен сенинг яхши ният ила бойлик касб қилишингни хоҳлайман”, дедилар. Шунда: “Мен бойлик орттириш учун эмас, Исломни хоҳлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлиш учун мусулмон бўлганман”, дедим. Шунда у зот: “Эй Амр, солиҳ бойлик солиҳ киши қўлида бўлса, қандай яхши!” дедилар” (Бухорий “Ал-адабул муфрад”да, Аҳмад “Муснад”да, Табароний “Кабир”да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ). Амр ибн Ос ибн Воил Абу Абдуллоҳ Қураший машҳур саҳоба, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг отаси. У жасурлиги, паҳлавонлиги билан шуҳрат қозонган, кўплаб фатҳларда иштирок этган. “Сиҳоҳи ситта” соҳиблари ундан ҳадис ривоят қилишган. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу олдига одам юбориб, кийимларини, қурол-яроғини олиб, ҳузурларига келишни буюрибдилар. Амр у зот олдиларига келса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат қилаётган эканлар. Ҳазратимиз Амр ибн Осга бир назар солдилар. Кейин нигоҳларини бошқа томонга буриб: – Эй Амр, сени бир қўшинга саркарда қилиб юбормоқчиман. Шояд Аллоҳ сизларга нусрат берса, соғ-саломат сақлаб, кўп миқдорда ўлжалар ато этса. Мен сенда бойлик бўлишини хоҳлайман, – дедилар. Буни эшитган Амр: – Эй Расулуллоҳ, мен бойликка ёки мансабга эришиш учун эмас, Ислом динини ҳақ деб билганим, Аллоҳнинг Расули билан бирга бўлиш учун мусулмон бўлганман. Сиз буюраётган вазифалар орқасидан мол-дунё орттиришни истамайман, – деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Амр ибн Оснинг бойликка муносабатини тўғрилаш учун: – Эй Амр, солиҳ бойлик солиҳ киши қўлида бўлиши қандай яхши! – дедилар. “Солиҳ бойлик” деганда ҳалол йўл билан топилган, ҳақи адо этиладиган бойлик назарда тутилади. “Солиҳ киши” Аллоҳ таолога ҳақиқий имон келтирган, У Зотга тақво қилувчи, бой бўлса-да, ҳадидан ошмайдиган, камтар, мулойим, қўли очиқ бандадир. Демак, ҳалол йўл билан топилган бойлик тақводор мўмин киши қўлида бўлиши яхши экан. Бу ҳолат хайрли ишларга, мўминлар аҳволи яхшиланишига, Ислом равнақига – дунё ва охират саодатига восита бўлади. Зиёвуддин Раҳимнинг "Ризқ калитлари" китобидан. #iqtibos #ZiyovuddinRahim #rizqkalitlari TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
Show all...
👍 1🔥 1
3-САБАБ. ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИНИ ДАВОЛАШ Қалб касаллиги намозхонни хушуъдан тўсади. Агар қалб тўғри бўлса, қолган аъзолар ҳам тўғриланади. Қалб қаттиқлигини даволашдан аввал унинг сабаблари, белгилари аниқланади. Шундан сўнг муолажага ўтилади. Зиёвуддин Раҳимнинг " Намозда хушуъ" китобидан. #ZiyovuddinRahim #namozdaxushu https://t.me/ziyovuddinrahimkitoblari
Show all...
Зиёвуддин Раҳим китоблари

Илм одоб билан камолига етади.

🔥 1🥰 1
📢 ЭЪЛОН! ОДОБ-АХЛОҚ КУРСИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА! ⚠️ ЁЗГИ ТАЪТИЛ УЧУН МАХСУС КУРС! 🎙 Устоз ЗИЁВУДДИН РАҲИМ томонидан “Бола одоби билан азиз” китоби асосида йилда фақат БИР МАРТА ўтиладиган ОФЛАЙН одоб-ахлоқ дарсларига қабул давом этмоқда. Ўқув курси ёзги таътил вақтида бўлиб ўтади. Имкониятни қўлдан чиқарманг! 📆 Офлайн (жонли) дарсларимиз вақти: 1. Шанба ва якшанба кунлари соат 08:30 да. 2. Шанба ва якшанба кунлари соат 10.00 да. ⭐️ ШОШИЛИНГ! Янги гуруҳга дарс 1-июн шанба кунидан бошланади. ✍️ Мурожаат учун телефон рақамлари: ☎️ 1) +998948129899 2) +998883309899 📍 Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Далигузар қўрғони, BLAGO VSEM (BV) биносининг 4-қавати. Мўлжал: “Нурҳаёт” тўйхонаси яқинидаги 39-бошланғич мактаб рўпараси. 👇 Бизни телеграм гуруҳда кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/idrokmarkaziDG2
Show all...
🔥 2 1🥰 1