Pokiza hayot
Open in Telegram
«Pokiza hayot» саҳифасининг расмий канали! Дарсларнинг умумий жамланмаси: ➥ https://t.me/Pokizahayot_darslari Youtube: ➥ youtube.com/@mubin_tv Talaba: https://t.me/Pokizahayot_toliblarga Bot: @Mubintv_bot https://www.instagram.com/pokizahayot_rasmiy?i
Show more3 506
Subscribers
+624 hours
+57 days
-8830 days
Posts Archive
3 506
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Агар Аллоҳ таоло Ўз соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Аршининг сояси билан соялантирадиган етти тоифа киши ҳақида фикр юритсангиз, улар бу сояга нафс хоҳиш-истакларига қарши чиқиш сабабли эришганларини кўрасиз».
(«Ровзатул муҳиббийн», 648)
3 506
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Агар Аллоҳ таоло Ўз соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Аршининг сояси билан соялантирадиган етти тоифа киши ҳақида фикр юритсангиз, улар бу сояга нафс хоҳиш-истакларига қарши чиқиш орқали эришганларини кўрассиз».
(«Ровзатул муҳиббийн», 648)
3 506
"Ғамларнинг кўплиги қовоқ солиш учун мантиқий сабаб эмас.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлар орасида энг ғами кўп киши бўлишларига қарамай, инсонларнинг энг сертабассуми эдилар".
✍🏻 Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ
3 506
3 506
Ҳишом ибн Абдулмалик Каъбанинг олдида Солим ибн Абдуллоҳга:
«Нима ҳожатингиз бўлса, истаганингизча мендан сўранг», деди. Шунда Солим:
«Мен Аллоҳнинг байтида бўлатуриб бошқасидан сўрашга ҳаё қиламан», деди.
("Тарихи Дамашқ", 20/64)
«Pokiza hayot» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐Telegram
📱 YouTube
💬Instagram
3 506
Абдурраззоқ ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ айтди:
«Тавҳиддан маҳрум бўлган киши, гарчи ер юзида юриб турган бўлса ҳам, ўликдир. Тавҳидни рўёбга чиқарган киши эса ҳақиқий ҳаёт билан яшайди».
Аллоҳ таоло айтади:
«Аввал ўлик бўлган, сўнг Биз уни тирилтирган... киши...» (Анъом сураси, 122-оят).
Яъни, уни имон ва тавҳид билан тирилтирдик.
(«Мусулмон ҳаётида тавҳиднинг ўрни» хутбасидан)
3 506
قال الشيخ عبد الرزاق البدر :
إنَّ فاقِدَ التّوحيد مَيِّتٌ ولَوْ كان يمشي على الأرض،
ومُحَقِّقُ التوحيد هو الذي يَحيَا الحياة الحقيقية،
يقول الله جلّ وعلا :
﴿أَوَ مَن كَانَ مَيْتاً فَأَحْيَيْنَاهُ﴾
أي أحيَيْناهُ بِالإيمان والتّوحيد .
(خُطبة: مَكانة التوحيد في حياةِ المسلم)
3 506
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Агар бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин».
(Имом Бухорий ривояти)
3 506
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:
«Тоат аҳлида барқарорлик, хотиржамлик бор, ҳатто улардан бири камбағал бўлса ҳам. Батаҳқиқ, Аллоҳ унга бепоён кенглик ва қаноат ато этади. Аммо маъсият соҳибига келсак, агар унинг мол-дунёси кўп бўлса ҳам, у албатта изтироб ва саросимада бўлади».
(«Моида сураси тафсири» (2/90).
3 506
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким ибодатларида танбаллик қилаётганини сезса, бас, истиғфорни кўпайтирсин».
("Моида сураси тафсири", 1/483)
3 506
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен Аллоҳга бир кунда юз марта истиғфор айтаман», дердилар.
(Саҳиҳи Муслим (2702).
3 506
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ Қуръонни тарк этиш бир неча хил бўлишлиги ҳақида шундай дейдилар:
● Унга иймон келтиришни тарк қилиш.
● Уни тинглаш ва тиловат қилишни тарк қилиш.
● Уни тушуниш ва унда фикр юритишни тарк қилиш.
● Унга амал қилишни тарк қилиш.
● У билан даволаниш ва ундан шифо излашни тарк қилиш.
● Уни ҳакам қилиш ва ҳукм излаб унга мурожаат қилишни тарк қилиш.
Бу тарк қилиш турларининг баъзилари баъзиларидан енгилроқдир.
("Фавоид", 124)
«Pokiza hayot» саҳифаси
•••┄┄┄༻❅༺┄┄┄•••
🌐Telegram
📱 YouTube
💬Instagram
3 506
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:
«Биз бирор кишини хуфтон ва бомдод намозида (масжидда) кўрмасак, у ҳақда ёмон гумонга борардик».
(Хароитий, "Макаримул ахлоқ", 477)
3 506
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:
«Тадаббур билан тушуниб бир оят ўқиш, тадаббурсиз тушунмай тўла хатм қилишдан яхшироқ ва қалб учун манфаатлироқдир».
("Мифтаҳу дорус саодат", 1/553)
