Эркин Қудратуллоҳ
Open in Telegram
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси, Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲнинг шахсий саҳифаси
Show more1 413
Subscribers
No data24 hours
-97 days
+1230 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+16
in 1 channels
August '26
+138
in 3 channels
Get PRO
July '26
+47
in 5 channels
Get PRO
June '26
+76
in 12 channels
Get PRO
May '26
+90
in 13 channels
Get PRO
April '26
+40
in 0 channels
Get PRO
March '26
+102
in 4 channels
Get PRO
February '26
+90
in 9 channels
Get PRO
January '26
+177
in 5 channels
Get PRO
December '25
+62
in 6 channels
Get PRO
November '25
+50
in 3 channels
Get PRO
October '25
+136
in 9 channels
Get PRO
September '25
+52
in 5 channels
Get PRO
August '25
+50
in 4 channels
Get PRO
July '25
+49
in 10 channels
Get PRO
June '25
+223
in 7 channels
Get PRO
May '25
+69
in 4 channels
Get PRO
April '25
+47
in 5 channels
Get PRO
March '25
+62
in 7 channels
Get PRO
February '25
+48
in 2 channels
Get PRO
January '25
+39
in 2 channels
Get PRO
December '24
+52
in 2 channels
Get PRO
November '24
+57
in 4 channels
Get PRO
October '24
+62
in 11 channels
Get PRO
September '24
+90
in 6 channels
Get PRO
August '24
+62
in 7 channels
Get PRO
July '24
+84
in 6 channels
Get PRO
June '24
+103
in 14 channels
Get PRO
May '24
+52
in 7 channels
Get PRO
April '24
+253
in 9 channels
Get PRO
March '24
+600
in 6 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +2 | |||
| 07 September | +1 | |||
| 06 September | +2 | |||
| 05 September | +1 | |||
| 04 September | +3 | |||
| 03 September | +4 | |||
| 02 September | +1 | |||
| 01 September | +2 |
Channel Posts
#kitobxonlik
7-китоб
Жобир Элов қаламига мансуб, 200 саҳифадан иборат «Имом Бухорий – муҳаддислар фахри» номли китобни ўқиб чиқдим.
Ушбу асарда ҳадис илмининг султони, муҳаддислар фахри, буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ибратли ҳаёт йўллари, илм йўлидаги беқиёс изланиш ва машаққатлари, устозлари ва шогирдлари, беназир асарлари, илмий суҳбат ва мулоқотлари кенг ёритилган.
Китобда у зотнинг ҳадисларни тўплаш ва текшириш йўлида босиб ўтган узоқ сафарлари, чеккан заҳматлари, юксак қувваи ҳофизалари, илмга бўлган беқиёс муҳаббатлари ҳамда ҳақиқат йўлидаги матонат ва сабрлари таъсирчан мисоллар орқали баён этилган.
Шунингдек, буюк имомнинг бошларига тушган оғир синов ва мусибатлар, илм аҳли билан муносабатлари, ҳаётларининг сўнгги кунлари ва вафотлари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар келтирилган.
Бу китобни мутолаа қилар экансиз, Имом Бухорийнинг улкан илмий мероси ортида қанчадан-қанча меҳнат, машаққат, сафар, сабр ва фидойилик турганига яна бир бор амин бўласиз.
Имом Бухорий ҳаёти – илм аҳли учун ибрат, толиби илмлар учун мактаб, биз учун эса буюк аждодимиз билан фахрланиш ва у зотнинг илмий меросига муносиб ворис бўлишга даъватдир.
✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
@Erkin_Qudratulloh
| 2 | 7-китобни ўқиб тугатдим.
@Erkin_Qudratulloh | 254 |
| 3 | Каналга уланиш учун
👇👇👇
@Erkin_Qudratulloh | 3 604 |
| 4 | 6-китоб
Абдулҳамид Зайриев ва Даврон Абдураҳимов қаламига мансуб, 240 саҳифадан иборат «Уммат оналари» номли китобни катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим.
Мазкур асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари – мўминларнинг оналари бўлмиш улуғ аёлларнинг ҳаёти, фазилатлари, ибратли хулқ-атвори ва Ислом тарихида тутган юксак ўрнига бағишланган. Китобда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча завжалари ҳақида маълумотлар келтирилиб, уларнинг ҳар бирига хос бўлган гўзал фазилатлар, тақво ва сабр, вафо ва садоқат, илм ва ибодат, саховат ва матонат каби юксак инсоний сифатлар таъсирчан тарзда ёритилган.
Ушбу мўътабар аёлларнинг ҳаётига назар ташлар эканмиз, улар оддий тарихий шахслар эмас, балки бутун уммат учун ибрат мактаби бўлганларини англаймиз. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонларида яшаб, у зотнинг сўзлари, амаллари, ахлоқлари ва оилавий ҳаётларига бевосита гувоҳ бўлганлар. Кейинчалик эса ўзларидаги илм ва хотираларни умматга етказиб, ҳадис ва суннатнинг авлодларга етиб келишида беқиёс хизмат қилганлар.
Айниқса, уларнинг оғир ва машаққатли кунлардаги сабрлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ва садоқатлари, дину диёнат йўлидаги фидойиликлари, илм ўрганиш ва уни бошқаларга етказишдаги ғайратлари бугунги кун аёллари учун ҳам катта ибратдир.
Китобни мутолаа қилиш асносида ҳар бир онамиз ҳаётидан алоҳида сабоқ олиш мумкинлигига гувоҳ бўласиз. Зеро, уларнинг ҳаётида оилавий муносабатлар, эр-хотин ўртасидаги меҳр-муҳаббат, сабр ва кечиримлилик, фарзанд тарбияси, илмга муҳаббат, ибодатда собитқадамлик, жамият манфаати учун хизмат қилиш каби барча даврлар учун долзарб бўлган масалалар мужассам.
«Уммат оналари» – шунчаки маълумотлар жамланмаси эмас. У қалбни уйғотадиган, инсонни ўтмишнинг буюк аёллари ҳаёти ҳақида тафаккур қилишга ундайдиган, айниқса, оила, тарбия, ахлоқ ва маънавият борасида кўплаб ибратлар берадиган қимматли асардир.
Китобни ўқиб, мўминларнинг оналарига бўлган муҳаббат ва эҳтиром янада зиёда бўлади. Уларнинг ҳаётига чуқурроқ назар солган киши бу улуғ аёлларнинг нафақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари, балки бутун умматга илм, ахлоқ, сабр ва ибрат мактабини қолдирган буюк мураббиялар эканини яна бир бор ҳис қилади.
Шу боис, «Уммат оналари» китобини оила, тарбия, ахлоқ ва Ислом тарихи билан қизиқувчи ҳар бир китобхонга мутолаа қилишни тавсия этаман. Балки ушбу асарни ўқиш орқали қалбимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хонадонларига бўлган муҳаббат янада зиёда бўлар, ҳаётимизда эса улардан олган ибратларимиз ўзининг муносиб аксини топар.
✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
@Erkin_Qudratulloh | 421 |
| 5 | 6-китобни ўқиб тугатдим.
@Erkin_Qudratulloh | 407 |
| 6 | ОНАИЗОРНИНГ НАСИҲАТИ
Каналга уланиш учун
👇👇👇
@Erkin_Qudratulloh | 763 |
| 7 | Assalomu Alaykum va rahmatullohi va barokatuh. Xoji aka salomatmisiz bu kitobni men Buxoroga oxirgi borganimda "Iqro " kutubxonasidan olib kelib oʻqib chiqqan edim? | 535 |
| 8 | МашаАллох, мен хам укиб чикдим бу китобни.
Катта таассуротга эга булдим.
Аллох рози булсин.
Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух | 534 |
| 9 | МашаАллоҳ,устоз!Раҳмат СИЗГА.Сизнинг каналингиздан жуда кўп илм оламан.Сизга қараб ҳавас қилиб мен ҳам китоб ўқишни бошладим.Илмингиз зиёда бўлсин🤲 | 560 |
| 10 | Роббана, атина фид дуня ҳасанаҳ.
Ва фил ахироти ҳасанаҳ.
Вақина азабан нар.
@Erkin_Qudratulloh | 578 |
| 11 | Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кӯп ӯқиган дуо
Каналга уланиш учун
👇👇👇
@Erkin_Qudratulloh | 603 |
| 12 | #kitobxonlik
5-китоб
Жаҳонгир Жўраев қаламига мансуб, 224 саҳифадан иборат «Умранинг 10 кечаси» номли китобни ўқиб чиқдим.
Умра – фақат муқаддас масканларга бориб, маълум ибодатларни адо этиш эмас. У қалбни уйғотиш, руҳни поклаш, инсоннинг ўзини ўзи ҳисоб-китоб қилиши ва Роббисига янада яқинлашиши учун улуғ бир имкониятдир.
Мазкур китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиймақом сифатлари, мусулмон ахлоқи, умра ибодатига руҳан тайёргарлик, қалбни поклаш, гўзал хулқларни касб этиш ва ёмон одатлардан воз кечиш каби муҳим мавзулар ёритилган. Шунингдек, китобда сабр, тавба, шукр, сидқ, омонатдорлик, Аллоҳ таолони таниш ва У зотга яқинлашиш каби мўмин кишининг маънавий камолотини юксалтирувчи фазилатлар ҳақида самимий ва таъсирчан мулоҳазалар баён қилинган.
«Умранинг 10 кечаси» нафақат умра сафарига отланган диндошларимиз учун, балки қалбини поклашни, хулқини гўзаллаштиришни, ҳаётини ислом ахлоқи билан зийнатлашни ва Аллоҳ таолога янада яқин бўлишни истаган ҳар бир мўмин учун қимматли қўлланма бўла олади.
Зеро, муқаддас сафарнинг энг буюк самараси – фақат манзилга етиб бориш эмас, қалбан ўзгариб, покланиб ва яхшироқ инсон бўлиб қайтишдир.
✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
@Erkin_Qudratulloh | 575 |
| 13 | 5-китобни ўқиб тугатдим.
@Erkin_Qudratulloh | 541 |
| 14 | Жума айёмингиз муборак бўлсин
@Erkin_Qudratulloh | 883 |
| 15 | #kitobxonlik
4-китоб
Абдулҳамид Зайриев қаламига мансуб, 136 саҳифадан иборат «Сўз ҳақида сўз» номли китобни ўқиб чиқдим.
Инсонни улуғлайдиган ҳам, унинг қадрини туширадиган ҳам – сўз. Бир оғиз ширин калом дилга қувонч бағишласа, бир оғиз ўйламай айтилган сўз қалбни яралайди. Шу боис тил одоби – инсон одобининг энг муҳим мезонларидан биридир.
Китобда сўзлашиш одоби ва суннатлари, тилни тийиш, ёлғондан сақланиш, жанжал ва тортишувни тарк этиш, бировни масхара қилмаслик каби муҳим масалалар атрофлича ёритилган. Шунингдек, чақимчилик, туҳмат, ғийбат ва бўҳтоннинг инсонга, оилага ва жамиятга етказадиган зарарлари таъсирчан тарзда баён этилган.
Асарда яна лаънат сўзларидан сақланиш, ўзгаларни айбламаслик, таъна ва маломат қилмаслик, беҳуда қасам ичмаслик, бефойда гап-сўзларга берилмаслик, маддоҳликдан йироқ бўлиш каби тил офатларидан сақланиш йўллари кўрсатилган.
Китобнинг яна бир эътиборли жиҳати – тинглаш одоби, савол бериш маданияти, суҳбатдошга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, бадгумонликдан сақланиш ва мулоқотда гўзал муомалани йўлга қўйиш каби ҳаётимизда ҳар куни керак бўладиган одоблар ҳақида сўз юритилганидир.
Қисқаси, «Сўз ҳақида сўз» – тилини асрашни, сўзини ўлчаб гапиришни, сукутнинг қимматини англашни ва инсонлар билан гўзал муомала қилишни истаган ҳар бир киши учун фойдали қўлланма. Зеро, инсоннинг ақли кўпинча сўзида намоён бўлади, унинг одоби эса тилидан билинади. Ширин сўз – кўнгилга малҳам, яхши муомала – инсонга зийнат, тилни тийиш эса – ҳикмат.
✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
@Erkin_Qudratulloh | 685 |
| 16 | 4-китобни ўқиб тугатдим.
@Erkin_Qudratulloh | 586 |
| 17 | ДИН УСУЛИ
Дин усули, дўстим, саккиз қисмдир,
Сизларга бу ҳақда айтай бирма-бир.
Аввалгиси тавҳид, бил, эй мусулмон,
Иккинчиси адл, бу - амри султон.
Учинчи мақомин дерлар имомат,
Тўртинчи мақомин дерлар нубувват.
Бешинчи мақомин амри маъруф бил,
Олтинчи мақомда наҳйи мункар қил.
Еттинчи мақоми эрур тавалло,
Саккизинчи мақом эрур табарро.
Форс тилидан Эркин Қудратуллоҳ таржимаси
👇👇👇
@Erkin_Qudratulloh | 766 |
| 18 | ЭЪЛОН
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
2026 йил 04 сентябрь куни Ромитан туманиидаги "Умар ибн Хаттоб" жомеъ масжидида жума намозини ўтказадиган бўлдик.
Аллоҳим фазилатли жума кунини барчамизга хайрли, манфаатли, унумли, баракали, мазмунли, муборак айласин!
@Erkin_Qudratulloh | 700 |
| 19 | Каналга уланиш учун
👇👇👇
@Erkin_Qudratulloh | 687 |
| 20 | #kitobxonlik
3-китоб
Усмон Нури Тўпбош қаламига мансуб, 200 саҳифадан иборат «Исроф (жамият қалбидаги жароҳат)» номли китобни ўқиб чиқдим. Асар исрофнинг фақат мол-мулк ва моддий неъматларни беҳуда сарфлашдан иборат эмаслигини, балки инсоннинг қалбий, маънавий ва руҳий ҳаётига ҳам чуқур дахлдор эканини ёритиб беради.
Китобда илоҳий меъёрни сақлаш, ҳаддан ошмаслик, исрофнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиш, иймон-эътиқод ва ибодатдаги исроф, вақтни беҳуда ўтказмаслик, илмда меъёрни сақлаш, ахлоқий қадриятларни асраш, тафаккурни тўғри йўналтириш каби муҳим масалалар қаламга олинган.
Шунингдек, маиший эҳтиёж ва таъминотдаги исроф, хайр-эҳсонда меъёрдан ошиш, соғликни асраш, еб-ичишдаги исрофдан тийилиш, тежамкорлик ва бор неъматнинг қадрига етиш, айниқса, инсон ҳаётининг энг қимматли даври бўлган ёшликни беҳуда совуриб юбормаслик ҳақида таъсирчан мулоҳазалар баён этилган.
Китобни мутолаа қилар эканман, исрофнинг кўзга кўринадиган шаклларигина эмас, балки инсон қалби ва ҳаётида сезилмай илдиз отадиган, вақт, умр, илм, соғлик, имконият ва маънавий неъматларни зое қиладиган исроф турлари ҳақида ҳам чуқурроқ ўйланишга тўғри келди.
Зеро, исроф – фақат дастурхондаги ортиқча таом эмас, балки беҳуда кетган ҳар бир неъмат, совурилган ҳар бир имконият, зое қилинган ҳар бир лаҳза ҳамдир. Шу маънода мазкур асар инсонни бор неъматларни қадрлашга, ҳаётни меъёр ва масъулият билан ўтказишга, исрофдан сақланиб, тежамкор ва баракали ҳаёт кечиришга чорлайди.
«Исроф (жамият қалбидаги жароҳат)» – нафақат исрофдан қайтарувчи, балки инсонни ўз умри, вақти, имконияти, неъматлари ва қалбига яна бир бор назар ташлашга ундайдиган ибратли асар.
✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
@Erkin_Qudratulloh | 626 |
