cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati

Advertising posts
852
Subscribers
No data24 hours
No data7 days
+930 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти Навбатдаги семинар вилоятимизнинг энг чекка ва тоғли ҳудуди бўлган Сўх туманида ўтказилди. ✅Сўх тумани билан Фарғона водийсини боғловчи "Девайрон-Тул"дамба йўлини ПК 18+00 дан 34+00 гача бўлган қисмини таъмирлаш мақсадида тендер ўтказилган, унга кўра "Жалақудуқмахсуссувпудрат" МЧЖ ғолиб деб топилган. Қурилиш-монтаж ишлари учун жами 4 553,533 млн.сум маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар доирасида 1,6 км узунликдаги қирғоқларни мустаҳкамлаш белгиланган. ✅Бугунги кунда 2 дона экскаватор, 2 дона автосамосвал ҳамда 10 дан яқин ишчи-ходимлар бошчилигида ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда. ✅Бош пудратчига обектни белгиланган график асосида сифатли бажариб, ўз муддатида фойдаланишга топшириш буйича тегишли кўрсатмалар берилди. 📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
СУВЧИЛАР ЎҚИЯПТИ, ИЛМИНИ МУСТАҲКАМЛАЯПТИ Илму ҳикмат сувни ёндирар. Аслида сув ёнмайди, аксинча оловни ўчирадиган унсур. Унда нега халқ мақолида илму-ҳикмат сувни ёндиришга қодир дейилаяпти. Бу – илм беқиёс кучга эга эканлигининг, уни эгаллаганлар қудрат касб этишининг халқчил тилдаги эътирофидир. “Сувчилар мактаби”нинг иккинчи босқичи доирасида бугун “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича 3 кунлик ўқув амалий семинар бошланди. Тошкент вилоятидан вакиллар пойтахтдаги “Сувчилар мактаби”дан, бошқа ҳудудлардан мутахассислар эса онлайн қатнашаётган 3 кунлик ўқув амалий семинарни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев очиб берди. Батафсил
Show all...
👍 1
Фарғона вилояти ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ Данғара тумани “Ҳайдаробод замини” фермер хўжалигида бу йил вилоятимизда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали семинар ташкилланди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар мутасаддилари иштирок этиб, пишиб етилган бошоқли дон ҳосилини кўздан кечирдилар. Бу йил вилоят бўйича 95 минг 720 гектар майдонда ўртача 80-85 центнердан, жами 745,8 минг тонна бошоқли дон ҳосилини йиғиштириб олиш режалаштирилган. Семинар якунида ҳосилга барака, ходимларга куч-қувват тилаб дуо қилинди. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
👍 1
02:40
Video unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти Жорий йилнинг 18-19-20-апрел кунлари вилоятимиз ҳудудларида "Биз бир бўлсак ягона халқмиз,бирлашсак-Ватанмиз!"шиори остида "Кинокарвон" лойиҳаси ўтказилди.Лойиҳа доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларга 14 000 дан зиёд ахоли вакиллари қамраб олинган.Мазкур тадбирлар доирасида Фарғона шаҳри ва Сўх туманлари ҳудудларида "Маърифат боғи" ташкил этилди. Яшил маконни барпо этиш жараёнларида Сирдарё-Сўх ИТҲБ ходимларининг ҳам иштирок этиши таъкидланди.Зеро, Яхшидан боғ,ёмондан доғ қолади. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
FARG`ONA_24_19_04_2024_VILOYATIMIZDA_KINOKARVON_LOYIHASIGA_START.mp444.31 MB
03:02
Video unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти "Сайхунобод" тажрибаси асосида ерга экин экиб, чорва моллари боқиш билан шуғулланаётган, тадбиркорлик йўналишида ўз ишини йўлга қўйган Сурхтепа МФЙ да яшовчи фуқоралар ҳақида сўз борди. Сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ҳам "Сайхунобод" тажрибаси асосида ўз ишларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
Farg'ona_24,_10_may_''Sayxunobod''_tajribasi_''Surxtepa''_MFY.mp449.04 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти НАВБАТДАГИ СЕМИНАР БАҒДОД ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ ✅Олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш,юридик хизмат ва ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги семинар Бағдод тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМда ташкиллаштирилди. ✅Олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш устувор вазифалардан бири бўлиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида жами 3 нафар олий маълумотли, малакали кадрлар ишга қабул қилинган.Бугунги кунда улар сув хўжалиги тизимда фаолият олиб бормоқдалар. ✅Сув етказиб бериш хизмати ДМда юридик хизмат фаолияти йўлга қўйилган бўлсада, айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. ✅ Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш мақсадида Edo.ijro.uz тизими ишга туширилган. Шунга қарамай, ҳужжат айлаш ишларига тўлиқ киришилмаган. ✅Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари томонидан аниқланган камчиликларни, белгиланган вазифаларни масъулият билан амалга ошириш топшириғи берилди. 📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
03:17
Video unavailableShow in Telegram
114.69 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти Навбатдаги семинар Сув етказиб бериш ДМ да ташкилланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси доирасида Бағдод тумани "Сув етказиб бериш" ДМ да семинар ташкиллаштирилди. Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи ҳамда мониторингини юритиш жараёнини кўздан кечиришди. Сув етказиб бериш ДМ директори У. Ҳайдаров сўзга чиқиб, суғориш тармоқларининг хатлов натижаларига кўра туманда 68.11 км хўжаликлараро каналларнинг кадастр ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги, 367,8 км ички суғориш тармоқлари мавжуд бўлиб, шундан 367,8 км икки ва ундан ортиқ истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоқларини лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрланётганлигини айтиб ўтди. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
2023-2024 йиллар кузги-қишки таъмирлаш даврида 1 дона насос агрегати таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди. Семинарда энерготежамкор қурилмаларни ўрнатиш, агрегатларни техник соз ҳолда сақлаш, техника хавфсизлигига қатъий риоя қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ёрдамчи хўжаликларнинг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борди.Шунингдек, насос станция экин майдонларига полиз маҳсулотлари экилиб, чорва моллари боқилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
Фарғона вилояти "САТКАК 1" НАСОС СТАНСИЯСИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА Фарғона тумани ҳудудида 16 та насос станция жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 6 650 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда насос станция ва агрегатларда белгиланган режа асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда “Файзиобод”, “Повулғон”, “Хонғиз 1”, “Чимён 1” насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди. Семинарга мезбонлик қилаётган «Саткак 1» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу станция 1970 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган.Сувни ҳудуддан оқиб ўтувчи коллектордан олиб, қир-адирликлардан ташкил топган 180 гектарга яқин экин майдонларига етказиб беради.
Show all...