cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Ибратдир дунё

Ибрат излаганга — ибратдир дунё... — ибратли ривоятлар; — доноларнинг ибратли сўзлари... Хизматимиздан манфаат топсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз, бизнинг қусримиздан билинг! Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati

Show more
Advertising posts
119 262Subscribers
-35524 hours
-3 0427 days
-14 76130 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

💐   ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК БЎЛСИН💐      🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤 🌸 Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуолар-ла бошланиши лозим... 🌸 Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Сурияда ҳалок бўлганларнинг орасида бир болакайнинг ҳам жасади бор эди. Унинг чўнтагида бир ҳафта давомида ёзилган гуноҳлари ёзилган қоғозча бор эди (агар бу амалларни гуноҳ деб билсак). Унда шундай ёзилган экан: "Душанба — таҳоратсиз ухлаб қолдим; Сешанба — қаттиқ овозда кулиб юбордим; Чоршанба — хуфтон намозини кечиктириб ўқидим; Пайшанба — футболда гол урганимда фахрланишимни ҳис қилдим; Жума — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингта саломат айтишга улгурмадим (бор-ёўғи 700 та айтдим); Шанба — тонгги зикрлар ёдимдан кўтарилибди..." Тасаввур қиляпсизми, болакай юқоридаги амалларини гуноҳ ҳисоблаяпти!? Биз эса гуноҳларга ботиб кетган умримиз ҳақида фикр ҳам қилиб кўрмаймиз!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Ўз синглисига уйланган юлдуз Бу инсон ёқимли қиёфаси ва кучли маҳорати билан жуда тез фурсатда мухлислар эътиборига тушади. Ҳали ёш бўлсада бирданига омма эътиборига тушган, ҳар куни миллионлаб пул топарди. Лекин унинг бир қилиғи, яъни ўз синглисига уйлангани машҳурлигига раҳна солди. Шундан кейин ҳамма ундан юз ўгирди. Ҳозир у ҳеч кимга керак эмас инсонга айланган. Унинг кимлигини биласизми..Бу инсон...
Show all...
👉 Давомини ўқиш... ✅
Бир насроний журналист Исломни қабул қилибди ва ундан дўстлари негалигини сўрашганда, у шундай жавоб берибди: — Исонинг ерга тушишига ишонасизларми? — Ҳа, албатта, — дейишибди. – Aгар Исо ерга тушса, черковга борадими ёки масжидгами? — деса, — Черковга, — дейишибди. — Ўзига ўзи сиғинганими!? — деган экан. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Ҳамма яхшиликнинг асоси, Аллоҳ нимани хоҳласа бўлиши ва нимани хоҳламаса бўлмаслигини билишингдир. ©️ Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади! • Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан. Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади; • Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий; • Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш; • Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг? • Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан; • Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади. • Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади; • Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади; • Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан; • Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир; • Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал; • Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди. • Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда; • Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди. ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
Botga kirish
Guruhga qoʻshish
Doʻstlar bilan musiqa
Бугун халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг туғилган куни экан. Эътиборингизга марҳум шоирга аталган Ўлмас Самарқандийнинг шеърини ҳавола этамиз. Қайта-қайта эшитдим. Кўзларингизга беихтиёр ёш келади... ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Show all...
#ибрат Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон, Тарк этмасин сира қалбларни иймон, Бу кун савобларидан насиб айласин, Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌙 Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Show all...