en
Feedback
Diniy Testlar | Hadislar 📖📚 | Namoz vaqtlari

Diniy Testlar | Hadislar 📖📚 | Namoz vaqtlari

Open in Telegram

Islomiy savollar Payğambarlar haqida Namoz va Hadislar haqida Barcha dinga aloqador testlar Kanalimizni ózingiz yaxshi kórgan Birodarlaringizga ulashing Eslating Zero eslatma móminlarga manfaat berur

Show more
447
Subscribers
No data24 hours
-107 days
-3230 days
Posts Archive
Қурбонликлар қабул бўлсин аҳли мусулмон! Азиз биродарим, хайит байрамни оилангиз даврасида хурсандчиликда ўтказсангиз кўп савоб оласиз ва оилангизда бу кунга нисбатан гўзал хотира қолдирасиз. Қурбон ҳайит барчага муборак бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Б

Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1.   Расулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2.   Расулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3.   Расулоллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4.   Расулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5.   Расулоллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6.   Расулоллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7.   Расулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8.   Расулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9.   Расулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10.  Расулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14.  Расулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15.  Расулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16.  Расулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17.  Расулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19.  Расулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 20.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш ҳаром қилинган (Нур-63). 21.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24.  Вафот эткан бандадан қабрда Расулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25.  Расулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26.  Расулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27.  Расулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31.  Расулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32.  Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33.  Расулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34.  Расулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35.  Расулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

💐ЖУМА ВА ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини бундай табриклашарди: "Тақоббал Аллоҳу миннаа ва минкум" "Аллоҳ биз ва сиздан қабул қилсин". 🤲 Аллоҳ таоло қилаётган барча солиҳ амалларингизни қабул этсин.

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИ БАЖАРИЛАДИГАН 13 АМАЛ 🌘 1. Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш. 🚿 2. Ғусл қилиш. 👔 3. Энг яхши, янги ёки тоза кийимларни кийиш. 🌹 4. Хушбўйланиш. 🍲 5. Қурбон ҳайити намозига чиқишдан олдин ҳеч нарса емаслик. 🚶‍♂️ 6. Масжидга имкон бўлса пиёда ва эртароқ бориш. 📿 7. Йўлда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиш. "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд". 🕌 8. Ҳайит намозидан олдин бошқа бирор нафл намоз ўқимаслик. Масжидга боргандан сўнг таҳийятул масжид ёки бошқа бирор нафл намоз ўқимасдан зикр қилиб ўтириш лозим. 🛣 9. Намозга бир кўчадан бориб, бошқасидан қайтиш. 🎉 10. Ҳайит билан муборакбод этиш. Саҳобалар: "Тақоббал Аллоҳ минна ва минкум (Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам қабул этсин)", деб бир-бирларини байрам билан табриклашарди. 👨‍👩‍👧‍👦 11. Аҳли аёл ва ёш болаларни хурсанд қилиш. Оилада байрам кайфиятини пайдо қилиш, совға-ҳадялар улашиш. 🌷 12. Қавм-қариндош, ёши улуғларни зиёрат қилиш. 🌼 13. Таниш-билиш, ёру дўст, қўни-қўшниларни байрам билан табриклаш. 😊 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

САҲОБАЛАРНИНГ ДУОЛАРИ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг дуоси «Аллоҳумма ҳаблий иймаанан ва яқийнан ва муъаафаатан ва нийятан». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менга иймон, сидқидиллик, соғлик, офият ва соғлом ният бер”. «Аллоҳуммажъал хойро умуурий аахироҳаа ва хойро аъмалий ховаатиимаҳаа ва хойро аййаамий явма алқок». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайр­лиси ва Сенга йўлиқадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!” Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг дуоси: «Аллоҳумма инний аъуузу бика ан та‘хузаний ъала ғирротин ав тазарний фий ғоф­латин, ав тажъалний минал ғофилийн». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ё ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан асрашингни сўрайман”. «Аллоҳумма таваффаний маъал аброр, ва лаа тажъалний фил ашрор, ва қиний ъазабан­нари ва алҳиқний бил-ахйар». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мени яхшилар ораси­да ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин”. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг дуоси «Аллоҳумма аъуузу бика мин жаҳдил балааи ва дарокиш-шиқоо‘и ва шамаататил аъдаа‘и ва аъуузу бика минас-сижни вал-қойди вас-совт». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан мени асра”. «Аллоҳумма инна зунуубий лаа таз'уррука ва инна роҳматака иййая лаа танқусук». Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар қилмайди. Сенинг менга марҳамат қилишинг Сенинг марҳаматингни камайтирмайди”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дуоси «Роббанаа аслиҳ байнанаа, ваҳдиний субулал-Ислаами, ва нажжинаа миназ-зулумаати илан-нуур. Васриф ъаннал-фавааҳиша маа зоҳаро, вама батон. Ва баарик ланаа фий асмааъина ва абсооринаа ва қулуубинаа ва азважинаа ва зурриййаатинаа ва туб ъалайнаа иннака антат тавваабур роҳийм. Важъалнаа шаакирийна линиъматика, муснийна биҳаа, қообилийна биҳаа ва атмимҳа ъалайна». Маъноси: “Эй Раббимиз! Келишолмаганларимизни яраштир, бизни Ислом йўлига ҳидоят айла, бизни зулматлардан нурга чиқар. Биздан ошкор ва яширин барча ёмонликларни кетказ. Кўзларимизга, қулоқларимизга, қалбларимизга, ишларимизга, аёлларимизга ва фарзандларимизга барака ато айла, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!” («Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан). ➡️

АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО ! ➖Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ➖«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр» ➖Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир. (Имом Термизий ривояти) ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉

Арафа куни Ашуро кунидан афзал ва унинг рўзаси икки йилги гуноҳларга каффоратдир.  Бунинг ҳикмати ҳақида баъзи фикрлар айтилган:  Ашуро куни Мусо алайҳиссаломга мансуб. Арафа куни эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мансуб ва бу шариатимиз хусусиятларидандир. Шунинг учун (Арафа куни) афзал бўлди ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракотларидан фазилати зиёда қилинди.¹ Яна бир фикрга кўра шундай дейилади: Арафа куни (уруш) ҳаром қилинган ойда келади. Ундан олдин ҳам ҳаром ой (Зулқаъда), ундан кейин ҳам ҳаром ой (Муҳаррам). Ашурода эса ундай эмас.  Яна бир фикрга кўра шундай дейилади: Ашуро куни Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга душманидан нажот бериш билан неъматини тўкис қилди. Арафа куни эса Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга рисолатини комил қилиш билан неъматини тўкис қилди. Зеро, диний неъматнинг тўкис бўлиши баданий неъматнинг тўкис бўлишидан афзалдир. Зотан, неъматлар ўртасида фарқ бўлганидек, савоб хосил бўлишида ҳам фарқ бор. Буниси диндаги неъмат, униси эса бадандаги неъматдир. _____ [1] Бадоиул фавоид (4/211), Фатҳул Борий (4/249).

Чўғ чангаллаган аёллар Бандаларига мана бу ҳовлидан жой берган ва бу ҳовлини вақтинчалик сафар ҳовлиси қилган, Охиратни эса ҳақиқий борадиган ҳовли қилган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар бўлсин. Ўзи хоҳлаган нарсасини яратадиган ва энг яхши бандаларини ҳар ерда олий қилувчи ва бандаларига раҳмати ғазабидан ғолиб бўлган, мағфиратли меҳрибон Аллоҳни ҳар қандай айбу- нуқсондан поклайман. Берган неъматларига ҳамдлар айтиб, шукрлар қиламан. Зеро шукр қилган бандаларига фазлу-карами ёғилиб туради. Шериксиз, ёлғиз, қаҳҳор сифатли Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад ўзи ихтиёр қилган бандаси ва пайғамбарилигига гувоҳлик бераман. Бу пайғамбар инсонларга жаннат башоратини бериб, дўзах азобидан огоҳлантирувчидир. Унга Аллоҳни эртаю кеч янгиланиб турадиган дуо ва саломлари бўлсин. Бу рисола чўғни ўз кафтларида ушловчи солиҳа қизлар ва тақволи аёлларга, Аллоҳ ўзига итоат қилдириш билан шарафли қилган, ва ўз муҳаббатидан озгина тотдирган, Фотима ва Ҳадичани неваралари, Ҳафса ва Оишани опа-сингилларига. Мўминлар оналаридан намуна олган, мақсадлари Оламлар Раббиси Аллоҳни рози қилиш бўлган, ҳавойи-нафслари мусиқа эшитиш ва харом нарсаларни кўриш каби шаҳвоний ишларга чорлаб турса- да, буларни қилишга қодир бўла туриб, қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида туришдан қўрқиб, тарк этган опа-сингилларга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Бу садоларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтараётган, бу йўлда ўзларига етаётган озорларга сабр қилаётган муборак онахонлар ва пок опа-сингилларга йўллайман. Бу рисола атрофларида фасод, ўз тишларини қайраб турса-да, кўзини осмонга олиб, «Эй қалбларни ўзгартиргувчи Зот мени қалбимни ўз дининг томон ўзгартиргин» деяётган пок мўминаларга, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам «Инсонларга шундай бир замон келади унда динини ушловчи гўё қўлида чўғни ушловчига ўхшайди »,- деган, қўлларида чўғни ушлаб турган опа-сингилларга. Бу рисола фалончихон... писмадончихонларга тақлид қилишни қўйиб, Аллоҳни муҳаббатини ва буйруқларини олдин қўйиб, фасодга тамоғигача ботган аёллар орасида ғариб бўлган тақволи солиҳа аёлларга. Чунончи ғариблар ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам «Ислом ғариб бўлиб бошланди яна ғарибликка қайтади, ғарибларга жаннат бўлсин» Эй Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ғариблар кимлар? - деб сўрашганда «Инсонлар бузилиб кетган вақтда ўзларини ислоҳ қилганлар» деганлар. Бу рисолани жаннат йўлида дин ғамини кўтариб, ҳаёт лаззатини тарк этганлари учун Аллоҳ ёмонликларини ўчириб, яхшиликларини зиёда қилганларнинг хабарини, ҳозирда қўлларида чўғни ушлаб турган опа-сингилларга эслатма бўлсин учун тақдим қиламан. Қўлларида чўғ ушловчиларнинг энг аввали Фиръавн қўл остида яшаётган мана бу солиҳа аёлдир. Бу аёлнинг эри Фиръавннинг хизматкори бўлади, ўзи эса Фиръавнни қизига мураббий ва хизматкор бўлади. Аллоҳ таъало Ўзининг фазли-карами билан бу икковларига иймон неъматини насиб қилади. Орадан кўп ўтмай Фиръавн у аёл эрининг иймонлилигини билиб қолади ва уни ўлдиради. Аёл эса Фиръавн хонадонида қизига соч таровчи бўлиб ишлаб, ўзининг бешта гўдагини, худди қуш полапонларига дон бергандек боқиб юради. Бир куни қизни сочини тараётган вақтда тўсатдан қўлидан тароқ тушиб кетади ва шу вақт «Бисмиллаҳ» деб юборади. Фиръавннинг қизи: Аллоҳ деганинг бу мени отамми-? дейди. Аёл: Йўқ «Аллоҳ» менинг ҳам, сенинг ҳам ва отангни ҳам раббисидир, дейди. Фиръавннинг қизи бу аёлнинг отасидан бошқа худога сиғинаётганига ҳайрон бўлади. Сўнг отасига буни айтади. Фиръавн унинг қасрида ундан бошқага сиғинаётган кишининг борлигига ҳайрон бўлади. Бу аёлни ҳузурига чақиртиради ва «Раббинг ким-?» деб сўрайди. Аёл «Менинг ҳам сенинг ҳам раббимиз «Аллоҳ» деб жавоб қилади. Фиръавн бу аёлдан динидан қайтишини талаб қилади. Аёл бош тортади. Фиръавн уни қамоққа солади, калтаклайди, аёл ҳаргиз ўз динидан қайтмайди. Фиръавн хизматкорларига қозон келтиришни буюради, қозон келтирилади. Унга ёғ қуйилиб, қиздирилади ҳатто қайнайди, сўнг бу аёлни қозон ёнига олиб келинади, аёл бу азобни кўргач «Бу битта жон бир зумда чиқади-да Аллоҳ таъалога йўлиқади» деган ишончни ўзида ҳосил қилади.

ҚАЛБНИНГ УЧ ХИЛ ҲОЛАТИ Қалблар уч хил бўлади: 1. САЛИМ ҚАЛБ. Аллоҳ ҳузурига соғлом қалб билан келган бандаларгина қиёматда нажот топади. Аллоҳ таоло айтади: "У кунда на молу давлат, на бола-чақа фойда беради. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда беради)" (Шуаро сураси, 88-89-оятлар). Салим қалб Аллоҳнинг буйруқларига, қайтариқларига зид келадиган ҳар қандай шаҳватлардан, шубҳалардан, Ундан бошқасига сиғинишдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўгитларидан бошқа кўрсатмалардан саломат қалбдир. Ундай қалб эгаси Аллоҳдан бошқасига юзланмайди, ширкдан саломат бўлади, У Зотга қуллик қилишда, муҳаббат, таваккул, тавба, қўрқув, умидда холис бўлади. Унинг барча амали Аллоҳ учун - яхши кўрса, Аллоҳ учун яхши кўради, ёмон кўрса ҳам Унинг учун ёмон кўради. Берса, Аллоҳ учун беради. Ман этса Аллоҳ учун ман этади... Аллоҳ таолодан шундай қалб сўраймиз! 2. ЎЛИК ҚАЛБ. У аввалгисининг тескариси бўлиб, Эгасини танимайди, амрига бўйсунмайди, Уни яхши кўрмайди, рози қилмайди, шаҳватлар, лаззатлар билан овора бўлади, Парвардигори ғазабига, нафратига йўлиқишдан қўрқмайди. Шунинг учун муҳаббат, умид, қўрқув, розилик, таъзим, ибодатда Аллоҳдан бошқасига боғланади. Ёмон кўрса, нафси учун ёмон кўради. Яхши кўрса ҳам нафси учун. Ҳавойи нафси унинг эътиқодига, шаҳват, жаҳолат раҳбарига, ғафлат ҳамроҳига айланади... Бундай қалб эгаси бўлиб қолишдан Аллоҳнинг Ўзи асрасин! 3. КАСАЛ ҚАЛБ. Унинг иллати бор. Ундай қалбда ёнма-ён иккита жиҳат мавжуд. Уларнинг қай бири ғолиб келса, қалбни ўша ёққа тортиб кетади. Унда - бир томондан - Аллоҳга муҳаббат, имон, ихлос, таваккул бўлса, бошқа томондан шаҳвоний муҳаббат, ҳирс, ҳасад, кибр, риё, манманлик, нифоқ, бахиллик каби шикастлантирувчи, оқибатда ҳалок этувчи иллатлар мавжуд. Бундай қалбни даволаш лозим! "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

🤲 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ 🌙 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни –
+2
🤲 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ 🌙 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. 📿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти). 🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти). 🕰Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🤲 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА 2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ 🌙 5 июнь пайшанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир. 📿 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", дедилар (Имом Муслим ривояти). 🌙 Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга", деганлар (Имом Байҳақий ривояти). 🕰Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:08 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

🕊 НАМОЗНИ ВАҚТИДА ЎҚИШ ФАРЗДИР "Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир" (Нисо сураси, 103-оят).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. ​​Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг! Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг! Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз яратинг!  Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!..      Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг... Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир дунёсиз.... Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

🕌 ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН 5 ВАҚТ 🔷 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам айтдилар: “Ким муаззиннинг азон айтаётганини эшитганда: “Ва ана ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расуулуҳ. Розийту биллааҳи Роббан ва бил Ислаами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам набиййан” деб айтса, унинг гуноҳлари кечирилади”.

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИНИ ОЛГАНМИСИЗ? 8⃣ Саккизта ҳолатда фаришталар сизнинг ҳаққингизга дуо қиладилар. Шунинг учун ўша ҳолатда кўпроқ бўлишга ҳаракат қилинг: ✅ Жамоат намозида биринчи сафда турганингизда. ✅ Масжидда намоз тугагандан кейин тезда туриб кетмай ўтирганингизда. ✅ Беморни зиёрат қилганингизда. ✅ Аллоҳ йўлидаги биродарингизни зиёрат қилганингизда. ✅ Биродарингизнинг ҳаққига ғойибона дуо қилганингизда. ✅ Одамларга яхши нарсаларни ўргатганингизда. ✅ Уйқуга таҳоратли ҳолда ётганингизда. ✅ Рўза тутиш учун саҳарлик қилганингизда.

بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾 Кўнгил билан масжидга тақиллатмасдан кирилади. Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин... Эй жон, ҳеч кимни хафа қилма..! чунки сўздан оғирроғи йўқдир.. Жисм ҳар юкни кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас..... Эй қалб, ҳеч кимдан ранжима... Инсон унутувчан... Бугун ранжитган қалбини, эртага мутлоқ унутади.... Эй юрак, ҳадеб тилка пора бўлаверма... Ҳаёт синов учун берилган бир нeъмат... Ҳар иш хам ўтиб боришини унутма... Эй кўнгил... Инсонлар қалбида абадий қолиш учун уринма... Ҳеч кимни мутлоқ рози қилолмайсан.. Унутма! Инсонлар калби Жаннатмас.! Улар ҳам хатокор....! Эй вужуд, сен учун ҳам бир кун жавоб бераман... Ўша кунда менга қарши сўзлашингдан қўрқаман.. Ахир сени авайлаб асролмадим... Эй Роббим.. Эй қалбим Эгаси.. Мен гунохкор, ожиз, хатокор бандангни Ўзинг кечир.... Хақ йўлга бошла... Адашишдан асра...

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ! Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан тухфа этсин.. Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!

Қалбинг тинч бўлишини истасанг, Қуръон ўқи. Жаннатда уйинг бўлишини хоҳласанг, Ихлос сурасини ўқи. Жаннатда сен учун дарахт экилишини истасанг, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»ни кўп айт. Жаннатда хазинанг кўп бўлишини хоҳласанг, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт. РОСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин: اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ. Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим. Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин. Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади. Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади. Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•