en
Feedback
𝐌𝐔𝐇𝐒𝐈𝐍𝐌𝐄𝐃𝐈𝐀

𝐌𝐔𝐇𝐒𝐈𝐍𝐌𝐄𝐃𝐈𝐀

Open in Telegram

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:" Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор". (Имом Муслим)

Show more
845
Subscribers
No data24 hours
-157 days
-5330 days
Posts Archive
Qachon Quron Oqidingiz!? Ustoz Abu Hanifa MUHSINMEDIA

Ibn Qoyyim rohimahulloh dedilar: “Oʻzini tanigan odamgina oʻziga nisbatan salbiy fikrda boʻladi. Kim oʻziga nisbatan ijobiy f
Ibn Qoyyim rohimahulloh dedilar: “Oʻzini tanigan odamgina oʻziga nisbatan salbiy fikrda boʻladi. Kim oʻziga nisbatan ijobiy fikrda boʻlsa, demak u oʻzini hali tanimabdi”. (“Madorijus solikin”, 1\189) @muhsin_org

Аллох хамма нарсага Кодирдир... Устоз Абу Ханифа MUHSINMEDIA

Islom qanday ko'karadi Ustoz Abdulloh Zufar MUHSINMEDIA

Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Хавотир, васваса ва ялқовлик каби инсонга келадиган барча муаммоларнинг сабаби намозни
Имом Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Хавотир, васваса ва ялқовлик каби инсонга келадиган барча муаммоларнинг сабаби намозни зое қилишдир». («Жаласату рамазонийя», 2/19). MUHSINMEDIA

Аллоҳ билан биргаликда ҳаёт гўзал. 1.) { وَلِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَلَقَدۡ وَصَّيۡنَا ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِكُمۡ وَإِيَّاكُمۡ أَنِ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ وَإِن تَكۡفُرُواْ فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَنِيًّا حَمِيدٗا } [Нисо сураси: 131] Осмонлардаги ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Биз сизлардан илгари Китоб берилган зотларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳдан қўрқинглар, деб амр қилдик. Агар кофир бўлиб кетсангизлар (Аллоҳга ҳеч бир зарар еткиза олмайсизлар). Зеро, осмонлардаги бор нарса ва Ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожат ва мақтовга сазовор бўлган Зотдир. 2.) Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: Ё Расулуллоҳ, мени шундай бир амалга йўналтирингки, агар уни қилсам, Аллоҳ ҳам ва одамлар ҳам Мени яҳши кўрсин, дедилар: -(Дунёга қизиқма шунда Аллоҳ сени яхши кўради ва одамлардаги нарсаларга қизиқма, шунда одамлар ҳам сени яхши кўрадилар.) Ибн Можа ривояти. 3.) Аллоҳ яқин зотдир, узоқлашаётган бизмиз. 4.) Аллоҳни топган нимани йўқотади, Аллоҳни йўқотган бўлса нимани топади, ҳамма нарсасини йўқотган одам Аллоҳдан маҳрум бўлган кишидир. 5.) Мен ҳеч нарсага боғланиб қолмайман балки ҳамма нарсани бергувчи зотга - Аллоҳга боғланаман. 6.) Ҳамма сизга қарши чиқиши мумкин, лекин Аллоҳ сиз билан қолади, демак Аллоҳ билан бўлинг. 7.) Агар мен ёлғиз бўлсам барча уринишларим бефойдадир. MUHSINMEDIA

Инсонларнинг яхшиси - умри узок, амали гузал булганидир..... MUHSINMEDIA

🔴Аламли ҳақиқат: Қайси бири ҳақиқий пастлик? Бугун бир аёл теледастурда қаттиқ гап қилди: «Кўпхотинлилик — қолоқлик шариати!» Бошловчи унга вазмин савол берди: «Аёллар сони эркаклардан кескин ошиб кетса, жамият бунга қандай чора топади?» Унинг оғзидан эса қалт қилиб тушадиган жавоб чиқди: «Ҳомиланинг жинсини текширамиз. Қиз бўлса… ўлдирамиз!» Бир оз ўйлаб кўринг… Исломда иккинчи хотин бўлиш — гуноҳ эмас, шарм эмас, оилавий покликни сақлаш, жамиятни бузилишдан асраш учун берилган ҳалол йўл. Аммо бу аёл учун шунчалик оғир туюлганки, иккинчи хотин бўлиш ўрнига… бегуноҳ қизалоқнинг ҳаётини йўқ қилиш унга енгилроқ кўринди. Бу қандай фожиа? Бу қандай юрак? Аслида эса… Иккинчи хотин бўлиш — пастлик эмас, бир аёлнинг бошқа бир аёлга раҳм қилишидир. Иккинчи хотин бўлиш — камчилик эмас, бир оилани бузилишдан сақлашдир. Иккинчи хотин бўлиш — жиноят эмас, Аллоҳ ҳалол қилиб берган йўлга рози бўлишдир. Иккинчи бўлишдан қўрқиб, қизни йўқ қилишни маъқул топиш — ана шу ҳақиқий пастликдир. 📌Шунинг учун… Бу ҳолатни кўрган ҳар бир оқил аёл ўз-ўзига шундай дейди: “Агар тақдир шуни талаб қилса, мен ҳаромдан қўрқиб, ҳалолга рози бўламан. Иккинчи бўлиш — айб эмас. Айб — зулм ва нонкўрлик.” MUHSINMEDIA

❌️ Ҳадис деб тарқалган, аслида саҳиҳ бўлмаган сўзлар: 1. “Ким қабримни зиёрат қилса, менинг шафоатим унга вожиб бўлади” 🔍Ҳукми: Мункар — саҳиҳ эмас, собит бўлмаган. 2. “Агар бирор нарсани унутсангиз, менга салавот айтиб юборинг, Аллоҳнинг изни билан эслаб қоласиз.” 🔍Ҳукми: Соҳеҳ эмас. 3. “Кимда-ким фарзанди туғилса ва уни табаррук учун Муҳаммад деб номласа, ўзи ва фарзанди жаннатда бўлади.” 🔍Ҳукми: Мавзўъ (тоқима, сохта). Ҳар бир сўз учун масъулмиз. Текширилмаган, илмсиз гапларни ҳадис деб тарқатишдан эҳтиёт бўлайлик! MUHSINMEDIA

Амнийат учун Аёллар буяниб юриши жоизми?? MUHSINMEDIA

Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: «Инсон тўғри йўлдан оғишмай унда бардавом бўлиши ва қалби саломат қолишининг энг катта сабаби
Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: «Инсон тўғри йўлдан оғишмай унда бардавом бўлиши ва қалби саломат қолишининг энг катта сабаби Қуръонни кўп ўқишдир». («Нурун алад-дарб», 12/20) MUHSINMEDIA

Мўминалар онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни ҳар доим зикр қилардилар». (Саҳиҳи
Мўминалар онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳни ҳар доим зикр қилардилар». (Саҳиҳи Муслим; 373). MUHSINMEDIA

🔹Ҳаммага насиҳат Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ўзингни-ўзинг хилватда қолиб ҳисоб-китоб қил! Умринг тугаб бораётгани ҳақида тафаккур юрит! Аҳволинг оғирлашадиган кунлар учун ҳозир бўш вақтингда солиҳ амал қилиб қол!». MUHSINMEDIA

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ деди: «Солиҳларни яхши кўраман ва мен улардан эмасман. Гуноҳкорларни ёмон кўраман ва мен ул
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ деди: «Солиҳларни яхши кўраман ва мен улардан эмасман. Гуноҳкорларни ёмон кўраман ва мен улардан ёмонроқман». MUHSINMEDIA

Сиз Динингизни Каердан Олаяпсиз?? Устоз Абу Ханифа MUHSINMEDIA

Jamoat namozi haqida | Ustoz Abdulloh Usmon MUHSINMEDIA

Жума куни — улкан неъмат, кечирим ва дуо қабул бўладиган кун. 1. Жума — кунлар султони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жума — кунларнинг энг афзали. Унда Одам алайҳиссалом яратилган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган ва у куни қиёмат қоим бўлади». (Имом Муслим ривояти) 2. Жума — гуноҳлар мағфир бўладиган кун Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: «Ким жума куни ғусл қилиб, эрта масжидга борса, хотиржамлик билан хутбани тингласа ва беҳуда гап сўз қилмаса, унинг ўтган жума билан орасидаги гуноҳлари кечирилади». (Имом Бухорий) 3. Жумадаги соат — дуо рад этилмайдиган фурсат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жума кунида бир соат борки, унда банда Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ албатта унга бергуси». (Имом Муслим) 4. Жума куни кўп салавот айтиш керак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жума куни менга кўп салавот айтинглар, чунки у куни менга сизнинг салавотларингиз етказилади». (Абу Довуд) 5. Қуръон тиловати ва Каҳф сурасини ўқиш фазилати «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур ёритилади». (Ҳадис) Жума — қалбларни покловчи, руҳни оромга тўлдирувчи, дуолар ижобат бўладиган улуғ кун. Уни ғанимат билинг, иймон билан, амал билан яшанг! MUHSINMEDIA

Ҳофиз ибн Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Жума куни кўп дуо қилиш уламоларнинг ижмоъси билан мустаҳабдир». («Ал-мажмуъ», 4/548)
Ҳофиз ибн Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Жума куни кўп дуо қилиш уламоларнинг ижмоъси билан мустаҳабдир». («Ал-мажмуъ», 4/548). MUHSINMEDIA

Сиз Динингизни Каердан Олаяпсиз?? Устоз Абу Ханифа MUHSINMEDIA