en
Feedback
Shayx Abdulaziz Torifiy

Shayx Abdulaziz Torifiy

Open in Telegram
2 082
Subscribers
-124 hours
+107 days
+2830 days
Posts Archive
#Намоз Инсондан ғам-ташвишни енгиллатувчи нарса намоздир. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ташвишга солувчи бирор муҳи
#Намоз Инсондан ғам-ташвишни енгиллатувчи нарса намоздир. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ташвишга солувчи бирор муҳим иш содир бўлса намозга ошиқардилар. Инсон ташвишланса қуввати кетиб заифлашади. Оқибатда шайтон кучаяди ва инсон Аллоҳнинг ёрдамига, ҳақда собит қилишига муҳтож бўлиб қолади. Шайх Абдулазиз Торифий http://t.me/torifiyuz

Аллоҳни зикр қилиш қалб учун озуқадир. Аллоҳни зикр қилмаслик қалб учун ҳалокатдир. Инсон гапирмасдан хаёт кечириши мумкин. А
Аллоҳни зикр қилиш қалб учун озуқадир. Аллоҳни зикр қилмаслик қалб учун ҳалокатдир. Инсон гапирмасдан хаёт кечириши мумкин. Аммо қалб Аллоҳни зикр қилмаса тирик бўлолмайди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Олимнинг вазифаси фақат динни ҳимоя қилиб, ибодатларни ўзини баён қилиш эмас. Балки динни ҳимоя қилиш билан бирга дунёни ҳам
Олимнинг вазифаси фақат динни ҳимоя қилиб, ибодатларни ўзини баён қилиш эмас. Балки динни ҳимоя қилиш билан бирга дунёни ҳам ислоҳ қилишдир. Шуаъйб аълайҳиссалом (динни ҳимоя қилиш билан бирга) мол-дунёда бўлаётган зулмларни ислоҳ қилиш учун келдилар. Лут аълайҳиссалам (динни ҳимоя қилиш билан бирга) бузилган фитрат ва ахлоқни ислоҳ қилиш учун келдилар. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Аллоҳнинг Китоби - Қуръонга энг кўп эргашувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Бу (Қуръон) Биз
Аллоҳнинг Китоби - Қуръонга энг кўп эргашувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Бу (Қуръон) Биз нозил қилган (манфаати ва фойдали илмлари чексиз) муборак Китобдир! Бу Китобга эргашинглар ва (Аллоҳдан) тақво қилинглар! Шояд (Аллоҳ томонидан) раҳм қилинсангиз﴿¹. 1) Анъом: 155 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#саловот #жума Аллоҳ Таоло бир кунни фазилатли қилган бўлса, у кунда қилинадиган солиҳ амалларни ҳам фазилатли қилган бўлади.
#саловот #жума Аллоҳ Таоло бир кунни фазилатли қилган бўлса, у кунда қилинадиган солиҳ амалларни ҳам фазилатли қилган бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: ”Қуёш чиқган куннинг (яъни, хафта кунларининг) энг афзали жума кунидир"¹. 1) Муслим ривояти: 854 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Исломнинг Ер юзида зоҳир бўлиб туриши қўёшга ўхшайди. Қуёш ҳеч қачон ер юзидан ғоиб бўлиб қолмайди. Балки қуёш бир ўлкада ғои
Исломнинг Ер юзида зоҳир бўлиб туриши қўёшга ўхшайди. Қуёш ҳеч қачон ер юзидан ғоиб бўлиб қолмайди. Балки қуёш бир ўлкада ғоиб бўлса, иккинчи ўлкада зоҳир бўлади. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Жума #саловот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишиг
#Жума #саловот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади. Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк. Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ким ҳақга юзланса, гарчи ҳақ олисда бўлса ҳам кўради. Ким ҳақдан юз ўгирса (ҳақни қабул қилишни хоҳламаса) ҳақ кўз ўнгида бўл
Ким ҳақга юзланса, гарчи ҳақ олисда бўлса ҳам кўради. Ким ҳақдан юз ўгирса (ҳақни қабул қилишни хоҳламаса) ҳақ кўз ўнгида бўлса ҳам кўрмайди. Ким ҳақга етишни сидқи дилдан хоҳласа, албатта ҳақни топади. ﴾Аллоҳ уларда яхшилик (қабул қилишга иштиёқ) борлигини билганида уларга (Қуръон ваъз-насиҳатларини, улар фаҳмлайдиган қилиб) эшиттириб қўйган бўлур эди﴿¹. 1) Анфол: 23 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Аллоҳ нозил қилган ваҳий ёрқин нурдир. Ким ваҳийга эргашса йўлини нурафшон қилиб, тўғри йўлга бошлайди. Ким ваҳийга қарши чиқ
Аллоҳ нозил қилган ваҳий ёрқин нурдир. Ким ваҳийга эргашса йўлини нурафшон қилиб, тўғри йўлга бошлайди. Ким ваҳийга қарши чиқса ёндириб, кўзини кўр қилади. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Инсон ҳаёти дунёда ҳам фақат тоат-ибодат билан бахтли бўлур. ﴾Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилс
Инсон ҳаёти дунёда ҳам фақат тоат-ибодат билан бахтли бўлур. ﴾Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз﴿¹ 1) Наҳл:97 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ислом буюк тоғ каби мустаҳкамдир. Биз Ислом ҳақида (уни ҳақ дин эканини, икки дунё бахт-саодатига фақат Ислом дини олиб бориш
Ислом буюк тоғ каби мустаҳкамдир. Биз Ислом ҳақида (уни ҳақ дин эканини, икки дунё бахт-саодатига фақат Ислом дини олиб боришини) гапиришимиз уни заволидан қўрқганимиз учун эмас. Балки одамларни Исломдан тўсилиб қолишларидан қўрқганимиз учун гапирамиз. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ҳақда тўлиқ ишонч ва мустаҳкам бўлмаганликнинг белгиси синовлардан кейин ҳақдан тойилиб кетишдир. Инсон ботинида қандай бўлга
Ҳақда тўлиқ ишонч ва мустаҳкам бўлмаганликнинг белгиси синовлардан кейин ҳақдан тойилиб кетишдир. Инсон ботинида қандай бўлган бўлса, Аллоҳ таоло унинг асл ҳолатини синов-имтиҳонлар билан зоҳирда ҳам кўрсатиб қўяди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Инсон (одамларни даъват қилиб) жамиятни ислоҳ қилишга киришар экан, албатта бунинг ортидан мусибатлар келади. ﴾Яхшиликка буюр
Инсон (одамларни даъват қилиб) жамиятни ислоҳ қилишга киришар экан, албатта бунинг ортидан мусибатлар келади. ﴾Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил﴿¹. 1) Луқмон: 17 Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/torifiyuz

#Саловот #Жума Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга саловот айтиш баракот олиб келади, амал ва дуоларни қабул бўлишига т
#Саловот #Жума Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга саловот айтиш баракот олиб келади, амал ва дуоларни қабул бўлишига таъсир қилади. Росулуллоҳга ҳар вақтда салавот айтишнинг фазилати ҳақида кўп далиллар келган ва алоҳида вақтларда айтилган салавот янада фазилати эканини саҳиҳ ҳадислар баён қилган. Шундай фазилатли вақтлардан жума куни ва кечаси айтилган салавотлар. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Аллоҳ инсоннинг амалидан беҳожат бўла туриб ёлғиз (Аллоҳнинг) Ўзига ибодат қилишига буюрди. Аллоҳ таоло инсонни ибодатга буюр
Аллоҳ инсоннинг амалидан беҳожат бўла туриб ёлғиз (Аллоҳнинг) Ўзига ибодат қилишига буюрди. Аллоҳ таоло инсонни ибодатга буюришининг сабаби инсоннинг амалига яраша ажр мукофот ато қилиш. Бундай бўлмаганида Аллоҳ таоло инсоннинг ниятига амалидан кўра кўпроқ савоб бермаган бўлур эди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ким мазлумга озгина бўлса ҳам ёрдам беришга қодир бўлиб, шу ишни қилмаса шунга яраша сўралади. Чунки у ўзи даф қилишга қодир
Ким мазлумга озгина бўлса ҳам ёрдам беришга қодир бўлиб, шу ишни қилмаса шунга яраша сўралади. Чунки у ўзи даф қилишга қодир бўлган зулмни бартараф қилмай, зулм қилувчига шерик бўлди. Зулм, аслида бировга озор бериш. Аммо мазлумни ёрдамсиз ташлаб қўйиш ҳам зулмдир. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Аллоҳнинг ҳузурига боришдан олдин амалларинга мукофот олишни ўйламагин¹. Мукофот ярим йўлда (ҳали Аллоҳнинг ҳузурига етмасдан
Аллоҳнинг ҳузурига боришдан олдин амалларинга мукофот олишни ўйламагин¹. Мукофот ярим йўлда (ҳали Аллоҳнинг ҳузурига етмасдан олдин) олинмайди. Мукофот Аллоҳнинг ҳузурига боргандан кейин, фақат Унинг Ўзидан олинади. ﴾Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, (қилган яхшиликларингиз савобини) Аллоҳ ҳузурида топасиз﴿². Шайх Абдулазиз Торифий 1) Яъни, дунёвий бирор манфаат бўлсин ёки мақтов бўлсин... 2) Бақара 17 T.me/torifiyuz

Инсон нафси хоҳлаган ҳаром ишларга рўбарў бўлганида Аллоҳни қанчалик улуғлаши ошкор бўлади. Ҳар ким нафси хоҳламаган ҳармолар
Инсон нафси хоҳлаган ҳаром ишларга рўбарў бўлганида Аллоҳни қанчалик улуғлаши ошкор бўлади. Ҳар ким нафси хоҳламаган ҳармоларни осон тарк қилади. Худди шундай, нафси хоҳлаган тоат-ибодатларни ҳам осон бажаради Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ибну Ҳажар ал-Ҳайтамий айтганлар: "Бирор бир саҳобадан, бирор бир тобеиндан ва мужтаҳид имомларнинг бирортасидан мусиқани муб
Ибну Ҳажар ал-Ҳайтамий айтганлар: "Бирор бир саҳобадан, бирор бир тобеиндан ва мужтаҳид имомларнинг бирортасидан мусиқани мубоҳ деб айтганлари ривоят қилинмаган, (яъни, бирорталари мусиқани мубоҳ деб айтмаганлар). Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Гоҳида синов-мусибатлар узоқ вақт давом этади. Сўнгра ҳақда энг собит турганлар Аллоҳ танлаган бандалар қаторида бўлишга энг
Гоҳида синов-мусибатлар узоқ вақт давом этади. Сўнгра ҳақда энг собит турганлар Аллоҳ танлаган бандалар қаторида бўлишга энг лойиқ бўлурлар. ﴾Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар! Шубҳасиз бу Ер Аллоҳники. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. (Дунё ва охиратдаги яхши) оқибат эса тақводорларга бўлур﴿¹. 1) Аъроф : 128 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz