en
Feedback
Shayx Abdulaziz Torifiy

Shayx Abdulaziz Torifiy

Open in Telegram
2 082
Subscribers
-124 hours
+107 days
+2830 days
Posts Archive
#Isloh Bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik qattiq boʻlib, u еrda (haqni bayon qiluvchi, zulm-zoʻravonlikdan qaytaruvchi) muslihlar b
#Isloh Bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik qattiq boʻlib, u еrda (haqni bayon qiluvchi, zulm-zoʻravonlikdan qaytaruvchi) muslihlar bor boʻlsa, Alloh muslihlar sabab bu oʻlkani halokatdan saqlaydi. Gohida bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik oz boʻladi. Lеkin (haqni bayon qiluvchi) muslihlar boʻlmagani uchun Alloh bu oʻlkani halok qiladi. ﴾Qishloq-shaharlar aholisi isloh qiluvchi holatda boʻlsa, Robbingiz bu qishloq-shaharlarni (aholisi qilgan) zulm sabab halok qilgan emas﴿¹. 1) Hud: 117 Shayх Abdulaziz Torifiy t.me/torifiyuz

#Isloh Bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik qattiq boʻlib, u еrda (haqni bayon qiluvchi, zulm-zoʻravonlikdan qaytaruvchi) muslihlar b
#Isloh Bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik qattiq boʻlib, u еrda (haqni bayon qiluvchi, zulm-zoʻravonlikdan qaytaruvchi) muslihlar bor boʻlsa, Alloh muslihlar sabab bu oʻlkani halokatdan saqlaydi. Gohida bir oʻlkada zulm-zoʻravonlik oz boʻladi. Lеkin (haqni bayon qiluvchi) muslihlar boʻlmagani uchun Alloh bu oʻlkani halok qiladi. ﴾Qishloq-shaharlar aholisi isloh qiluvchi holatda boʻlsa, Robbingiz bu qishloq-shaharlarni (aholisi qilgan) zulm sabab halok qilgan emas﴿¹. 1) Hud: 117 Shayх Abdulaziz Torifiy t.me/torifiyuz

#Ислоҳ Муслиҳларга эргашувчилар қанча кўп бўлса, уларнинг ажру савоби ҳам зиёда бўлади. Муслиҳлар, атболари кўплиги билан, ох
#Ислоҳ Муслиҳларга эргашувчилар қанча кўп бўлса, уларнинг ажру савоби ҳам зиёда бўлади. Муслиҳлар, атболари кўплиги билан, охиратда қувонадилар. Инсонларни залолатга бошлаган кимсалар эса, ҳасрат-надоматда бўладилар ва атболари кўплигига яраша азоб-уқубатлари зиёда бўлади. Шунинг учун атболари оз бўлишини орзу қилиб қоладилар. Эргашувчи атболар, ёки азоб-уқубат бўлади, ёки неъмат бўлади. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Ризқ Гоҳида йўқчилик неъмат бўлади, ризқни кенг бўлиши эса уқубат бўлади. Ҳадисда: Аллоҳ мўмин бандасини дунёдан сақлайди, г
#Ризқ Гоҳида йўқчилик неъмат бўлади, ризқни кенг бўлиши эса уқубат бўлади. Ҳадисда: Аллоҳ мўмин бандасини дунёдан сақлайди, гарчи у банда дунёни яхши кўрса ҳам. Ҳудди сизлар касалларингизга тоам ва ичимлик бермай парвариш қилганингиз каби. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Жума #Саловот Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси
#Жума #Саловот Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади. Жума кундузи айтилган салавот энг афзали. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Гуноҳ Аллоҳ бир инсоннинг гуноҳларини беркитган бўлса, уни ошкор қилиши фақат икки ҳолатта бўлади. 1- Инсон бошқаларни айибл
#Гуноҳ Аллоҳ бир инсоннинг гуноҳларини беркитган бўлса, уни ошкор қилиши фақат икки ҳолатта бўлади. 1- Инсон бошқаларни айибларини ошкор қилиб юрган бўлса, Аллоҳ бу инсоннинг ҳам айибларини ошкор қилиб қўяди. 2- Инсоннинг махфий қилиб юрган гуноҳлари кўпайиб кетса. Бу инсон ўзини ўнглаши учун Аллоҳ унинг баъзи гуноҳларини ошкор қилиб қўяди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Фисқу фасод қилувчи бузғунчилар озчилик бўлади. Лекин азоб-уқубат сукут қилувчи умматнинг ҳаммасига келади. ﴾Бирор шаҳар-қишл
Фисқу фасод қилувчи бузғунчилар озчилик бўлади. Лекин азоб-уқубат сукут қилувчи умматнинг ҳаммасига келади. ﴾Бирор шаҳар-қишлоқни ҳалок қилишни ирода қилган бўлсак, ҳашаматда яшаётган (бой-бадавлат) кимсаларни (Ўзимиз юборган пайғамбарларга итоат этишга) буюрурмиз. Қачонки, улар итоатсизлик қилишгач, у шаҳар (аҳолиси) устига (азоб тушиши ҳақидаги) сўз муқаррар бўлур. Бас, биз уни вайронага айлантирурмиз﴿¹. 1) Исро: 16 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ҳақни билган инсон фитнлар бўлса ҳам, ҳақда собит туради. Ким ҳақни билмаса ҳайратда қолиб ва тараддудланиб, залолатга кетади
Ҳақни билган инсон фитнлар бўлса ҳам, ҳақда собит туради. Ким ҳақни билмаса ҳайратда қолиб ва тараддудланиб, залолатга кетади. Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: "Динингни билсанг фитнлар сени залолатга бошлолмайди". Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Истиғфор Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин инсонлар Аллоҳга кўп тавба қилувчи ва кўп истиғфор айтувчи кишилардир. Чунки Аллоҳни
#Истиғфор Аллоҳнинг муҳаббатига энг яқин инсонлар Аллоҳга кўп тавба қилувчи ва кўп истиғфор айтувчи кишилардир. Чунки Аллоҳнинг ҳузурида туришга тўлиқ ишонган ва Аллоҳни кўп улуғлайдиган кишиларгина кўп истиғфор айтадилар. ﴾Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради﴿¹. 1) Бақара: 222 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Жамиятда мункар ишлар тарқалади. Лекин илдиз отиб, мустаҳкам ўрнашиши фақат бир ҳолатда бўлади. Олимлар мункар ишни жоиз деб
Жамиятда мункар ишлар тарқалади. Лекин илдиз отиб, мустаҳкам ўрнашиши фақат бир ҳолатда бўлади. Олимлар мункар ишни жоиз деб фатво берса ёки мункарни кўриб сукут қилса. Чунки олимларнинг сукут қилаётганини кўрган омма халқ, мункар ишни жоиз деб ўйлайди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Мавлуд – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулган кунлари буюк кундир. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
#Мавлуд – Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулган кунлари буюк кундир. Лекин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келиб, Пайғамбар бўлган кунлари янада буюкроқдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабаларини олий бўлиши пайғамбар бўлганликлари сабаблидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлган кунларини нишонламаган эканлар, умматлари ҳам Мавлудни (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғулган кунлари) нишонламасликлари лозим. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Аллоҳдан энг қўрқувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-мағфиратига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Роббиларидан (ва Унинг азоб-уқубатини кў
Аллоҳдан энг қўрқувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-мағфиратига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Роббиларидан (ва Унинг азоб-уқубатини кўрмасдан) ғайбда қўрқадиган зотлар учун мағфират ва катта ажр-мукофот бордир﴿¹. 1) Мулк: 12 Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/torifiyuz

Ҳақ гапни айтсанг, сўнгра одамлар орасида тарқалса-ю, лекин сенга нисбатланмаса Аллоҳга ҳамду сано айт! Аллоҳ сен сабаб ҳақ с
Ҳақ гапни айтсанг, сўнгра одамлар орасида тарқалса-ю, лекин сенга нисбатланмаса Аллоҳга ҳамду сано айт! Аллоҳ сен сабаб ҳақ сўзни тарқатди ва ихлос машаққатидан сени халос қилди. Шундай экан: ("Ҳақиқатни мен айтган эдим, лекин мени эслашмади, деб) ўзингни қийнама. Акс ҳолда, Аллоҳ офият берган машаққат қаршисида қоласан. Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/torifiyuz

Аллоҳ бир бандани яхши кўрса унга тоат-ибодатларни суюкли қилиб қўяди. ﴾Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва қалбингизда ун
Аллоҳ бир бандани яхши кўрса унга тоат-ибодатларни суюкли қилиб қўяди. ﴾Аллоҳ сизларга иймонни суюкли қилди ва қалбингизда уни зийнатлади﴿¹. Аллоҳ бир бандани ёмон кўрса, унга гуноҳ-маъсиятларни суюкли қилиб қўяди. ﴾Аллоҳ уларни (жиҳодга) чиқишларини истамай, дангаса қилиб қўйди﴿². 1) Ҳужурот: 7 2) Тавба: 46 Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/torifiyuz

Душманлар азиятига сабр қилишдан кўра ҳавои нафсга (эргашмай, ҳавои нафс ундайдиган ёмонликлардан тийилиб), сабр қилиш қийинр
Душманлар азиятига сабр қилишдан кўра ҳавои нафсга (эргашмай, ҳавои нафс ундайдиган ёмонликлардан тийилиб), сабр қилиш қийинроқдир. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Одамларнинг энг яхшиси яхшиликни таълим берувчидир. Одамларнинг энг ёмони ёмонликни таълим берадиган (ёмонлик тарқатадиган) к
Одамларнинг энг яхшиси яхшиликни таълим берувчидир. Одамларнинг энг ёмони ёмонликни таълим берадиган (ёмонлик тарқатадиган) кимсадир. Яхшиликни таълим берган кишига вафотидан кейин ҳам ажр-савоб бориб туради. Ёмонлик тарқатган кимсага вафот этгандан кейин ҳам ёмонликлари бориб тураверади. Бу кимса ёмонликларининг гуноҳини (тўхтатишни хоҳласа ҳам) ҳеч тўхтата олмайди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Инсон Қиёмат Куни ҳисоб-китоб қилинишига, амалларига яраша савоб ёки жазо олишига қанчалик қаттиқ ишонса шунга яраша амал қил
Инсон Қиёмат Куни ҳисоб-китоб қилинишига, амалларига яраша савоб ёки жазо олишига қанчалик қаттиқ ишонса шунга яраша амал қилиши ҳам, Аллоҳдан қўрқиши ҳам қаттиқ бўлади. Чунки ким ҳисоб-китоб қилиниши билса савол-жавобдан қўқади. Ким Аллоҳга йўлиқишни умид қилса ҳозирлик кўради. Узундан-узоқ орзу-ҳавас эса буларнинг ҳаммасини заифлаштиради. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ким одамлар яхши кўрадиган сўзларни айтса, одамлар ўзгариши билан унинг сўзлари ҳам ўзгаради. Ким Аллоҳ рози бўладиган сўзлар
Ким одамлар яхши кўрадиган сўзларни айтса, одамлар ўзгариши билан унинг сўзлари ҳам ўзгаради. Ким Аллоҳ рози бўладиган сўзларни айтса ўзгармасдан собит туради. Чунки Аллоҳ (рози бўладиган сўз ва амаллар) ўзгармайдиган ҳақиқатдир. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

Ҳақда бўлганларнинг ботил аҳлидан мағлуб бўлиши, фақатгина (ҳақ аҳлининг) ўзлари қилган гуноҳлари сабабли бўлур. ﴾Сизларга му
Ҳақда бўлганларнинг ботил аҳлидан мағлуб бўлиши, фақатгина (ҳақ аҳлининг) ўзлари қилган гуноҳлари сабабли бўлур. ﴾Сизларга мусибат етганида -ҳолбуки бу мусибатнинг икки баробарини ўзингиз ҳам уларга етказган эдингиз- "Бу мусибат қайдан келди?", деб айтдингиз. (Эй пайғамбар,) айтинг: "Сизларга келган бу мусибат ўзларингиз (қилган ҳато-нуқсонлар) сабаблидир"﴿¹. 1) Оли имрон: 165 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

#Ибодат #Вақт Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам уммат иши билан доим машғул бўлганлар. Умматнинг ҳолатини ислоҳ қилиш, ҳ
#Ибодат #Вақт Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам уммат иши билан доим машғул бўлганлар. Умматнинг ҳолатини ислоҳ қилиш, ҳаммага йўл-йўриқ кўрсатиш ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш каби муҳим ишларни қилганлар. Шундай бўлишига қарамай Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам жуда кўп вақтларини ибодат билан ўтказганлар. Бундан биламизки, кўп ишларга улгурмаслик инсон ҳаётида барака йўқлиги сабаблидир, вақт кам бўлгани учун эмас. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz