Basriya
Open in Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Show more6 531
Subscribers
+224 hours
+167 days
+6330 days
Posts Archive
6 527
Хайирли кун. Бугун қанақа кунлигини билсезлар керак. Билмадим шунақа кўп нарсалар ёзгим келяпти аммо сўзлар билан еткизиб беролмайман…
6 527
Аллоҳ насиб қилиб Миср ёки Туркияга борсам, жамадонларимни тўўлдириб китоб опкеламан. Узбда бу китоблар йўқ, опкелтирсангизам анча қимматга тушиб кетади. Насиб силаргаям опкеларман🫀
6 527
Кейин шу ерда{ “Руҳ”дан мурод, Жаброил алайҳиссаломдир} деб берилган. Тафсири ҳилол китобида. Яна ўлганларни руҳи деб тушуниб олманглар деб эслатма қилиб қўйдим…
Қандай ибодат қилсангиз ҳам Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб қилинглар. Аллоҳ қабул этсин барчамизнинг дуоларимизни, ибодатларимизни🤲
Басрия
6 527
✉️Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي “Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний” “Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин” (Имом Термизий ривояти). Муҳими, бу кечани ибодат, зикр, тиловат, хайру эҳсон ва бошқа яхши амаллар билан ўтказиш лозим.
Бу кеча гуноҳлар мағфират этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти)Аллоҳ таоло бу ойда холис ниятлар билан тутаётган рўзаларимизни, кечалари қоим бўлиб адо этаётган таровеҳ намозларимизни ва хатму Қуръонларимизни Ўзининг лутфу карами ила қабул қилсин. Ўзи дуоларни ижобат қилувчи ва гуноҳларни мағфират қилувчи Зотдир.
6 527
Аллоҳ таоло : «Албатта, Биз у(Қуръон)ни Қадр кечасида тушурдик. Қадр кечаси қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббилари изни ила барча иш билан тушурлар. У то тонггача салом (тинчлик) бўлиб турур», деган . ("Қадр" Сураси. 1-5 оят). "Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир"1000 ой = 83 йил 4 ойга тенгдир. Қадр кечасини ибодат билан ўтказсак, 83 йилу 4 ой тинмай ибодат қилинганга бериладиган савобдан хам кўпроқ савобга эришамиз иншааАллоҳ🌸
6 527
Хай майли юқоридаги постдан билгандурсизлар иншааАллоҳ “қадр кечаси” хақида ишончли постлар тайёрлаяпман. Манфаатли бўлади деб ўйлайман…
6 527
Ўзи доим чат жипитидан сўрардимда бирор пролар сотиб олятиб, энди ўзига келганда сўролме қолдим🤣😂
6 527
Рамазон намозга ўхшайди...
Илк ўн кун қиём, иккинчи ўн кун руку, охирги ўн кун сажда.
Саждадамиз, дуоларимизни кўпайтирайлик!
Муҳаммед Эмин Йилдирим
6 527
Мартда очилган гурухимизни бугун дафтарларини текширдим. Ҳар сафар мени қувонтирадиган нарса, ўқувчиларни қунд билан дарс қилишидир…
6 527
Аллоҳ таоло томонидан келадиган тортиқлар кутилмаган пайтлардагина келади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
6 527
Хозир машинада ўўтирсам, ташқарида учта аёл кўришяптиде: Вой кийимиздан қаердан олдиз? Келинизи бўйида бўлдими? Эшитдизми …. ? Воой ҳаа, и қизиз неччига кирди? 16 га, вайй бўйи етиб кўзга кўриниб қоптидаааа.
Пс: Мен учун тўғриси жуда бемани саволлар. Ўйлаб қарасам, хечким билан муомалада бўлмаганимни, мехмонга боришни ёмон кўришимни, ичим торлигини сабабиям бор экан🤦♀️
6 527
Ажийб…
Бир онанинг болаларига қилган энг катта яхшилиги бу, уларга тўғри ота танлай олишидир.
Бир отанинг болаларига қилган энг катта яхшилиги эса, болаларнинг онасини севиб, бахтли қилишидир.
Басрия🌸
6 527
+1
Хайирли кун, якшанбелар яхши ўтсин. Мен кеча кечаси бардаққина столимда бир иккита сёмкалар қилгандим, энди ўшаларни монтажини қиламан)
6 527
Ислом динида 365 кун аёлларни хурмат қилиб эъзозлаш буюрилган.
🌷Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
“Сизларнинг энг яхшиларингиз – ўз аҳлига (аёлига) нисбатан энг яхшингиздир. Мен эса орамдаги аҳлимга (аёлимга) нисбатан энг яхшингизман.” (Термизий ривояти, 3895-ҳадис) 🌷“Аёлларга яхшилик қилинг. Чунки улар сизларнинг қўлларингиз остидаги омонатлардир.” (Ибн Можа ривояти, 1841-ҳадис) 🌷Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: “Бир мўмин эркак бир мўмин аёлга нафрат билан қарамасин. Агар унинг бир хулқ-атвори ёқмаса, бошқа бир хислати унга маъқул бўлиши мумкин.” (Муслим ривояти, 1469-ҳадис)Юқоридаги хадислардан ҳам хулоса қилишимиз мумкинки, бизнинг динимиз аёлларни ҳимоя қилиш, уларга меҳрибон бўлиш ва инсонийлик тамойилларига асосланган энг гўзал диндир. Басрия🌷
