6 486
Subscribers
-324 hours
-497 days
+1830 days
Posts Archive
6 482
Эслатма:
Ушбу дарслик учун қабулни охирги куни. Бугун қабул ёпилади. Ва кейин бунақа жамлаб дарслик очмайман.
Мурожаат учун: @academy_menedjir
6 482
Илмга тана роҳати билан эришиб бўлмайди.
Устозимни бир гапи бор эди. “Илмга тана роҳати билан эришиб бўлмайди”
Ҳақиқий, манфаатли илм дангасаликни, доимий хордиқни ва қулайликни ёқтирмайди.
Уйқусиз тунлар, буюк олимлар тунда ҳамма ухлаганда китоб устида тонг оттиришган.
Сабр ва интизом: Чарчоққа, дангасаликга ва чалғитувчи нарсаларга қарши ҳар куни курашиш.
Фидойилик: Вақтни, куч - ғайратни ва баъзан энг севимли хордиқ вақтларини илм олиш учун қурбон қила билиш.
Хақиқатда, базан йиғлаб юборгим келади, айни вақтда Марямим кечаю кундуз умумам ухламайди, ухлаши борса ярим соат озгина ухлайди ва туради, ўша ярим соат ичида ухлаб олгим келадию дарсларни борлиги эсимга тушади, шу чақалоқ билан кундузи дарс ўтиб, кечаси ўзими дарсларимни қиляпмиз. Тунларимиз уйқусиз, олдин ҳам хомиладорлик қийин кечгани сабаб умумам ухлолмасдим, 8/9 соат бир жойда ўтириб дарс ўтиб, шишиб кетардим, кейин устозни шу гаплари эсимга тушиб қалбим хотиржам бўларди ва бўляпти. Тана рохати йўқми демак хақиқий илм хосил бўляпти.
Хечқачон қайсидир бахонани сабаб қилиб, илмдан чекланиб қолманг…!
6 482
“Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”
Бугун яқин танишимиз омонатларини топширибтилар. 2005 йил эди. Аллоҳнинг тақдири экан яқинда жижилаган эди. Чақалоғи она мехрига, ифорига тўймагандида деб анча ўйлаб, сқилиб қолдим. Аллоҳ рахматига олсин…
Бу ерга ёзишдан мақсад, ажал истаган вақтда келиши мумкин. Хечким билмайдики, эртага бор ёки йўқлигини. Шунинг учун ҳам доим бу дунёни тарк этадигандек яшаш керак. Қўлдан келганча охират учун ҳам манфаатли бўладиган амаллар билан машғул бўлишлик керак.
Ана шу ижтимоий тармоқларда фахш ишларни кўпайишига сабаб ҳам, ўлимни унутиб қўйганликдандир!
6 482
+1
Қачонки сени чақалоғинг бўлса, кечки овқатинг эээнг тез пишадиган овқат бўлади ва кечасига қолиб кетади😭
6 482
Тасодифий суратларни жуда яхши кўраман. Чунки унда сохталик йўқ. Кимдир мендан “Қандай турмуш ўртоқ энг афзали бўлади, қайси сифатига қараш керак?”— деб сўраса, хеч иккиланмай, “келажакдаги фарзандларингизга яхши ота бўла оладигани” - деб жавоб берган бўлардим.
Чунки сиз нафақат турмуш ўртоқ, фарзандларингизга ота ҳам танлаётган бўласиз…
6 482
Мухим эслатма:
Ушбу дарслигимизга қабул ёпилишига жудаям оз қолди.
Яна “0 дан мукаммал тажвийд” дарслигимизга эса бугун қабул ёпилади. Чунки эртадан дарслар бошланади. Тўлиқ маълумот олиш ва қўшилиш учун @academy_menedjir буларга мурожаат қилинг.
6 482
Илмнинг фойдалари:
Илмнинг фойдалари сонсаноксиз эканини хамма
яхши билади. Бу уринда биз диний илмларнинг бази
фойдаларини кискача эслаб утамиз:
🟢Илм оркали Аллох танилади, Унга ибодат килинади ва тавхиди асосида яшаш йулга куйилади.
🟢Илм этикодлар ва ибодатларнинг асосидир.
🟢Илм талаб килиш ибодатдир.
🟢Илм жаннатга етиш йулидир.
🟢Илм уз эгасига Аллохдан куркишни касб килдиради.
🟢Илм уз эгасига халойикка нисбатан тавозеьда булишни ургатади.
🟢Илмдан аввало эгаси, кейин бошкалар хам фойда
олади.
🟢Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин
хам бокий колади.
🟢Илм уз эгасини пайгамбарлардан кейинги энг юкори мартабага эриштиради.
🟢Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун килади.
🟢Илм кишини жахолат зулматидан матрифат нурига чикаради.
🟢Илм туфайли силаи рахм килинади ва хак-хукуклар адо этилади.
🔖Руҳий тарбия китобидан.
6 482
Тақво
Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг тақво жиҳатлари хақида гапирилганда. Ўша бир қуллари томонидан келтирилган таом пок бўлмагани учун дастлаб билмай еб қўйганларидан кейин, кейин уни нопок эканини билганида, ўзларини танг холатга солиб бўлса ҳам, бармоқларини оғзини ичига киритиб, “харом ичимга кирмасин”— деб қайд қилганликлари, хақида ёзилган эди. Ва бу қисса машхурдир.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадислари бўйича: “Бир луқма харом кирса ҳам ўшандан харом гўшт ўсади, у гўшт эса дўзахга етаклайди”, деган гапини эшитганликлари учун ҳам тақво қилганлар.
Аслида бу масалани фиқҳий жихатдан ўрганиб чиқадиган бўлсак, фатво бериладиган бўлса, билмай еганлиги учун буни жоиз дейилади. Яни гуноҳ йўқ, атайлаб қилмаган.
“Шуни билмай ебман Аллоҳ кечирсин” деб қўйса ҳам шариат жиҳатидан тўғри нарса эди. У киши эса тақво қилдилар…
6 482
Хайирли кеч, хозир бир ҳадисни шарҳини қилаётиб, шарҳи кенгроқ бўлсин деб изланаётиб бир нарса хақида ўқиб қолдим. Жуда манфаатли.
Бизга кўпчилик савол беради: “Зеҳним пастлашиб кетяпти, иймоним сустлашяпти, илмга бўлган иштиёқим сустлашятгандек, сабаби нимада?”
Сабаби тақвода…
Тақво ўзи нима дегани эди? Тақво бу сақлаш дегани. Аллоҳ қайтарган ҳар қандай нарсадан сақланиш. Хорам луқма еб қўйишдан. Хорам ишларга ўралашиб қолишдан. Ва юқорида айтганим ўқиб қолган қиссамни пастда ёзиб қолдираман. ⤵️
6 482
Бизга зудлик билан араб харфларини танийдиган дизайнер керак эди. Шундайлар бўлса алоқага чиқинглар @basriya_bot
6 482
Энг қизиғи биз человек паук ёшидан хусанов ёшига ўтдик😂
Пс: Буни ўғли ёки укаси борлар тушунади
6 482
+1
Мунирой Марям билан бирга гўзаллашдик. Анчадан буён Мунирой сочимни текислатилик деётган эди. Ишқилиб ўзимам сочимни рангини ўзгартирганимга 4 йил бўлгандиёв))
Соч бўёқ хақида саволлар келиб қолса: Бизни мазҳабда сочни бўяш мумкин, яни рангини ўзгартирсангиз бўлади. Фақат устидан қобиқ хосил қилмайдиган бўёқ ишлатишингиз керак. Шунда тахорат ўтади. Бу дегани сочга сингиб кетадиган бўёқ бўлиши керак.
Кератинни ҳам бир сўрагандилар, уни ҳам икки ҳили бор экан, оддий кератин тахорат ўткизмас экан, био кератин эса ўткизар экан!
