6 486
Subscribers
-324 hours
-497 days
+1830 days
Posts Archive
6 500
Ашуро куни қачон? Деб сўрабсизлар.
Ашуро куни рўзаси Муҳаррам ойининг 9-кунидан тутилади.
Яъни эртага Муҳаррам ойининг 9-куни. Эртадан бошлаб 2 ёки 3 кун рўза тутиш тавсия этилади.
6 500
Синов инсонни иймони қадар берилади, дейдику. Бугун ўз ўзидан тишим тагидан синиб тушди, олд тишим бўлгани учун кемши бўлиб жуда хунук турди. Докторга борсам олиб ташлаш керак деди. Тагидан сингани учун милкни кесиб чиқаришга тўғри келди. Сўнг милкимни тикиб қўйишди. Эхх бугун умумам гапиролмиман энди. Дарсларни ҳам ўта олмасам керак бугунча…
6 500
Биламизки, бизга ашуро куни келяпти.
Ашуро кунининг фазилати ҳақида:
1)Ўтган бир йиллик гуноҳларнинг кечирилиши!
Бу борадаги энг асосий ҳадис Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ашуро кунининг рўзаси ҳақида Аллоҳдан умид қиламанки, у ўзидан олдинги бир йилги гуноҳларга каффорат бўлади (яъни ўчиради).»
(Саҳиҳи Муслим, 1162-ҳадис)
Эслатма: Уламолар бу ерда кичик гуноҳлар назарда тутилганини, катта гуноҳлар учун эса махсус тавба кераклигини айтишади.
2)Мусо алайҳиссаломнинг қутулган кунлари
Оила аъзолари ва саҳобалар бу кунни нима учун улуғлашганини тушунтирувчи ҳадис (Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади):
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро кунида рўза тутаётганларини кўриб:
«Бу нима (рўза)?» — деб сўрадилар.
Улар:
«Бу яхши кун. Бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган, шунинг учун Мусо алайҳиссалом рўза тутганлар», — дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман», — дедилар ва у кунда рўза тутишни буюрдилар.
(Саҳиҳи Бухорий, 2004-ҳадис; Саҳиҳи Муслим, 1130-ҳадис)
3) Рамазон рўзасидан кейинги энг афзал рўза
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлмиш Муҳаррам ойи (рўзаси)дир…»
(Саҳиҳи Муслим, 1163-ҳадис)
4)Яҳудийларга хилоф қилиш (Тўққизинчи кунни ҳам қўшиб тутиш)
Ашуро куни фақат битта 10-кунни эмас, балки унга 9-кунни ҳам қўшиб тутиш суннат ҳисобланади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро кунида рўза тутиб, бошқаларни ҳам бунга буюрганларида, саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу кун яҳудий ва христианлар улуғлайдиган кундир», — дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Келаси йил келса, иншааллоҳ, тўққизинчи кунни ҳам (қўшиб) тутамиз», — дедилар.
Аммо келаси йил келмасидан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар.
(Саҳиҳи Муслим, 1134-ҳадис)
6 500
+1
Хайирли кун, иншааАллоҳ бугун иккита манфаатли пост жойлайман. Иккиси ҳам мухим мавзуларда, ташлагунимгача реакциялар билан безаб турилар)
6 500
Инсонни инсондан кўнгли хечқачон бирдан қолмайди. Аста - аста майда ёлғонлар билан аввал ишончдан чиқади, кейин хурматини йўқотади, кейин эса ўз ўрнини!
6 500
Ибн Жавзий айтадилар: "дунё талабидагилар ундаги лаззатга эътиборсизлик қилдилар. Ундаги лаззат – илм билан шарафланиш, иффат билан безаниш, ҳамиятла мағрур бўлиш, қаноат билан азиз бўлиш ва халойиққа яхшилик қилишнинг ҳаловатидан бошқа нарса эмасди".
6 500
Умар ибн Абдулазизнинг дуоларидан:
"Аллоҳим, мени ўз қарорингга рози қилиб, мен учун битган қадарингга шунчалик барака бергинки, сен кечиктирган нарсанинг тез келишини ва сен тезлаштирган нарсанинг кеч келишини истамай".
6 500
+1
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "биз икки балоғатга яқинлашган бола Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан эдик. Шу пайтда биз Қуръонни ўрганишдан олдин иймонни ўргандик. Сўнг Қуръонни ўргандик ва у билан иймонимиз зиёда бўлди". (Ибн Можа ривояти)
Пс: Иймонни ўрганиш эса она қорниданоқ бошланади.
6 500
Ушбу китобдан олган фойдаларим шуки, Зубайда бинту Жаъфар нихоятда иродали, адолатли ва ўта ҳиммати чексиз аёл бўлганлар экан. Саройида доим шоирларни, фақиҳларни, олимларни йиғиб уларга хомийлик қилар, илмни қўллаб қувватлаган аёл десак ҳам бўлади.
Ўқишингиз ва вақтингизни сарф қилишингизга арзийдиган китоб бўлибти.
Китоб учун Мисбаҳ нашриётига ташаккурларим✨
6 500
Хайирли кун, бугун ушбу китоб хақида пост ёзаман. Олдинлари янги китоб келиши билан расм ташлардим. Хозир эса ўқиб чиқмагунимгача тавсия этмаяпман. Ушбу китоб ҳам менга келганига 4 кунча бўлди, ўқиб чиқдим, энди фикрларим билан бўлишаман. Аслида бу китоб сотувга чиқмай туриб нашриётдан келганди🌟
6 500
Ўзи росса табиатдан синиқ юрадиган инсонман тўғриси. Доим тадбир ва битирувлардаям кундаликда қандай юрсам шундай боравераман. Энг кўп эшитганим,, Басрия сизмисиз?” Барибир оддийлик, самимийликга хечнарса етмиди…
6 500
Бир кун бошқа мошинам бўсаям айнан аши нексияда бориб, пул билан оғзигс солиб ўша мошинани опчиқиб кетаман.
Ўргилдим🌟
6 500
Ўзи шу хақида пост ёзмоқчи эдим. Ўша поршни салонига кирятиб қарасак хеееечким йўўқ. Яна нексияда эшигини таагига тўхтадик😁
Нима қибти фақат миллиардерлар кирсин деган жойи йўқку деб киравердик. Ходимлари муззроб, муомала йўқ. Бирор нарсани сўрасак у бунисидан қиммат деб, худди пулин етмеди дегандей жуда совуқ муомала қилди. Ўзи оддий ходимсан деб гапиргим келдию, ха майли…
Тўғриси Аллоҳ бераман деса хечгапмасда, хаммага бир ҳил муомала қилиш керак. Аслида уларни вазифаси у чиройли гапириб кутиб олиш…
